ФОЗИЛОВ ЎКТАМ МАҲКУМЛАР ТИББИЙ ШАҲАРЧАСИДА ОЛАМДАН ЎТДИ

 

Маҳбуснинг рафиқаси зорланиб ёзган сўнгги арзнома манзлига етди, ёки йўқ. Бироқ бу пайтда Фозилов Ўктамнинг ўзи ўзлат сари оёқ узатишга улгурган эди….

Маҳкумнинг хотини ёзган сўнгги хат

 

ОЛАМДАН ЎТДИЎзбекистон Республикаси Бош Прокуратурасига

                                                                 Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани,Бахт шаҳри,

                                                                 Тинчлик МФЙ,  Ш.Рашидов кўчаси, 159-уйда

                                                                  яшовчи фуқаро Фозилова Мукарамдан

И  Л    Т   И   М   О   С   Н   О   М  А

Турмуш ўртоғим Фозилов Ўктамжон Зарпуллаевич,    2010  йил     19-ноябрда  Жиноят иши  бўйича Сирдарё  тумани судининг ҳукми билан, Ўзб.Респ.ЖКнинг 273-моддаси, 5-қисми билан айбланиб, жиноят иши бўйича далилий ашё сифатида кўлга олинган ва аниқланган  0,41 грамм ва 2,7 грамм «героин» гиёҳвандлик моддаси сотишда истеъмол қилишда гумонланиб, Суд ҳайъати судланувчи турмуш ўртоғим  Фозилов У.З.га ниcтбатан жазо тури ва миқдорини белгилашда унинг оилада ёлғиз боқувчи эканлигини, оиласида қари онаси ва вояга етмаган фарзандлари борлигини, ўзининг гиёҳвандликка мойиллик касаллигини, даволанишга ва шу йўл билан тузалиш йўлига ўтишга муҳтожлигини, айбининг енгиллаштирувчи ҳолатлар деб топиб, жиноятнинг ижтимоий хавфсизлик даражаси, хусусияти ва сабабларини муҳокама қилиб, унинг муқаддам 2005 йил 07-декабрдаги ЖИБ Сирдарё вилоят судининг ҳукми билан Ўз.Респ.ЖКнинг 25-273-моддаси 5-қисми билан судланиб, Ўз.Респ.ЖКнинг 57-моддаси қўлланилган.

Ўз.Респ.ССВнинг 15.12.1993 йилдаги  «Хавфли ўсмаларни профилактикаси, эрта аниқлаш ва даволаш чора тадбирларини такомиллаштириш  туғрисида»ги 631-сонли қарори, Ногиронлик белгилаш учун ҳужжатларни тўғри расмийлаштирилиши (ССВнинг 2000 йилдаги 66-сонли бўйруғи, 15.08.2008 йилдаги 363-сонли, йўриқномалар 872-сонли Низом ижросига кўра, УЯ 6418-ЖИЭМда даволаниб, жазо муддатини ўтаётган турмуш ўртоғим жигар церрози хасталигига учраганлиги учун, Ўктамжон Фозиловга 2-гуруҳ ногиронлиги берилган.

Ҳозир унинг аҳволи оғир. Келажакда жазонинг қолган қисмини ўташ имкониятига эга эмас. Шунингдек, ЖПКга жиноий жазони ўтаётган шахсларга нисбатан аминистия акти прокурорнинг илтимосномасига асосан маҳкумнинг жазосини ўташ жойидаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг судьяси томонидан қўлланилиши тўғрисидаги норма киритилган.

Бунда, Жиноят-ижроия кодексининг 166-моддасига киритилган қўшимчага мувофиқ, тегишли муассаса маъмурияти етарли асослар бўлган тақдирда, маҳкумга нисбатан аминистия актини қўллаш тўғрисидаги илтимосномани киритиш ҳақида прокурорга тақдимнома юбориши шарт.

Табиийки, амнистия ҳужжатини қўллаш жараёни устидан жамоатчилик назоратининг ташкил этилаётгани жамиятни демократлаштириш жараёнида инсон ҳуқуқларини таъминлаш юзасидан нодавлат ташкилотларининг роли ва таъсири кучаяётганлигидан ҳам далолатдир.Сизнинг тавсиянгиз билан  2013 йил 12 декабрда эълон килинган амнистия актига кура,  махкумнинг соглиги ёмонлашганлиги муносабаати билан уни юкорида кайд этилган амнистияга тадбик этиш комиссияси урганиб чикишини сурайман.

Фозилова М.

2014 йил 14 январь.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares