Инсон ақлини танигач, орзуларига етишиш учун фаровон турмуш тарзини йўлга қўйишга интилади. Бу борада кимдир ҳалол меҳнат билан яшашга интилса, яна кимдир тезроқ бойлик орттириш пайида бўлади.
Хўш, бундай иш жамиятга қандай хавф туғдиради?
Бунинг хавфли жиҳати шундаки, у мамлакатда бир жиноят ортидан иккинчисининг келиб чиқишига, аста-секин жиноий гуруҳлар, уюшмаларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлиб, ҳалол меҳнат билан иш юритаётган тадбиркорларнинг моддий ва маънавий аҳволига, охир-оқибат мамлакат иқтисодий потенциалига салбий таъсир кўрсатади.
Пойтахти Азим Тошкентга келган ҳар қандай одам, албатта, унинг бозорларига кирмасдан кетмайди.
Чунки, шарқда бозорлар юрт кўрки саналади.
«Эски Жўва», халқ тилидаги «Чорсу» бозорини билмаганлар Ўзбекистонда топилмаса керак.
Бозор қадимий келиб чиқиши ва такрорланмас архитектураси, кенг кўламли хизмат кўрсатиш сифати билан ҳам машҳурдир.
Шу бозор атрофида қанчадан-қанча одамлар савдо қилиб тирикчилигини ўтказади.
Унинг обрўсини ушлаб туриш ва янада бойитиш ёки уни йўқотишда бозор бошқаруви, маҳаллий ҳокимият органлари асосий рол ўйнайди.
Агар шаҳар бедарвоза қолса-чи, бундан ёмони йўқ.
1981 йилда туғилган Султонова Севара Шовкатовна бошчилигидаги муқаддам судланган фуқаролар Хидирова Моҳинур, Назокат, Турсунойлар қандай қилиб бўлса-да тезда бойиш ҳақида кўп ўйлаб, ишни «Чорсу» бозори фаолиятини пухта ўрганиб чиқишдан бошлайди.
Шундан кейин, у бозордаги мавжуд имкониятлардан ўзича хулоса чиқариб, катта даромадни беҳуда оқизмасдан фойдаланиш мумкинлигига амин бўлади.
Жумладан, биринчи навбатда ердаги ёймалар сонини янада кўпайтириб, пул тушумини ошириш мумкинлиги, бундан ташқари, вилоятлардан тирикчилик деб келиб қолган, бева-бечора сотувчи аёллар билан ўзаро манфаатли «ҳамкорлик» ишларини йўлга қўйишни режалаштиради.
Агар кўзланган режаси амалга ошса, «пичоғи» мой устида бўлишига ишонч ҳосил қилади.
Аммо, бу ишни бир ўзи уддалаши қийин эди.
Ниятига эришишда энг аввало ишончли шериклар керак бўларди.
Шу боис у ишни ана шундай кадрларни йиғишдан бошлайди.
Бу унинг эри Султонов Собир эди. Эр-хотин бир бўлишиб, ўзаро жиноий тил бириктириб, пайпоқ сотиб зўрға кунини кўраётган аёлларни уриб, сўкиб, ҳақорат қилиб, ҳар куни уларга 20 000 сўм солиқ солиб, ўртада бўлишиб оладилар.
Биринчи галда ишнинг кўзини биладиган, бу борада тажрибали одамларни ўрганади.
Бунга ким шароит яратиб берди бизга номаълум.
Балодан ҳам қайтмайдиган бу кичкина «мафия» аъзолари энди ўз хизмат бурчини ўтаётган давлат солик инспекцияси вакиллари ва халқ осойишталигини таъминлаётган милиция ходимларини ҳам қўлларидаги тасвирга олиш ускунларидан фойдаланиб, шантаж қилишга утишади.
Пировардида, улардан Тошкент шаҳридаги ҳуқуқни муҳофаза этувчи орган ходимлари ҳам чўчий бошлашди.
Қонун тили билан айтганда, жиноий гуруҳнинг фаолият йўналишларини белгилаш, хуфёна пул топишнинг норасмий ҳисоботларини юритиб бориш мақсади шаклланган эди.
Шу боис ҳам, Султонова Севара ва Султонов Собирлар (ҳозирги вақтда қидирувда) орган ходимлари билан юзма-юз келишганда уларга бундай зўравонлик ва имконият умрбод боғлаб берилмаганлигини, имкониятдан унумли фойдаланиш кераклигини таъкидлашар эди.
Ўзбекистон Республикаи Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 23 июлдаги 330-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси бозорларида савдо фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қоидаларнинг 13-бандида бозор ҳудудида тасдиқланган схемадан ташқари савдо ўринлари ташкил этиш таъқиқланади дейилган.
Лекин жиноий гуруҳ учун бу қонуний тўсиқни бузиб ўтиш ҳеч нима эмас эди. Аслида Шайхонтоҳур туман ҳокимлиги ҳамда Тошкент шаҳар савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш департаменти томонидан тасдиқланган савдо жойлари дислокацияси мавжуд бўлиши керак эди.
Осон йўл билан бундай пулни қўлга киритган жиноий гуруҳ шу билангина чекланиб қолишни истайди дейсизми?
Аксинча, уларнинг нафси ҳакалак отиб, навбатдаги жиноятга ҳеч иккиланмай қўл уришади.Султонова Севара ва унинг турмуш ўртоғи Султонов Собирлар Ўз.Республикаси ЖКнинг 165-моддаси, 3-қисмида, ҳамда 277-моддаси 2-қисмида қайд этилган жиноятларни содир этиб, вақтида 20 000 сўм патта пулини бермаган, 1976 йилда туғилган, Тошкент шаҳар, Шойҳонтаур тумани, Ибн Сино кўчаси 15-уй, 1-квартирада яшовчи фуқаро Маҳмудова Саодат Алимовнани муқаддам судланганлигини пеш қилиб, қўрқитиб, зонтик билан оёғига уриб майиб қилишади.
Қисқача қилиб айтганда, бу шахслар атрофига ўзларига ўхшаган шахсларни тўплаб Ўзбекистонда савдо қилиш тартиб-қоидаларини ҳар тарафлама бузишган.
2013 йил 12 декабрда Сенат томонидан эълон қилинган амнистия акти билан жазодан озод этиладилар.
Лекин бундан тўғри хулоса чиқармаган Хидирова Моҳинур ва Турсунова Севара ва унинг қайнотаси Султонов Набилар 2014 йил 18 январ куни яна Чорсу бозорида мафия ташкил этишиб, Фарғона вилояти, Учкўприк тумани, «Навруз» жамоа хўжалигидан Тошкент шаҳрига тирикчилик ўтказгани келган, Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Себзар даҳаси 35-уй, 33-хонада ижарада яшаётган 1973 йилда туғилган фуқаро Тожибоев Раҳматулло (мулоқот учун телефон рақами +998909061628) ва 1973 йилда туғилган унинг турмуш ўртоғи Тожибоева Муҳайёни ҳамда 1981 йилда туғилган синглиси Маҳмудова Мухтасарни ўриб тан жароҳати етказишади.
Ҳозирча маҳаллий қонун идоралари Чорсу бозоридаги бу кичик “мафия” тўдасини бартараф этиш борасида бош қотиришмоқда.
Хабарни Шаҳри ЁР тайёрлади



