ТАЛАБГА ЖАВОБ БЕРМАЙДИГАН ШИФОХОНАДА ОНА ОЛАМДАН ЎТДИ

Э-вой-ей: 2014 йил  “Соғлом  бола” йили кўргуликлари

ШИФОХОНАДА ОНА ОЛАМДАН ЎТДИ2014 йил февраль ойининг 18-кунида жиноят ишлари бўйича Зомин туман судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида раислик қилувчи Э.Ш.Олмосов иштирокида дастлабки тергов органи томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК 116-моддаси 3-кисми ва ЖК 207-моддаси 3-кисми «а» банди билан айблов эълон қилинган Қурбонова Зилола Равшановна, Зомин ТТБ туман шифохонаси акушер гинеколог врачи Хасанова Гулчеҳра Оқбўтаевна, ҳамда Зомин ТТБ туман шифохонаси бош врачи Бердақов Дилшод Бозорбоевичга нисбатан қўзғатилан жиноят ишини ўз ниҳоясига етказди.

Шифокор Қурбонова Зилола Равшановна, 1971 йил 21 майда Зомин туманида туғилган, маълумоти олий бўлиб, Зомин ТТБ туман шифохонаси туғуруқ бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келиб, Зомин тумани Даштобод шаҳри Қоратепа махалласи, Қурувчи кўчаси 14-уйда яшаган.Дастлабки тергов органи томонидан Қурбонова Зилола Равшановна Зомин тумани Даштобод шаҳри, Ўзбекистон МФЙ, Қурувчи кўчаси 14- уйда яшаб келиб, Зомин туман тиббиёт бирлашмаси туман шифохонаси туғруқхона бўлими мудири вазифасида ишлаб келиб, мансабига совуққонлик билан қараб келиб, ўз вазифаларига лоқайдлик ва виждонсизларча муносабатда бўлиб, вазифаларини лозим даражада бажармаганлиги оқибатида одам ўлишида ифодаланган жиноятни қасддан содир қилган.

Чунончи, Қурбонова Зилола Равшаповна 09.10.2012 йил кунидан Зомин тумани тиббиёт бирлашмаси туман шифохонаси туғруқхона бўлими мудири вазифасида ишлаб келиб, мансабига совуқконлик билан қараб келиб, ўз касбига нисбатан бепарво муносабатда бўлиб келиб, туман шифохонасига қарашли туғруқхона бўлимида беморларга шошилинч тиббий ёрдам учун зарур кучли оғриқ қолдирувчи наркогик ва психотроп дори воситалари билан таъминламаганлиги ва ушбу бўлимда кучли оғриқ қолдирувчи наркотик ва психотроп дориларни сақлаш учун махсус темирдан ясалган сейф ва унга алоҳида темир панжара билан ўралган хона қилмаганлиги ва уни туман ИИБнинг сигнализациясига уламаганлиги ҳамда туман шифохонасида ва туғруқхона бўлимида беморлар учун реанимацион блоклар ташкил этиш ва жонлантириш учун махсус асбоб ускуналар билан таъминлаш чораларини кўрмасдан, ўз вазифаларига лоқайдлик ва виждонсизларча муносабатда бўлиб, вазифаларини лозим даражада бажармаганлиги оқибатида 2013 йил 15 октябрь куни соат 05:05 да фуқаро М.Мустафакулова чақалоқни дунёга келтиргандан сўнг йўлдоши тушиб бачадони ҳам қўшилиб чиқиб, нейроген шок ҳолатда бемор аёл Мустафакулова Махлиё Туракуловнанинг вафот этишига сабабчи бўлган.

Қурбонова Зилола Равшановна мансабига совуққонлик билан қараб, ўз касбига нисбатан бепарво бўлиб, ўз вазифаларига лоқайдлик ва виждонсизларча муносабатда бўлиб, вазифаларини лозим даражада бажармаганлиги оқибатида одам ўлишида ифодаланган жиноий х,аракатлари билан Ўзбекисгон Республикаси ЖКнинг 11в-модда 3-қисми иа 207-моддаси 3-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятни содир этган.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2013 йил 12 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма бир йиллиги муносабати билан Амнистия тўғрисида» ги Қарори олтинчи бандида қайд этилган шахслар томонидан содир этилган жиноятлар юзасидан олиб борилаётган барча ишлар тутатилиши кўрсатилган.

Мазкур Амнистия қарорини қўллаш тўррисидаги Низом 12-бандида «Суриштирувчи, терговчи Амнистия тўғрисидаги қарорга кўра жиноят ишини қўзғатиш рад этилиши керак бўлган терговга қадар текширув материаллари, шунингдек тугатилиши лозим бўлган жиноят ишлари бўйича Амнистия тўғрисидаги қарорни қўлланиш ҳақида судга илтимоснома киритиш тўғрисида прокурорга тақдимнома киритади ва унга терговга текширув материалини ёҳуд жиноят ишини топшириши,

Прокурор такдимномани терговга қадар текширув материали ёҳуд жиноят иши билан биргаликда ўрганиб, рози бўлган такдирда, Амнистия тўғрисидаги қарорни қўлланиш қақида судга илтимоснома киритиши белгиланган.

Прокурор, Қурбонова Зилола Равшановнанинг ЖК 116-моддаси 3-қисми ва ЖК 207-моддаси 3-кисми «а» бандида назарда тутилган жиноятини содир этганлиги, ушбу жиноят унча оғир бўлмаган жиноятлар туркумига киришини, унинг содир этган жинояти Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2013 йил 12 декабрдаги «Амнистия тўғрисида»ги Қарорининг 1-банди « а» кичик банди таъсирига тушганлиги сабабли унга нисбатан Амнистия қарори 6-бандини қўллаб, Қурбонова Зилола Равшановнани ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖК 116-моддаси 3-кисми ва ЖК 207-моддаси 3-кисми «а» банди билан айблов эълон қилинган  Қурбонова Зилола Равшановна, Зомин ТТБ туман шифохонаси акушер гинеколог врачи Хасанова Гулчеҳра Оқбўтаевна,  ҳамда Зомин ТТБ туман шифохонаси бош врачи Берақов Дилшод Бозорбоевичга нисбатан  қўзғатилан жиноят ишини, шунингдек айблаш ҳақида масалани хал қилмай туриб, жиноят иши қисмини тугатиш ҳақида судга илтимоснома киритган.

Суд, илтимосномани қувватлаган прокурор маърузасини, Қурбонова Зилола Равшановнанинг фикрини эшитиб, Қурбонова Зилола Равшановна содир этган жиноий ҳаракат ЖК 15-моддаси 3-қисмида назарда тутилган унча оғир бўлмаган жиноятлар туркумига киришини, унинг содир этган жинояти Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2013 йил 12 декабрдаги «Амнистия тўғрисида»ги Қарори 1-банди «а» кичик банди таьсирига тушишлигини инобатга олиб унга нисбатан мазкур Амнистия Қарорини 6-бандини қўллаб, жиноят ишини қисмини ҳаракатдан тугатишни лозим топади.

Мазкур қарорни қўллаш хақидаги Низомда «жиноят ишлари судда Амнистия Қарорига асосан тугатилганда, бундай шахсларнинг ҳаракатлари оқибатида егказилган зарарнинг ўрнини қоплаш масалалари фуқоралик суд ишларини юритиш тартибида хал қилиниши»- кўрсатилган.

Иш бўйича жабрланувчига етказилган моддий зарарни ўрнини қоплаш масаласида фуқоралик суд ишларини юритиш тартибида судга мурожат қилиш хуқуқини тушунтиришликни лозим деб таъкидлаган.Эслатиб ўтамиз мархума Мустафакулова Махлиё Турақуловнанинг ўлимига сабаб бўлган шифокорлар  беморга етказилган моддий-маънавий зарарни ҳам, дафн маросими учун кетган сарф-харажатларни ҳам тўламаган.

Хабарни ОДИНАБОНУ тайёрлади 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares