Ҳар бир давлатнинг, оддий раҳбарнинг ҳам ўз хуфияси бўлади.
Улар одамлар орасида юриб вазифтни ўз раҳбарига етказиб туради.
Президентимиз ўз маьрузаларида юртимизда жуда катта ўзгаришлар бўлаётганини айиб, мисоллар билан келтирди.
Айниқса, ишчи ўринлари яратилгани ҳақида маьлумотларни эшитиб жуда кўп одамлар ҳайрон.
Сабаби иш ўрни бўлса ўзбекнинг кучга тўлган уғиллари, халқи, чимилдиқ кўрмаган қизлари Россия, Туркия, Корея, Қозоғистон, Америкага қараб кетадими?
Оддий тирикчилик учун иш жойиларида берилаётган ойлик маошлар етмайди. Ишловчининг йўлк кираси ва тушлидан ҳам ортмайди баьзи бир корхона ва ташкилотдарда берилаётган ойлик маошлар.
Натижада эса порхўрлик, қўлга қараш оддий ҳол бўлиб қолди.
Агар сиз ночор бўлсангиз Сизнинг ишингиз битмайди, эшикма эшик зорланиб юрасиз, тирикчиликлари нима бўляпти, ҳоли нима қандай кечаяпти, ҳеч кимнинг иши йўқ.
Вилоятлардаги аҳоли газ, элект энергияси, тоза ичимлик суви йўқлигидан азият чекяпти. Соатлаб элект энергиясини узиб куйиш ҳоллари одатга кириб қолди. Газ ҳақида жуда кўп щаҳар ва қишлоқ аҳолиси унутди. Ота-боболаримиз газда ўтирганмиди, тезагингини тўплаб, сандални қилиб ўтир дейишга ҳокимлар уялмаяпти.
Элект ҳақида муаммо бўляпти, муаммони ҳал қиламиз деб халқни тинчлантириб қўйищдан нарига ўтмайди. Буларнинг барчаси олдинга эмас орқага кетиш бўлаётганини мисоли эмасми?
Буларни Президентга етказиб турадиган хуфиялари йўқми дейди катталар. Билса ҳам бир ҳовуч раҳбарларнинг қоғозлардаги ёлғон рақамларига ишонишдан бошқа чора топилмасмикан?
Ойша РАҲМОН қизи



