“БИРДАМЛИК” ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ҲАРАКАТИНИНГ НИЗОМИ (ЛОЙИҲА)

 

ЎЗБЕКИСТОН “БИРДАМЛИК” ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ҲАРАКАТИНИНГ ҚУРИЛТОЙИ ОЛДИДАН!

 

ХАЛҚ ҲОКИМИЯТИ, ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ЗАМИНИДАГИ, ОЗОД ВА ФАРОВОН ЎЗБЕКИСТОН УЧУН!

Birdamlik

“БИРДАМЛИК” ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ҲАРАКАТИНИНГ НИЗОМИ

(ЛОЙИҲА)

 

1.УМУМИЙ ҲОЛАТЛАР

1.1. Ўзбекистон “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати (БХДҲ) ўлкамиз фуқароларининг, диктатор ва уни мустабид тузумини зулми, қатоғони, инсон ҳуқларини, ижтимоий мухофазани топтагани сабаб жуда оғир шароитда яшаётган ва турли хориж  элларда иш ва тинч ҳаёт излашга мажбур бўлган ўзбеклар ва барча юртдошларимизни жамоат бирлашмаси бўлиб, мазкур ташкилотни Дастурида баён этилган мақсад ва вазифаларни амалга ошириш учун фаолият кўрсатади.

1.2. Ҳаракат амалий фаолиятини ўзбеклар, Ўзбекистон фуқаролари, умуман юртдошларимиз мавжуд ва халқимиз муаммоларини ечишга уринаётган фаол кишилар бор республикамиз ҳудудларда ва чет мамлакатларида олиб боради.

1.3. Ҳаракатнинг раҳбарлик органлари (идоралари) Тошкент шаҳрида, вилоят марказларида ва умуман юртдош фаолларимиз яшайдиган Ўзбекистон ҳудудларда ва хориж мамлакатларда ташкил этилади.

1.4. Ҳаракатнинг фаолияти Умумжаҳон Инсон Ҳуқуқлари Декларацияси, Ўзбекистон Конституцияси, “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати Дастури ва ушбу Низомига мувофиқ олиб борилади.

1.5. Белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг, Ҳаракат юридик шахс (де юре) мақомига эга бўлади, ҳамда ўз мулкига, мустақил баланс, банкларда пул маблағлари ва бошка ҳисоблар очиш ҳуқуқига ҳам эга бўлади.

2. МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАР

2.1. Ҳаракатнинг стратегик мақсадлари: Диктатор Каримовни ҳокимиятдан четлатиш ва мустабид сиёсий тизимни тугатиш ва унинг ўрнига халқ ҳокимияти, инсон ҳуқуқлари заминидаги озод ва фаровон Ўзбекистонни барпо этиш. Юртимизда оммавий мулкдорликка таянган демократик, эркин жамият, ҳуқуқий давлат барпо этишдир.

2.2. Ҳаракатнинг мақсадларига эришиш учун бажариладиган муҳим вазифалари:  “Бирдамлик” Ўзбекистон истиқомат этувчи барча фуқароларни оммавий нозўровонлик, фуқаровий бўйсунмаслик амалиётига қўшилишга чақиради!  Ноқонуний президент ва ҳукумат олиб бораётган зўравонлик, порахўрлик ва адолатсизлик сиёсатига қарши нозўравон оммавий курашгина инсон, оила ва халқга озодлик, адолат ва фаровонлик беришини тушинтиради! Қўрқувни, лоқайдликни ва ёлғонга ишонишни улоқтиришга чорлайди! Халқни ўз конституциявий ҳуқуқидан фойдаланиб,ўзининг ҳаёти, ҳуқуқи, шани ва эрки учун курашини ташкиллаштиради! Бу борада оммавий намойишлар, юришлар, иш ташлашлар ўтказишга, кўпчилик вилоятлар ва пойтахтда диктаторни истеъфосини талаб этиб, оммавий равишда кўчаларга чиқишга руҳлантиради,”оқ” кийим, “оқ” лента, “ош” тадбирларини  ташкиллаштиради ва ушбу тадбирларнинг олдида боради. [Қаранг: “Бирдамлик” Дастури; Қўлланма (биринчи) ва Қўлланма (иккинчи)]

3. АЪЗОЛИК

3.1. Аъзолик шартлари:

а) 18 ёшга тўлган Ўзбекистон фуқаролари;

б) диктатура тузумининг айби билан дунёнинг турли мамлакатларига пардек сочилиб кетган, 18 ёшга тўлган юртдошларимиз, қайси давлат фуқароси эканларидан қатъий назар;

в) “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати Дастури ва Низомини эътироф этиб, улардаги қоидаларни амалга оширишда фаоллик кўрсатган барчаси инсонлар: жинси, дунёвий ёки диний эътиқоди, ирқи, миллатидан қатъий назар уюшма аъзоси бўла оладилар.

3.2. Юридик шахслар, ижтимоий бирлашмалар, жамоат ва ҳуқуқни ҳимоялаш ташкилотлар ёки уларнинг аъзолари “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати Дастури ва Низомини эътироф этсалар,  Ҳаракатга қўшилишлари мумкин.

3.3. Ҳаракат аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тенгдир.

4. ҲАРАКАТ АЪЗОЛАРИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ:

4.1. Ҳаракатнинг тадбирларда иштирок этиш;

4.2. Ҳаракатнинг раҳбарлик ва назорат органларига (идораларига) сайлаш ва сайланиш;

4.3. Ҳаракатнинг бошқарув органларига (идораларида) иштирок этиш.

4.4. Ҳаракат аъзоси мажбуриятлари:

а) Ҳаракатнинг тасдиқланган Дастури ва ушбу Низом талабларини бажариш;

б) Ҳаракат раҳбарият органлари (идоралари) қарорларини ва раҳбарият кўрсатмаларини  бажариш.

4.5. Аъзолик бадаллари тўлаш тартиби ва миқдори Ҳаракатнинг Марказий Қўмитаси томонидан белгиланади.

4.6. Ҳаракатга бўғин (ячейка), бўлим бошланғич гуруҳларида, туман, шаҳар ва вилоят ташкилотларида аъзо бўлиш мумкин.

4.7. Жамоат ташкилотлари шаклидаги юридик шахсларни Марказий Қўмита Ҳаракатга қабул қилади.

4.8. Ҳаракат аъзоси Ҳаракатнинг мақсади ва вазифаларига зид келмайдиган, бошқа жамоат ташкилотларида ҳам фаолият олиб бориши мумкин.

4.9. Низомни қўпол равишда бузганлар ёки Ҳаракатнинг ғоявий-ахлоқий асосларига доғ туширадиган, жиноят содир этганлар ташкилот сафидан чиқарилади.

4.10. Ҳаракат сафидан чиқариш қарори бўғин (ячейка), бўлим бошланғич гуруҳларида қабул қилиниб, туман, шаҳар ёки вилоят ташкилотларида тасдиқланиди.

5. ТАШКИЛОТ ТУЗИЛИШИ

5.1. Ҳаракат тузилишига кўра Раис, Бошқарув Ҳайъати (Ҳайъат), Марказий Қўмита (МҚ), вилоят,шаҳар,туман ташкилотлари, бўлим ва бўғин  (ячейка) бошланғич гуруҳлари тизими сифатида фаолият олиб боради ва шу босқичлар асосида раҳбарлик амалга оширилади.

5.2. Бўғин (ячейка) Ҳаракатнинг бошланғич гуруҳи бўлиб, уч (3) кишидан ўн (10) кишигача аъзоларни ўз ичига олади.

5.3. Бўлим Ҳаракатнинг иккинчи бошланғич гуруҳи бўлиб, ўн бир (11) киши ва ундан зиёд  аъзоларни ўз ичига олади.

5.4. Бўғин (ячейка), бўлим Ҳаракатнинг бошланғич гуруҳлари  туман, шаҳар ташкилотлари таркибига кирадилар.

5.5. Ҳаракатнинг туман, шаҳар бўлимлари вилоят бўлими таркибига кирадилар.

5.6. Вилоят,шаҳар ва туман бўлимлари ўзларининг вакилларини мажлис,конференция,  Қурултойларга юбориб ёки уларни вакиллари Интернет орқали Конференция тарзида, муҳим муаммоларни, ҳужжатларни мухокамасида ва қарорларни қабул этишда иштирок этади.

5.7. Ҳаракатнинг вилоят бўлимлари, Ўзбекистон Республика ташкилоти таркибига кирадилар ва  Республика ташкилоти раҳбари бошчилигида фаолият кўрсатадилар.

5.8. Қўшни республикалар ва хориждаги давлатларда ҳам, Ҳаракатнинг бошланғич, туман, шаҳар ва вилоят бўлимлари тузилиб, у ёки бу давлатдаги республика ташкилоти таркибида фаолият олиб борадилар.

5.9. Вилоят,шаҳар ва туман бўлимлари ўзларининг вакилларини мажлис,конференция,  Қурултойларга юбориб бевосита ёки Интернет орқали Конференция тарзида иштирок этувчи вакилларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тенг.

 6. ВИЛОЯТ БЎЛИМЛАРИ

6.1. Вилоят ташкилотлари, шунингдек, Ўзбекистондан ташқаридаги, бошқа мамлакатлардаги  жамоалар Ҳаракатнинг таркибига кирувчи қисмларидир;

6.2.Вилоят ташкилотлари, раҳбарлик ва назорат идоралари таркиби ва тузилиши ушбу Низом билан белгиланиб, Ҳаракатнинг Марказий Қўмитаси томонидан тасдиқланади;

6.3. Вилоят ташкилотининг тарқатилиши, Ҳаракат Марказий Қўмитаси қарори билан амалга оширилади.

6.4. Вилоят ташкилотлари ва республикадан ташқаридаги, бошқа мамлакатлардаги  жамоалар  ўз фаолиятининг натижалари ҳақида Ҳаракатнинг Марказий Қўмитасига ва Бошқароув Ҳайъатига ҳисоб беради.

7. ҲАРАКАТ ФАОЛИЯТИНИНГ БОШҚАРИЛИШИ

7.1. Ҳаракатнинг юқори раҳбарлик йиғилиши, Қурултой, уч (3) йилда бир марта чақирилади ва у Ҳаракатни олий анжумони ҳисобланади.

7.2. Қурултой оралиғида, шу Ҳаракатнинг олий анжумони томонидан сайланадиган Марказий Қўмита, Бошқарув Ҳайъати (Ҳайъат), Раис Ҳаракат фаолиятини бошқаради.

7.3. Марказий Қўмита ўз мажлисида Ҳаракатни бошқариш ва унинг номидан чиқиш, гапириш ваколатига эга бўлган Ҳаракат раҳбарини – Раисини сайлайди.

7.4. Ҳаракатни назорат ва тафтиш қилувчи Марказий Назорат – Тафтиш Гуруҳи Қурултойда сайланади.

7.5. Ҳаракатни  Бошқарув Ҳайъати (Ҳайъат), унинг юқори сиёсий ва ташкилий раҳбарлик органи (идораси)дир.

7.6. Марказий Қўмита, Марказий Назорат-Тафтиш Гурухини ўз қарорлари билан, ёки вилоят бўлимларининг камида учдан бирининг талаби билан, Ҳаракатнинг навбатдан ташқари Қурултойи чақирилиши мумкин.

7.6. Навбатдаги Қурултойга вакиллар сайланиш тартибини Ҳаракатнинг Марказий Қўмитаси белгилайди.

7.7. Фақат Қурултойгина ечишга ҳақли бўлган масалалар:

а)Дастур ва Низомни кабўл қилиш ва тасдиқлаш, ҳамда уларда белгиланган тартибда ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;

б)Марказий Қўмита ва Марказий Назорат-Тафтиш Гуруҳи тавсия этган дастурий ҳужжатларни тасдиқлаш ёки тасдиқламаслик;

в)Ўзбекистон Республикаси Парламентига, Президентликка сайловлар чоғида муайян партияларнинг сайлов блокига кириш ёки кирмаслик қарори;

г)Ҳаракатнинг Марказий Қўмитаси, Бошқарув Ҳайъати (Ҳайъат) ва Марказий Назорат-Тафтиш Гуруҳини сайлаш (ҳар иккаласи ҳам уч (3) йиллик муддатга сайланади);

е) Ҳаракат Раиси, Бошқарув Ҳайъати (Ҳайъат), Марказий Қўмита ва Марказий Назорат-Тафтиш Гуруҳининг ҳисоботини тинглаб,уни қабул қилиб тасдиқлаши ёки қабул қилмаслиги;

д) Ҳаракат фаолиятидаги баҳсли масалалар бўйича қарор қабул қилиш.

7.8. Ҳаракат Қурултойи, унга сайланган вакилларнинг учдан икки қисми қатнашган такдирда салоҳиятли ҳисобланади.

7.9. Барча масалалар бўйича овоз бериш тартиби Қурултойнинг ўзида белгиланади.

7.10. Ҳаракат Раиси халқаро майдонда, давлат идораларида, жамоат ташкилотлари, сиёсий партиялар, харакатлар билан муносабат ўрнатиш ва музокаралар олиб бориш ҳуқуқларига эга;

7.11. Ҳаракат Раиси, Қурултой, Бошқарув Ҳайъати (Ҳайъат) ва Марказий Қўмита ишларини ташкил  этади;

7.12. Ҳаракат Раиси, Қурултой, Бошқарув Ҳайъати (Ҳайъат) ва Марказий Қўмита қабул қилган қарор ва баёнотларга имзо чекади.

7.13. Ҳаракат Раиси, айни чоғда Қурултой, Бошқарув Ҳайъати (Ҳайъат)га ва Марказий Қўмитага ҳисоб бериб турувчи масъул раҳбар шахс ҳисобланади.

7.14. Ҳаракат Раиси ўз вазифасини ижро этолмай қолган тақдирда, навбатдан ташқари Қурултой чақирулгунча Бошқарув Ҳайъати (Ҳайъат), Марказий қўмита ташаббуси асосида, Ҳаракатнинг  вақтинчалик Раис вазифасини бажарувчи ёки вақтинчалик Раис вазифасини бажарувчи Раисдошларни сайлайди.

8. МАРКАЗИЙ ҚЎМИТА (МҚ)

8.1. Ҳаракатнинг Марказий Қўмитаси (МҚ) мунтазам фаолият кўрсатувчи орган бўлиб, унинг таркибига Ўзбекистоннинг ҳар бир вилоятидан ва Қорақалпоқистон республикасидан, ҳамда ҳар бир чет мамлакатидаги ташкилотдан бир – икки (1 – 2) киши Қурултойда сайланади.

8.2. Ҳаракатнинг Марказий Қўмитаси мажлислари, аъзоларнинг бевосита ва Интернет орқали Конференция тарзида иштирок этишлари орқали, зарурат бор вақтда ўтказилади.

8.3. Лекин Марказий Қўмита мажлислари камида олти (6) ойда бир марта  ўказилиши шарт.

8.4. Марказий Қўмита мажлисида аъзоларининг ярмидан кўпи иштирок этганида, бу йиғилиш салоҳиятли ҳисобланади. Қарорлар кўпчилик овоз билан қабул қилинади.

8.5. Марказий Қўмитагагина тегишли ҳуқуқлар:

а) Ҳаракатнинг йиллик кирим ва чиқимини тасдиқлаш;

б) Навбатдаги ва навбатдан ташкари Қурултой чақириш қарори қабул қилиш ва вакиллар меъёрини белгилаш;

в) Қурултойга Марказий Қўмита ва Марказий Назорат-Тафтиш Гуруҳи таркибига ўзгартириш киритиш таклифлари.

г) Марказий Қўмита Ҳаракат номидан юридик шахс ҳуқуқларини амалга оширади,ҳамда унинг бурчларини мазкур Низом ва жорий миллий конунчиликка мувофиқ бажаради.

д) Марказий Қўмита ушбу Низомда кўрсатилган барча масалаларни ечади (бундан Ҳаракат Қурултойига хос ваколатлар мустасно);

е) Ҳаракатнинг дастурий ҳужжатларига зид келмайдиган, Ҳаракатнинг ўз олдига қўйган мақсад ва  вазифаларини самарали бажаришга ёрдам берадиган бошқарув фаолиятни амалга оширади.

8. БОШҚАРУВ ҲАЙЪАТИ (ҲАЙЪАТ)

8.1. Бошқарув Ҳайъати Қурултойда Марказий Қўмита аъзолари сафидан сайланади ва Ҳаракат  Раиси раҳбарлигида Ҳаракатнинг дастурий мақсадлари ва вазифаларини амалга оширишга бевосита бош бўлади;

8.2. Бошқарув Ҳайъати Ҳаракат Марказий Қўмитасининнг мажлислари оралиғида сиёсий ва ташкилий ишларни мунтазам амалга оширувчи раҳбарлик органидир.

8.3. Бошқарув Ҳайъати Ҳаракатниннг Ўзбекистон вилоялари, шаҳарлари ва туманлари, ҳамда бошқа мамлакатлар бўлимларининг фаолиятини ташкиллаштириб ва мувофиқлаштириб туради;

8.7. Бошқарув Ҳайъатининг йиғилиши бевосита ва Интернет орқали Конференция тарзида, камида ҳар ойда бир марта ўтказилиши шарт.

8.8. Бошқарув Ҳайъатининг бир овоздан, якдиллик билан қўллаши ва тавсиясига асосланиб, зарурат пайдо бўлганда Марказий Қўмитага ва Ҳайъатни ўзига янги аъзо, Кооптация (қўшиб олиш) ҳуқуқига эга.

8.9. Бошқарув Ҳайъатининг бир овоздан, якдиллик билан қўллаши ва тавсияси асосида Марказий Қўмитага ва Ҳайъатни ўзига янги Кооптация этилган (қўшиб олинган) аъзо ва Қурилтойда сайланган аъзолар тенг ҳуқуқга ва мажбуриятга эга.

8.10. Бошқарув Ҳайъати сиёсий, оммавий-ижтимоий, ижтимоий-маданий  тадбирларга ва сиёсий- назарий изланишлар ташкил этиш ишларига раҳбарлик килади ва уларни бевосита амалга оширишни таъминлайди.

9. МОЛИЯ ТИЗИМИ

9.1. Ҳаракатниннг Молия-Иқтисод Гуруҳи Дастур ва Низомда кўрсатилган фаолиятни  молиялаштириш ва ташкилотимиз манфаати доирасига дахлдор борча молиявий, иқтисодий ишларни амалга оширади:

а)матбаа, консультация,ўқув семинарларни йўлга қўяди ва молиялаштиради;

б)Ҳаракат манфаати учун мулк харид қилади;

в) молия манбаларини топиш ва хайрия фаолиятини олиб боради.

9.2. Ҳаракатнинг Марказий Назорат-Тафтиш Груҳи Қурултой томонидан уч йил муддатга сайланиб, Дастур  ва Низомга асосланган ҳолда фаолият юритади;

9.3. Марказий Назорат-Тафтиш Гуруҳи ваколатлари:

а)Ҳаракатнинг молиявий-хўжалик фаолиятини назорат қилиш;

б)Ҳаракат Курулойига молиявий-хўжалик фаолияти ва молиявий интизом борасида ҳисобот тақдим этиш.

9.4. Бошқарув Ҳайъати, Марказий Қўмита аъзолари Марказий Назорат-Тафтиш Гуруҳи таркибига кириши мумкин эмас.

9.5. Марказий Назорат-Тафтиш Гуруҳи аъзоларининг ярмидан кўпи катнашган такдирда мажлис қарорлари салоҳиятли ҳисобланади. Қарорлар кўпчилик овоз билан қабул қилинади.

9.6. Марказий Назорат-Тафтиш Гуруҳи мажлисида, унинг раиси сайланади.

10. ТАШКИЛОТНИНГ МУЛКИ

10.1. Ҳаракат маблағи манбалари:

а) аъзолик бадаллари, ихтиёрий ажратмалар, тадбиркорлик фаолиятидан тушган киримлар;

б) юридик ва жисмоний шахслар томонидан ихтиёрий моддий ёрдам ва хайриялар:

в) Ҳаракатнинг ўтказган тадбирларидан тушган маблағ;

г) Қонун томонидан таъқиқланмаган бошқа молия маблағлари.

10.2. Маблағ Ҳаракат мақсади ва вазифаларидан келиб чикиб сарфланади.

10.3. Ҳаракатнинг ўзини турли фаолятидан тушган даромади, уни мақсади ва вазифаларини амалга ошириш фаолиятини молиялаш учун сарфланади.

11. Ҳаракат Низомига тўлдириш ва ўзгартиришлар киритиш 

11.1. Ҳаракат Низомига Қурултой катнашчиларининг кўпчилиги овоз берганида Марказий Қўмита тавсияси билан тўлдириш ва ўзгартиришлар киритилади.

12. Ҳаракатни кайта тузиш ва фаолиятни тўхтатиш

12.1. Ҳаракат фаолияти Қурултойнинг ўз қарори билан тугатилиши ёки Ўзбекистон қонунларига  мувофиқ суд ҳукми билан тўхтатилиши мумкин.

12.2. Ҳаракатни қайта қуриш ёки тугатиш ҳақидаги қарор Қурултой вакилларининг, учдан икки қисми шу таклифга овоз берганда қонуний ҳисобланади.

Ушбу Низомни янада мукаммаллаштириш учун юборилган таклиф ва фикрлар ҳисобга олинади.

Ҳамкорликка ишонч, умид ва эҳтиром ила,
“БИРДАМЛИК” ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ҲАРАКАТИ

МАНЗИЛ/ ADRESS:
1813 Peach St.,Sant Peters,MO 63376,USA.
phone +13146002889;fax +16364478012

Мурожаат учун e-mail манзиллар:

birdamlik@gmail.com

birdamlikharakati@gmail.com  

birdamlikusa@yahoo.com

 “Бирдамлик”нинг интернетдаги саҳифалари:

www.birdamlik.info

www.mulkdor.com

WWW.facebook.com Birdamlik Harakati

WWW.twitter.com @Birdamlik

http://www.odnoklassniki.ru/birdamlik  

https://vk.com/birdamlik

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares