(2012 йил, 20 -июль куни, Сирдарё вилояти, Фуқоролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро суди чиқарган оталикни белгилаш ва алимент ундириш ҳақидаги ҳал қилув қарори бекор қилинганлиги муносабати билан жавобгарларга нисбатан ва моддий маънавий зарарни ундириш хакида)
Дунёнинг ишлари қизиқ. Аёл ўз гумонасини айнан кимдан бўлганини аниқ билмай қолиши ҳам мумкин экан.
Акс ҳолда Мирзаобод тумани, Т.Ахмедов жамоа хўжалигида яшовчи Э.Н. исм-шарифли аёл фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судига оталикни аниқлаш ва алимент ундириш ҳақида даъво ариза киритармиди?
Гап шундаки, даъвогар 2012 йил 7 март куни туғилган фарзанди Эшбекова Кимиё Сардор қизи(исм-шарифлар мурғак гўдак шаънини ҳимоя қилиш мақсадида ўзгартириб ёзилди)нинг Мирзаобод тумани ФХДЁ булими томонидан 2012 йил 16 мартда 210-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ёзувларига ўзгартириш киритилишини, фукаро “Эшбекова Кимиё Сардор қизи” ёзувини ўзи фарзандининг ҳақиқий отаси деб ҳисобловчи шахс номи билан белгилашни, яъни, отасининг исм-шарифи “Аббосов Сардор Умарович” номи билан алмаштирилишини сўраб, оталикни белгилаш хусусида, шунингдек даъвогар Э. Н.нинг фойдасига жавобгар томондан 2012 йил 7-март куни тугилган бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун 2012 йил июнь ойидан бошлаб то вояга етгунга кадар бўлажак “ота”нинг иш ҳақи ва бошка даромадларининг 14 қисми миқдорида алимент ундириш ҳақида даъво аризаси киритган.
Қизиғи шундаки, дастлабки суд инстанцияси даъво аризаида келтирилган далилсиз важлар асосида даъвогарнинг манфаатларини кўзлаган ҳолда сиртдан қарор чиқарган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2001 йил 1 июндаги «Оталикни белгилаш ҳақидаги ишларни кўришда судлар томонидан қонунларнинг татбиқ этилиши тўғрисида»ги 6-сонли қарорининг 14-бандида, суд тақдим этилган далиллар мажмуи жавобгарнинг оталигини белгилаш учун етарли эмас, деган хулосага келса, ҳақиқатни аниқлаш ва хатоликка йўл қўймаслик мақсадида ўз ташаббуси билан ёхуд томонларнинг талаби асосида тегишли суд-тиббий ёки одам ДНКси бўйича суд-биологик экспертизалари ўтказиши керак эди.
Суднинг ҳал қилув карори суд айбдор деб топган “ота”нинг ташаббуси ила 2013 йил 19 июлда Адлия Вазирлиги ҳузуридаги Х.С.Сулаймонова номидаги Республика Суд-Экспертизаси Маркази томонидан ўтказилган одам ДНКси хулосаси билан барбод бўлди.
Даъвогар аёл кўрсатган “ота” “жавобгар” сифатида одам ДНКси бўйича суд биологик экспертизаси ўтказишни талаб қилган ва уни ўтказиш билан боғлиқ барча харажатларни ўз гарданига олган.
Қизиғи, ДНК хулосаси жавобгар фойдасига ҳал бўлган.
Афсуски, Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро суди оталикни белгилаш хусусида ҳал қилув қарори чиқаришга шошилган.
Оқитбатда, жавобгар Олий Суднинг Фукаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига эътирознома киритди.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 312-моддаси 2-бандига кўра, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги суднинг қарорини бекор қилиш учун асос бўлади.
– Даъвогар ўзининг талабларини мен билан шаърий никоҳда яшаб, ҳамда кизи Кимиёининг «отаси» деб ёзилган туғилиш гувоҳномаси билан оталикни белгиламокчи бўлган. Мен эса қўзғатилган даъвони тан олмайман, чунки Кимиёнинг отаси эмасман. Шунинг учун ҳам 2012 йил , 20 -июль куни, Фуқоролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро суди чиқарган оталикни белгилаш ва алимент ундириш ҳақидаги ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳақида даъво қўзғатишни лозим топдим ва аризамни даъвогарнинг дастлабки даъвоси билан қўшган ҳолда ишни мазмунан кўриб чиқиб, мени Кимиёнинг «отаси» деб кўрсатилган туғилиш гувоҳномасидаги ёзув нотўғри деб топилишини сўрадим, – дейди “жавобгар ота” Аббосов Сардор Умарович.
Айни дамда Сардор Аббосов айбдор бўлган Мирзаобод тумани ФХДЁ бўлими мудирининг ўзига етказилган модий ва маънавий зарарни 6 миллион сўм миқдорида деб белгиламоқда.
Шунингдек, даъвогар сифатида судга туҳмат асосида арз қилган даъвогар Э.Н.дан суд харажатлари, ДНК харажатларига кетган 6 000 000 (олти миллион) сўм ва ўзига етказилган маънавий зарарни, оиласи, ҳамюртлари олдида асоссиз шарманда килганлиги учун 3 миллион (уч миллион) сўм миқдордаги зарарни коплаб беришини талаб қилмоқда.
– Кимиёнинг туғилиш гувоҳномасига онаси менинг бехабарлигимда, кези келганда розилигимсиз «отаси» деб ёздирган.
Шуларга кўра, Кумушнинг туғилиш гувоҳномасидаги мени «отаси» деб ёзилган ёзув нотўғри ва шу муносабат билан Э.Н.нинг мендан алимент талаб қилиш учун ҳеч қандай асоси йўқ деб ҳисоблайман, – дейди Сардор Умарович.
ХУЛОСА: Х.Сулаймонова номидаги суд тиббий экспертиза маркази томонидан ўтказилган одам ДНК си биология экспертизасида боланинг отаси бошқа шахс бўлиб чиқди. Натижада, Сардор нафақа (алимент) тўлашдан озод бўлди.
Хабарни Шаҳри ЁР тайёрлади.



