ЎЗБЕКИСТОН “БИРДАМЛИК” ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ҲАРАКАТИНИНГ ҚУРИЛТОЙИ ОЛДИДАН!
ХАЛҚ ҲОКИМИЯТИ, ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ЗАМИНИДАГИ, ОЗОД ВА ФАРОВОН ЎЗБЕКИСТОН УЧУН!
“БИРДАМЛИК” ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ҲАРАКАТИНИНГ ДАСТУРИ
(ЛОЙИҲА)
МУҚАДДИМА
Биз, жонажон Ўзбекистоннинг фарзандлари, ватан тақдири, халқ қисматига, ҳар бир ўзбек, ҳар бир фуқаронинг аҳволига қайғуриб, деярли чорак аср якка шахс диктатураси, мустабид тузум чангалида қолиб келаётган муқаддас диёримизни озод,унинг улкан иқтидорли, меҳнаткаш ва сабрли ҳалқини эркин, давлат бошқарувини демократик қилиш мақсадида ЎЗБЕКИСТОН “БИРДАМЛИК” ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ҲАРАКАТИГА (“БИРДАМЛИК” ХДҲ) асос солдик.
Ўзбекистон эли қадимдан дунё илми, маданияти ва ривожи марказларини бунёд қилган, жамият, табият, тиббиёт ва коинот сирларини очиб, куч адолатда, инсонни қадирлашда экани кўрсатувчи, тараннум этувчи китоблар, рисолалар, достонлар яратиб, умумжаҳон тараққиётига етук хисса қўшган. Тоталитар Шўролар даврида ҳам халқимиз саноат, қишлоқ хўжалиги, техника, илм, соғлиқни сақлаш ва маданият соҳаларида тинмай меҳнат қилиб, Ўзбекистонни етакчи республикалар қаторига кўтарди.
Ўзбекистон мустақилликни қўлга киритиши билан, илғор, ҳур, фаровон Ғарб давлатлари тарафига қараб юришини элимизнинг кўпчилиги истарди. Лекин Шўролар “доҳий”ларининг пораҳўрлиги оқибатида Ўзбекистон раҳбарлигини ўз қўлига киритган И. Каримов бўлди. Ва у мамлакатда ўз диктатурасини ўрнатиб, демократик, дунёвий мухолифатни тугатди ва ҳамма соҳада республикани чўктирди. Асосан терроризмни баҳона қилиб, ким Конституция ва қонунларга риоя этишни талаб қилса, дунёвий ёки диний ҳур фикрловчи бўлса қамоққа ташлаш, уларни жуда оғир азобларга дучор қилишни ташкиллаштирди.
Бугунги кунда Ўзбекистон фуқаролари, ватандошларимиз, мамлакат ичкарисида ҳам, ташқарисида ҳам, қандай қилиб ватанимизни зўровонлик ва порахўрлик, инсон озодликларини ва ҳуқуқларини топташ, тадбиркорлик фаолиятини чеклаш, давлат чегараларини темир деворлар ҳолатига келтирилишига эришган Каримов диктатурасидан холос бўлиш мумкин, қандай қилиб уни ағдариб ташлаш мумкин, деган саволлар борасида бош қотирмоқдалар. Ўзбекистон фуқаролари диктатура зулмидан озод бўлиб, тараққий этган, ҳаётлари халқ ҳокимияти ва инсон ҳуқуқлари заминига қурулган озод, фаровон мамлакатлар қаторидан жой олишини орзу қилмоқдалар. Бунга эришиш ва бу улкан орзуни амалга ошириш йўлини “Бирдамлик” Ҳалқ Демократик Ҳаракати ўн йил давомида кўрсатиб келмоқда. Шунинг учун қўрқувни, лоқайдликни, ёлғонга ишонишни улоқтиринг ва “Бирдамлик” сафларига киринг, бизнинг ҳуррият сари юришимизда ҳамроҳ бўлинг.
Биз, “Бирдамлик” асосчилари, фаоллари ва аъзолари табиий бойликлари, етиштирган маҳсулоти таланган ва таланаётган, ҳур ва тўкин ҳаёт истаган, ҳақ ва ҳуқуқ талаб этган фуқаролари зиндонга ташланган ва ташланаётган халқимизнинг, ҳар бир вакилини озод ва фаравон ҳаёт сари фуқаровий курашга чорлаймиз. Биз Ўзбекистондаги Каримов диктатурасини НОЗЎРАВОН, ТИНЧ ФУҚАРОВИЙ БЎЙСИНМАСЛИК кураш усуллари орқали ағдариб ташлаш мумкинлигига ишонамиз. Бунинг учун қўрқув, лоқайдлик ва ёлғон исканжаларидан озод бўлиб, бизнинг ҳаракатга қўшилинг. Ўзбекистоннинг озод ва фаровонлиги ҳар биримизнинг қўлимизда. Ўзбекистоннинг ҳурриятга ва тўкинликка эришиши, сиз ва бизнинг фаоллигимизга боғлиқ. Ўзбекистон элининг диктатор режими маддохлари тарафидан қоралашига, камситишига ва бўҳтонлар ёғдиришига жавобан барча ватандошларни, миллатдошларни нозўравон фуқоровий кураш йўлида якдилликка, бирлашишга чақирамиз!
“Бирдамлик” ҳаракати диктатурага барҳам бериш учун қўллаётган нозўравон, тинч фуқороларнинг бўйсинмаслик кураш усули қадимдан фуқаролар тарафидан, зулимга барҳам бериш учун фойдаланилган.
