Чирчиқ зўнасида 64/6 одам қиёфасида юрган ёвуз зобитлар бор. Улар Ўзбекистон қонунларига мутлақо риоя қилмайдилар. Шулардан бири қозоқ Бекжон Ермитаев. Иккинчиси қозоқ Анвар Бесибоев. Биринчидан ҳар иккови ҳам ғирт саводсиз. Иккинчидан кеккайган, манмани маҳкумларни уриб қийнаб, таҳқирлаб, роҳат оладиган каслар.
Капитан Б. Ермитаев бир кезлари Ўзбекистон ички ишлар вазири ўринбосари Карим Шодиевнинг шофёри бўлган у буни маврудли маврудсиз мақтаниб юради. Шунданми ундан нафақат махкумлар балки зобитлар ҳам чўчишади.
Ермитаев эрталабки, кечки, тунги, текширувларда бутун масса ичида махкумларни эзиб, ўзини кўрсатишни яхши кўради.
Сурхандарёлик (Денов шаҳридан) Содиқни бир неча мартта оёғи остига тиз чўктириб бошига уриб, жигарига тепганига бутун 6 – сектор махкумлари гувох. Оғзи нима, хожатхона нима, фарқсиз энг ашаддий жиноятчи ҳам ундай сўкишни билмайди. Менимча у булғанчликда дунё қамоқхоналари ичида биринчи.
Электрик (Оти эсимда йўқ, 16 – туркумдан, “Электрик” деса, уни ҳамма танийди) ни ҳам талай мартда оёғи остига тиз чўктирган. Уни уриб сўкиб тепиб шаънини ер қилган бутун масса ичида.
Маҳкум Комол Мамадиевни ҳам шу кўйга солган. Бутун масса ичида. Мен бунга, буларга ўзим гувох бўлганман.
Бундай мисолларни истаганимча келтиришим мумкин.
Комол Мамадиевни (Навоий шаҳридан ) масса ичида оёқ ости қилганига қарамай, ўз кабинетида (16 – атряд) 4 марта ўлгидай урган. Қовурғаларини синдириб юборган. Кимлар билан? тўрт қозоқ, яъни катта Лейтенант А. Бесибаев, Сержант Сакен ва Ўзи биттасининг исми эсимда йўқ мен бу хақда 64/6 муассаса бошлиғининг биринчи ўринбосари Шухрат Эргашович Соатовга ёзиб берганман. У маълум маънода чора кўрган. Лекин, негадир ишдан олиб ташламаган. Балки таянчи, ишонган тоғи борлиги учундир?..
Озодликда бировни хақорат қилсанг бир шапалоқ урсанг, камида беш – олти йилга қамалиб кетасан.
Капитан Б. Ермитаев эса янада осмонга парвоз қилди. У тарғибот бўлимига ишга кўтарилди. Ўзбекистон Республикаси қонунини топтаётган кимсани кўтариш, Ўзбекистон Республикаси қонунига хурматсизлик эмасми?
Ермитаевнинг бу жиноятлари устига қўшимча равишда яна шуни айтиш керакми, то Шухрат Соатов 64/6 муассасага ишга келгунга қадар махкумларни талаган, пулиниолган, оёқлик қилган, маҳкумлар ошхонаси хисобига оиласини боққан. Буни узоқ муддатга кесилган маҳкумлар тасдиқлашади.
Шухрат Соатов милисаларни ошхонани талаш йўлини кесди. Чирчиқ зўнасида овқат қонунан йўлга қўйилди. Яхшиланди. Порахўрликка, оёқвозликка деярли чек қўйди.
Ермитаев ғирт савотсиз. 4 16 – тупкумда бошлиқ эканида, туркумга тааллуқли ҳамма ёзув –чизувларни маҳкумлар ёзиб беришган. У фақат имзо қўйишни билади. Чой – чекиши махкумлар хисобига.
Катта лейтенант Анвар Бесибаев ҳам Ермитаевдек ёвуз унинг айби билан қанча – қанча маҳкумлар раскрутка бўлиб кетти мутлақо айбсиз равишда, сохта айблар билан. Аваз, Ёқуб, шулар жумласига киради.
Бу ҳақда штабда аниқ маълумотлар, далил – исослар ғиж ғиж.
15 – туркумдаги ҳамма ёзув – чизувларни маҳкумлар бажаришарди. Бунинг учун отядга оид ёзма дафтарларни текшириб кўриш кифоя. Искандар, Абдумалик, Мансур каби ўнлаб махкумларни уриб синдирган.
Хизбут – тахрир аъзоси Мансур калтакдан ўлиб кетти. Навоий шаҳридан бўлмиш бу маҳкум ҳали уйланмаган ҳам эди. Уни ўзини ўзи ўлдирганга чиқаришди. Ҳизбут аъзоси ҳам ўзини – ўзи ўлдирадими? Бу исломда буюк гунох. Буни Мансур яхши биларди Мансур ҳақида кейин алоҳида ёзамиз.
Анвар Бесибаевнинг ҳам, Ермитаевнинг ҳам кабинетларида карават, кўрпа – тўшак. Тунги сменаларда ухлаш учун. Аммо улар кундузлари ҳам ухлашади. Сменага иўлаў учун келишадими ё ухлаш учунми? Ухлаш учун бўлса, давлатдан маош олишади – ку. Бу Ўзбекистон қонунига тўғри келадими? Ҳар ҳолда мухкумларни тепиб уриб, камситиб, ўзларини ишлаётган қилиб кўрсатишади – ку.
Ана шу сохталикка, ана шу зўравонликка, ана шу қонун бузарликка чек қўйиладиган вақт етмадими? Бундай жоҳил, чаласавод, муштимзўр, бузуқ ахлоқи зобитлар ўрнини элим, юртим дейдиган, оқил ёшлар эгаллашлари лозим.
Собиқ маҳкум Э… нинг оғзидан Гулнора ёзиб олди.
12 январ 2014 йил 12-феврал