Узбекистон Республикаси Марказий Банки бошкарув раисига
100001.Тошкент ш.Узбекистон кучаси, 6-уй.
Сирдарё тумани, Малек хужалиги, Хамза участкасида яшовчи
Мирзакаримов Умиджон Вагаповичдан
Ариза
Аризамнинг мазмуни шу хакдаким, 2013 йил 26-август, 04-сентябр санасида ДТ “Халк банки” Сирдарё тумани филиали кредит булими ходимаси Утбосарова Наргиза акам Собир Мирзакаримовга тегишли булган пластик карточкага туширилган 58 000 000 сумлик кредит маблагини накдлаштириб бериш шарти билан олиб, шу банкнинг узида кредит маблагимни бошка максадларга чикариб юбориб, халигача мени алдаб юрибди.Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг “Ўзбекистон Республикаси банкларида кредит ҳужжатларини юритиш тартиби тўғрисида”ги 29.03.2000 йилда Адлия вазирлигида 906-сон билан рўйхатга олинган Низом ва Ўзбекистон Республикаси Давлат-тижорат халқ банки кредит сиёсатининг “Асосий йўналишлари” талабларига қатъий равишда амал қилимасдан, филиал бошқарувчисининг ўринбосари-кредитлаш ва иқтисодий таҳлил бўлими бошлиғи томонидан филиалнинг пластик карточкалар билан хисоб китоблар булимида узгаларга тегишли пластиклар пули юклаб олинган.Маълумингизким,Ипотека кредитларини ажратиш ва расмийлаштириш Ўзбекистон Республикасининг “Ипотека тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 16 февралдаги ПҚ-10-сонли “Уй-жой қурилиши ва уй-жой бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 3 январдаги 2-сонли қарори билан тасдиқланган “Уй-жой қурилишига, уни реконструкция қилишга ва сотиб олишга ипотека кредитлари бериш тўғрисидаги Низом”, “Аҳолининг кенг қатлами, шу жумладан ёш оилалар учун уй-жой қурилишини ва реконструкция қилишни молиялаштириш ва кредитлаш тартиби тўғрисидаги Низом” (рўйхат рақами 1727, 2007 йил 12 октябрь) ҳамда “Аҳолининг кенг қатлами, шу жумладан ёш оилалар учун қурилган ёки реконструкция қилинган уй-жойларни харид қилиш учун ипотека кредитлари бериш тартиби тўғрисидаги Низом” (рўйхат рақами 1835, 2008 йил 12 июль) асосида амалга оширилади ва тартибга солинади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 3 январдаги 2-сон қарорига асосан тасдиқланган “Уй-жой қурилишига, уни реконструкция қилишга ва сотиб олишга ипотека кредити бериш тўғрисида”ги Низомнинг 3-бандига асосан ипотека кредитлари тижорат банклари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда келишилган якка тартибдаги ва намунавий лойиҳа асосида, қурилишнинг белгиланган нормалари ва қоидаларига риоя қилиб якка тартибда уй-жой қуриш ва реконструкция қилиш, шунингдек якка тартибдаги уй-жойни ёки кўп квартирали уйдаги квартирани сотиб олиш мақсадларида қайтаришлик, тўловлилик, таъминланганлик ва муддатлилик шартларида берилиши белгиланган.
“Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг 20-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида банклар банк операцияларини амалга оширишга доир қарорлар қабул қилишда мустақиллиги белгиланган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 21 мартдаги ПФ-2564-сонли “Банк тизимини янада эркинлаштириш ва ислоҳ қилиш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг 9-бандига мувофиқ, банк активлари, шу жумладан кредитлар портфелини шакллантириш билан боғлиқ таваккалчиликлар тадбиркорликка оид таваккалликка тааллуқли бўлиб, уларни бошқариш тижорат банки раҳбариятининг ваколатига киришини маълум қиламиз. Пластик карточкалар асосида нақд пулсиз ҳисоб-китоб тизимини янада ривожлантиришга қаратилган республикамиз Президентининг 2006 йил 3 августдаги ПҚ-433-сон қарорида зикр этилишича, хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналари кўрсатилган хизматларга пластик карточкалар қўлланиб тўланган ҳажмидан амалдаги ставкага нисбатан 10 фоиз пасайтирилган ставка бўйича даромад солиғи ёки ягона солиқ тўловини тўлайдилар. «Пластик карточкалар асосида нақд пулсиз ҳисоб-китоб тизимини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент карори талаблари бузилган.
Пластик карточка ўзида ҳисобварақ ҳақидаги муайян маълумотни сақлайди ва фақат эгасининг ҳисобварағидаги пул маблағларидан фойдаланиш воситаси бўлиб хизмат қилади. У тўлов воситаси эмас, балки тўловни амалга ошириш воситасидир. Юкоридигилардан келиб чикиб, ДТ “Халк банки” Сирдарё тумани филиалидаги Пластик карточкалар бўйича 2012 йил 1 январдан 2013 йил 1 октябргача амалга оширилган муомалалари юзасидан ўтказилган ҳужжатли текшириш далолатномаси билан танишиб чиқиб, тузилган далолатномада кўрсатилган холатлар бўйича молиявий тафтиш утказилишини сурайман.
Мирзакаримов Умиджон