Бунга мисол сифатида, қайта қуриш даврида Ўзбекистон ҳалқини ўзбек тилига давлат мақомини бериш, демократия ва мустақиллик талаби билан ўтказган кўп минглик тинч норозилик митинглари ва юришларини; Маҳатма Ганди бошчилигидаги ҳинд халқининг Буюк Британия мустамлакачиларига қарши мустақиллик учун кураши; АҚШ қора танли аҳолисининг Мартин Лютер Кинг раҳномолигида ирқий камситиш ва сегрегацияга қарши амалиётини; Польша ва бошқа Шарқий Европанинг бир қатор давлатлари халқларининг Тоталитар Шўролар империяси зулмидан ҳалос бўлиши;Филиппин давлати икки миллион аҳолисининг мамлакат президенти истеъфосини талаб қилган намойишлари; Болтиқбўйи республикалари,Грузия, Озорбайжон, Украина ва Малдавияда халқнинг нозўравон ҳаракатлари оқибатида улкан сиёсий, ҳуқуқий ўзгаришлар ва хатто режим алмашиши содир бўлганини келтириш мумкин.
Азиз ватандошлар, тадбиркорлар ва хунармандлар, деҳқонлар ва фермерлар, ишчилар ва ишсизлар, давлат амалдорлари ва ҳукумат ходимлари! Ўзингизни алдаманг, қўрқманг, лоқайд бўлманг, ёлғонга ишонманг ва вазиятдан кўз юмманг! Бу режим билан курашиш − ғанимат! Курашишга ҳисса қўшиш ҳам ҳаммага насиб этмас! 100 йилдан сўнг сизу−биздан ҳеч ким ҳаёт бўлмайди. Лекин,ҳалқ ва миллат,унинг ҳотираси,қилинган фуқаровий бўйсинмас, нозўровон амаллар тарихи яшайди! Бу ўз ҳалқини бир неча бор, Наманганда, Қўқонда, Пискентда, Бўкада, Деновда (1989-1990й), Тошкентда (1992й), Андижонда (2005й), тинч норозилик чиқишларини ўққа тутқазиб, қонга ботирган диктатор режими билан қутлуғ кураш авлодлар тилида минг йиллар достон бўлажак!
Ўзбекистон “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракатининг шиори: ХАЛҚ ҲОКИМИЯТИ, ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ЗАМИНИДАГИ, ОЗОД ВА ФАРОВОН ЎЗБЕКИСТОН УЧУН!
Ўзбекистон “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракатининг мадҳияси (гимни): Абдулҳамид Чўлпон шъери “КЎНГИЛ” :
Кўнгил, сен мунчалар нега
Кишанлар бирла дўстлашдинг?
На фарёдинг, на додинг бор,
Нечун сен мунча сустлашдинг?
Хақорат дилни оғритмас,
Тубанлик мангу кетмасми?
Кишанлар парчаланмасми?
Қиличлар энди синмасми?
Тириксен, ўлмагансен,
Сен-да одам, сен-да инсонсен.
Кишан кийма,
Бўйин эгма,
Ки сен ҳам ҳур туғилғонсен!
Наҳотки, биз, ўзбек халқи, республикамизнинг барча фуқаролари, диктатор ва унинг бир тўда тўраларидан қўрқсак, уларни ағдариб ташлай олмасак? Қўрқув, лоқайдлик ва ёлғонга ишонишни улоқтиринг, бизга “Бирдамлик”чиларга қўшилинг, хоҳ ошкора, хоҳ яширин равишда. Ҳеч бўлмаса, диктатор режимига ёрдам берманг, фуқаровий бурчингизни унитманг! Зеро, бизнинг ниятимиз ҳар бир фуқаронинг, элимизнинг,жумладан сизни ва фарзанларингизнинг халқ ҳокимияти, инсон ҳуқуқлари заминига қурилган озод ва фаровон Ўзбекистонда яшашингизга эришишдир! Бу ҳаётий зарур мақсаднинг амалга ошиши сиз ва бизнинг фуқаровий фаоллигимизга боғлиқ! Сафларимиздан ўрин олинг, бизга қўшилинг! Биз билан бирга бўлинг!
ХАЛҚ ДАРДИ “БИРДАМЛИК” ДАРДИ
(қадриятлар ва тамойиллар)
Ўзбекистон фуқаролари аллақачон 30 миллиондан ошганлиги, аммо республика аҳолиси 22 – 23 миллионни ташкил этиши маълум. Сабаблари диктатор республиканинг минг-минглаб, дуруст маҳсулот бераётган саноат корхоналари, завод, фабрикаларини, қишлоқ хўжалик жамоаларини, ерларини ва моддий-техникавий ашёларини талон-тарожига йўл қўйди. Диктатор иқтисод, ижтимоий ҳаёт ва маънавиятни сифат жиҳатдан ёмонлаштирди, фуқароларни ижтимоий мухофазадан маҳрум этди ва оммавий ишсизлик, хору зорлик ва талон-тарожлик гирдобига тортди.
Демократик муҳолифат ташкилотларини, кўзга кўринган арбобларини фаолияти тўхтатилди. Бу арбоблардан баъзиларини ўлдиришди, баъзиларини қамашди, кимлардир тинимсиз тазйиқ ва таҳқирлар сабаб сиёсий муҳожиратга юз тутди. Каримов зўравонлик ва порахўрлик ришталари билан республика аҳлини занжирлади. Диктатор Ўзбекистонни кўпчилик фаол фуқаролар истаган озод, демократик, фаровон Ғарб мамлакатлари тарафига эмас, аксинча қолоқлик, жаҳолат, ҳуқуқсизлик сайин йўллади.
Каримов диктатураси билан курашиш, ота−оналаримиз, опа-сингилларимиз, ака-укаларимиз, ватандошларимиз, ўзимизнинг шаънимиз ва эркимизни ҳимоялаш демокдир. Бу ўтмишини, болалигини биздан ва бутун дунё афкор оммасидан сир тутаётган, золим Каримов зулмига қарши курашишга, унинг бизга таклиф қилаётган қуллигига қарши фуқаровий бўйсинмаслик, нозўровон кураш исъёнини кўтаришга масъуллигимиздир.
Биз Ўзбекистон халқи, тилимиз, урф−одатимиз, турмуш тарзимиз ва дунёқарашимиздан қатъий назар, ҳаммамиз эркин ва ҳуқуқли, тўқ ва фаровон яшашга ҳақлимиз! Биз Ўзбекистон фуқаролари қашшоқлик, хорлик, жабр−зулм ва қолоқлик учун дунёга келмадик.
Наҳотки, жонажон фарзандларимизнинг беғубор ва жажжи кўзларидаги қувноқлик ўрнида, мутелик ва қуллик руҳи ҳоким бўлишига рози бўлсак! Наҳотки, ўз умримизни адолатсиз, қўли қон ва кўнгли ҳалққа нисбатан нафратга тўла золимлар қўлида қолишига қараб турсак! Каримов ўзининг зулм ўтказиш имкониятларидан унумли фойдаланиб, элимизни қулликда ва қўрқувда ушлаб турибди!
Қора терга ботиб қилаётган меҳнатимиз маҳсулидан юлиб, ўз диктаторлик режимининг барқарорлигини кучайтирш учун фойдаланмоқда. Жонажон фарзандларимизу, ота−оналаримизни тўқлиги ва фаровонлиги учун тер тўкиб қилаётган меҳнатимиздан Каримов солиқлар ундириб, ўз режимини, бизлар устимиздан назоратини мустаҳкамлаш ва кучайтириш учун фойдаланмоқда.
Бизга табият томонидан берилган эҳсонлар, табиий бойликларни сотиш ва ҳалқимизни қуллик ҳолатда тутиш ҳисобига Каримов режими даҳшатли репрессив аппаратини сақлаб ва кўпайтириб келмоқда. Ҳалқ бойлигини талон торож қилиш эвазига элимизни зулм ва қашшоқликда, қўрқув ва камбағалликда, кўпчилигимизни очу−ночорликда ушлаб турибди. “Бирдамлик” бундай аянчли аҳволга барҳам бериш ва ҳақиқатда халқ хокимияти, инсон ҳуқуқлари устиворлиги асосида озод ва фаровон ҳаётга эришиш йўлида нозўровон, тинч фуқоровий кураш олиб бормоқда.
Бу азиз умр − ҳаммага бир марта берилади! Уни эркин, озод, фаровон ва саодат билан ўтказишга ҳақлимиз! Ўзбекистон халқи Каримов ва унинг яқинларини роҳат−фароғатда, кайфу-майишатда ҳаёт кечириши, мамлакат аҳли эса жабр−зулмларга, хору-зорликларга кўмилган ҳолда зўрға кун кўриши, адолатданми? “Бирдамлик” сафларидан ўрин олинг, диктатурага бирга барҳам берайлик!
Зулимга қарши кураш, ҳақ сўздан бошланади!
Ўз халқини қонга булаган, халқ обру−эътиборини ер билан топтаган, тўқ, фаровон ва забардас элни хору-зор, хорғин қилган, ўзбек эркакларини сарсонгарчиликка мажбур этган, аёлларни эса кучаларга чиқарган, йўқсиллик, хорлик азобига дучор қилган Каримов режимига ҚАРШИЛИК КЎРСАТИШ ҲАММАМИЗНИНГ ФУҚОРОВИЙ БУРЧИМИЗДИР!
Диктаторлик режими ўзининг барча асосий ресурсларини, имкониятларини тугатиб бўлаяпди. Каримов режими турғун инерция ҳолатида яшаб келмоқда. Чамаси 15-18 йил илгари, 90чи йиллар ўрталарида режим маълум куч ва маълум жамоатчилик хайриҳоҳлигига, қўллаб−қувватловига эга эди. Ўзбекистон аҳлининг маълум қисми Каримов режимига умид кўзлари билан қарар эди, унга ишонч ёрлиғи берган эди.
Бугун эса Каримов режими, ўзига бўлган ишончни бутунлай йўқотиб бўлди, режим маддоҳларининг овози пасайди, газеталар ва телевиденияда олдингидек “ишонарли” мадҳлар деярли йўқ. Каримов эса телевидения орқали борган сари кам кўринмоқда. Каримов режимининг халқга нисбатан аёвсиз куч ишлатиши, бу унинг имкониятлари тугаш арафасида эканини кўрсатади. Каримов ва унинг хизматкорлари гапирсалар ҳам, гапирмасалар ҳам, уларга ҳеч ким ишонмайди. Куч ишлатиши эса, ночорлик аломатидир!
Зеро, режим куч ишлатар экан, сўз орқали миллионларни жонлантириш, қалбларни ларзага солиш ва ҳаракатлантириш имкониятидан маҳрум эканлигидан далолатдир. Биз ҳақ сўз, тўғри фикр орқали ўз мақсадларимизга эришамиз. Эришганда ҳам жабр−зулмга қарши сўз орқали қаршилик кўрсатамиз, қаршилик кўрсатганда ҳам тинч гапириш, тинч ҳаракат қилиш орқали золимлар зулмини енгамиз! Ҳақ сўзни айтишдан қўрқманг! “Бирдамлик”чилар билан бирга бўлинг. Жаллодни жаллод ва жабрдийдани жабирдийда дея билиш – курашнинг бошланишидир!
Диктатура режими ўз қўлидаги оммавий ахборот воситаларини, деярли чорак аср давомида ишга солиб Ўзбекистон фуқаролари онгида қўрқув, лоқайдлик ва ёлғонга ишониш унсурларини шакиллантиришга маълум жиҳатда эришди. Энди ҳар бир фуқоро қўрқув, лоқайдлик ва ёлғонга ишониш унсурларини улоқтириб ташлаш ва ҳақ сўзни айта бошлаши зарур. Чунки аниқ ахборот, ҳақ сўз ва тўғри фикрни баралла айтиш фуқаровий тинч бўйсунмаслик курашининг бошланишидир. Ҳақ сўзни айтинг, озод ва фаровон Ўзбекистон учун курашаётганлар сафларидан жой олинг!
Глобаллашув – диктатурани емирилиш омилларини кўпайтирди.
“Бирдамлик” глобаллашув замонамизнинг муҳим ривожланиш омили эканини такидлайди ва тарғиб этади. Каримовнинг диктаторлик режими – чегарани темир деворга айлантириш, Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги муносабатни чеклаш, фуқароларни эркин сафар ва эркин юришларига йўл бермаслик, бир вилоятни бошқа вилоятлардан ажратиш билан бутун дунё учун универсал бўлган глобаллашув жараёнини тўҳтатишга уринмоқда. Каримовнинг икки қизи, диктаторга яқинларнинг эркатой фарзандларигина улкан Ғарб тараққиёти маҳсулларидан баҳраманд бўлиш ҳуқуқига эга. Оддий халқнинг минг-минглаб қобилиятли фарзандларичи?
Ўзбекистонда ҳукумронлик қилаётган режим бир маҳаллани иккинчи маҳалладан, бир туманни иккинчисидан, бир шаҳарни иккинчисидан, ажратиш йўли билан, улар ўртасидаги боғлиқликни, жипсликни пасайтиришга интилади. Режим давлатни халқдан ажратиб, бутун хокимият органларидан халқга қарши фойдаланмоқда. Бугун Каримов бош ҳамма идоралар амалдорларига қаранг, улар ўзларини халқдан баланд ва мустаҳкам темир панжаралар билан ўраб олишган. Режим халқимизни, миллатимизни ўзига яқин дўстларидан, тилдошларидан ва тадбирдошларидан ажратиб, бўлиб келмоқда. Режим Ўзбекистон давлатини, бутун дунёдан четлаб, ажратиб келмоқда. “Бирдамлик” бунга барҳам беради!
Каримов режими халқ иродасига, дунёда тобора кучайиб бораётган глобаллашув жараёнларига қарши дош бера олмайди. “Бирдамлик” глобаллашув жараёнларини Ўзбекистон халқи учун улкан имконият деб билади. Ҳаракатимиз борган сари ривожланиб, такомиллашиб бораётган ахборот технологиялари, интернет, ижтимоий электрон системалар Ўзбекистон ичкариси ва ташқарисидаги ватандошларимизга, Каримов режимидан қутилишдек тарихий вазифани бажаришга кўмаклашишини эътироф этади.
Ахборот технологиялари, интернет, ижтимоий электрон системалар воситасида, жамиятда диктатор зўравонликлари оқибатида кенг тарқалган қўрқув, лоқайдлик ва ёлғонга ишонишни кескин озайтириш, сўнгра эса халқимизни, миллатимизни озодлик ва фаровонлик учун фуқоровий бўйсинмаслик сиёсий фаолиятга тортишимиз мумкин. Интернет, ижтимоий электрон системалар, халқаро телерадиоканаллар, турли-туман электрон газета ва журналлар, режимнинг ёлғонига қарши ҳақиқатни тарғиб этиб, “Бирдамлик” сардорлик қилаётган нозўравон, фуқоровий бўйсинмаслик амалиётига ёрдам беради.
Интернетдаги “Бирдамлик” сайти, “Туркистон тонги” газетаси ва “Мулкдор” журнали, Тўрон Радио ва TV марказининг сайти сизнинг хизматингизга тайёр. Сайтларимизга киринг, журнал ва газетамизни ўқинг, телерадио кўрсатувларимиздан, эшиттиришларимиздан баҳраманд бўлинг! Биз билан алоқа ўрнатинг. “Бирдамлик” интернет ва ижтимоий электрон системалар воситасидан фойдаланиш ва улар аҳамиятини тарғиб этиш байроқдори бўлиб келмоқда. Ҳар қандай тўсиқларни ёриб, жаҳоннинг чексиз, глобал ахборот тизимларидан баҳрамад бўлинг!
“Бирдамлик” мақсади – диктатурага барҳам бериш!
Диктатор Каримовни ҳокимиятдан четлатиш ва Ўзбекистонда халқ иродасини амалга оширувчи ҳукумат барпо этиш, биз учун энг муҳим вазифадир. Бу ҳукумат амалда халқ ҳукумати бўлиб, инсон ҳуқуқлари устиворлиги заминига барпо этилади. Ҳаракатимизга хос ажойиб тамойил − аксарият инсонларни ижобий томонга ўзгартириш мумкинлигига ишонишдир.
Бугунги кунда Каримовга хизмат қилаётган амалдорлар, давлат идоралари ходимлари, куч ишлатар органлар хизматчилари − шу жамиятнинг фарзанлари,уларнинг талайгина қисми миллат тақдирига бефарқ эмас ва Ўзбекистоннинг шани ва шуҳратига қайғуда. Биз ишонамиз, диктатор ағдарилгач, инсон озодликлари ва ҳуқуқлари риояси амалга ошса, бу одамларнинг аксарияти янгича фикрлаш ва ишлаш тараф бурилишлари муқаррардир.
Ҳаракатимиз Ўзбекистонда вазият тубдан ўзгаргач, бугунги кунда давлат идораларида хизмат қилаётган амалдорларни ёппасига жазолаш фикридан қўшилмайди. Чунки амалдорларнинг талайгина қисми ғайриқонуний фаолиятдан ўзини четга олган, имкони борича оддий фуқароларга ёрдам кўрсатган. Вазият асирлари бўлмиш амалдорлар − миллатимизнинг йигит−қизларидир, келажакда улар ҳам янги, демократик Ўзбекистонда янгича яшашга ва жамият ривожига ўз ҳиссаларин қўшишга ҳақлидир.
Бу айтганларимиз бегуноҳ фуқароларни қонга белаган, қирган ва қамоқхона, концентрационлагерларда ноинсоний қийноқларга солган ёки шу ғайриинсоний қийноқларни амалга оширишга буйруқ берган кимсаларга таалуқли эмас. Режим боши, унинг яқинлари ва асосий ёрдамчилари, сўзсиз халқ олдида жавоб беришлари шарт,ва шундай бўлажак. Албатта вазият асирлари билан, ташаббускор қотиллар, қўли қон жаллодларни фарқлаш зарурдир.
“Бирдамлик” қонун устиворлиги ва ҳуқуқий муносабат заминида гумон қилунувчи амалдорнинг иши кўрилиши кераклигини таъкидлайди.
Халқ виждони бўлмиш зиёлилар, ҳур фикрлилик тимсоллари бўлмиш мухолифат ватангадо қилинмадими? Ўйлаб кўринг, хозиргача хукумдор Каримов режимини сиёсий “ислоҳот” қилиб бўладими, унда Ўзбекистоннинг миллий манфаатларини қарор топдириб бўладими? Бугун Ўзбекистон том маънода мустақилми? Бу ҳақда ўйлаганмисиз?
Оммавий ишсизлик, ижтимоий муҳофизанинг йўқлигидан, ночорлик ва қашшоқликдан, аёлу-қизлар кўчаларга юзланмадиларми? Миллатимиз йигитлари нон учун, ота заминни тарк этмадиларми?
Азиз ватандошлар, тадбиркорлар ва хунармандлар, деҳқонлар ва фермерлар, ишчилар ва ишсизлар, давлат амалдорлари ва ҳокимият ходимлари! Ўзингизни алдаманг ва вазиятдан кўз юмманг! Бу режим билан курашиш − ғанимат! Бу ўз халқини бир неча бор қонга ботирган диктаторлик режим билан, қутлуғ кураш амалиёти авлодлар тилида кўп йиллар достон бўлажак!
“Бирдамлик” сафларига киринг, қўрқувни, лоқайдликни, ёлғонга ишонишни улоқтиринг! Ҳеч бўлмаса, режимга ёрдам берманг, фуқаровий бурчингизни унитманг! Зеро, бизнинг ниятимиз – озод ва фаровон инсон, оила ва элат! Сизнинг ва фарзанларингизнинг эркинлигидир! Биз билан бўлинг, нозўравон, фуқаровий бўйнсинмаслик амалиётида иштирок этинг! Бизга қўшилинг!
Нозўравонлик замиридаги курашиш тамойиллари
“Бирдамлик” нозўравон, фуқаровий бўйсинмаслик курашиш йўлини диктатурадан демократияга ўтишнинг асоси деб билади. Нозўравон, фуқаровий бўйсинмаслик курашиш усулининг асосий тамойилларини қуйидагича изоҳлайди: Жабр−зулмдан воз кечиш жараёни − бу нафақат мақсад, балқи жараён ҳамдир. Мақсадимиз − жабр−зулмларсиз дунёга, ҳаётга эришишдир. Ҳаётки, унинг замирида, асосида ижтимоий адолат турсин, ҳаётки, бунда жабр−зулмга, таҳқирловга ўрин бўлмасин.
Нозўравон, фуқоровий бўйинсинмаслик курашиш усуллар, барчамизга кўпгина масъулиятларни юклайди. Биз ўз ҳатти−ҳаракатимиз билан одамларга, жамиятга ўрнак бўлишимиз, уларни ишонтира олишимиз, режимнинг қуйи хизматкорларидаги бизга бўлган ҳадиксираш ва шубҳаларни ювиб ташлашимиз лозимдир. Шунингдек, ўзбек жамияти учун анча ноанъанавий бўлган нозўравнолик усуллардаги кураш кўпчилик учун қулай, эҳтиросли ва енгил бўлган қаршилик кўрсатиш услубларидир. Жабр−зулмларга ва қон тўкилишларга ўтиб кетмаслиги учун, бу борада тинимсиз тушунтириш олиб боришимиз ва ўз ҳати-ҳаракатимиз билан ибрат бўлишимиз лозим.
Ғазаб ва нафрат инсонга ҳос табиий ҳиссиётлардир. Айниқча,биз учун аёвсиз бўлган шафқатсиз режимга ҳам ҳудди шундай жавоб беришга бўлган мойиллик кўпчиликка ҳосдир. Бироқ, бизнинг вазифамиз − ўзимизнинг ва жамиятимизнинг нафрат ва ғазабини, вазминлик ва инсонпарварлик томонга буришдир. Шу боиски, “Бирдамлик” жамиятни якдилликка ва фаолликка, мустабид тузимга қарши конструктив – нозўравон, фуқаровий бўйсинмаслик усуллари билан қаршилик кўрсатишга чақиради.
Сизу−биз ўзимизни шундай тутмоқлигимиз керакки, сизу−бизнинг ҳақиқат ва адолатга, миллат тақдирига бўлган муносабатимизни кўриб, бутун ҳалқ, хатто мустабид тузим мулозимлари, амалдорлари, барчамизга нисбатан ҳурмат ва эҳтиром ҳиссларини туйсин! Ҳақиқий адолат ва эркинлик жабр−зулмга тўйинган, одамлар бир−бирларига нисбатан ўта нафрат ҳис қилган ва бир−бирларини йўқотишига қаратилган жамиятда эмас, балки босиқлик, вазминлик ва инсонпарварлик замирида, нозўравонликка асосланган, сиёсий баҳс−мунозара анъаналарига таянган жамиятдагина мавжуд бўлади.
Хозирги Ўзбекистондаги мавжуд аҳвол диктатурадан демократияга ўтиш кураши йўналишида қуйдагиларни тақозо этади. Биринчидан, диктатор Каримовни Ўзбекистон Конституциясининг 90-моддасини бузиб, ноқонуний, нолегитим равишда хокимиятни ишғол қилиб турганини кенг кўламда тушинтириш. Каримов, унинг оила аъзолари, унинг яқин ҳамтавоқлари малакат бойликларини (олтин, пахта, газ, уран, ипак, қоракўл) валютага сотиб, тушган даромадни жинояткорона ўзлаштираётганини, талон-тарож қилаётганини кенг тарғиб этиш. Халқимизни зулимга ва зорликка маҳкум этган диктатор, унинг яқинлари эканини фуқороларга тушинтириш.
Иккинчидан, кучишлатар тизимлар – милиция (ИИВ), миллий хавфсизлик хизмати (МХХ), прокуратура, армия (МВ), президент хавфсизлиги хизмати (ПХХ) Каримовнинг шахсий буйруқларини бажарувчи, аммо қонунларда белгиланган вазифаларини ўлда жўлда ёки умуман бажармаётганларини ҳалқга етказиш керак. Шу органлардаги ҳалқпарвар, демократиянинг аҳамиятини тушинадиган вакилларни топиш ва улардан нозўровон, фуқаровий фаолиятда фойдаланиш муҳим.
Учинчидан, фуқароларни диктатурага қарши оммовий чиқишлари – митинглар, иш ташлашлар, пикетлар, бўсинмаслик амалиёти, “оқ” кийим, “оқ” лента, “ош” тадбирлари, ва улар борасида аҳборотларни интернет, ижтимоий электрон тизимлари орқали кенг ва тез тарқалишини таъминлаш. Бу эса диктатуранинг иродасини синиши, кучишлатар органлар вакилларининг фуқаровий бўйсинмаслик амалиёти иштирокчилари тарафига ўтишини бошлаб беради. Бу халқ тўфонини ҳеч ким тўхтата олмайди ва ҳокимият охир оқибат халқ қўлига ўтади. [Қаранг: Қўлланма (биринчи) ва Қўлланма (иккинчи)]
“Бирдамлик” нозўравонликка асосланган кураш йўлини танлар экан,бу билан рақибларга, мустабид тузим тарафдорларига чекиниш, ўз йўлини ўзгартириш учун имконият қолдиради. Айни пайтда, нозўравон курашиш усулларининг қудрати ҳам шундаки, айнан унинг ёрдамида биз адолатсизлик ва жабр−зулм устидан, албатта ғолиб бўламиз. Азизлар, бизнинг ҳалқ хокимияти, инсон ҳуқуқлари, озод ва фаровон ҳаёт учун олиб бораётган курашимизга қўшилинг!
“Бирдамлик” фаолиятининг ҳуқуқий ва маънавий асослари
“Бирдамлик” ўз фаолиятини Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси, Ўзбекистон Конституцияси ва ҳаракатнинг Дастури ва Низоми асосида олиб боради. Биз ушбу хужжатларга таянган ҳолда, халқ хокимияти, инсон ҳуқуқлари заминига қурилган озод ва фаровон Ўзбекистон барпо этишни ўзимизнинг улкан мақсадимиз деб биламиз. “Бирдамлик” ўз фаолияти давомида Ўзбекистоннинг умумхалқ манфаатларини, жамиятнинг жипслиги ва мамлакатнинг ҳудудий яхлитлигини сақлашни муҳим қадрият деб ҳисоблайди. Ҳар бир фуқаронинг озод ва фаровон бўлиши, тадбиркорликка, мулкдорликка кенг йўл очилиши, турли сиёсий кучларнинг эркин фаолият юритиши мамлакат ва давлатнинг ривож поғонасини белгилайди. Давлатнинг минтақавий ва глобал обру−эътибори, миллатнинг тарихий улуғ мақомини тикланишига интилган ҳолда фаолият кўрсатади.
“Бирдамлик” учун энг мухим вазифалардан бири миллатдошларимиз руҳиятида кўп учрайдиган эҳтиёткорлик, таҳлика, қўрқувни пасайтириш ва йўқотишдир. Юртдошлар қалби−қўрида, тафаккурида ўз ҳуқуқларини англашлари орқали, эркинликга интилиш ҳукмрон бўлишига эришишдир. Ҳуррият устивор жамият, давлатни озод, фаровон шахслар қуриши мумкин. “Бирдамлик” Ўзбекистон давлатчилиги ва унинг истиқболи учун якка шахс диктатураси ва тоталитар сиёсий тизимга асосланган давлатчилик инқирози муқаррар эканлиги, бундай тузимни инсон ҳаёти, жамият ривожи, давлат келажаги, унинг ҳудудий яхлитлиги ва маънавий камолати учун жиддий таҳдид деб билади.
“Бирдамлик” Ўзбекистон халқининг қадимий ва бой тарихга эга, беқиёс маданияти, инсонпарварлиги ва бағрикенглиги жамиятнинг демократик қадриятлари ва институтлари тараққиёти учун қулай омиллар эканлигини такидлайди. Биз Каримов режими томонидан жуда кўп фойдаланиладиган “экстремизм”,“терроризм”,“миллатлараро муаммолар” каби тушинчаларнинг, моҳияти ва аҳамияти маҳсус бузиб кўрсатилиб, ўзбек жамиятида қўрқувни кучайтириш, ҳур фикрлавчи фуқароларни қамашга хизмат этаётганини кўриб турибмиз.
Биз “экстремизм”,“терроризм”,“миллатлараро муаммолар” каби жамият ҳаётидаги салбий ходисаларнинг у ёки бу кўринишда вақти-вақти билан пайдо бўлиб туриши, диктаторлик сиёсий зулм ва талон-тарожга, мустабит тузимга нисбатан муносабат сифатида келиб чиқишини такидлаймиз. Ўзбекистон жамияти ва давлатининг тараққиёти,унинг минтақавий ва глобал мавқеини тикланиши учун демократия ҳаётий зарур ва қулай сиёсий тизим эканлигини тарғиб этамиз.
“Бирдамлик” Ўзбекистон халқининг олий мақсадларидан бири, ўзбек миллатини тарихий ғурурини тикланишини амалга ошириш, фуқаровий бўйинсинмаслик, нозўровон кураш йўлини қўллаб, диктатурадан демократияга ўтиш билан узвий боғлиқлигини, ҳар бир фуқаро билишини, тушинишини истайди. “Бирдамлик” билан халқимиз ҳуррияти, фаровонлиги учун курашда бирга бўлиг!
“Бирдамлик” нинг устивор вазифалари
“Бирдамлик”нинг стратегик мақсади − Ўзбекистонда шаклланган диктаторлик, мустабид сиёсий тузумни тугатиш, ҳамда демократик, эркин жамият, ҳуқуқий давлат барпо этишдир. Халқ ҳокимияти, инсон ҳуқуқлари устиворлиги асосида яратилувчи озод, фаровон Ўзбекистон, бу шакиллантиришнинг натижаси бўлади. “Бирдамлик” Ўзбекистон бўйлаб фуқароларни оммавий бўйсунмасликка чақиради! Ноқонуний президент ва ҳукумат олиб бораётган нотўғри сиёсатга қўшилмасликка, уни қўллаб−қувватламасликка, уларга қарши нозўравон, фуқоровий бўйинсинмаслик услубларини қўллаб курашга чорлайди. Халқни ўз ҳуқуқидан фойдаланиб,ўзининг ҳаёти, шани ва эрки учун курашишга чақиради! Бу борада оммавий намойишлар ўтказишга, кўчаларга чиқишга руҳлантиради,”оқ” кийим, “оқ” лента, “ош” тадбирларини ташкиллаштиради ва ушбу тадбирларнинг олдида боради.
Бу борада “Бирдамлик” ҳаракатининг устувор вазифалари сирасига ҳаракатни кенгайтириш; унинг сафларига кўплаб кишиларни жалб этиш; ҳаракатнинг қадриятлари ва тамойилларини; унинг Дастур ва Низомини жамоатчиликка кенг тарғиб қилиш; оммавий онгда мустаҳкам ўрнашиб олган қўрқув, лоқайдлик ва ёлғонга ишониш унсурларини йўқатиш; жамиятга янги умид ва руҳ бағишлаш; Ўзбекистонда кечаётган жараёнларда ва сиёсий табдирларда демократик ўзгартиришларга қаратилган ҳалқ сафарбарлигини шакллантириш ва кучайтиришдир.
Жумладан, ҳаракат Ўзбекистоннинг Қорақалпоғистон республиқасида, барча вилоятларида, қолаверса туманларида ҳам ўз бўлимларига, ишончли фаолларига эга бўлиши зарур.
“Бирдамлик” миллион-миллион ўзбек меҳнат муҳожирлари сифатида хориж мамлакатларда яшаётганини эътиборга олиб, шу давлатларда ҳам доимий фаолият кўрсатувчи бўлимларга ва фаолларга эга бўлишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Биз Ўзбекистонда сиёсий тузум ўзгарганидан сўнг ҳам, “Бирдамлик” ватанимизда демократиянинг қадриятлари ва институтларини шаклланишида, мустаҳкамланишида бевосита иштирок этишни ўзининг устивор вазифаси деб билади.
Ўзбекистонда диктатура режими муҳим демократик озодликлар ва инсон ҳуқуқларига бутунлай йўл бермади, уларни топтади. Хусусан сўз эркинлиги, сиёсий уюшмалар тузиш ҳуқуқи, ўзгача фикрлаш, мухолифатчилик, митинглар, намойишлар ўтказиш эркинликларини тўлиқ таъқиб остига олди. Диктатура ўзи учун маъқул бўлган ахборот сиёсати, жамият қадриятларини шакллантириш сиёсати натижасида, Ўзбекистонда мутелик руҳияти, қўрқув ва таҳлика кайфиятларини шакаллантирди. Бу аёвсиз зўравонлик ва қўрқитув сиёсати бугун ҳам давом этмоқда.
Шунинг учун режим имкон қадар четдан, муқобил ахборот оқимларини Ўзбекистон ичкарисига киритмасликка, жамият ичкарисида эса ўзига маъқул, ёлғон ахборот оқимларини кучайтиришга қаратилган, Конституция ва қонунларга хилоф сиёсат олиб бормоқда. “Бирдамлик” ҳаракати борган сари ўзбекистонликларга муқобил ахборотларни, маълумотларни етказиб беришни, ўзининг вазифаси деб билади. Бу борада биз ўзимизнинг “Бирдамлик” сайтимиз, “Туркистон тонги” газетамиз, “Мулкдор” интернет журналимиз, “Тўрон ТелеРадио” маркази сайтимизларидан унимли фойдаланишимизни кучайтиришимиз зарур.
“Бирдамлик” режим олиб бораётган ёлғон, сохта ахборот сиёсатига қарши, муқобил ва ҳақиқатга асосланган ахборот сиёсатини юргизиб,жумладан, режим айтганидек ўзбек жамияти “аъло даражада” ҳаёт кечирмаётганини, хориж эса режим айтганидек “душманларга тўла” эмаслигини ошкор этади. Ўзбекистонда Каримов раҳномолигида инсон ҳуқуқлари, демократия тизими, Конституция, қонунлар топтала ётганини, қўпол равишда, бузилиб келинаётганини ошкор қилади.
Ҳеч бир, мустабид тузум муттасил репрессияларни амалга ошириш ресурсларига эга эмас. Айниқса, глобаллашув жараёнлари борган сари ривожланаётган даврда. Ўзбекистондаги бугунги вазият диктатор режимининг имкониятлари тугаётганлигини кўрсатмоқда, жамият жипслашганда, одамлар ўртасида бирдамлик пайдо бўлганда − режим жамият билан ҳисоблашишга мажбур бўлиши муқаррардир. Азиз ватандошлар, тадбиркорлар ва хунармандлар, деҳқонлар ва фермерлар, ишчилар ва ишсизлар, давлат амалдорлари ва ходимлари! “Бирдамлик” олиб бораётган нозўравон, фуқоровий бўйинсинмаслик курашига қўшилиг! Биз билан диктатурани ағдаринг ва демократия барпо этинг!
Оқ рангли нозўравон инқилоб ва мулкдорлик жамиятини, давлатини барпо этиш
Ўтган йилнинг сентябрида “Бирдамлик” Оқ рангли инқилобни Биринчи босқичини эълон қилиб, нозўравон фуқаровий кураш ғоялари, услубларини Ўзбекистонда кенг тарқалишини, шаҳар ва қишлоқларда фуқаролар мавжуд кўплаб сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий муаммоларини ечими, шу ғоялар, услубларда эканини англаб етишларини мақсад қилиб қўйган. Бу босқич муддати турлича бўлиши мумкин ва умуман юртимиз аҳлининг салмоқли қисмини нозўравон курашга юз тутишига боғлиқ. Бу жароённи тезлаштириш учун Ҳаракатимиз, фуқаровий фаоллик учун амалий Қўлланма (биринчи)ни 2013 йил қайта ишлаб, тўлдирди ва Қўлланма (иккинчи)ни яратди. Янги “Мулкдор” интернет журнали, “Тўрон ТелеРадио” марказининг сайтини очди.
Оқ рангли инқилобни Иккинчи босқичига ўтишга тайёргарлик, умумўзбекистон нозўравон тадбирларини ўтказа олиш даражасига етишимиз билан белгиланади. Хусусан, бир кунда кўпчилик вилоятлар ва пойтахтда диктаторнинг истеъфосини талаб қилиб, бир, икки, уч кунлик ишга чиқмасликни, умумреспублика сиёсий юришини, митингларини ташкил эта олишга эришишдир.
Бу эса зўравонлик, қатоғон кучига таянган мустабид тузумни чекина бошлаши ва оқибат ағдарилиши билан якунланади, яъни Оқ рангли инқилобни Учинчи, якуний босқичига ўтиш бўлади. Оқсарой, вазирликлар нозўравон курашчилар тарафидан ишғол қилиб бўлингач, Ҳаракатимиз олти ойлик муддатга Вақтли Ҳукумат тузади ва Конституция, қонунларни диктаторлик даврида тузилган тарафларини тузатиш, ўлкамизда ҳаводек зарур сиёсий ва умуман беайб, фаоллиги учун қамалганлар озод этилади. Сиёсий, иқтисодий, технологик ислоҳатлар амалга ошириш бошланади. “Бирдамлик” сиёсий партияга айлантирилади ва у бошқа партиялар қаторида Президент ва Парламент сайловларида иштирок этади. [Қаранг: Қўлланма (биринчи) ва Қўлланма (иккинчи)]
АҚШ, Канада, Германия, Франция, Англия, Италия, Испания, Япония, Швеция, Швецария, Жанубий Корея ва бошқа қатор мамлакатларда мулкдорликнинг турли шакллари, бозор иқтисоди, тадбиркорликнинг устиворлиги амалда жорий бўлиб, шу ўлкалар фуқароларини демократия шароитида, озод, инсон ҳуқуқлари риоя қилинган, фаровон ҳолатда яшашларига хизмат этади.
Демократиянинг моддий замини, суяк-склет тизими мулкдорликни ривожланган кўриниши эканини, сиёсатшунослик, иқтисод фани такидлайди. Бу иддаонинг ҳақиқатлигини юқорида номлари келтирилган мамлакатлар мисолида яққол кўриш осон.
Мулкдор дейилганда, уйи, квартираси, ери, моли, жиҳозлари, машинаси, пули, кичик, ўрта ёки катта ширкати, турли компанияларнинг акцияси, қиммат баҳо метал, тақинчоқлар, кўзгуларга эгаликка айтилади. Мулкдор, табиий равишда мулкини асраш, кўпайтириш ва ворисларига қолдиришни ўйлайди. Бу эса жамиятдаги, давлатдаги ижтимоий мувозанатни, тўқлик, фаровонликни сақлашнинг замини бўлиб хизмат қилади.
Ўзбекистонда Каримов нормал, қонунларга асосланган бозор, мулкдорлик ва тадбиркорлик муносабатларини жорий этмаслиги, демократияни мутлоқ рад этиши билан узвий боғлиқ. Чунки том маънода демократия, мулкдорликнинг оммавийлиги билан, бозор иқтисодини реаллиги билан, тадбиркорликнинг устиворл




