Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига
Нусхаси: УЯ6413 тергов хисбсхонаси бошлиғига
Жиззах вилояти Зомин тумани, Янги хаёт СИУ
Чилонзор ҚФЙда яшовчи фуқаро Ҳақназарова
Хонимойдан.
тел:+998946653331
19 92013-й.
АРИЗА
Аризамнинг мазмуни шу ҳақдаким, 1992 йилда туғилган ўғлим Ҳақназаров Давлатбек Абдурайим ўғли, Зомин мелорация ва сув хўжалиги касб ҳунар коллежи 2-босқич 42-гуруҳ талабаси эди.
2013 йил 11 май куни кеч соат 19-30 ларда ўғлим Ҳақназаров Давлатбек ўз бошқарувида бўлган «Москвич-412» автомашинасини Даштобод шаҳридаги «Фламинго» метан газ қўйиш шаҳобчасидан ҳайдаб чиқаётганида ўзимизнинг қишлоқда яшовчи фуқаро Аҳмедов Ҳусан унга қарши чиқиб, (2012 йил 29-сентябрда вафот этган) марҳум отаси Абдурайим ҳақида ҳар хил бўлмағур куракда турмайдиган гапларни айтиб, ҳақорат қилади.
Шундан кейин ориятга чидай олмаган ўғлим ўзини йўқотиб қўйиб, аламдан Ҳусан Аҳмедовнинг қорин соҳасига тиззаси билан тепади ва шу ерда у йиқилиб, воқеа жойида ўзидан кетади.
Бу воқеани фуқаролар 1992 йилда туғилган Абулқосимов Сирож, 1992 йилда туғилган Саидқулов Жумабеклар кўриб гувоҳи бўлишади.
Жабрланувчи Зомин тумани марказий шифохонаси жонлантириш бўлимига ётқизилади.
Давлатбек Ҳақназаров унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатишда шахсан иштирок этиб, мамлакатимизда шошилинч тез тиббий ёрдам бепул бўлса-да, шифокорларга 50 000 сўм, акаси Азамат Абдурайимов 180 000 сўм беради.
Шифокорларнинг ҳисоб-китобларига кўра жами харажатлар 720 000 сўм бўлган. Шундай қилиб бемор шифохонада 5 кун ётиб, соғайиб кетади. Ҳозир соғ-саломат юрибди.
Шу воқеадан кейин ўғлим Зомин мелорация ва сув хўжалиги касб ҳунар коллежи 2-босқич 42-гуруҳига қатнаб ўқиб юрди.
Бизнинг тергов жараёни ва бошқа суриштирув ишларидан мутлақо хабаримиз йўқ эди.
2013 йил 16 сентябр куни ЖИБ Зомин тумани суди томонидан ўғлимга санкция берилиб, ўша куниёк суд ёпиқ усулда олиб борилиб, ҳукм ўқилиб, суд залидан қамоққа олиниб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддасига биноан қасддан баданга оғир шикаст етказиш айби билан 3 йил озодликдан маҳрум этилганлигини эшитдик.
Унга давлат томонидан қандайдир Асад деган адвокат ажратилибди, (телефон рақами +998911964565) у ҳеч қандай ишни дўндириб қўймаган бўлса ҳам, ўғлим Азаматдан 200 000 сўм пул талаб қилибди.
Ўғлим 2011 йилдан буён жигар церрози ва ошқозон яраси хасталиги билан касалланиб даволаниб келади. Меҳнат қилиш қобилияти паст.
Судда ўғлимизни ҳимоя килиш учун бизга ҳеч қандай имконият берилмади.
Тергов ҳаракатлари қандай олиб борилган ва судья нимага асосланиб ҳукм ўқиди, биз хабарсизмиз.
Суд ўғлимнинг устидан ҳукм ўқир экан аввало, содир этилган жиноятнинг жамият учун хафлилигини баҳолашда муаян жиноий ҳатти-ҳаракатни содир этишдаги барча ҳолатлар (айб шакли, жиноятни содир этиш усули, сабаби, вазияти ва босқичи, келиб чиққан оқибатнинг оғирлиги, жиноят иштирокчиларидан ҳар бирининг иштироки даражаси ва хусусияти ва ҳакозо) мажмуига асосланмаган.
Судланувчининг шахси туғрисидаги маълумотлар, улар жазонинг тури ва миқдорини белгилашда муҳим аҳамиятга эгалиги туфайли, ҳар томонлама ва тўла текширилмоғи лозим эди.
Яъни ўғлим Давлатбек Абдурайим ўғлининг ўқиш жойидан, яшаш жойидан тавсиянома олинмаган.
Чунки ўғлим содир этган жиноят Ўз.Респ. ЖКнинг 106-моддаси 1-қисми билан қайта квалификация қилинмаган.
Жабрланувчи томонидан қилинган ғайриқонуний зўрлик ёки оғир ҳақоратлари туфайли тўсатдан юз берган кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан баданга оғир ёки ўртача оғир шикаст етказиш деб топилиши керак эди.
Жиноят кодексининг 57-моддасига мувофиқ қонунда назарда тутилган жазонинг энг кам қисмидан ҳам камроқ жазо тайинлаш ёки бошқа енгилроқ жазо турига ўтиш фақат содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилиги даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар мавжуд бўлгандагина мумкин бўлади, масалан маънавий зиённи йўқлиги ёки етказилган мулкий зарарни тўлиқ қоплаганлиги, судланувчини ёхуд унинг ота онасини жиддий касаллиги, уларнинг меҳнатга яроқсизлиги, айбдорни оилада ягона боқувчи эканлиги, судланувчининг касаллиги, жабрланувчининг жиноятни содир этилишига сабабчи бўлган ғайриқонуний ҳаракатлари ва ш.у.
Бундай жазо белгилаш масаласи ҳар сафар муаян иш мазмунидан, айбдорнинг содир этилган ҳаракатидан кейинги ўзини тутишидан, унинг содир килган жиноятга мунособатидан келиб чиққан ҳолда ҳал этилиши лозим ва бу ҳақдаги суд хулосаси ҳукмда асослантирилиши шарт.
Лекин адолатпеша судья ҳама айбни ўғлимга ағдариб унга ҳимоя ҳуқуқини бермай туриб, қамоқ жазоси бериб юборди.
Мен Жиззах вилояти прокуратураси ва ваколатли Республика Бош прокуратураси органларидан ЖИБ Зомин тумани судининг 16.09.2013 йилда ўғлим устидан чиқарган ҳукмига нисбатан протест келтирилишини ҳамда ўғлимга ҳукм чиқарилган кундан бошлаб 10 кун муддат ичида апелляция шикояти беришига имконият яратилишини сўрайман.
Апелляция, кассация ва назорат инстанцияси судлари ЖИБ Зомин тумани суди ҳукм чиқариш пайтида жазо тайинлашнинг умумий қоидаларга риоя қилганлигини, тайинланган жазо жиноятнинг оғирлиги ва маҳкумнинг шахсиятига мутаносиблигини, танланган жазо чораси тўғрисидаги хулоса ва жазо тайинлашда инобатга олинган муаян иш ҳолатларини ҳукумда баён этиш тартибини белгиловчи Жиноят-процессуал қонунни меъёрларига амал қилинганлигини синчиклаб текширишлари зарур.
Юкори судлар биринчи босқич суди томонидан жазо тайинлаш масаласида йўл қўйилган хато ва қонун бузишларни ўз вақтида аниқлаб бартараф этишлари, шунингдек уларнинг такрорланмаслигини таъминловчи чоралари кўришларини талаб қиламан. (Мазкур бандга, Ўзб.Рес. Олий Суди Пленумининг 14.06.2002 йилдаги 10-сонли қарорига асосан ўзгаришлар киритилган).
Апелляция, кассация ёки назорат инстанцияси суди айблов ҳажми, жиноятини содир этишда маҳкумнинг айби ёки ижрочилик шакли, жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжудлиги тўғрисидаги биринчи босқич судининг хулосаларини нотўғри деб топиб, шу муносабат билан ҳукмга ўзгартириш киритишини сурайман.
Ўғлим жигар церрози ва ошқозон яраси билан оғриган.
Уни аввал даволаб, психологик кўрикдан ўтказиб, маҳкумга нисбатдан тайинланган жазони камайтириш ёки шартли ҳукм, ахлоқ тузатиш ишлари билан жазо турини алмаштириш масаласини муҳокама қилиш шарт. (Мазкур бандга, Ўзб.Рес. Олий Суди Пленумининг 14.06.2002 йилдаги 10-сонли қарорига асосан ўзгаришлар киритилган).
Агар ваколатли прокурор суднинг 16.09.2013 й.даги ҳукмига нисбатан протест беришни рад этса:
Юқорида баен этилганларни ва суд ҳукми Ўз.Респ. ЖПКнинг 484-моддасининг 1-қисми 1-банди, яъни «суд терговонинг тўлиқ эмаслиги ёки бир ёқлама олиб борилганлиги», 2- банди «ҳукмда баён қилинган суд хулосалари ишнинг ҳақиқий ҳолатларига мувофиқ келмаслиги» кўрсатиб ўтилган талаблар доирасини инобатга олмасдан чиқарилганлигини ва Ўз.Респ.ЖКнинг 104- мазкур моддаси билан жиноят иши нотўғри кўзғатилганлиги учун, жиноят ишини аппеляия инстанциясида атрофлича кўриб чиқиб, ўғлимга нисбатан жазо тайинлашда адолат ва инсонпарварлик принипларига риоя қилинишини сўрайман.
Илова: Аудио ёзув ва видео лавҳалар.
Ҳақназарова Хонимойдан. Мурожаат учун тел:+998941910028



