ФОЙДАЛИ УЧРАШУВ ВА ФИКР АЛМАШИШ

(Пойтахт Вашингтондаги Джоржтаун Университетига ташриф)

15 – май 2014 йил, эрталаб, АҚШ пойтахти Вашингтон шаҳрида жойлашган Джоржтаун Университетига (Georgtown University)  Ўзбекистон “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракатининг раиси Баҳодир Чориев, Ҳаракатнинг сиёсий ишлар бўйича масъули Абдуфаттоҳ Маннопов, Ҳаракат  Бошқарув Ҳайъатининг аъзоси Ботир Норбоев ташриф этди. Улар Университетнинг Евроосиё, Россия ва Шарқий Европа тадқиқотлар бўлими, Шарқий Осиё тиллари ва маданияти бўлими, ҳамда Фан, Технология ва Халқаро муаммолар Дастури вакиллари билан учрашишди.  Georgetown

Учрашувлар давомида Баҳодир Чориев, Абдуфаттоҳ Маннопов, Ботир Норбоев “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракатининг ўн йил давомида Ўзбекистоннинг якка хокими ва унинг мустабид тузумига қарши олиб борган ва бораётган серқирра сиёсий, амалий, назарий ва ташкилий нозўравон кураши, яқинда ўтган Ҳаракатнинг Қурултойи ҳақида сўзлашди ва турли саволларга жавоб беришди. Учрашувлар ҳамдардлик,  ҳамкорлик  руҳида ва қизиқарли ўтди.

 БИРДАМЛИК” ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ҲАРАКАТИНИНГ МАТБУОТ МАРКАЗИ

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares