ЗОМИНДА “МИНГ БИР КЕЧА” ЭРТАГИ ҲАҚИКАТГА АЙЛАНДИ

 

ЁХУД

МИРЗИЁЕВНИНГ КУЁВИГА КУН ТҚҚАН….

 

катта улоқ берди 

Жиззах вилоятида донғи кетган Тўрабой (Ярлақабов) 2014 йил 06 март куни  шахсий ҳайдовчисининг туғилган куни муносабаати билан Зомин туманида катта улоқ берди.

Улоққа камида 500 от ва 1000 га яқин чавондоз иштирок этди.

Кўпкарига 10 та тана, юқори маррага 5 000 000 сўм пул, 500 000 сўмлик 20 та гилам ва бошқа қимматбаҳо буюмлар қўйилди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили берган улоғида  Бойтўра полвон Сардоба тумани Жомъе масжиди имом хатиби Абдурахмонхожига бир дона шампань виноси рангидаги “Ласетти” автомашинаси хадя этган эди.

Улоққа борганларнинг айтишича дастурхондаги нозу-неъматлар худди араб халқ эртагидаги “Минг бир кеча” афсонасини эслатади.

Фарғона водийсидан келтирилган садаф узумлар, Эрон ва Хитойдан келтирилган олмалару ва тропик  мевалар, лаганалардаги қази-қарталар, тандир кабобу, яхналар оддий халқнинг бир умрлик орзусига айланди.

Нима бўлганида хам қўшни давлатлардан келган чавондозлар Зоминлик бойнинг марҳамати ва хотамтойлигига қойил қолишди.

Баландчақирлик чавандоз Анвар полвоннинг айтишича бундақанги тўй-томоша қилиш  учун Жиззах вилояти саноат ишлаб чиқариш корхоналарининг бир ойлик даромади хам етмас экан.

Кўпкари ўйинининг охирида бир чавандоз отдан йиқилиб нобуд бўлди дейди ўша ерда мол боқиб юрган чўпон.

Афсонани ҳақиқатга айлантириш учун оддий халқнинг нонига кўз олайтирмай эришиб бўлмайди.

Ҳа, кекса ногирон чавондознинг гапида жон бор.

Дарвоқе,  Бу эртаклардаги “минг бир кеча”да умргузорлик қилаётган Тўрабой (Ярлақабов) деганлари ким ўзи? Шуни биласизми?

Билмасангиз, маълумотни, мана, биз берамиз-да: Тўра –ҳотамтой лақабини олган бу валломат Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг эрка куёвларидан бўладилар.

Миромоновичнинг оиласи бузилиб ота уйига қайтган синглисига оғиз солган Тўрабой ёйни мўлжалга урганди: мана, оқибатда кимсан – ҳотамтой бўлиб юрибдилар-да!

 Акс ҳолда ҳайдовчисининг тўғилган кунида “минг бир кеча” минг кишилик ош дамлаган бўлармиди? Улоқ-улоқ ўйнармиди? Ўзингиз айтинг?

 

Лавҳани ОЙХУМОР тайёрлади

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares