Мардикор бозори хотин-қизлар билан гавжум

 

Мардикор  бозори хотин-қизларВазирлар Маҳкамасида бўлиб ўтган йиғилишда Президент Ислом Каримов ўтган 2013 йила 100 мингга яқин ишчи ўринлари яратилгани ҳақида айтиб
ўтди.

Ҳайратланарли рақам. Қаердан олинган деган савол туғилади.

Албатта, столини яхши кўрадиган, амалини миллионларга сотиб олган раҳабарларнинг қўлидан ўтган рақамлар-да.

Қозода ҳамма нарса жойида, амлада эса ишчи ўрни бору, ойлик маоши йўқ. Агар ойлик маоши ўз вақтида бериб борилса, ўзбек аёллари мардикор бозорида шаҳарма шаҳар кезармиди?

Тошкентнинг Қўйлўқ бозорида ҳар қадамда мардикор аёлларга дуч келасиз. Улар тошкентликлар эмас, балки вилоятлардан келиб, шу ерда ижарага уй топиб, тирикчилик қилади. Уларнинг жуда купчили ёш аёллар, қизлар. Улар меҳнат танлашмайди. Ҳар қандай ишга рози бўлиб кетишади.

Нима қилса ҳам пул топса бўлди. Энди ижрада умуман шароити йўқ уйларда яшаб, соғлиги ҳақида ўйламайдиган, ойлаб ҳаммом кўрмайдиган, фақат
тирикчилик куйида юрган бу аёллар қандай қилиб, соғлом, баркамол бола туғади?

«Соглом бола» деб қоғозларда мақтанганимиз билан аслида ногирон болалар туғилиши ҳаммага аён-ку.  Ногиронлар сони йилдан йилга кўпайиб бораётганлиги ҳам ҳеч кимга сир эмас-ку.

Яхшиямки, қанчадан қанча ногирон болаларнинг дунё юзини кўриши, туғилиши олдиндан шусиз ҳам  бартараф этилди.

Мабодо, бартараф этилмаганида борми, ногиронлар сони аҳолининг ярмини ташкил этиши турган гап эди.

Аҳвол шу зайилда давом этадиган бўлса, Ўзбекистоннинг келажаги кимга қолади? Ноаниқ…

 Насиба МАЪМУР қизи

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares