Оила ва жамият

Ҳуқуқ ҳимоячиси оиласида эгизаклар дунёга келди

соғлом эгизакларАввал хабар берганимиздек 2012 йил  журналист, ҳуқуқ ҳимоячиси Турсун Бек Тўразода қамоқ жазосидан озод этилиб, озодликка чиққан эди. Журналист маълум муддат “Жазони ижро этиш муассасаларидан бўшатилган шахслар устидан ички ишлар идораларининг маъмурий назорати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига кўра, 2013 йил 15 октябрга қадар  а) куннинг ички ишлар идоралари белгилаб қўйган вақтида уй (квартира)дан чиқиб кетишини тақиқлаш;

б) туман (шаҳар)нинг муайян жойларида бўлишни тақиқлаш;

в) ички ишлар идоралари (милиция)нинг рухсатисиз туман (шаҳар)дан ташқарига чиқиб кетишни тақиқлаш;

г) рўйхатдан ўтиш учун ҳар ойда бир мартадан тўрт мартагача милицияга келиб учрашиш.

Юқорида кўрсатилган чеклашлар назорат остида бўлган шахснинг турмуш тарзига, оилавий, аҳволига, аввалги судланганлигига ва унинг шахсини тавсифловчи бошқа ҳолатларга қараб тўла ҳажмда ёки айрим-айрим йўсинда қўлланилади.

Чеклашлар рўйхати узил-кесил ҳисобланади, унга қўшимчалар қилиш ёки кенгайтириб шарҳлаш мумкин эмас каби талаблар таъсирида яшади. Ушбу Қонуннинг 25-моддасига кўра Ушбу қонунга риоя этилиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унга бўйсунувчи прокурорлар томонидан амалга оширилиши назарда тутилган.

2014 йил 24 февраль  куни Гулистон шаҳар ИИБ патруль  хизмати ходимлари кеч соат 21-00 ларда журналист яшаётган Гулистон  шаҳридаги 10-уй,  29 хонадонга келишиб, Турсун Бек Тўразодадан ва  унинг қўшниларидан тушунтириш хатлари олишган. Бундан безовта бўлган ҳуқуқ химоячисининг аёли Остонақулова Нигора қаттиқ асабийлашган. Оқибатда аёл ўзини ёмон ҳис қила бошлаган. Участка шифокорининг берган маълумотномасига кўра Нигора Остонақулова 2014 йил 4 март куни туғруқхонага ётқизилиши керак бўлган.

Шунга қарамай журналист эртаси куни 25 февралда аёлини Гулистон шаҳар перентал марказига олиб келиб шифокор билан маслаҳатлашганида, ҳақиқатдан ҳам 2014 йил Ўзбекистонда “Соғлом бола” йили деб эълон қилинганлиги, лекин онани ўзи болани табиий туға олмаслиги, ҳомилани зудлик билан операция йўли билан олиш кераклигини, шифохонада зарурий тиббий дори-дармонлар етишмаслигини инобатга олиб, барча дорилар, операция учун ишлатиладиган пахта, шприц ва бошқа майда-чуйдаларни, хатто спирт ва резина қўлқопларгача дорихонадан сотиб олиб келиш кераклигини айтишган. Туғруқхона худудида жойлашган дорихонада дориларни олаётган журналист кассадан чек уриб беришни талаб қилганида дорихона мудири кўнмагач у билан айтишиб қолиб, бошқа дорихонага борган.Барча дори-дармонлар тайёр бўлгач, шундан кейингина шу куни кеч соат 20-30 ларда Нигора операция столига ётқизилди.Операция мувофаққиятли ўтди ва соғлом эгизаклар дунёга келди. Уларга яхши ният билан Фотима ва Зуҳра деб исм беришди.

Лавҳани мустақил журналист Мунтазир тайёрлади.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares