БИЗ – МУЛКДОРМИЗ!

бунёдкорлик ва ободонлаштириш                                            Ўзбекистон Республикаси Вазирлар         

                                            Маҳкамасига

 

                           Нусхаси:  Сирдарё туман, ер ресурслари ва давлат

                                              кадастри бўлими бошлиғига

                                                  

                                              Бахт  тумани ҳокимига

                                             

                                              Сирдарё тумани, Бахт шаҳри, Рудакий  кўчаси

                                              22-уйда яшовчи фуқаро Муқимова Ҳалимадан

                                   

Илтимоснома 

 

Хурматли, Бош Вазир!

Мурожаатимнинг мазмун-моҳияти шу ҳақдаким, турмуш ўртоғим  (худо раҳмат қилсин) Муқумов Назир бахтсиз ҳодиса туфайли  1996 йил вафот этди.

Мен етти нафар фарзандим билан ёлғиз қолдим.

Турмуш ўртоғим Муқумов Назирдан фарзандларимга умрбод эгалик ҳуқуқи билан Бахт шаҳар деқон бозори ҳудудида жойлашган савдо дўкони  қолди.

Ушбу дўкон биносини замонавийлаштириш ва давр талабига мослаб қуриш мақсадида 2011 йил қайта бузиб, тикладик.

Қурилиш материаллари, ва бошқа харажатларнинг барчаси оиламиз бюджетидан сарф қилинди

Ўзингизга яхши маълум, бу мулк ҳозирги кунда менинг ихтиёрим ва эгалигимда бўлиб, уни мерос қилиб қолдириш, ва бошқача тасаруф этиш айнан менинг зиммамда.

Шунинг учун мазкур масала бўйича сизга ва бошқа юкори турувчи тегишли идораларга мурожаат қилиш ҳуқуқи менга берилган.

Бинолар ва иншоотлар мерос қилиб олинган тақдирда бинолар ва иншоотларга эгалик ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар меросхўрга ёки давлатга қонунчиликда белгиланган тартибда ўтгандан кейин давлат рўйхатидан ўтказилади.

Кези келганда ушбу мулкни мен фарзандларимнинг биронатасига ўтказмоқчиман.

Мен, шу давлат фукароси сифатида фахрланиб   иқтисодий эркинлик, хусусий мулк ва иқтисодий ташаббуслар Ўзбекистон иқтисодий тараққиётига катта ҳисса қўшади деб ҳисоблайман.

Негаки, мулкдор ва тадбиркорнинг ҳуқуқлари давлат ва Президент томонидан ҳимоя қилинаётган демократик фукаровий-ҳуқуқий давлатда яшаётганимиз айтилмоқда.

Шунга карамай, 2012 йилнинг август ойида Бахт шаҳар ҳокимиятидан вакил келиб, ушбу дўкон бузилиши ҳақида бизга хат ташлаб кетди.

Агар ҳақиқатдан ҳам дўкон биноси бузилиши керак бўлса, ёки қандайдир давлат аҳамиятига эга бўлган иншоат, коммуникацион магистрал йўл қурилаётган бўлса, у ҳолда нима учун ҳокимият бу ҳақда бизга атрофлича тушунча ва асос бермайди.

Шундай ҳам ишлаб турган Бахт бозори тўхтатилиб, ҳозирги кунда, соат сайин вайронага айланиб қолмоқда.

Агар бизга тегишли бўлган дўкон бундай қурилишга халақит берса у бузилади.

Биз ҳукумат тадбирини, бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларини қўллаб-қувватлаймиз.

Лекин бундан асоссиз равишда жабрланиб колмаслигмиз зарур.

Чунки биз давлатимиз неча йиллар мобайндида орзу қилиб келган ва шунга эришган «мулкдор»миз.

Мулкдор ҳукукни ҳимоя қилишга қаратилган қатор қарор ва фармонлар қонун ости ҳужжатлари мавжуд.

Уни четлаб ўтишга ҳеч қайси мансабдор шахснинг ҳаққи йўқ.

Хусусий мулк давлат ёки жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан фуқаролар мулкида бўлган бинолар бузилган тақдирда мазкур фуқароларга, уларнинг оила аъзоларига, шунингдек, ушбу  мулкка доимий эгалик килаётган  фуқароларга уларнинг хоҳишига биноан ва тарафлар келишувига кўра барча қулайликлари бўлган ва аввалгисига тенг қийматли, ер-жой майдонининг ижтимоий нормасидан кам бўлмаган саҳндаги бошқа ер майдони мулк қилиб берилади ҳамда ёхуд бошқа иморатлар, иншоотлар ва бошқа дов-дарахтларнинг қиймати тўланади. Бузилаётган бинонинг қиймати тула миқдорига компенсация қилиниши лозим.

Бунинг учун бизга тегишли бўлган кўчмас мулк тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтган ва бошқа мулк ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар мавжуд.

Турмуш ўртоғим Муқумов Назирга тегишли бўлган Бахт шаҳар Деҳқон бозори ҳудудида жойлашган «Мураккаб маиший техник таъмирлаш устахонаси» биноси 1993 йил 28-апрелда №302 мулк ҳуқуқини тасдиқловчи муваққат давлат ордерига асосан  хусусийлаштирилган ва 1995 йил 8 -июлда  №1063 мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи давлат ордери берилган.

Бинолар ва иншоотлар давлат кадастри маълумотларибарча давлат органлари,  юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурий юридик кучга эгадир.

Кадастр ҳужжатлари бинолар ва иншоотлар билан фуқаролик-ҳуқуқий битишувларни амалга оширишда, уларни солиққа тортишда, лойиҳалаштиришда ва бошқа юридик ҳаракатларда ҳуқуқий, иқтисодий ва техник маълумотлар сифатида қабул қилиниши керак. (хужжатлар илова килиняпти)

Мулкдор, – дейилади Ўзбекистон Республикаси конституциясининг 54-моддасида- мулкига ўз ҳоҳишича эгалик қилади, ундан фойдаланади ва тасарруф этади.

Шунингдек  Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 41-моддасида жисмоний шахсларга берилган ер участкалари давлат ёки жамоат эҳтиёжлари учун мазкур шахсларининг ҳоҳишига кўра туман, шаҳар, вилоят ҳокимининг қарори билан аввалги ер участкаси билан айнан бир хил ер участкаси ажратилгач, шу ер участкаси олиб берилаётган корхоналар, муассалар ва ташкилотлар олиб қўйилаётган ер участкасининг ўрнига янги жойда ишлаб чиқариш биноси ва бошқа иморатларни кўриб берганидан кейин, ҳамда барча зарарлар тўла ҳажмда қопланганидан кейин олиб қўйилиши белгиланган.

Бу масала ҳокимият аппарати томонидан Ўзб.Респ.Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги 97-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг тегишли бандларига асосан амалга оширилади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Адлия  вазирлигидан 2002 йил 12 январда  1095-сон билан рўйхатдан ўтказилган «Давлат органларининг ёки ушбу органларнинг мансабдор шахсларининг ноқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизликлари) натижасида фуқаролар ёки юридик шахсларга етказилган зарарни қоплаш бўйича Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан пул тўловларини амалга ошириш тартиби тўғрисида»ги Йўриқноманинг 7-11-бандларига мувофиқ, мулкни давлат даромадига ўтказиш ҳақидаги суд ҳукми, ажрими ва қарорини бекор қилиниши ёки мулкни рўйхатдан чиқарилиши муносабати билан фуқаро пул маблағлари ва мулк қийматини судсиз тартибда қайтариш ҳақида ўзи яшаб турган ҳудуддаги молия органларига ариза билан мурожаат қилиши мумкин.

Агар, ариза қаноатлантирилмаса, ёки фуқаро қабул қилинган қарордан рози бўлмаса, молия органлари хатти-ҳаракати устидан фуқаролик ишлари бўйича судга шикоят қилиши мумкин.

Хурматли Бош Вазир!

«Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 18-моддасига биноан Сирдарё тумани ҳокимлиги бир ойлик муддат ичида жавоб йўллашини ва биз ҳокимиятнинг тегишли жавобига кўра ўз мулкимизни суд тартибида ҳимоя килишимизга шарт-шароит яратилишини сўрайман.

Илова:   Кўчмас мулк ҳужжатлари (       ) варақда.

 Сизга ҳурмат ва эҳтиром ила

 Муқумова  Ҳалима

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares