Ўзбекистон: мамлакатда имтиёзли кредит олиб уй-жойли бўлишдан кўра, қабристонда бир ярим метр ерга кириш қулайроқ….
Фуқаро Аманқулов Воситжон Чернобль халокати қатнашчиси ва 2-гуруҳ ногирони сифатида имтиёзли кредит олиш мақсадида 2013 йилда уй-жой сотиб олиш учун ДТ Халк Банки Сирдарё вилояти филиалига мурожаат қилган ва банк маъмурияти томонидан талаб этилган барча ҳужжатларни кредит бўлимига топширган эди.
Черноблчи банк маъмуриятининг кредит маблағи беришига ишониб, ўзи яшаб турган квартирани 11 000 АҚШ долларига сотиб, уй сотувчига бериб, 2013 йил 21-январ куни, Гулистон шахар 7-сон давлаи нотариал идорасида кредитга уй сотувчи Мусаев Мўмин Жалолиддинович билан заклад ҳақида келишув битимини ҳам расмийлаштириб қўйган.
Фуқаро М.Мусаев билан 2013 йил 19 июл куни тузилган №701-сонли «Баҳолаш хизмати тўғрисида»ги нормага асосан фуқаро М.Мусаевга тегишли бўлган, Гулистон шаҳар, Набиев кучаси, 24-уй, 2-хонадонда жойлашган турар жой биноси 66. 251 551 сўм қилиб белгиланди.Шунга кўра гаров шартномаси тузилиб, олинажак кредит суммасини қайтариб бериш имконияти асослаб берилди.
Шунга қарамасдан ДТ Халк Банки бошқаруви «оилавий даромадларингиз кредитни қайтариш хавфини олдини олмайди» деган важлар билан кредит ажратишни тўхтатиб турди. Шундай қилиб 2013 йил кредит оламан деган Аманқулов Воситжонни 2014 йилга келиб уйнинг эгаси фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг қарори билан уйдан чиқариб юборди.
Ҳозир чернобилчи оиласи билан уйсиз қолди.Чернобыль халокати оқибатларини тугатишда қатнашган Восит Аманқулов умрбод ногиронлик гурухига чиққан.Нафақада. Оилали.Фарзандлари бор.Турмуш ўртоғи ва бошқа оила аъзоларим ижтимоий меҳнат билан банд.Бу хакда судга тегишли маълумотномалар такдим этилган.
Ипотека кредитларини ажратиш ва расмийлаштириш Ўзбекистон Республикасининг “Ипотека тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 16 февралдаги ПҚ-10-сонли “Уй-жой қурилиши ва уй-жой бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 3 январдаги 2-сонли қарори билан тасдиқланган “Уй-жой қурилишига, уни реконструкция қилишга ва сотиб олишга ипотека кредитлари бериш тўғрисидаги Низом”, “Аҳолининг кенг қатлами, шу жумладан ёш оилалар учун уй-жой қурилишини ва реконструкция қилишни молиялаштириш ва кредитлаш тартиби тўғрисидаги Низом” (рўйхат рақами 1727, 2007 йил 12 октябрь) ҳамда “Аҳолининг кенг қатлами, шу жумладан ёш оилалар учун қурилган ёки реконструкция қилинган уй-жойларни харид қилиш учун ипотека кредитлари бериш тартиби тўғрисидаги Низом” (рўйхат рақами 1835, 2008 йил 12 июль) асосида амалга оширилади ва тартибга солинади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 3 январдаги 2-сон қарорига асосан тасдиқланган “Уй-жой қурилишига, уни реконструкция қилишга ва сотиб олишга ипотека кредити бериш тўғрисида”ги Низомнинг 3-бандига асосан ипотека кредитлари тижорат банклари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда келишилган якка тартибдаги ва намунавий лойиҳа асосида, қурилишнинг белгиланган нормалари ва қоидаларига риоя қилиб якка тартибда уй-жой қуриш ва реконструкция қилиш, шунингдек якка тартибдаги уй-жойни ёки кўп квартирали уйдаги квартирани сотиб олиш мақсадларида қайтаришлик, тўловлилик, таъминланганлик ва муддатлилик шартларида берилиши белгиланган.
“Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг 20-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида банклар банк операцияларини амалга оширишга доир қарорлар қабул қилишда мустақиллиги белгиланган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 21 мартдаги ПФ-2564-сонли “Банк тизимини янада эркинлаштириш ва ислоҳ қилиш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг 9-бандига мувофиқ, банк активлари, шу жумладан кредитлар портфелини шакллантириш билан боғлиқ таваккалчиликлар тадбиркорликка оид таваккалликка тааллуқли бўлиб, уларни бошқариш тижорат банки раҳбариятининг ваколатига киришини маълум қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1992 йил 6 апрелдаги №-170-сонли қарори билан тасдиқланган Низомда, Чернобыль халокатини бартараф этишда қатнашган Ўзбекистон фуқароларига уй-жой қуриш учун имтиёзли, фоизсиз, кам фоизли кредит маблағлари бериш шартлари белгиланган.Ҳозирги кунда уй-жойсиз қолган ногирон имтиёзли равишда уй-жой қуриш учун 06, сотих ер майдони ажратиб беришда ва уй-жой қуриш учун ипотека кредити ажратишда амалий ёрдам беришларин сўраб Гулистон шаҳар ҳокими Нодир Сулаймоновнинг номига ариза ёзган.
Хабарни Шаҳри ЁР
2014 йил 02 март



