Тошкент шаҳар, Олмазор тумани прокурорига
100069,Тошкент ш.Тараққиёт кўчаси 5-уй.
Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Қорақамиш 25,
17-уй, 61-квартирада яшовчи, 2-гуруҳ ногирони
фуқаро Тиллабоева Маҳбуба Джалиловнадан
20 12014-йил.
А Р И З А
Аризамнинг мазмуни шу ҳақдаким, ФИБ Шайҳонтаҳур туманлараро судининг 2006 йил 14 июлдаги ҳал қилув қарорига асосан, отаси Тиллабоев Джалил номида ва тасарруфида бўлган, Тошкент шаҳар, С.Рахимов тумани, Фаробий кўчаси, Тепа тор кўчаси 15-уй манзилидаги уй-жойга нисбатан меросхўр деб топилиб, Ўз.Респ ФПКнинг 283-моддаси тартибида асослантирилиб, эгалик ҳуқуқи берилган эди.
2006 йил мўлжал ЖАР стадиони олдида истиқомат қиладиган, телефон рақами :+998909044203 бўлган, фуқаро Зокиров Ғулом Бахтиёрович алдов йўли билан, мендан уйингизни (ўзи билган )Анвар деган фуқарога катта пулга сотиб бераман деб уй ҳужжатларимни олиб, ўзингизнинг гувоҳлигингизда сотиб, пулингизни бераман деган ёлғонлар билан, мендан рухсат олмай туриб, нотариал тасдиқланмаган ишончномасиз, Анвар деган шахсга уй-жойимни накд 35 000 АҚШ доларига сотиб юборган.
Мен бу ҳақда Олмазор тумани ИИБ си бошлии подполковник Раҳматуллаев О.С.га ёзма равишда мурожат қилган эдим. Лекин терговчи Бехзод исмли ходим аризамни эътиборсиз қолдирди.
Мен Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Фаробий кўчаси, 15-уйда рўйхатда тураман. Мен 2-гуруҳ ногирониман. Менда суд харажатларини тўлашга маблағ йўқ.
2006 йилдан буён ижарада яшаб келмоқдаман.
Жиноят процессининг турли босқичларида жиноят натижасида етказилган мулкий зарарни ундиришнинг усули сифатида кўриладиган фуқаровий даъвони қўзғатиш, таъминлаш, кўриб чиқиш ва ҳал этишда жиноят-процессуал қонунчиликнинг нормаларини амалий тўғри қўллаш, унинг назарий асосларини, у ёки бу жиҳатларини, шунингдек жиноят процессида фуқаровий даъвони кўриб чиқиш ва ҳал этиш механизмини такомиллаштиришнинг айрим масалалари юзасидан адолатли тўхтамга келишингизни сўрайман.
Шахснинг мулкий ҳуқуқларининг процессуал кафолатларини мустаҳкамлаш мақсадида “Жиноят ишини юритишга масъул давлат органлари ва мансабдор шахслар жиноят туфайли етказилган моддий, жисмоний ёки маънавий зарарнинг ундирилишини таъминлаш учун фуқаровий даъвони таъминлаш, кўриб чиқиш, ҳал этиш ва етказилган зарарларни қоплаш орқали фуқароларнинг жиноят ва унинг оқибатлари натижасида камситилган ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилишлари шарт”лиги асослантирилди ва бу қоида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 18-моддасига еттинчи қисм сифатида тўлдирилиши таклиф этилди.
Хурматли прокурор!
Сиздан жавобгар Зокиров Ғулом Бахтиёрович жиноий жавобгарликка тортилганидан кейин моддий ва маънавий зарарни ундириш мақсадида тегишли тартибда, Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судига ваколатингиз доирасида уй-жойни олди сотди шартномасини юқорида келтирган важларим асосида, ҳамда Олмазор тумани ИИБсида мазкур иш бўйича тўпланган ҳужжатларга кўра, урганиб чиқиб, ҳақиқий эмаслигини инобатга олиб, уни бекор қилиш, ҳамда уйга эгалик ҳуқуқини ўзимга қайтариш тўғрисида даъво аризаси киритишингизни илтимос қилиб сўрайман.
Оллоҳ сизни ҳамиша ўз паноҳида асрасин!
2014 йил январь



