Ўзбекистон: Хотин-қизлар куни арафасида аёлларни зиндонбанд этиш урф бўлган кўринади…

 

Навоий вилоятида    “Шарқ аёли” Халқаро Жамоат фонди аъзоси қамоққа олинди

табиб аёл 1“Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастурларида аҳолини безарар, самарали дори воситалари билан таъминлаш, мавжуд дори воситаларидан оқилона фойдаланишни йўлга қўйиш устувор вазифалардан бири этиб белгиланган. Ҳозирги замон тиббиёт амалиётида ишлатиладиган кучли таъсир этувчи дори воситалари салмоғининг ортиб бориши, уларнинг ножўя таъсири, самарали фойдаланиш бўйича объектив маълумотлар етарли даражада бўлмаслиги дори воситаларини қўллаш амалиётида бир қатор ножўя ва қўшимча таъсирларни келтириб чиқармоқда. Жумладан, дори воситаларининг назорати, сифатини таъминлаш, стандартлаштириш ҳамда сертификатлаштириш муаммоларига кўпроқ эътибор қаратилмокда. Лекин шунга карамасдан дори-дармон тайёрлаш ва уни реализация килишга хукуки булмаган шахслар била туриб жиноятга қўл уришмоқда”. Натижада беморлар фармацевтика маҳсулотларига ишончсизлик билдириб, кўпроқ хал табобати маҳсулотларига эҳтиёж сезмодалар.Айниқса экстросеанслар даво муолажалари орали касалликкларига  малҳам изламоқдалар.

“Шарқ аёли” Халқаро Жамоат фонди аъзоси, Ўзбекистонда умуминсоний қадриятларни, соғлом турмуш тарзини тарғибот қилганлиги ҳамда эл-юртга беминнат хизматлари учун тақдирланган  халқ табибаси Муҳаммадиева Гулнора Сайфуллаевнага Навоий вилояти Навбаҳор тумани прокуратураси томонидан ана шу мазмундаги айблов қўйилди. Хусусан, соғлиқни сақлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, соҳада янги, замонавий илғор тажрибаларни татбиқ этиш, энг асосийси аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат самарадорлигини ошириш сингари устувор йўналишлар негизи Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 40-моддасида белгилаб қўйилган. Ўзбекистонда  дастлаб 1998 йил 10 ноябрда «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш Давлат дастури тўғрисида»ги Президент Фармони қабул қилинди.Тизимда соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғинини ислоҳ қилиш, замонавий қишлоқ врачлик пунктларининг қад кўтариши ва янги технологиялар билан жиҳозланиши, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг филиаллари ҳамда ихтисослаштирилган марказлар, кадрлар тайёрлаш самарадорлигини ошириш, шунингдек, кўплаб тиббиёт муассасаларининг замон талаблари даражасида фаолият юритаётганлиги ислоҳотларнинг муайян мақсадларга қаратилганлигини кўрсатади.Ўзбекистон Давлати раҳбарининг бевосита раҳнамолигида олиб борилаётган соҳадаги бундай туб ўзгаришлар, янгича такомиллашув ва тараққиёт дастурлари 2007 йил 19 сентябрдаги «Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш Давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида»ги Фармон ҳамда 2007 йил 2 октябрдаги «Республика тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорда янада мустаҳкамлаб қўйилди. Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг  1998  йил  10   ноябрдаги   ПФ-2107   сонли   Фармони   билан   тасдиқланган   «Соғликни   сақлаш   тизимини   ислох  килиш Давлат Дастури»га  асосан  давлат томонидан  кафолатланган  бепул  тиббий   хизматлар доирасига кирадиган ижтимоий    ахамиятга    эга    ва    атрофдагилар    соглигига    хавф    тугдирувчи    сил касаллигига дучор булган кизимни шу ахволга солишди. Вахоланки, Вазирлар     Махкамасининг    1997    йилдаги     532-сонли     карори     билан  стационар         шароитда         даволаш-профилактика   муассасаларида (пуллик  муассасалардан    ташкари)     даволанаётган         овкатланиш     пули     тулашдан     озод  килинган,  хамда  амбулатор шароитда  бепул дори-дармон  билан таъминланадиган  фукаролар тоифаси ва касалликлар руйхати аникланди.

Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги белгилаб қўйган тартибда ўз илтимосига кўра бошқа мутахассисларнинг консилиум қилиши ва улардан   маслаҳатлар    олиш;

–    тиббий    ёрдам    сураб    мурожаат    қилганлиги,     соғлигининг    холати,    қўйилган  ташхис     тўғрисидаги     маълумотлар,      хамда     уни     текшириш     ва     даволаш     чогида
– тиббий аралашувга уз ихтиери билан розилик бериш ёки уни рад этиш;

– тиббий ёрдам курсатиш вактида соглигига зарар етказилган такдирда курилган   зарарнинг   урни    конун   хужжатларида   белгиланган   тартибда   копланиши;

– хукукини химоя килиши учун хузурига адвокат ёки бошка конуний вакил   куйилиши.

Хукуклари бузилган такдирда бемор ёки унинг конуний вакили бевосита даволаш-профилактика муассасасининг рахбари ёки бошка мансабдор шахсига, юкори   бошкарув    органига   ёки    судга   шикоят    билан    мурожаат    килиши    мумкин. Қонуннинг V-бобида тиббиёт ва фармацевтика ходимларнинг хуқуқлари, хусусий тиббиёт амалиёти билан шуғулланиш хуқуқи, тиббиёт ва фармацевтика ходимлари уюшмаларини тузиш уларнинг фаолиятига бағишланган бўлиб, Ўзбекистон Республикасида тиббиёт ва фармацевтика фаолияти билан шуғулланиш хуқуқига олий ёки ўрта махсус тиббиётт yқув юртини тамомлаганлик тўғрисида диплом олган шахслар, рўйхати Ўзбекистон Республикасии Соғлиқини сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган муайян тиббиёт ва фармацевтика фаолияти турлари билан шуғулланиш хуқуқига эса диплом ва лицензилар олган шахслар эга бўладилар. Олий ёки yрта махсус тиббий маълумот тўғрисида диплом ва танланган фаолият тури билан шуғулланиш учун лицензия олган шахслар хусусий тиббиёт амалиёти шу жумладан, табиблик халк табобати билан шуғулланиш хуқуқига эга. Ғайри қонуний равишда тиббиёт ва фармацевтика фаолияти билан шуғлланувчи шахслар қонунга мувофиқ жавобгар бўладилар.

Энди тўлиқ тафсилотлар билан танишинг:

Анъанавий тиббиётда бедаво деб ҳисобланган хасталикларга чалинган кишилар охирги пайтларда Навоийдаги  Навбаҳор тумани “Кескантерак” ҚФЙга қарашли “Кескантерак” маҳалласига  йўл олишмоќда. Шифо излаб Ўзбекистоннинг турли бурчакларидан ва хаттоки қўшни республикалардан келган беморлар табиб Муҳаммадиева Гулнора Сайфуллаевнага  мурожаат ќилишмоќда.

Унинг муолажаларига, жумладан, ОИТС (СПИД), саратон (рак), пес (витиликон), аллергия, умуртќа чурраси (грижаси), шол (паралич), хафаќон (инсульт), туғма юрак нуқсони (пороки), менингит, бепуштлик, урологик, гинекологик ва бошќа турли хасталикларга чалинган беморлар ќатнамоќдалар. Ќисќаси, табиб мавжуд касалликларнинг хаммасини даволамоќда.

Муолажалар хар куни икки марта – эрталаб соат 7 дан 8 гача ва кечќурун соат 19 дан 20 гача – ўтказилади. Ўзбекистон “Шарқ аёли” жамоат фонди  аъзоси бўлган табиб илк маротаба келган беморларга муолажадан сўнг сут ичиб, чўмилиб олишни буюради. Бу нарса мижозларга бир маротаба буюрилади холос. “Яъни шифо истаган одам ўзини ичкаридан (сут билан) ва ташќаридан (сув билан) поклаб олиши зарур”, – дейди Навоийлик табиб.

Анъанавий тиббиёт ва табибчиликда ташхис қон, сийдик, нажас, рентген ва компьютер томографияси таҳлили ёки мижознинг томир уришига ќараб ќўйилса, табиб мижозни ќандай касаллик безовта ќилаётганини беморга нигоҳ солиб аниќлайди. “Хасталикни менинг ўзим эмас, илоҳий руҳлар аниќлашади ва менга бу ҳаќида хабар ќилишади. Мен улар айтган нарсаларни, яъни безовта ќилаётган касаллик тури ҳаќидаги ахборотни беморнинг ўзига етказаман холос”, – дея такидлайди у.

Табибнинг гапларига кўра, беморларни ҳам унинг ўзи эмас, балки ана ўша илоҳий мавжудотлар даволашади. “Яъни ҳаќиќатдан ҳам шифо табибдан эмас, Аллоҳдан. Биз табиблар аслида бир сабабчилар, воситачилармиз холос”, – дейди табиб. У беморларга ҳеч ќандай дори-дармон ва гиёҳлар истеъмол ќилишни буюрмайди: даволаш фаќат масофада туриб амалга оширилади. “Онда-сонда руҳлар у ёки бу мижозга ќўшимча дори ёки гиёҳ ќўллашни буюришса, мен бу нарсани мижозларга етказаман”, – деб тушунтиради табиб.

У беморларнинг фаќат безовта ќилаётган касалликларини эмас, балки ҳали уларга маълум бўлмаган хасталикларини ҳам даволайди. “Мижозларни кўрганимда уларда бошќа хасталиклар ҳам борлиги маълум бўлади. Шунда мен Аллоҳнинг изни билан беморда мавжуд касалликларнинг ҳаммасини даволашга киришаман”, – дейди Муҳаммадиева Гулнора Сайфуллаевна.

Унинг айтишича, илоҳий мавжудотлар беморларнинг хаста аъзоларини даволашади, ҳатто операция ҳам ќилишади. “Даволовчи руҳлар ва уларнинг тиббий амалиётлари одатда фаќат менга кўринади. Аммо баъзи ҳолларда уларни кўра оладиган мижозлар ҳам келиб туради. Мисол учун, ўтган йили Янгийўл шаћридан бир аёл келиб: “Вой, анави оппоќ одамчалар кимлар? Нега улар беморларни операция ќилишмоќда?!” – деб ваҳимага тушганди”, – ҳикоя ќилади табиб.

Муолажа натижаларини рентген, узи ва компьютер томографияси суратларида ҳам кўриш мумкин. Тошкентлик 20 ёшли бир йигит миясида шиш ва оғриќ борлигидан шикоят ќилиб келган. Унинг миясидаги шиш хусусий клиникалардан бирида компьютер томографияси орќали ќилинган суратда аниќланган.Клиника медиклари унга миясини зудлик билан операция ќилиш лозимлигини айтишган. Лекин кейинчалик бемор Хонободлик табиб ћаќида эшитиб ќолиб, унга мурожаат ќилган.

“Таҳминан 23-25 кун ќатнаганидан сўнг у миясида оѓриќ тўхтаганини айтди. Лекин йигитнинг отаси турли шубҳа ва ќўрќувларга бориб, ўғлини операция ќилдириш учун яна ўша хусусий клиникага мурожаат ќилган. У ердагилар бўлажак операция олдидан беморнинг миясини иккинчи маротаба компьютерда томография ќилдиришган ва суратни кўриб ҳайрат ҳамда даҳшатга тушишган. Чунки унда йигитнинг миясидаги олдинги шишдан асорат ҳам бўлмаган, миянинг ўзи эса тўрт бўлакка ажралиб, кесилиб ётгани акс этган. Ќўрќувга тушган медиклар мижознинг миясини операция ќилишдан бош тортиб, яна менга мурожаат ќилишни буюрганлар”, – дея давом этади табиб.

“Муолажаларингиздан сўнг тузалиб, сизга ва даволаш усулингизга ишонмасдан кетиб ќоладиган мижозлар ҳам борми?” – деган саволга табиб ижобий жавоб бериб, ундайларнинг сони кўп эмаслигини айтади.

Баъзи мижозлар муолажа давомида касаллик ва оѓриќнинг табиий равишда кучайишига чидай олмай, “Бу ерга келиб баттар касал бўлдим”, – деб ўйлаб, кетиб ќолишади. “Ваҳоланки, мен муолажаларнинг бошида мижозларни касаллик табиий равишда зўрайиши, бу нарса аслида фойдали эканлиги, зўрайиш жараёнида хасталикнинг заҳирадаги ќуввати юзага чиќиши ҳаќида огоҳлантираман. Лекин шунга ќарамай, оѓриќќа сабр ќилолмаган баъзи мижозлар кетиб ќолишади”, – дея афсусланади у.

Шифо излаб келаётганларнинг орасида биринчи муолажадан кейинроќ табибнинг даволаш усулига ишончсизлик билан ќараб, кетиб ќолаётганлар ҳам йўќ эмас. “Бундайларни ишонтиришга уриниш бефойда. Улар мендан уялганидан ёки уларни менинг олдимга етаклаб келган кишидан уялганидан муолажаларимга ќатнашиб юришлари мумкин. Лекин ќалбида соғайиб кетишига ишонч бўлмаса, ќилган даволарим бесамара бўлиши аниќ”, – дейди табиб.

Мижозлар соғайишга бўлган ишончни йўќотмасликлари учун табиб уларнинг баъзиларига аслида нима касаллик билан оѓриётганларини айтмайди. “Саратон ва бедаво деб ҳисобланган бошќа хасталиклар билан оѓриган мижозларга уларни аслида ќайси касаллик безовта ќилаётганини айтмайман. Чунки шундай ќилинса, улар руҳий тушкунликка тушиб, соѓайиб кетишга бўлган ишонч ва умидни йўќотишади. Соғайишга бўлган  ишонч, умид ва иҳлос эса шифо топишнинг асосий омилидир”, – дейди Гулнора опа

Унинг сўзларига кўра, мижозлар орасида табибга ишониб, унинг даргоҳида шифо топишдан умидвор кишилар кўп. “Баъзида улардан айримлари масофадан даволашимни билиб, уйларидан телефон ќилишади, ќаттиќ оѓриќлардан халос ќилишни сўрашади. Мен уларга тахминан ярим соат бир жойда ќимирламасдан ўтиришни буюраман ва улар ўтирган жойга масофадан шифо жўнатаман”, – дейди табиб.

Шифо излаб, Гулнора табибга мурожаат ќилган баъзи мижозлар ќуйидагиларни айтишди.

Марина Зайцова, 37 ёш: “Менинг юрагим, ќорним оѓрирди. Медиклар турли хил ташҳисларни ќўйиб, ҳар хил муолажаларни ќилишди, аммо оѓриќ тўхтамади. Гулнора опага мурожаат ќилганимда, у ошќозон ости безимда сурункали панкреатит борлигини айтди. Икки ҳафтадан бери ќатнаяпман, Худога шукр, оѓриќлардан халос бўлдим. Ҳурсандлигимдан даволанишга турмуш ўртоѓим ва ќизимни ҳам олиб келдим”.

Меҳриддин Ўринбоев, 24 ёш: “Мен ўтган йили туберкулезли менингит билан оѓриб ќолгандим. Турли тиббий муассасаларда 8 ой даволандим. Ќулоќларим эшитмай, хушсиз бўлиб ќолдим. Медиклар ота-онамга миямни операция ќилиш зарурлигини айтишган. Буни истамаган ота-онам Гулнора опага  мурожаат ќилиб, мени унинг муолажаларига олиб кела бошлашди. Таҳминан бир ярим – икки ой ќатнаганимдан сўнг ўзимга келдим, бошимдаги оѓриќлар ќолиб, ќулоќларим эшита бошлади. ҳозир, Аллоҳга шукр, туппа-тузукман”.

Уларнинг баъзилари муолажалар давомида соѓайиб кетган бошќа беморларни ҳам мисол келтиришди. Кўпчилик беморлар Тошкентнинг Бетемир  туманида яшовчи, корейс миллатига мансуб бир йигит тарихини гапириб беришди. У табибнинг олдига миясида саратон (рак) борлиги ҳаќидаги рентген сурати ва медикларнинг расмий хулосаси билан келган. Бир ярим – икки ой муолажаларга ќатнагач, унинг бошидаги оѓриќлар ќолган.

Бедаво деб ҳисобланган касалликдан фориѓ бўлганига батамом амин бўлиш учун корейс йигит такроран миясини рентген ќилдирган ва медикларга мурожаат ќилган. Шунда медиклар шиш ѓойиб бўлганини айтиб, саратон аломатлари йўќлиги ҳаќида бошќа тиббий хулоса беришган. Мижоз бу ҳушхабарни табибга ва бошќа беморларга ҳам етказган.

Гулнора Мухаммадиева даргоҳига шифо излаб келганларнинг аксарияти табиб миомага чалинган икки нафао аёлни, ҳамда уч нафар болани бедаво деб ҳисобланган хасталикдан халос ќилганини тўлќинланиб гапиришди. “Уларнинг бири уч, иккинчиси эса олти ёшда. Замонамизнинг вабоси номини олган хасталик бечора болачаларга шприц орќали юќќан экан, улар тиббий муассасаларнинг махсус рўйхатига ҳам киритилганди. ОИТСдан ҳалос бўлган болалардан бири Бухорадаги қишлоқлардаги  маҳаллалардан бирида истиќомат ќилади”, – дейишади табиб муолажаларига келган беморлар.

Шу ва шунга ўхшаш воќеалар бошќа кишиларда ҳам Навоийлик табибнинг муолажаларида шифо топиш умидини уйғотмоќда.

Хамма бало табиб аёлининг қисқа муддат ичида катта конгентга эга бўлганлиги ва бева-бечораларга етимхоналарга хомийлик қилганида дейишмоқда уни яхши билганлар.Табибнинг пули кўпайди, энди “доля доля вориская”ни қумсаб қолганлар унинг изидан тушушди.Унинг фаолияти молиявий ҳисоб-китоб ишлари ревизия қилинди.Албатта иш бор жойда камчилик бор.Хуллас қачонлардир ўз касали билан табибнинг олди зўрбазўр етиб келиб жон таслим қилган беморларни ҳам табиб ўлдирган деган айблов билан қамоққа олиш зарурияти туғилганлигини оддий одамлар каердан хам билсин.

    ( давоми бор)

Шаҳри ЁР

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares