Aмалдорнинг хибс жойи қариндошларидан ҳам сир тутилмоқда….

Номаълум сабаблар билан қамоққа олинган Бекобод туман меҳнат биржаси бошлиғи номаълум жойда сақланмоқда – амалдорнинг хибс жойи қариндошларидан ҳам сир тутилмоқда….

қамоққа олинган                         Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖИЭББ бошлиғига

                                     100005.Тошкент ш.Фарғона йўли 25.

 

                          Ўзбекистон Республикаси Олий   

                            Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсманга)

                                              Тошкент вилояти, Бекобод тумани, Навоий жамоа

                                              хўжалигида яшовчи фуқаро

                                              Хўжақулова Барнодан

                                             тел:+998909769515

 А   Р   И   З   А

Аризамнинг мазмуни шу ҳақдаким, турмуш ўртоғим Хўжакулов Шуҳрат Деҳқонович 2013 йил 08-ноябр куни кеч тахминан соат 21-00 ларда Бекобод шаҳар прокуратурасига чақирилиб, ким томонидан қамоққа олишга санкция берилган бизга номаълум равишда ВУТИга қамаб қўйишган.

Кейинчалик, Ховос шаҳарчасидаги УЯ 6413  тергов изоляторига олиб кетишган,  у ердан Тошкент турмасигами, ёки бошқа жойга олиб кетишганми, бу ҳақда ҳеч қандай хабар йўқ.

Ҳатто адвокат ҳам билмайди.

Бизга маълум бўлишича, турмуш ўртоғим кейинги пайтларда Бекобод шаҳар бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳоаза қилиш маркази директори лавозимида ишлаб келиб, 2013 йил 12 сентябрдан жорий йилнинг 12 октябр кунига қадар бўлиб ўтган назорат-татиш текшируви хулосасига кўра келиб чиқан камомад юзасидан унга нисбатан тергов органи томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 210-моддаси 3-қисми, 167-моддаси 3-қисмида назарда тутилган айблов эълон қилинган.

Одатда қамоқда сақлаш жойининг маъмурияти бу ҳақда ИИВ Жазони ижро этиш Бош бошқармасига, Тиббиёт бошқармасига, унинг яқин қариндошларига, қонуний вакилига, жиноят ишини юритаётган мансабдор шахсга ёки органга ва прокурорга дарҳол хабар қилиши лозим бўлса-да, маҳбуснинг оиласи бундан бехабар.

Модомики, ҳали айби суд ҳукми билан белгиланмаган, исбот бўлмаган маҳбуснинг ҳам ҳақ-ҳуқуқалари бор.

Қайсиким, Тергов Ҳибсхонасида сақланаётган шахсларга ҳимоячиси, қонуний вакили, қариндошлари ҳамда бошқа шахслар билан учрашувлар берилади.

Ҳимоячи ва қонуний вакил билан монеликсиз ва ҳоли учрашувлар уларнинг сони ҳамда давом этиш муддати чекланмаган ҳолда берилади.

Ушлаб турилганга жиноят ишини юритаётган мансабдор шахснинг ёки органнинг ёзма рухсати асосида қариндошлари ва бошқа шахслар билан ойига давом этиш муддати икки соатгача бўлган битта учрашув, қамоққа олинганга эса ҳар бирининг давом этиш муддати икки соатгача бўлган кўпи билан иккита учрашув (шу жумладан ушлаб турилган даврида берилган учрашув) берилиши мумкин.

Мен турмуш ўртоғим, ҳозирги кунда биз учун номаълум бўлган жойда хибсда сақланаётган Хўжақулов Шуҳрат Деҳқоновични аниқлашда Суд, прокурор, ҳимоячи, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ёки Тергов Ҳибсхоналарини текшириш ҳуқуқига эга бўлган бошқа давлат органлари номига, шунингдек жиноят ишини юритаётган мансабдор шахсга ёки органга йўлланган аризаларимни атрофлича урганиб чиқиб, турмуш ўртоғимнинг қийноқларга солинмаётгани, ҳаёти ва соғлиги давлат томонидан суғурта қилинганлигини билишим кераклигини инобатга олиб, менга аниқ маълумот берилишини сўрайман.

2014 йил 23 январь.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares