Абурайхон Берунийнинг “Таҳдид “ (“Геодезия” китобида ёзишича денгизлар қуруқликларга, қуруқликлар денгизларга; Тоғлар текисликларга, текисликлар тоғларга айланади. Бу ҳол узун – узун асрлар силсилаларида юз беради. Ҳозирги илм – фан ҳам бу табиат ҳодисаларини тасдиқлайди. Узоққа бормайлик мана, ўзимизнинг Туркистондан бир мисол. Орол денгизи қуриб қолди. Ўрнига Ҳайдан кўл пайдо бўлди. Унинг эни чамаси қирқ, узунлиги уч юз километрни ташкил қилади.
Атрофи адоқсиз чўл, саҳро ва қир, тоғлар билан ўралган.
Ўтган асрнинг олтмишиничи йилларига қадар бу адир, чўлларда лалми буғдой, арпа, нўхат, ловия, қовун тарвузлар экиларди. Энди, бу ерлар ташландиқ ҳолда ётибди. Ҳеч нарса экилмайди.
Нимага?
Бу ишни қайта изга солувчи одам йўқ, бошқарувчи йўқ.
Шу сабабли Ҳайдар кўл бўйида жойлашган Фориш, Нур ота, Конимех туманлари кишилари иш ахтариб, бегона юртларда ҳор – зор бўлиб юришибди.
Экиш учун уруғлик керак, ёнилғи керак, техника керак, маблағ керак.
Бунча йўқликдан тинка – мадори қуриётган деҳқоннинг кучи етмайди.
Бу давлат миқёсидаги иш.
Ҳайдар кўл қирғоқларига консерва заводлари қуриш лозим. Бу минг – минглаб одамларни иш билан таъминлайди.
Ҳайдар кўлнинг юқори қисми – чўллар ва учи – қири йўқ саҳрода қўйлар боқилади.
Бу ерларда ҳам терини қайта ишлаш заводлари, гилам, тўқиш фабрикалари лозим.
Юз минглаб кишиларни иш билан таъминлайдиган, боқадиган, бойитадиган ерлар бўш ётибди. Агар бу ишлар давлат миқёсида амалга оширилса, давлат ҳам боёиб кетади.
Давлат қанча бой бўлса унинг қудрати шунча ошади.
Ҳайдар кўл теграларини узум зорларга, мевали боғларга айлантириш мумкин. Бунга ҳам маблағ зарур. Бунга ҳам давлат халқни жалб эта билса бас, у ерлар обод бўлади.
Ҳайдар кўл сувини чучуклаштириш ҳақида ҳам ўйлаш вақти етди.
Ўзбекнинг ер ости, усти бойликлари беҳисоб. Дунёда бундай юртлар кам. Фақат бу ишларни йўлга қўйувчи дарғалар керак.
Ўзбекистон бойлиги – Ўзбекистон келажаги Ҳайдар кўл бу юртнинг бир бўлаги, олтин воҳаси.
Фориш, Нур ота, Конимех ерлари Фарғона водийсидан бир неча мартта катта.
Ойдин Очил.