Наргиза Хайитбоеванинг иддаоси
Аризамнинг мазмуни шу ҳақдаким, Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани суд ижрочилари бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 2013 йил 07 март кунги ижро ҳужжати мавжуд бўлиб, мен 2006 йилдан 2012 йилга қадар Ғаллаорол туманидаги Т.Худоёров маҳалласи, Абдукарим қишлоғида Ҳайитбоев Исоқулга тегишли бўлган уйда оила аъзоларим фарзандларим билан яшаб келганлигим ва шу уйда бундан кейин ҳам яшаш ҳуқуқим борлиги тўғрисида ҳал қилув қарори чиққан бўлиб, уйга мажбурий тартибда киритиб қўйиш ҳақида 3813-сонли ижро иши бор.
Шунга қарамасдан суд ижрочилари менга дўқ-пўписа қилиб, уйга киришимга тўскинлик қилган, ҳали мен билан қонуний никоҳда бўлган собик Жиззах вилояти ИИБ ЙХХБ ходими Шуҳрат Ҳайитбоевнинг тарафини олиб, уйга киритиб қўйиш ҳақидаги суд қарори ижросини таъминлашга келган Ғаллаорол тумани ИИБ бошлиғи майор И.Н. Турсунов, Ғаллорол тумани Гулистон ҚФЙ раиси, прокуратура органи ходимлари ҳам ҳеч нарса қилишолмади.
Ўз.Респ. ЖКда қўш хотинлик жиноят ҳисобланса-да, Шуҳрат Ҳайитбоев мени 4 нафар фарзандим билан кўчага ҳайдаб, ЗАГСсиз уйланиб олган хотини билан яшаб келмоқда.
Суд ижрочиси Р.С.Сувонов менга нисбатан бўлаётган ноҳақликларни ҳаспўштлаб, болалар боғчаси тарбияланувчиларига эртак айтиб берганидек, ҳаммани ахмоқ қилмоқда.
«Гулистон» ҚФЙ профилактика нозири суд ижрочиси билан ўзаро жиноий тил бириктириб, менга тегишли бўлган 600 000 сўмлик диктафонни жиноят изини яшириш мақсадида тортиб олиб, мазкур жиноятни яширмоқда.
Ш.Ҳайитбоев оила аъзолари билан бир бўлиб мени дўппослаб урди. Ҳақорат қилди. Аёллик шаънимни ерга урди. Изза бўлиб уйимга қайтдим.Қанча асаб, қанча пул маблағ кетди бу ўйинларга.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш ва либераллаштириш жараёнида 2008 йилнинг 22 сентябрида қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун муҳим ўрин тутди.
Жумладан, ушбу Қонун билан Жиноят кодексига жиноятлар тўғрисидаги аризалар, хабарлар ва бошқа маълумотларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш ёки кўриб чиқиш хизмат вазифаларига кирадиган мансабдор шахснинг жиноятни ҳисобга олишдан қасддан яшириши учун жиноий жавобгарликни белгиловчи янги 2411-модда киритилди.
Жиноятларни ҳисобдан яширишнинг асосий сабаблари жиноят ҳақидаги ариза ва хабарларни қабул қилиш ва рўйхатдан ўтказиш тартибини белгиловчи норматив-ҳуқуқий актлар талабларини бузиш, тегишли ҳудудда жиноятчилик ва жиноятларни фош этиш даражасини сунъий равишда ижобий қилиб кўрсатишга интилишдан иборат.
Давлат томонидан оилаларга кун сайин ғамхўрлик қилиш унга ҳар тарафлама ёрдам бериш инсонпарвар демократик давлатнинг муҳим вазифаларидан бирига айлангандир.
Оиланинг давлат мухофазасида эканлиги Республикамиз Президенти фармонларида ўз аксини топмоқда.
Лекин Ғаллаорол туманида бунинг акси бўляпти.
4 нафар болни тарбиялаб ўтирган онани кўчага ҳайдаб чикариб ташлаган собиқ милиия ходимига ҳеч ким чора кўра олмаяпти.
ХУЛОСА
2013 йил 01 ноябр куни Жиноят ишлари бўйича Ғаллаорол тумани суди ўз биносида раислик этувчи судья И.Розиқов ва бошқалар иштирокида, туман ИИБ тергов органи томонидан судланувчи Наргиза Ҳайитбоевага нисбатан қўзгатилган Ўз.Респ.ЖКнинг 109-моддаси, 1-қисми, 140-моддаси 1-қисми билан жиноят ишида уни айбдор деб топилиб, ЖКнинг 59-моддаси тартибида энг кам ойлик иш ҳаққининг 30 бараварида жарима қўллади.
Суд ижрочилари департаменти ходими Р.С.Сувонов ва бошқа мансабдор шахсларга нисбатан айб эълон қилинмаган.
Суднинг ҳукми бир тарафлама бўлиб, 4 болани туғиб вояга етказган Ҳайитбоева Наргиза яна кўчада қолди.
Собиқ милиция ходими судда ютиб чиқиб, бошқа аёл билан никоҳсиз яшаш ҳуқуқига эга бўлди.
Авлиё ОСМОН




