Фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё туманлараро судига
Даъвогар: Сирдарё вилояти Сирдарё тумани, Й.Охунбобоев
ДФХУ, Чўлтўқай МФЙда яшовчи фуқаро
Миразимов Фахриддин Джамоловичдан
Жавобагарлар: Бахт шаҳар, Ойбек кўчасида жойлашган 9-уйда
яшовчи фуқаролар: Зоиржонов А.Зоиржонов Т.
Зоиржонов М. Зоиржонова Азиза ва бошқалар
ДАЪВО АРИЗА
(турар-жойдан кўчириш ва турар-жойга бўлган ҳуқуқни тан олиш ҳақида)
Аризамнинг мазмуни шу ҳақдаким, Фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё туманлараро судининг 2005 йил август ойидаги ҳал қилув қарорига кўра, Сирдарё тумани, Бахт шаҳар, Ойбек кўчаси, 9-уйни, ноқонуний эгаллаб туриб, яшаб келаётган фуқаро Зоиржонов Йўлдошбойдан (ҳозирда марҳум) менга олиб бериш ва уларга бошқа турар жой бермасдан кўчириш хусусида берган даъво талабим қондирилиб, ҳал қилув қарори чиқарилган эди.
Лекин Фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё тумани суди жавобгар Зоиржонов Юлдошбой томонидан ёзилган кассация шикоятини суд тартибида куриб чиққунга қадар, 2005 йил 26 сентябрь куни суд қарорини ижро этишни («Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида”ги 13-сонли қарорининг 18-бандида, Фуқаролик процессуал кодексининг 216-моддасига биноан иш бўйича ҳал қилув қарори чиқарган суд ёки ҳал қилув қарорини ижро этиш жойидаги суд ижрочиси иштирокчи (жавобгар ёки даъвогар) нинг талабига биноан, хамда Узбекистон республикаси олий Судининг 2001 йил 1-июндаги «Фукаролик ишларини аппеляция, кассация ва назорат тартибида куриш амалиёти хакида»ги Пленуми Карорининг 8-бандига асосан, шунингдек, Узб.Респ.ФПКнинг 348-6-моддаси 3-бандида кайд этилганларга асосаланган холда, Фукаролик ишлари буйича Сирдарё туманлараро судининг 16.08.2005 йилдаги Халк килув карори ижросини ) тўхтатиб туриш ҳақида ажрим чиқарган.
Шундан кейин ФИБ Сирдарё туманлараро судининг раиси Жабборов У.М. жавобгар томонидан келтирилган кассация шикоятини инобатга олиб, биринчи инстанция судида мазкур ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ФИБ Сирдарё вилояти судига юборилган ва тарафлар 2005 йил 26 сентябр куни кассация босқичида қатнашиш учун келишлари ҳақида огоҳлантирилганлар.
Яна шуни таъкидлаш жоизки, 2005 йил ноябр ойининг 29-кунида ФИБ Сирдарё туманлараро судида даъвогар Зоиржонов Юлдошбойнинг жавобгар Исломова Барно ва Миразимов Фахриддинларга нисбатан 15.10.2004 йил кунги олди-сотди шартномасини бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича № 1-1130-сонли иши кўриб чиқилиб қонуний асосда ажрим қилинган.
Иш бўйича тарафлар, бизларким яъни даъвогар Зоиржонов Ю. ва жавобгарлар Исломова Б. Миразимов Ф.лар судга келишув битимини тақдим қилиб, даъвогар Зоиржонов Юлдошбой 2006 йил май ойига қадар менга 5000 АКШ доллари бўлган уйнинг пулини қайтариб беришини, мен эса ушбу 5000 АКШ долларини қўлимга олаганимдан кейин Бахт шаҳар, Ойбек кўчаси, 9-уйни Зоиржонов Ю.номига ўтказиб беришни ўз зиммамга олган эдим.
Лекин бу сўмма суд хузурида тузилган келишув битими асосида менга қайтариб берилмади.
Жавобгарларни тегишли тартибда бошқа уй-жой бермасдан кўчириш ҳақида суднинг қонуний қарори чиққан бўлишига қарамай, мен Ойбек кўчаси, 9-уйда яшовчи Зоиржонов Ю.нинг оиласига ўзларига бошқа жойдан ер-участка олиб, қурилиш бошлашлари учун шунча имконият яратиб бердим ва шунча муддат кутдим.
Лекин фойдаси бўлмади.Оталари ўз розилиги ва оила аъзоларининг вояга етган аъзолари розилиги билан тузилган келишув битимига риоя қилинмади.
Фуқаролик кодексининг 112-моддаси 2-қисмига кўра, агар тарафлардан бири нотариал тасдиқлаш талаб қилинадиган битимни тўла ёки қисман бажарган бўлса, иккинчи тараф эса – битимни нотариал расмийлаштиришдан бош тортса, суд битимни бажарган тарафнинг талаби бўйича уни ҳақиқий деб ҳисоблашга ҳақлидир. Бу ҳолда битимни кейинчалик нотариал расмийлаштириш талаб қилинмайди.
Менинг номимга Бахт шаҳар, Ойбек кўчасида жойлашган 9-уй, 2004 йил 15 октябр кунги Сирдарё шаҳар, хусусий нотариал идораси нотариуси Исломова Барно ва уйни менга сотувчи Зоиржонов Йўлдошбойнинг розилиги билан тузилган олди-сотди шартномаси орқали расмийлаштирилган.
Биринчи инстанция суди томонидан барча ҳолатлар тўлиқ аниқланиб, тарафлар ўртасида тузилган олди-сотди битими ҳақиқий деб топилиб, низо юзасидан асосли ва қонуний тўхтамга келинган бўлса-да, жавобгар (ҳозирги кунда марҳум) Зоиржонов Йўлдошбойнинг оила аъзолари уйни менга бўшатиб беришдан бош тортиб келишмоқда.
Шуларни назарда тутиб,
Сурайман:
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 149-150-моддалари асосида умумий тартибда қайтадан даъво аризаси билан мурожаат қилиш ҳуқуқим борлигини инобатга олиб, менинг номимда бўлган Сирдарё тумани, Бахт шаҳар, Ойбек кўчаси, 9-уйга бўлган ҳуқуқни тан олишни ва жавобгарларни турар жойдан кўчириш ҳақида ҳал килув карори чикаришингизни
Илова: (Жамики керакли ҳужжат нусхалари)
Миразимов Фахриддин Джамолович
Даъво аризаси берилган сана: 15 114-й.
ХОТИМА:
Ўзбекистон судловидаги муаммолар асосан қоғозбозлик, ҳал қилув қарорларининг бир-бирига номувофиқлиги ҳамда судьяларнинг мураккаб бюрократик ҳисобдорлиги туфайли вужудга келмоқда. Натижада низоларини ҳал қилиш билан мурожаат қилган тарафларнинг низоларини ўз вақтида ҳал қилиш муаммолари вужудга келмоқда.
Ўз навбатида фуқаролик ишларига эътибор жуда кам бўлиб, бу соҳадаги ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиб мурожаат қилаётганларининг сони ўсиб бораётганлигига кам аҳамият берилмоқда (2009 йилнинг 9 ойи натижасига кўра 1,5 млн.дан ортиқ мурожаат Ўзбекистон фуқаролик судларига келиб тушган – чиқарилган қарорларнинг фақатгина 60% ижрога қаратилган). Бунда мамлакатдаги иқтисодий ўсиш ҳам давлатнинг мазкур хизматига бўлган талаблар сони ҳам ўсиб бормоқда.
Таъкидлаш лозимки, республика бўйича бир ойда бир судьяга ўртача 300 дан ортиқ иш тўғри келади. Мазкур сонни 20 иш кунига бўладиган бўлсак, ҳар бир судьянинг кунлик иш кўриш юки 34 ишга тенг келади. Бундан ташқари, судьялар қоғозда ёзма ҳисобот беришлари учун ҳар ойда 3 кунни сарф қилади, яъни бу бир йилда 36 кун деганидир.
Амалиётда судларнинг бунча ишни кўришга ва бошқаришга имкониятлари чегараланган бўлиб, бу ўз навбатида фуқалорик низоларининг вақтида кўрилмаслигига ва ҳал қилув қарорларнинг сифатига таъсир қилад. Бу каби фуқаролик ишларига ишга қайта тиклаш, ойлик иш ҳақини ундириш (каттагина қисми), никоҳни бекор қилиш (энг катта қисми), вояга етмаган болаларни таъминлаш мақсадида алимент ундириш (каттагина қисми), оталикни белгилаш, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш, уй-жой низолари, ҳамда турли шартномавий муносабатлардан келиб чиқаётган низолар ва ҳоказолар киради.
Дастлабки таҳлил даъвогарлар ва жавобгарлар ўз низоларини ҳал қилиш учун фуқаролик ишлари бўйича биринчи инстанция судига ўртача 6-7 марта мурожаат қилишини кўрсатди. Шу сабабли ва қарорлар ижросининг кўп вақт талаб этиши ҳамда бошқа объектив сабаблар туфайли фуқаролар ўз низоларини суддан ташқарида ҳал қилишга ҳаракат қилишмоқда.
Амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, кўплаб фуқаролар судга мурожаат қилиш йўлларини билмаганликлари, даъво аризаларини тўғри тўлдирмаганликлари, судга нотўғри мурожаат қилганликлари сабабли ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қодир бўлмаган.
2012 йил июль ойининг охирида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури ва Ўзбекистон Республикаси Олий Судининг ҳамкорликдаги янги “Фуқаролик суд ишини такомиллаштириш: суд бошқаруви самарадорлиги” лойиҳаси ишга туширилди. Ушбу лойиҳа шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Олий Суди ҳузуридаги Тадқиқот Маркази, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техникавий жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти ҳамда бошқа ташкилотлар иштирокида амалга оширилади.
Лойиҳа 2014 йилнинг охирига қадар амалга оширилади. У ўзаро бир-бирига боғлиқ бўлган бир-неча компонентлардан иборат бўлиб, улар фуқаролик ишлари бўйича судларда халқаро тажрибани қўллаш орқали мустаҳкамлаш, суд қарорларининг ижросини яхшилаш ҳамда фуқаролик ишлари бўйича судлар, суд департаментлари ва аҳоли ўртасидаги ҳамкорликни ўрнатишга йўналтирилган.
Лойиҳа юқори ва қуйи поғоналарни ўзаро боғлаб, Зангиота туманлараро фуқаролик ишлари бўйича суд жойлашган ҳудуддаги 600000 га яқин аҳолини қамраб олади. Зангиотадан олинган тажрибани бутун давлат ҳудудига татбиқ қилиш режалаштирилмоқда. Лойиҳада фуқаролик судида электрон суд тизимини жорий этишга катта эътибор берилади, бунда фуқароларнинг судга мурожаат қилишидан то суд қарорининг нусхасини олишгача бўлган жараён қамраб олинади.
Маълумот олий суд веб порталидан олинди.




