(мавзуга қайтиб: таҳлил, мулоҳаза, мушоҳада…)
Жиззах вилояти, Зомин тумани, Даштобод шаҳри, Улуғбек МФЙ, Низомий кўчаси, 1-уйда яшовчи фуқаро, жабрланувчи Олтибоев Маъруф Маҳкамовичдан (тел.моб. +998919410370) олинган маълумотлраг кўра, ўзи асли Жиззах вилояти Зомин туманида туғилган, муқаддам Даштобод шаҳри, Ҳамза маҳалласи, Маданият кўчасида яшаган, ҳозирда Тошкент шаҳар, Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани судида девонхона котиби вазифасида ишлаб келган, айни пайтда қидирувда бўлган, Тошкент шаҳридаги яшаш манзили тахминан Тошкент шаҳри, Шойҳантаур тумани, мўлжал 1-сон шаҳар шифохонаси, 9-қаватли уй, 4-қават, 1-подъезд 57-хонадонда бўлган, фуқаро Ортиқбоев Илҳом, суднинг тегишли қарори билан давлат фойдасига мусодара этилган автомашиналарни арзон нархда сотиб олиш учун кўмаклашиш шарти билан, ундан 2012 йил 12 декабр санасида 7000 АҚШ долларини юкорида кўрсатилган манзилда олган.
Жабрланувчининг фирибгарликда айбланаётган суд ходими Илҳом Ортиқбоевга берган моддий валюта қимматликлари жами 57 000 000 АҚШ долларини ташкил этади.
Бу ҳақда Олитбоев Маъруф 29.09.2013 йилда Тошкент шаҳар прокуратурасига қуйидаги мазмунда мурожаат қилган: “Аризамнинг мазмуни шу ҳақдаким, менга сотилган «JM UZBEKISTON» ЁТАЖда ишлаб чиқарилган «LASETTI» автомашинаси Тошкент шаҳри, Уйғур проспекти, Чилонзор кўчаси, 78-уйда яшовчи фуқаро Эргашев Нодир Тоҳировичга тегишли бўлиб, кейинчалик Ортиқбоев Илҳом мазкур автомашинани расмийлаштириб бераман деб яна 2013 йил 30 июль куни 2 млн. сўм олди ва сўзида турмай мени алдаб кетди. Ҳозирги кунгача ундан сотиб олган автомашинам бировнинг номида турибди. Бундан ташқари, бу фуқаро турли йўллар билан менинг ишончимга кириб, 2013 йил 03 июл куни «Нексия» автомашинаси олиб бераман деб мендан 8000 АҚШ долари олган. У ўзига тегишли бўлган мобиль рақамларини (+998983697677, +998909128882,+998936048181) менга қолдириб, ишончимга кириб, охир оқибат алдаб кетди. Мен бу ҳақда жорий йилнинг 02-сентябрида Тошкент шаҳар прокуратурасига мурожаат қилганман.
Ортиқбоев Илҳомни дадаси Бозорбой Ортиқбоев (Жиззах вилояти ҳакамлик судининг раиси) ўғлини Россия Федерациясига ўтиб кетган деб айтмоқда.
Отасинниг тел. рақами: +998915660436, акасининг тел. рақами:+998943406236, акаси Зафарнинг тел.рақами:+998915683228, Тошкент шаҳридаги жиноий шериги Умиднинг тел. рақами: +998983655656.
Аризамда кўрсатилган важлар юзасидан тергов органлари олиб бораётган суруштирув ишларини қаттиқ назоратга олиб, «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонуннинг 15-моддасига биноан аризамни кўриб чиқиб, тегишли қарор қабул қилишингизни сўрайман.
Жабрланувчилардан яна бири Жиззах вилояти, Зомин тумани, Даштобод шаҳри, Ҳамза МФЙ, Маданият кўчаси, 5-уйда яшовчи фуқаро Олимов Музафар Хўрозович (тел+998915681263)нинг баён этишича, ундан 2013 йил 08 август куни Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Қатортол кўчасида аниқ мулжали Спорт буюмлари дўкони қаршисида 5 000 АҚШ долларини санаб олиб, «JM UZBEKISTON» ЁТАЖда ишлаб чиқарилган «LASETTI» автомашинасини тўғирлаб бераман деб, ваъда берган. Музаффар Олимов ҳам Тошкент шаҳар ИИБ тергов бош бошқармасига қуйидаги мазмунда хат ёзган: “Фирибгарлик – иқтисодиёт соҳасидаги жиноят шаклларидан бири бўлиб, алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш орқали ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритишдир. Сизга яхши маълумки, Фирибгарлик — алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки мулкий ҳуқуқини текин қўлга киритишга йўналтирилган ҳаракатдир. Ушбу жиноят фақат қасддан ва ғараз мақсад билан содир этилиши мумкин. Бу ўринда ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсади нафақат мулкий битимларни амалга оширишдан олдин, балки уларни бажариш жараёнида ҳам пайдо бўлиши мумкинлиги эътиборга олиниши лозим. Тергов идоралари ва судлар фаолиятида фирибгарлик жиноятининг обектив ва субектив томонларига баҳо бериш, фирибгарлик жиноятини фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажармасликдан фарқлаш, қилмишни квалификация қилиш борасида бу иш ЖИБ судга таъллукли эканлигини инобатга олинишини, фуқаро Ортиқбоев Илҳом атрофида катта уюшган гуруҳ борлигини, улар таниш-билшчилик асосида жиноятларини яширишга ҳаракат қилишларини, зарурият туғилганида Ўзбекистон давлат чегарасини ноконуний йўллар билан босиб ўтиб, ҳорижга қочиб кетишини ҳам инобатга олишингизни илтимос қиламан.”
Дастлабки тергов жараёнлари олиб борилган. Лекин ҳеч қандай натижа йўқ.
Жиззах вилояти, Зомин тумани Даштобод Шаҳри, Улуғбек маҳалласи, Низомий кўчаси 1-уй, 5-хонадонда яшовчи Фуқаро, Бектемиров Икром Худоёрович (тел:+998915992227) ҳам фирибгарлардан жабрланган фуқаролардан бири. У ҳам Бош прокуратурага мазкур жиноий иш юзасидан ҳуқуқни муҳофаза этувчи орган ходимлари умуман шуғулланмаётгани ҳақида шикоят хати ёзган.
Иқтибос шундай сўзлар билан бошланади: “Прокурор тезкор-қидирув фаолияти, суриштирув ва дастлабки терговни амалга оширувчи органлар томонидан қонунларнинг бажарилиши устидан назорат олиб бориши керак.
Бу борадаги ваколатларни амалга ошириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўзининг “фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан прокурорлик фаолияти самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги 2004 йил 22 июндаги 25‑сонли буйруғида прокурорлар олдига аниқ вазифалар қўйган.
Бу борада ички ишлар органлари ҳам фирибгарлик жиноятини очишда алоҳида ваколатга эга бўлиб, жиноятни очишда фаол иштирок этади.
Аризамда кўрсатилган важларни инобатга олиб, сиздан фирибгарлик жиноятини содир этиб, ўзининг олдидаги қарз мажбуриятини бажармай қочиб юрган фуқаро Ортиқбоев Илҳомдан машина сотиб оламан деб берган пулларимни олиб беришда амалий ёрдам беришингизни сурайман”.
Тошкент шаҳар, Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг судьяси Азиз Файзиев билан ўзаро тил бириктириб жуда кўплаб фуқароларни чув туширган суд котиби Ортиқбоев Илҳом мототранспорт воситаларини бошқа фуқаролардан олиб, жабрланувчиларга нотариал тартибда расмийлаштириш шарти билан катта пулга сотган.
“Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 227-моддасига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 2009 йил 9 сентябрда матбуотда эълон қилинди ва шу кундан эътиборан кучга кирди.
“Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 227-моддасига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини қабул қилишдан асосий мақсад автомототранспорт воситаларининг давлат рақам белгиларини ноқонуний эгаллаганлик, нобуд қилганлик, шикаст етказганлик ёки яширганлик учун жиноий жавобгарликни белгилаш орқали амалдаги жиноят қонунчилигидаги камчиликни бартараф этишдан иборат.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 10 апрелдаги «Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди. Мазкур қонун транспорт воситалари эгалари транспорт воситасидан фойдаланишда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи, мол-мулкига зарар етказганлик учун фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш каби нормаларга қатъий амал қилишни талаб этади.
Буни назарда тутган тегишли ЙХХБ ходимлари алданган, ҳалол пешона тери эвазига фирибгар Илҳом Ортиқбоев ва унинг жиноий шерикларидан сотиб олган автомашиналарини кўчада эмин –эркин ҳайдаб юришларига қарши чиқиб, ҳатто 20 январ куни Янгиер шаҳар ЙХХБ инспекторлари Бектемиров Икромни хизмат машинасида уриб кетиб тан жарохати етказганлар.
Шу ўринда таъкидлаш лозимки, хизмат интизоми ва қонунчиликни бузишга мойил, бир сўз билан айтганда, ҳаддидан ошган ким қонуний чора кўради? Бу каби давлат идораси ходимларига ким ноқонуний ҳатти-ҳаракатларни содир этишга ваколат берган бўлииш мумкин?
Уюшган автомафия фирибгарларидан азият чеккан Зомин туманида яшовчи 70 ёшли Эсонбоева Марҳамат Абулқосимовна жиноятчилар тўдаси сири фош этилмаётганлиги ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти номига қуйидаги мазмунда хат йўллаган.
“Муҳтарам Президент! Бизининг оиламиз фирибгарлар алдовига учиб, қозонини сувга ташлаб қўйди. Энг кичик ўғлим Эсонбоев Олимжон Бекназаровичнинг олдига 2012 йил 25 сентябр кунида дўсти Файзуллаев Улуғмурод келиб, унга суд котиби Ортиқбоев Илҳом Бозорбоевич суд қарори билан мусодара қилинган автомашиналарни арзон нархда сотяпти, арзон нархда олиб бераман деб уни кўндириб, ишончига кирди.
Шундан кейин мен ҳовлимда бокаётган йигирма бир бош қора молларимни сотиб пул қилиб бердим. Улардан 1992 йилда ишлаб чиқрилган “Нексия” автомашинасини сотиб олиши керак эди. Бир ҳафта ичида оқ “Нексия” олиб келиб бераман деб ўғлимдан 9 000 000 АҚШ доллари олиб кетди. Уч ой деганда 2012 йил 07 декабр куни 2009 йилда ишлаб чиқарилган Тошкент шаҳар, Шойҳантаҳур тумани, Уйғур проспекти, Интизор кўчаси 78-уйда яшовчи Иргашев Нодир Тоҳировичга тегишли бўлган машинани 3 йилга ишончнома бериш йўли билан олиб келиб беришди.
Ўғлим Эсонбоев Олимжон автомашина сотиб олишда воситачилик қилган Файзуллаев Улуғмуроднинг олдига ўз номига расмийлаштириш масаласида бир неча маротаба борди. Лекин у ва жиноий шериги Ортиқбоев Илҳом ёлғон ваъдаларни бериб яна 2000 АҚШ доларини олди. Ёлғонининг миси чиққач, ўғлим охир оқибат 2013 йил 18 декабр куни Зомин тумани прокурори О.Солиев номига бу ҳақда ариза берди. Прокуратура ушбу мурожаатни туман ИИБ сига жўнатди.
Зомин тумани ИИБ бошлиғи бу ишни ЖКБ ходими Алламуродов Элбекка топширган. Лекин Алламуродов Э. Улуғмуроднинг укаси Файзуллаев Зоҳид билан ички ишлар академиясида бирга ўқиган экан. Бу ходим ҳозир Сирдарё вилояти ИИБсида ишлар экан.Таниш-билишчилик балоси жиноят қидирув бўлими ходимининг ишига халақит берди шекилли, суриштирув ишлари қониқарсиз олиб борилди ва гувоҳлар суроқ қилинмади, фирибгарлар билан жабрланувчилар юзлаштирилмади. Шуниси эътиборга моликки, жиноятга оид ҳар қандай ариза, хабар ёки бошқа маълумотлар Жиноят-процессуал кодексининг 329-моддасида кўрсатилган тартибда кўриб чиқилади. Бунинг учун мазкур нормадаги муддатларга риоя қилишга тўғри келади.
Суриштирув ёки тергов органлари фаолияти билан боғлиқ амалиётда тўпланган тажриба эса ЖПКнинг 329-моддасини янги мазмун билан тўлдиришни тақозо этди. Бундан буён ЖПКнинг 329-моддаси биринчи қисмида белгиланган муддатларга биноан, жиноятга оид аризалар, хабарлар ва бошқа маълумотлар тегишли суриштирув ёки тергов органлари томонидан рўйхатга олинади, дарҳол ёки 10 кунлик муддатда ҳал этилади. ЖПКнинг 329-моддасига қонун билан киритилган муҳим янгилик янги норманинг учинчи қисми билан амалиётга жорий этилиши назарда тутилган тартиб-таомил ҳисобланади.
Эндиликда терговга қадар текширув муддати кўп вақт талаб қиладиган экспертиза, хизмат текшируви, ҳужжатли тафтиш ёки бошқа текширув тайинланган ҳамда олис жойларда бўлган ёки чақирувга биноан ҳозир бўлишдан бош тортаётган шахслардан тушунтиришлар олиш зарурати туғилса, суриштирувчи ёки терговчининг асослантирилган қарорига кўра, прокурор томонидан бир ойгача узайтирилиши мумкин. Таъкидлаш жоизки, терговолди текширув муддатининг қисқалиги ҳамда муддатни узайтиришнинг қонуний механизми йўқлиги жиноятга оид ариза ва хабарлар бўйича асоссиз ва барвақт қарорлар қабул қилинишига олиб келган.
Амалиётдаги мавжуд қонунбузарликларнинг олдини олишда ЖПК 329-моддасига киритилган янги таҳрир масаланинг ечимини топишдаги энг оптимал ва мақбул йўл эканини алоҳида қайд этиш ўринлидир.
2014 йил 13 январ куни Алламуродов Элбек ўғлимни Сирдарё вилояти ИИБсига олиб борди. Улуғмуроднинг укаси Зоҳид деган милиция ходими билан учрашиб ўғлимни алдаб кўргазмаларни ўзгартиришга ҳаракат қилган.
Ўғлим Олимжон бунга кўнмай милициянинг идорасидан чиқиб кетган. Ҳозирги кунда бу жиноий иш юзасидан тўпланган ҳужжатлар Тошкент шаҳар Шойҳонтаҳур тумани ИИБ сига юборилган дейилмоқда.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш ва либераллаштириш жараёнида 2008 йилнинг 22 сентябрида қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун муҳим ўрин тутди.
Жумладан, ушбу Қонун билан Жиноят кодексига жиноятлар тўғрисидаги аризалар, хабарлар ва бошқа маълумотларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш ёки кўриб чиқиш хизмат вазифаларига кирадиган мансабдор шахснинг жиноятни ҳисобга олишдан қасддан яшириши учун жиноий жавобгарликни белгиловчи янги 2411-модда киритилди.Бу қўшимча содир этилган ёки тайёрланаётган жиноятлар ҳақидаги аризалар, хабарлар ёки бошқа маълумотларни қабул қилишдан бош тортиш, уларни рўйхатдан ўтказмаслик ва кўриб чиқмаслик каби ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг ходимлари томонидан ҳанузгача йўл қўйилаётган ҳолатларга қарши курашишга қаратилгандир.
Жиноятларни ҳисобдан яширишнинг асосий сабаблари жиноят ҳақидаги ариза ва хабарларни қабул қилиш ва рўйхатдан ўтказиш тартибини белгиловчи норматив-ҳуқуқий фактлар талабларини бузиш, тегишли ҳудудда жиноятчилик ва жиноятларни фош этиш даражасини сунъий равишда ижобий қилиб кўрсатишга интилишдан иборат. Давлат томонидан оилаларга кун сайин гамхурлик килиш унга хар тарафлама ёрдам бериш инсонпарвар демократик давлатнинг мухим вазифаларидан бирига айлангандир.
2012 йил сентябр ойида Илҳом Ортиқбоев жиноий шериклари Умид, Иброҳим, Ваҳоблар билан жиноий тил бириктириб, фирибгарлик жиноятини давом эттириб, Зомин тумани, Даштобод шаҳри, Қоратепа маҳалласи, Темир йўлчи кўчаси, 4-уйда яшовчи 1977 йилда туғилган Эминов Шуҳрат Умарқуловичдан миниб юрган автомашинасинин соттириб, янги машина олиб берамиз деган ваъдалар билан ундан 9 000 АҚШ доллари олади.
2013 йил март ойида ҳужжатсиз автомашинани олиб келиб беришади. 2013 йил декабр ойида Тошкент шаҳар ЙХХБ ходимлари, Тошкент шаҳар ИИБси ходими Тоштемиров Сардор ҳамда Жиззах вилояти ИИБ ходимлари йўлда тўхтатишиб, Эминов Шуҳратга “ҳужжатсиз, номингизга расмийлаштирилмаган автомашинани бошқариб юрибсиз” деган айбловни қўйиб, уни тергов қилишади ва бир томонлама суриштирув ишлари олиб боришади.
Лекин асосий ҳужжатсиз машина сотган айбдорлар терговга жалб этилмайди. Лекин Шуҳрат Эминовнинг ҳуқуқ посбонларига қилган мурожаати эътиборсиз қолади. Шикоят ҳеч қаерда текширилмайди.
Шикоят текширилаётганда уни ёзган фуқаро ўз талабларини шахсан билдириш, текширув материаллари билан танишиш, қўшимча ҳужжатлар тақдим этиш, адвокат ёки бошқа шахснинг хизматидан фойдаланиш, шикоятини текшириш натижаси ҳақида ёзма маълумот олиш, қонунда кўрсатилган тартибда етказилган зарарнинг ундирилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексининг махсус қисми тўққизинчи бўлимидаги ишни судга қадар юритиш билан боғлиқ масалалар 7 та бобдан иборат бир неча нормалардан ташкил топган.
Унга кўра, суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд жиноят содир этилганлиги тўғрисидаги сабаб ва асослар мавжуд бўлган барча ҳолларда жиноят ишини қўзғатиши шарт экани белгилаб берилган.
Жумладан, унинг биринчи бобида жиноят ишини қўзғатишга оид нормалар акс эттирилган яъни хуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, жумладан, прокуратура, ички ишлар вазирлиги, миллий хавфсизлик хизмати идоралари тизимидаги суриштирув ва тергов органлари томонидан жиноят иши қўзғатилгунга қадар жиноятлар тўғрисида аризалар, хабарларни ва бошқа маълумотларни ҳал этиш билан боғлиқ муддатлар (Жиноят-процессуал кодексидаги)га аниқлик киритишдан иборатдир.
Шу ўринда жиноят иши қандай асослар билан қўзғатилади, яъни жиноят ишини қўзғатишга нима асос бўлади, деган савол туғилиши, табиий. Мазкур саволга ЖПКнинг 322-моддасида санаб ўтилган асосларни келтирган ҳолда жавоб топиш мумкин. Қонун фуқароларнинг ҳамда давлат органлари ва муассасаларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини шунчаки санаб ўтмайди, балки уларни амалга ошириш механизмини кўрсатиб беради, шу аснода давлат органлари ва муассасалари фаолиятининг ошкоралигини таъминлайди.
Шундан келиб чиқиб, ушбу қонунда давлат органларининг фуқаролар мурожаатлари билан ишлашини яхшилаш, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига оғишмай риоя этилиши ўз ифодасини топган.
«Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонун талабларини билиш, уни тўғри қўллаш нафақат давлат органлари ёки мансабдор шахслар, балки ҳар бир фуқаро учун ғоят зарурдир. Қонун фуқароларга давлат органлари ва муассасаларига ариза ёки шикоят билан мурожаат этиш орқали ўзларининг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, давлат органлари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган таклифлари билан эса ўз муносабатларини билдириш имконини яратади.
2012 йил сентябр ойида Илҳом Ортиқбоев ўз жиноий ҳарактларини яна давом эттириб, Жиззах вилояти, Даштобод шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 66-уйда яшовчи фуқаро Амиров Баҳодир Ўринбоевичдан дастлаб 8000 АҚШ доллари олиб, 6 ой деганда кейинчалик расмийлаштириб бериш шарти билан автомашина олиб беради. Лекин бировнинг номида бўлган автомашинани ҳайдаш ҳуқуқи берадиган 3 йиллик муддатга ишончнома қилиб беради, холос.
Фирибгарлар турли йўллар билан, турли вақтларда Амиров Баҳодирга эгалик ҳуқуқини бериш мумкин бўлмаган авотмашиналарни келиб чиқиш тарихини сир тутишиб, сотиб олишни тавсия этишиб, ундан жами 140 000 АҚШ доллари олиб, алдаб кетишади.
Қўли билан пул бериб, оёғи билан югурган соддадил фуқаро Амиров Баҳодир бу ишларининг бошида Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани судининг судьяси Азиз Файзиев турганлигини пайқайди. Ва у Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси раисининг ҳузурига боради.
Бу ерда унга Жавдат деган шахс билан ишинг битади деб айтишади. Лекин малака комиссияси ҳайъатидаги Илҳом Ортиқбоевнинг шериклари Амиров Баҳодирни қуруқ ваъдалар билан қўйнини пуч ёнғоққа тўлғизиб юборишади.
Биринчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг IV сессиясида (1995 йил 21 декабрь) Ўзбекистон Президенти қуйидаги мулозаҳаларни билдирган эди: «Суд — ҳокимиятнинг учинчи тармоғидир. Давлатнинг обруси, жамиятнинг обруси суд органлари ва судьяларнинг қонун меъёрларига қанчалик риоя килишига, улар қабул килган қарорларнинг адолат меъёрларига нечоғлик мос келишига бевосита боғлиқдир… мамлакатимизда суд тизимини тубдан ислоҳ этиш юзасидан кўп ишлар қилинди. Лекин бу соҳада ва айниқса, кишиларнинг онгини ва уларнинг суд ҳокимиятига нисбатан муносабатини ўзгартириш борасида яна кўп ишларни бажаришимиз лозим. Бу ўта муҳим… Одамлар суд органларини ўзларининг ҳимоячиси, адолат посбони деб билиши керак».
Ариза ва шикоят билан мурожаат қилган жабрланувчи мурожаатнинг жавобини ҳалигача кутмоқда. Қизиқ, Амиров Баҳодирга ким жавоб хати бериши мумкин? Ариза ёки шикоятни ҳал этиш учун махсус текширувлар ўтказиш, қўшимча материалларни сўраб олиш ёки бошқа чора-тадбирлар кўриш зарур бўлса, тегишли орган, корхона, муассаса, ташкилот раҳбари ёки ўринбосари ариза ёки шикоятни ҳал этиш муддатини истисно тариқасида узайтириши мумкин. Бу ҳақда ариза ёки шикоят берган шахсга маълум қилинади. Бунда мурожаатни кўриб чиқиш муддати икки ойдан ошмаслиги керак.
Даштобод шаҳар газ идораси ходими Сулаймонов Тоҳир фирибгар Илҳом Ортиқбоевнинг маҳалладош жон қўшниси. Автомафия шаҳзодаси унга ҳам 2013 йил 03 феврал кунида 2009 йилда ишлаб чиқарилган “Ласетти”автомашинасини олиб беришни ваъда қилади. Шундан кейин Илҳомнинг Қўйлиқда турадиган Азиз деган жиянига дастлаб 10 000 АҚШ доллари бериб юборади.
Даштобод шаҳри Маданият кўчасида яшовчи отаси Бозорбой Ортиқбоевнинг уйида 10 000 АҚШ доллари беради.
Тоҳир Сулаймонов ҳакамлик судининг судьяси Бозорбой Ортиқбоевнинг судья бўлганлиги учун унинг оиласи ва фарзандларига ишонган эди.
Шундан кейин Тоҳир Сулаймоновнинг Тошкент шаҳрида яшайдиган қудасига 01В 929 ТА давлат рақамли дельфин рангли “Ласетти” автомашинасини тўғирлаб беради. Лекин бу машина ҳам эгаси номига расмийлаштирилмаган. Кўча-куйда қонуний тразда хҳаракатланиш ва бошқариш ҳуқуқи берилмаган.
Асосий Қонунимизнинг 35-моддасида ҳар бир шахс бевосита ўзи ва бошқалар билан бирга ваколатли давлат органлари, муассасалар ёки халқ вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиши мумкинлиги белгилаб қўйилган.
Республикамиз фуқаролари мансабдор шахслар, давлат ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш идораларининг ножўя хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Шунингдек, фуқароларнинг мурожаатини судларда кўриб чиқиш тартиби ва муддати «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа меъёрий ҳужжатлар билан ҳам тартибга солинган бўлиб, қонуннинг 4-моддасига кўра, фуқароларнинг мурожаати оғзаки ва ёзма шаклда бўлиши мумкин.
Ўз навбатида аризалар, таклифлар ва шикоятлар қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилиши шартлиги ҳам белгиланган. «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 24-моддаси талабларига зид равишда фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилишни ва кўриб чиқишни асоссиз рад этиш, уларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш, қонунга зид қарор қабул қилиш, фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тикланишини ҳамда шикоят муносабати билан қабул қилинган қарор бажарилишини таъминламаганлик, фуқарога унинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқишни асоссиз равишда рад этиш, фуқароларнинг шахсий ҳаётига доир маълумотларни уларнинг розилигисиз ошкор этиш, фуқарони мурожаат қилганлиги учун таъқиб қилиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
Аббос ОСТОН
“Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати фаоли



