Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига
Сирдарё вилояти, Сардоба тумани, Дўстлик
қўргонида яшовчи фуқаролар Чўтанова Наргиза,
Турдиева Зебунисо, Хўжабекова Покиза, Турдиева
Дилоромдан
Ш И К О Я Т А Р И З А С И
Аризамизнинг мазмуни шу ҳакдаким, биз яшаётган «Янгиқишлоқ» ҚФЙга қарашли Манас маҳалласи раиси томонидан ижтимоий ҳуқуқларимизни камситиш, порахўрлик кайфиятида муомила қилиш оқибатида оналик ва болалик ҳуқуқларимиз паймол бўлмоқда.
Яъни маҳаллаком котибаси Ҳолиқова Ойдин аризамизда кўрсатилган ойлар учун бериладиган нафақа пулларини ўз жиғилдонига уриб юборган.
Биз ўтиб кетган ойлар учун тўланмаган нафақа пулларини талаб қилганимизда у бизга “Бир ойлик нафақа пулингни берсанг ёзиб бераман” деган жавобни қайтарди.
Биз пора бериб нафақа олишдан бош тортдик.
Номаълум сабаб важларни кўрсатиб маҳала вакиллари боламизга нафақа тайинлашдан бош тортиб келмоқдалар.
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан тасдиқланган мазкур Низомга кўра ишламайдиган оналарга (мазкур Низомнинг 10-банди «а» ва «б» кичик бандларида кўрсатилганлардан ташқари) болани парвариш қилиш нафақасини тайинлаш чоғида оиланинг муҳтожлигини белгилайдиган мезон бўлиб, унинг ҳар бир аъзосига энг кам иш ҳақининг 1,5 бараваридан кам миқдорда тўғри келадиган оиланинг жами даромади ҳисобланади.
Оилаларнинг муҳтожлигини белгилаш чоғида қўлланадиган энг кам иш ҳақининг ўртача ойлик миқдори нафақа сўраб мурожаат қилинган ойдан олдинги 12 ой учун ҳисоб-китоб қилинади.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳар ойда бола икки ёшга етгунга қадар уни парвариш қилганлик учун нафақаларни тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги ҳисоботни тузадилар (мазкур Низомга 1-сон илова) ва ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунига қадар туман (шаҳар) молия бўлимига тақдим этадилар.
Туман (шаҳар) молия бўлимлари ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-кунигача туман (шаҳар) бўйича йиғма ҳисоботларни вилоят молия бошқармаларига тақдим этадилар, улар 20-кунгача вилоятлар бўйича йиғма ҳисоботларни мазкур Низомга 2-сон иловага мувофиқ Молия вазирлигига тақдим этадилар.
Ишламайдиган оналарга бола икки ёшга етгунга қадар уни парваришлаш учун ойлик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низом. ЎзР Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Ижтимоий таъминот вазирлиги томонидан тасдиқланган ҳамда ЎзР Давлат-тижорат Халқ банки ва Ўзбекистон Республикаси «Маҳалла» хайрия жамғармаси билан келишилган (1999 йил 15 февралда 635-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган).
Ишламайдиган оналарга бола икки ёшга етгунга қадар уни парвариш қилганлиги учун ойлик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомга кўра Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 25 январдаги «Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини аниқ йўналтирилган тарзда қўллаб-қувватлашни кучайтириш тўғрисида» ПФ-3017-сон Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 25 январдаги «Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини аниқ йўналтирилган тарзда қўллаб-қувватлашнинг 2002-2003 йилларга мўлжалланган дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 33-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан бола икки ёшга етгунга қадар уни парвариш қилганлик учун ойлик нафақа (бундан кейин – болани парвариш қилиш нафақаси) тайинланиши ва тўланиши тартибини белгилайди.
Дарҳақиқат, 2013 йил ноябрь — декабрь ойларида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш вақтида вилоят, шаҳар, туман комиссиялари ва ишчи гуруҳлар фаолиятининг самарадорлиги сезиларли даражада ошди.
Биз маҳалла фаоллари бундан беҳад хурсандмиз, албатта. Лекин Сардоба туманидаги «Янгиқишлоқ» ҚФЙга қарашли Манас маҳалласида бўлаётган коррупциялашган таъмагирлик, оввораю-сарсонгарчиликлар жонимизга тегди.
Ўзимиз сайлаб қўйган номзодлар раис бўлиб, ҳаддидан ошиб кетиб, гўдакларнинг ҳаққига кўз олайтирса алам қилар экан.
Сардоба тумани эгасиз эмас. Ҳокими бор. Қишлок фуқаролар йиғини раиси бор. Қолаверса, туманда ҳуқуқни муҳофаза этувчи орган идоралари бор.
Сиздан имзо чекиб, ёзма равишда бераётган аризасизда кўрсатилган важлар юзасидан бизга амалий ёрдам беришингизни сўраб қоламиз.
Хатимизга 4 та аризани илова киламиз.
Ушбу ариза бўйича хозириг кунда Сирдарё вилояти Сардоба туманида тафтиш ишлари олиб борилмоқда. Натижаси ҳақида яна хабар берамиз.
2014 йил январь.



