ЎЗБЕКИСТОН: ТЕРМИЗЛИК СУД ИЖРОЧИЛАРИ ХИЗМАТ ВАЗИФАСИ ЧОҒИДА ФУҚАРОНИНГ УЙИНИ ЎМАРГАНЛИГИ АЙТИЛМОҚДА

СУД ИЖРОЧИЛАРИЎзбекистон Республикаси Олий суди раисига

Нусхаси: ФИБ Сурхондарё вилояти судининг раисига

Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри, Термизий кўчаси

 34-уйда вақтинча яшовчи фуқаро Ақназарова Дилбар

Шомирзаевнадан.Тел:+998919010768

14122013-й.

 

 КАССАЦИЯ ШИКОЯТИ

 

(Оиламиз билан доимий яшаб турган Термиз шаҳар Жўрабоев кўчаси 12-уй 16-хонадондан жавобгарни чиқариб юбориш ҳақида)

Ассалому алайкум ҳурматли Суд хайъати!

Уй-жойларни хусусийлаштириш жараёнлари, хусусийлаштириш шартлари ва тартибига оид қонун ҳужжатларининг таҳлили шуни кўрсатадики, соҳага тегишли норматив материаллардаги узилиш, ноаниқлик, қарама-қаршилик, тушунмовчиликлар уни изоҳлаш ва татбиқ этишда қийинчиликларга олиб келади.

Бу эса хусусийлаштирилган уй-жой биноларига эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш билан боғлиқ низолар бўйича суд ишларини юритиш сифатига таъсир қилмасдан қолмайди.

Бундан кўринадики, Фуқаролик ва Уй-жой кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 4 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қарорига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш «Хусусийлаштирилган квартиралар, уйлар (уй қисмлари)ни сотиш-харид қилиш шартномаларини расмийлаштириш тартиби тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги уй-жой фондини хусусийлаштириш тартиби тўғрисида»ги Низомлар ва бошқа қонун ҳужжатларини тўғри татбиқ қилиш амалиётини шакллантириш судлар учун долзарб вазифа бўлиб қолмоқда.

Мен бу ўринда уй-жойларни хусусийлаштириш, шунингдек, хусусийлаштирилган уй-жой биноларига Ўзбекистон Республикасининг амалдаги уй-жой қонунчилиги асосида эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруфга олиш жараёнларида юзага келадиган низоларни суд томонидан кўриб чиқишнинг баъзи масалаларига тўхталмоқчиман.

Республика умумий юрисдикция судларининг амалиёти кўрсатишича, хусусийлаштирилган уй-жой биноларига оид ишларни кўриб чиқиш миқдори бош­қа тоифадаги фуқаролик ишлари сонидан анча кўп.

Аммо бу низоларни кўриб чиқиш сифати, афсуски, қуйи даражада қолмоқда.

Шунингдек, судлар томонидан фуқаролик ишларини кўриш муддатларига риоя қилинмаслиги, ўз навбатида, уй-жой низолари бўйича ишларнинг кўрилиши бир неча йилга чўзилишига олиб келаяпти.

Натижада чиқарилган суд қароридан шикоят қилиниб, оқибатда ҳал қилув қарори бекор қилинишига сабаб бўлмоқда.

Бир пайтлар яхши ният билан турмуш ўртоғим  Камолов Васлиддин билан қонуний никоҳдан ўтиб, фарзандлар орттирдик.

Эрим давлатимизга ҳалол, пок ишлаб ўз ҳарбий бурчини аъло даражада ўтаб юрган эди.

1998 йил  7-ноябрда Биринчи фарзандимиз  Камолов Туронбек Васлиддин ўғли дунёга келди.

2000 йил 3-ноябр куни яратган эгам бизга яна бир қиз ато қилди.

Унга Камолова Шаҳризода Васлиддин қизи деб ном бердик.

Ҳаётимиз фаравон, тинч ва осуда эди.

Лекин Оллоҳнинг иродаси экан фарзандларим ногирон бўлиб кар, эпилипсия каби тузалмас дард билан дунёга келди.

Шундан кейин турмуш ўртоғим  Камолов Васлиддин бизни шундай ташлаб Венера исмли бир аёл билан ўз ҳарбий хизмат бурчини ўташ учун Андижон вилоятига кетди.

Ва у билан умумий рузғор тутиб, ҳатто шаърий никоҳдан ўтмасдан туриб яшаб келмоқда.

Мен бунга қаршилик қилганим йўқ.

Майли уша аёл билан бахтли бўлсин.

Мени сизларга йўллаётган мурожаатим умуман бошқа мазмунда.

2012 йил март ойининг 6 чи кунида  фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг судьяси жаноб А.Норбоев томонидан раҳмсиз-вахшийларча ногирон фарзандларим ва қари онам билан яшаб турган уйимдан зўрлик ишлатиб бошқа уй-жой бермасдан кўчириш ҳақида чиқарган  ҳал қилув қарори бўлди.

Даъвогар 9112-сонли ҳарбий қисм вакиллари А.Шарипов, И.Юсупов, ҳарбий прокурор А.Ашуровларнинг даъвосини суд қаноатлантириб бизни судга таклиф этмай туриб, хабарнома жўнатмай туриб, Ўз.Респ.ФПКнинг 244-моддасини қўллаб ишни сиртдан кўриб оиламиз билан кўчага чиқариб ташлаш ҳақида ҳал қилув қарори чиқарган.

Суд ижрочилари ва бошқа орган вакиллари уйимизга бостириб кирган куни оиламиз бюджетига тегишли бўлган онамнинг 3 000 000 сўмлик ўлимлик учун йиғиб қўйган пули ва шахсий эҳтиёжларимиз учн олиб сақлаб юрган 3000 АКШ доллар  қимматликларни сандиқни қароқчиларча бузиб, босқинчилик йўли билан олиб чиқиб кетилди.

Хўш, Термиз шаҳар суд ижрочиларига бундай хунрезлик қилишга ким, қайси давлат рухсат берди?

Мен ҳали апелляция, кассация, назорат тартибида шикоят ёзиб, яшаб турган уй-жойимни сақлаб қолишим мумкин эди-ку?

Аниқланишича, Термиз шаҳар ҳокимининг 2012 йил 15 июн кунидаги № 684-сонли қарори билан фуқаро В.Мингноровга Термиз шаҳар Жўрабоев кўчаси 12-уй 16-хонадонга кириш ордери берилган.

Қарийиб 11 йил мобайнида Ўзбекистон Мудофаа Вазирлиги, Ўзбекистон Қуролли Кучларида ишлаб полковник унвонига эга бўлган турмуш ўртоғимга ҳукумат имтиёзи билан яшашга уй берилмаса?

Мен ногирон болаларим билан қаерга бориб яшайман?

Фуқаронинг унга берилган уй-жойни хусусийлаштириш ҳуқуқини амалга ошириши учун ҳам ижарачининг, ҳам оила аъзоларининг хусусийлаштиришга розилигини олиш зарур («Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонуннинг 13-моддаси).

Қонуннинг бу талаби тасодифий эмас: ижтимоий ёллаш шартномаси бўйича турар-жой биносида ижарачи билан бирга яшайдиган унинг оила аъзолари барча ҳуқуқлардан фойдаланади ҳамда турар-жой биносини ижарага олиш шартномасига асосан барча мажбуриятларни ижарачи билан тенг равишда зиммаларига оладилар.

Ижарачининг эгаллаб турган турар-жой биносини хусусийлаштириш ҳуқуқи тўғрисидаги норма Уй-жой кодексида унинг бошқа мажбуриятлари билан бир қаторда баён қилинганини эътиборга олиб, уй-жойни хусусийлаштириш ҳуқуқи ижарачининг оила аъзоларига ҳам тенг равишда жорий қилинади.

Ижарачининг оила аъзоларига у билан бирга яшовчи турмуш ўртоғи, болалари ва ота-онаси киради. У билан бирга яшовчи бошқа қариндошлари, қарамоғидаги меҳнатга лаёқатсиз кишилар ва бошқа шахслар ҳам, башарти у билан умумий рўзғор юритсалар, ижарачининг оила аъзолари деб тан олиниши мумкин.

Юқорида санаб ўтилган шахслар ижарачининг оила аъзоси бўлмай қолган, аммо уй-жойда яшашда давом этаётган тақдирда ҳам ижтимоий ёллаш шартномаси бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларини ўзида сақлаб қолади ёки у ёки бу сабабга кўра унда яшамай туриб ҳам мустақил яшаш ҳуқуқини сақлаб қолади.

Хусусийлаштирилган квартира ёки уйни сотишда, алмаштиришда, ҳадя қилишда ёки ижарага беришда бола манфаатларини таъминлаш тартиби тўғрисидаги қонун нормалари эътиборга молик бўлиб, бу фуқаролик ишлари жараёнида муҳим аҳамият касб этади. Хусусийлаштирилган уй-жойга нисбатан юқорида санаб ўтилган хатти-ҳаракатлар «Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонунга, Уй-жой ва Фуқаролик кодекси нормаларига мувофиқ хусусийлаштирилган уй-жой мулкдори оиласининг вояга етган аъзолари ҳамда уй-жойни хусусийлаштиришга розилик берган шахсларнинг розилиги билан амалга оширилади. Бизнингча, ушбу масала бўйича ягона ҳуқуқий стандартларни ўргатувчи аниқ ҳуқуқий регламентация зарур.

Вояга етмаганларнинг уй-жойга оид ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қонунчиликда қуйидаги нормаларга асосланади: яъни Уй-жой кодексининг 32-моддаси 4-қисмига биноан, ота-она бўлмаганда мулк­дор оиласининг вояга етмаган аъзолари яшаётган уй-жойни бегоналаштиришга васийлик ва ҳомийлик органининг розилиги билан йўл қўйилади.

Маълумки, фуқаролик процессуал қонунчилиги судларда фуқаролик суд ишларини юритиш масалаларини тартибга солади. Судларда фуқаролик ишларининг қонуний ва сифатли ҳал бўлишининг гарови ҳам судлар томонидан фуқаролик процессуал қонунчилигини амалиётда аниқ, тўғри қўллаш билан боғлиқдир.

Суд-ҳуқуқ ислоҳотлари давомида бошқа ҳуқуқ соҳасидаги каби фуқаролик процессуал қонунчилигига ҳам қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилдики, бу қонунларни амалиётда қўллаш суд ишларини тез ва сифатли ҳал қилиш, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш имконини бермоқда.

Шу билан бирга суд амалиётида ишларни кўраётганда фуқаролик процессуал қонунчилигининг айрим нормаларини қўллашда маълум қийинчиликлар, шарҳ талаб этувчи ҳолатлар юзага келган эди.

Фуқаролик процессуал қонунчилигининг айрим нормаларини ҳар қайси суд ўзича талқин қилиб, иш кўриши, амалиётда охир-оқибат иш кўриш сифати ва муддатларига ўзининг салбий таъсирини ўтказмай қолмаётган эди.

Шу сабабли ҳам Олий суд Пленуми мажлисида муҳокама қилинган «Фуқаролик процессуал қонунчилигининг айрим нормаларини судлар томонидан қўлланилиши ҳақида»ги масала жуда ҳам долзарб бўлиб, бу қарорнинг қабул қилиниши одил судловни таъминлашда судларга, қулайлик туғдиради.

Лекин Фукаролик ишлари буйичаТермиз  суди жавобгар  томонидан ёзилган кассация шикоятини суд тартибида кўриб чиққунга қадар, 2012 йил март ойининг 6 чи кунида  фукаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг суд қарорини ижро этишни  («Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида”ги 13-сонли қарорининг 18-бандида, Фуқаролик процессуал кодексининг 216-моддасига биноан иш бўйича ҳал қилув қарори чиқарган суд ёки ҳал қилув қарорини ижро этиш жойидаги суд ижрочиси иштирокчи (жавобгар ёки даъвогар) нинг талабига биноан, ҳамда Ўзбекистон республикаси олий Судининг 2001 йил 1-июндаги «Фуқаролик ишларини аппеляция, кассация ва назорат тартибида  кўриш амалиёти ҳақида»ги Пленуми Қарорининг 8-бандига асосан, шунингдек, Ўзб.Респ.ФПКнинг 348-6-моддаси 3-бандида қайд этилганларга асосаланган ҳолда, Фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё туманлараро судининг 16.08.2005 йилдаги Ҳал қилув қарори ижросини ) тўхтатиб туриш ҳақида ажрим чиқариши шарт эди.

 Юкоридаги мисолда биринчи инстанция суди сиртдан ҳал қилув қарори чиқармасдан, суд мажлисини кейинга қолдириши лозим эди.

Бундан ташқари, суд мажлисида жавобгар вакилининг қатнашиши ҳам сиртдан ҳал қилув қарори чиқариши учун етарли асосларни келтириб чиқармайди.

Демак, кассация инстанция суди, ФПКнинг 312-моддасида акс эттирилган асосларга таянган ҳолда суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни биринчи инстанция судида бошқа пайъатда қайта кўриш учун юбориши лозим эди.

Чунки судга қатнашишиш шарт бўлган шахслардан – мен касалхонада, эрим Андижонда ҳарбий хизматда бўлган.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1997 йил 2 майдаги «Хусусийлаштирилган уй-жой биноларига эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруфга олиш билан боғлиқ ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, фуқаро эгаллаб турган уй-жой биносини хусусийлаштиришни рад этиш билан боғлиқ низо юзага келиши ҳисобга олиниб, бирор ташкилотга қарашли уй-жойга оид иш фақат суд томонидан даъво иши қоидаси бўйича ҳал этилиши керак. Ҳозир бирор ташкилотга тааллуқлилик масаласи бўйича кўриб чиқилаётган низолар энг кўп учрайдиган ҳолат бўлиб, ушбу низо белгилари мансабдор шахслар хатти-ҳаракатлари ва қарорлари устидан шикоят бўйича ишга тўғри келади. Шу боис, судда фуқаролик ишлари турлари ривожланиши ва ҳуқуқий муносабатлар кенгайиши билан қонун чиқарувчи бу тоифадаги низолар бўйича бирор ташкилотга қарашлиликнинг муқобил кўринишларини киритиши мумкин, деб ҳисоблаймиз.

Шунингдек, уй-жойларни хусусийлаштиришга оид қонун ҳужжатларида мерос меросхўрлар томонидан қабул қилингунига қадар тақдим қилинган мерос берувчи кредитларининг даъволари учун алоҳида судга тегишлилик назарда тутилган.

Бундай даъволар мерос мулк ёки унинг асосий қисми жойлашган ердаги судга тааллуқли (ФПКнинг 242-моддаси 2-қисми). Бундай турдаги даъволарнинг қайси судга тегишлилигини белгилаш алоҳида эътибор талаб қилади.

Чунки таркибига хусусийлаштирилган уй-жой бинолари (квартира) кирадиган мерос мулк турли жойларда бўлиши мумкин. Мулк бирор қисмининг баҳоси, ҳажми, шунингдек, мерос қолдирувчининг хўжалик фаолиятидаги роли мерос мулкнинг асосий қисмини белгилаш мезони ҳисобланади.

Шундай қилиб, Фуқаролик процессуал кодексида уй-жойни хусусийлаштиришда юзага келадиган ишнинг қайси судга тегишлилиги аниқ белгиланмаганига қарамасдан, ўхшашлиги бўйича улар истисно тариқасида тегишлилик қоидаларини ҳисобга олган ҳолда кўриладики, бу мақсадга мувофиқдир.

Суд амалиётида ижарачи ҳаётлигида эгаллаб турган биносини хусусийлаштириш истагини билдирган, аммо мулк ҳуқуқини белгиланган тартибда расмийлаштиргунга қадар вафот этган ҳолатда ижарачи вафот этган кунга қадар унинг оила аъзоси бўлмаган, ижтимоий ижара шартномаси бўйича турар-жой майдонидан мустақил фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахслардан ижарачининг мероси – уй-жой биносини хусусийлаштириш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат қилишнинг қонунийлиги тўғрисидаги масала юзага келган.

Масалан, бир хонали квартира ижарачиси К. бепул хусусийлаштириш ҳуқуқига эга бўла туриб, маҳаллий маъмуриятга мулкни унга эгаллаб турган уй-жой биносини хусусийлаштириш тартибида текин беришни сўраб мурожаат қилган. Бироқ уй-жойни хусусийлаштириш масаласи қонунда белгиланган муддатда ҳал қилинмади. Бир неча ойдан сўнг К. вафот этди.

Ушбу квартирадан фойдаланувчи бўлмаган унинг ўғли ва меросхўри А. эса судга унинг хусусийлаштириш ҳуқуқини тан олиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилди.

Суд ажрими бўйича А.нинг аризаси хусусийлаштириш тартибида уй-жой мулкини бепул олиш ҳуқуқига фақатгина турар-жой биносини ёллаш ёки ижара шартномаси бўйича эгаллаб турган шахсларгина эга бўлиши сабаби бўйича рад этилди.

Суднинг фикрича, А. бундай ҳуқуққа эга эмас. Негаки у отаси вафот этгунига қадар ва вафот этгандан кейин ҳам низоли квартирадан фойдаланувчи бўлмаган .

Келтирилган мазкур ишда гап яхлит суд ҳимояси ҳуқуқини ташкил этувчи даъво тақдим этиш ҳуқуқи ва даъво ҳуқуқи каби тушунчаларни чеклаш ҳақида бормоқда.

Тадқиқотчи М.Розованинг фикрича, суд ҳимоя­си ҳуқуқи субъектив ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатлари бузилган ёки низоли бўлган шахсларга тааллуқли. Суд ҳимояси ҳуқуқи мавжудлиги ҳақидаги масала суд жараёнида кўриб чиқилади ва суд томонидан ҳал қилув қарори чиқарилиши натижасида ҳал этилади.

Моддий-ҳуқуқий жиҳат билан бир қаторда, суд ҳимояси процессуал жиҳатга, яъни ўзида суд ҳимояси ҳуқуқини амалга ошириш усулини ифодалайдиган судга мурожаат қилиш ҳуқуқига ҳам эга.

Судга мурожаат қилиш ҳуқуқи юзага келиши учун шахснинг суд томонидан ҳимояга эга бўлиш манфаатдорлик нияти етарли. Бундай ният ўзида фуқаролик процессуал ҳуқуқи презумпциясини ифодалайди.

Чунки судга мурожаат қилиш ҳуқуқининг ўзи, табиатига кўра, процессуал субъектив ҳуқуқ ҳисобланади.

Уй-жой биносини хусусийлаштиришни рад этиш билан боғлиқ низолар бўйича ҳамда турар-жой биносини мулк қилиб бериш ҳақидаги шартномани эътироф этиш тўғрисидаги низолар бўйича фуқароларнинг даъво аризаларига, баҳоланмайдиган даъво аризалари учун Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сонли Қарори билан тасдиқланган «Давлат божи ставкалари»да белгиланган миқдорда давлат божи тўланиши лозим.

Хусусийлаштирилган уй-жой биносига унинг мерос қолдирувчига тааллуқлилиги боис, даъвогарлик қилувчи шахсларнинг даъво аризалари, шу жумладан, хусусийлаштириш мерос қолдирувчи ҳаётлигида тегишли равишда расмийлаштирилмаган ҳолатларда давлат божи низоли бинонинг даъво тақдим этилган вақт­да белгиланган ҳақиқий баҳосидан келиб чиқиб, мулкий ҳарактерга эга аризалар учун у юқорида эслатилган қарор билан белгиланган ставка бўйича тўла­нади.

Суд амалиётида Мудофаа вазирлиги фондидаги уйлар ахборот ва уй-жой фондининг керакли ҳисоби йўқлиги боис маҳаллий ҳокимият қарори бўйича хусусийлаштирилган ҳолатлар ҳам маълум.

Одатда, бундай шартномалар суд томонидан ҳақиқий эмас, деб топилади ва аввалги ҳолатига қайтарилади.

Давлат ордери ижтимоий ёллаш шартномаси бўйича турар-жой биносига кўчиб кириш учун асос ҳисобланади. Ёллаш шартномасининг ўзи ёлловчи – турар-жой эксплуатация ташкилоти ордерига асосан ва ижарачи фуқаро номига берилган ордер ўртасида ёзма равишда тузилади.

Ижарачи ва ижара берувчи томонидан шартнома тузилади. Бу ерда ижарачи ва ижара берувчи ўртасида тузилган турар-жой биносини ижтимоий ёллаш шартномасининг ягона далили турар-жой биноси ордери (шу жумладан, айирбошлаш ордери – турар-жой биносидан алмаштириш тартибида кўчиб чиққанда) ва ёллаш шартномаси ҳисобланади. Одатда, ёллаш шартномаси ёзма шаклда тузилмайди, шунинг учун уни тақдим этиш мажбурий эмас.

Фуқароларнинг хусусийлаштиришга рухсат берилмаган турар-жой биноларини хусусийлаштириш ҳақидаги талабларини қондиришдан қочиш мақсадида ҳали ишни суд муҳокамасига тайёрлаш босқичидаёқ томонлар муҳокамасига низоли уй-жой биноси характери ҳақидаги масалани қўйиш ҳамда томонларга тегишли далилларни тақдим этишни таклиф қилиш керак.

Бу ҳолат, амалиётнинг кўрсатишича, ҳар доим ҳам судда кўриб чиқиш предмети ҳисобланмайди.

Низоли турар-жой биносининг хизмат ёки коммунал бинолар сирасига тегишлилиги факти ўз-ўзидан уни хусусийлаштириш тартибида фуқаронинг мулки қилиб бериш ҳақидаги талабни қондиришни рад этишга асос ҳисобланмайди.

Уй-жой фонди мулкдорлари ёки уларнинг вакиллик органлари, шунингдек, уй-жой фонди мустаҳкамланган корхона ва коммунал квартираларни хусусийлаштириш ҳақида қарор қабул қилишга ҳақли.

Низони ҳал қилишда ҳам шундай ҳолатни белгилаш керак.

Қонун ҳар бир фуқарога турар-жойни хусусийлаштириш тартибида мулк қилиб олишга фақат бир марта имкон беради. Аммо мазкур чеклов турар-жойни эгаллаб турган, мулкдор бўлган фуқароларга уни вояга етгунга қадар хусусийлаштириш тартибида татбиқ қилиш ҳақидаги масала мунозаралилигича қолмоқда.

Қонун чеклови бугунги кунда ўз долзарблигини йўқотди ҳамда уни мулк ҳуқуқи институти талабларига ва демократик ўзгаришлар муҳитига мос эмас деб ҳисобласак, фуқароларнинг хусусийлаштиришда бир марта иштирок этиши қоидасини бекор қилиш вақти келди.

Ижарачининг (унинг оила аъзоларининг) эгаллаб турган уй-жой биносини хусусийлаштириш ҳақидаги ариза билан мурожаат қилиш фактини тасдиқлаш учун ариза нусхаси у қабул қилингани ҳақидаги қайд билан, ҳужжатларни расмийлаштириш учун жавобгар органнинг (мансабдор шахснинг) фуқаронинг илтимосини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисидаги расмий жавоби, бошқа ёзма далиллар тақдим этилади, қонун бўйича гувоҳлик кўрсатмаларидан фойдаланиш ҳам бундан мустасно эмас.

Фуқаронинг унга берилган уй-жойни хусусийлаштириш ҳуқуқини амалга ошириши учун ҳам ижарачининг, ҳам оила аъзоларининг хусусийлаштиришга розилигини олиш зарур («Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонуннинг 13-моддаси). Қонуннинг бу талаби тасодифий эмас: ижтимоий ёллаш шартномаси бўйича турар-жой биносида ижарачи билан бирга яшайдиган унинг оила аъзолари барча ҳуқуқлардан фойдаланади ҳамда турар-жой биносини ижарага олиш шартномасига асосан барча мажбуриятларни ижарачи билан тенг равишда зиммаларига оладилар. Ижарачининг эгаллаб турган турар-жой биносини хусусийлаштириш ҳуқуқи тўғрисидаги норма Уй-жой кодексида унинг бошқа мажбуриятлари билан бир қаторда баён қилинганини эътиборга олиб, уй-жойни хусусийлаштириш ҳуқуқи ижарачининг оила аъзоларига ҳам тенг равишда жорий қилинади.

Ижарачининг оила аъзоларига у билан бирга яшовчи турмуш ўртоғи, болалари ва ота-онаси киради. У билан бирга яшовчи бошқа қариндошлари, қарамоғидаги меҳнатга лаёқатсиз кишилар ва бошқа шахслар ҳам, башарти у билан умумий рўзғор юритсалар, ижарачининг оила аъзолари деб тан олиниши мумкин. Юқорида санаб ўтилган шахслар ижарачининг оила аъзоси бўлмай қолган, аммо уй-жойда яшашда давом этаётган тақдирда ҳам ижтимоий ёллаш шартномаси бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларини ўзида сақлаб қолади ёки у ёки бу сабабга кўра унда яшамай туриб ҳам мустақил яшаш ҳуқуқини сақлаб қолади.

Хусусийлаштирилган квартира ёки уйни сотишда, алмаштиришда, ҳадя қилишда ёки ижарага беришда бола манфаатларини таъминлаш тартиби тўғрисидаги қонун нормалари эътиборга молик бўлиб, бу фуқаролик ишлари жараёнида муҳим аҳамият касб этади.

Хусусийлаштирилган уй-жойга нисбатан юқорида санаб ўтилган хатти-ҳаракатлар «Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонунга, Уй-жой ва Фуқаролик кодекси нормаларига мувофиқ хусусийлаштирилган уй-жой мулкдори оиласининг вояга етган аъзолари ҳамда уй-жойни хусусийлаштиришга розилик берган шахсларнинг розилиги билан амалга оширилади.

Бизнингча, ушбу масала бўйича ягона ҳуқуқий стандартларни ўргатувчи аниқ ҳуқуқий регламентация зарур.

Вояга етмаганларнинг уй-жойга оид ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қонунчиликда қуйидаги нормаларга асосланади: яъни Уй-жой кодексининг 32-моддаси 4-қисмига биноан, ота-она бўлмаганда мулк­дор оиласининг вояга етмаган аъзолари яшаётган уй-жойни бегоналаштиришга васийлик ва ҳомийлик органининг розилиги билан йўл қўйилади.

Суд амалиётида, уй-жойни фуқарога мулк қилиб бериш тўғрисидаги шартномани ҳақиқий эмас, деб топиш ҳақидаги ишларда суд уй-жойни хусусийлаштиришда вояга етмаганлар вояга етган фойдаланувчилар билан хусусийлаштирилаётган уй-жойнинг умумий мулкдори бўлишда тенг ҳуқуққа эгалиги тўғрисида қарор чиқармоқда. Чунки

Уй-жой кодексининг 53-моддасига мувофиқ, улар уй-жойдан фойдаланиш бўйича ижарачи билан тенг ҳуқуққа эгадир.

Хуллас, уй-жойни хусусийлаштириш билан боғлиқ низоларни ҳал қилишда юқорида баён қилинганлардан келиб чиқиб, хусусийлаштириш тўғрисидаги ариза берилган пайтда уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар доирасини белгилаш, улар хусусийлаштиришга розилик берган-бермаганини, агар берган бўлса қандай шартлар асосида (қандай шаклда – биргаликдами ё улушлими ҳамда уй-жой улушларнинг қандай нисбатида фуқарога хусусий мулк қилиб берилиши зарур, улар хусусийлаштиришда иштирок этишни хоҳлашганми ёки йўқ?) берганлигини аниқлаш зарур.

Ушбу ҳолатларни аниқламасдан қарор чиқариш, хусусийлаштириш жараёнида низо қилиб чиққан уй-жойдан мустақил фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг манфаатларига жиддий зарар етказиши мумкин.

Мурожаатимни Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонунига кўра урганиб чиқиб, ваколатингиз доирасида тегишли идора ва тиашкилотларга жўнатишингизни ва бу ҳақда менга хабарнома беришингизни сўрайман.

Ақназарова Дилбар Шомирзаевна

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares