АСАТУЛЛОҲОЖИНИНГ “ОЧИҚ ХАТИ” ЁПИЛДИ

пора бериш

 

                      ОЧИҚ ХАТ

 

Ҳурматли раҳбарият!

 

Бугунги шароитда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, айниқса хизмат кўрсатиш соҳасининг кенг тараққий этиши мамлакатимизда ҳам ижтимоий, ҳам иқтисодий масалаларни изчил ва бир маромда ҳал этиб боришнинг энг мақбул йўли ҳисобланади. Айникса, сизга яхши маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 17 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасида 2006-2010 йилларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-325-сон қарори, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 21-майдаги «Ўзбекистон Республикасида 2010 йилгача бўлган даврда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПҚ-640-сон қарорига мувофиқ тадбиркорлик субъектларини кредитлаш дастури ҳам кундалик ҳаётимизда кенг истиқболларни белгилаб берди.

 

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М.Мирзияев томонидан 2012 йил 14 мартда тасдиқланган «Иқтисодий ночор корхоналарни тижорат банклари балансига бериш тўғрисида»ги 2-сонли йиғилиши баённомасининг 16-бандида Республика  «OZAVTOSАNOAT» AK раисига (юридик манзили: Тошкент шаҳри.М.Улуғбек кўчаси.  30-уй индекс:100007 код ОКРО 00034312 ) Сирдарё вилояти Сардоба туманидаги «Ғаллаорол кўк толи» МЧЖ  си (юридик манзили: Сирдарё вилояти, сардоба тумани, Пахтаобод қўрғони, Дўстлик кўчаси, 2-уй. хр:20208000904811828001 «Капиталбанк» ОАТБ) фаолиятини кенгайтириш  ва халқ хўжалигида сервес хизмати самарадорлигини ошириш мақсадида, енгил автотранспорт воситалари ажратилишида амалий ёрдам кўрсатилиши масаласи қайд этилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 9 мартдаги «Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш соҳасидаги тадбиркорлик фаолиятининг алоҳида турларини амалга оширишни тартибга солиш тўғрисида»ги ПҚ-303-сон қарори қабул қилингандан сўнг тадбиркорлар учун бу борада кўплаб қулайликлар яратилди.

   

«Ғаллаорол кўк толи» МЧЖси ҳам Сирдарё вилоятидаги «Иқтисодий ночор, кам қувватда ишлаётган ва фаолият кўрсатмаётган ва бўш турган объектларда ишлаб чикариш ва иш ўринларини тиклашни жадаллаштириш» Дастурига киритилган. 

 

Корхоналарнинг вилоят аҳолисига сифатли транспорт хизмати кўрсатиши  жараёнида автоуловлар етишмовчилиги кузатилмоқда.

 

Шулар инобатга олиниб,    «JM UZBEKISTON» ЁТАЖ да ищлаб чиқарилаётган  «NEXIA» русумли  20 дона  енгил автомашина сотиб олиш учун  «Ғаллаорол кўк толи» МЧЖ  сига   «КAPITALBANK» ОАТБ дан  600,0 млн. сўм, кредит маблағи ажратилган. Ушбу сўммадаги кредит маблағини ДТ Халқ банкининг Сирдарё вилояти филиали орқали берилиши кузда тутилган эди.

   

«КAPITALBANK» ОАТБ ва «GallaorolKo`kToli» МЧЖ  ўртасида 2011 йил  08-ноябрда 65-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга биноан, Банк томонидан тадбиркорга 1 650 000 000 сўм кредит маблағи, 36 ой муддатга, МАЗ 555102 маркали 20 дона самосвал ва МАЗ 857100-20 маркали 10 дона прицеп сотиб олиши учун ажратилган.

 

Банк маъмурияти ва OOO «ARTTRANSQURILISH»  корхонаси раҳбари Омонулло Мўминжонов ташаббуси билан «GallaorolKo`kToli» МЧЖ сига 2 миллиард 250 млн. сўм миқдорида кредит маблағи ажратиб беришга келишилган эди.

 

Шундан  1 650 000 000 сўм кредит маблағи юк ташувчи автоуловлар, 600 000 000 сўми  «NEXIA» русумли  20 дона  енгил автомашина сотиб олиш учун  ажратилиши керак эди.

 

Ҳақиқатдан ҳам ўртада тузилган кредит шартномасининг 4.1.5 бандига асосан,  «GallaorolKo`kToli» МЧЖ си   кредит таъминоти сифатида кредит ҳисобидан сотиб олинадиган МАЗ 555102 маркали 20 дона самосвал ва МАЗ 857100-20 маркали 10 дона прицепни гарова қўйиши назарда тутилган эди.Шу билан бирга кредит ҳисобидан олинаётган автотранспорт воситаларини, гаров шартномаси, баҳолаш далолатномаси, суғурта шартномаси ва суғурта полислари расмийлаштирилиб, ЙХХБ органларида автотранспорт воситалари давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб, банкга 30 календар кун ичида тақдим қилиниши, шунингдек, кредит ҳисобидан олинаётган махсус ва курилиш техникалари, гаров шартномаси, баҳолаш далолатномаси, суғурта шартномаси ва суғурта полислари расмийлаштирилиб, Ўзбекистон республикасининг тегишли органлари томонидан давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб банкга 15 кун ичида тақдим қилиниши лозим эди.

 

Лекин (юридик манзили Тошкент шаҳри Сергели тумани Олчазор кўчаси, 1412 бўлган) OOO «ARTTRANSQURILISH» раҳбари ва корхона етакчиси Омонулла Мўминжонов йўл жамғарма фондига туўанадиган 20%, яъни 300 000 000 сўмлик йўл солиғини тўлаб беришни ўз зиммасига олиб, сотиб олувчини чув туширган.

 

Ўзингиз ўйланг,  «GallaorolKo`kToli» МЧЖ си ночор корхоналардан бири деб топилган бўлса шунча маблағни қаердан олиб тўлайди?

 

Кейинчалик маълум бўлишича,OOO «ARTTRANSQURILISH» корхонаси 2007 йилда МАЗ 555102 маркали 20 дона самосвал ва МАЗ 857100-20 маркали 10 дона прицепни банкдан кредит олиш учун гаровга қўйгани, ҳали ушбу автотранспорт воситалари тақиқда турганлиги, таъмирталаб, эҳтиёт қисмлар билан қ

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares