2013 йил 20 декабрь куни Сирдарё вилояти, Гулистон тумани, «Уч Қахрамон» жамоа хўжалигида жойлашган «Кунчи» мол бозорида қора мол сотаётган, 1995 йилда туғилган фуқаро Йўлдошов Маъмур бозорда чек сотаётган Мирзаяров Қахрамон билан бозорга кириш учун тўланадиган патта устида жанжаллашиб қолишади.
Чек пулини тўлашдан бош тортган фуқаро Йўлдошов Маъмур ўзаро тортишув пайтида хушидан кетади.
Паттачи Мирзаяров Қахрамон бўлиб утган жанжалдан Сирдарё вилояти ИИБсида ишлайдиган акалари Эркин ва Беҳзод Мирзаяровларни огоҳ қилиб, разбор қилгани уларни чақиртиради.
Воқеа жойига келган милиция ходимлари безорилик юзасидан Ўз.Респ.ЖКнинг 277-моддаси 1-қисми билан жиноят иши очишни айтиб, Йўлдошов Маъмурни қўрқитишади.
Кунчи бозори раҳбари Одил Дадабоев 15 йилдан буён мол бозорини бошқариб келаётган раислардан биридир.
2014 йил 18 январда санасида Бозоркомдан олинган маълумотларга кўра, милиция ходимлари ва Маъмур Йўлдошов ўртасида келиб чиққан келишмовчилик, ҳамда узоқ давом этган тортишувдан кейин, ноҳақликка чидай олмаган 19 ёшли Маъмур Йўлдошов ўз жонига қасд қилишга мажбур бўлади ва ўзини осиб ўлдиради.
Ҳозирги кунда қамоққа олиниш хавфидан қўрқиб ўз жонига қасд қилган марҳумнинг ота-онаси боланинг ўлимида айбдор бўлган шахсларнинг устидан Ўз.Респ.ЖКнинг 104-моддасига асосан жиноят иши қўзғатишни сўраб юқори турувчи прокурорга мурожаат қилишган.
Тергов ва суриштирув ишларининг бориши тўғрисида кейинчалик хабар қиламиз.
Эслатиб утамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 8 январдаги «Республика солиқ органлари тизимини янада модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1257-сонли қарорига мувофиқ, Давлат солиқ қўмитаси таркибида Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари ташкил этилган бўлишига қарамай, «Кунчи» мол бозорида чек пуллари назоратдан четда қолган.
Бозорда зўравонлик қилиб, аҳолидан патта пули йиғаётган корчалонлар чек пулини бозоркомга топширадилар.
Қора мол ва майда шоҳли моллар учун тўланадиган чекнинг қимматлиги аҳоли ўртасида норозилик келтириб чиқарган. Бозорга туташ автомобиль тўхташ жойлари, шунингдек, улар ҳудудида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари фаолиятидан олинган пул оқимлари ва маблағлар тушуми ҳисобининг тўлиқ юритилишини таъминлашни солиқчилар эмас балки, бозорком бошқаради.
Чорва моллари, паррандалар ва бошқа ҳайвонлар бозори –деҳқон (озиқ-овқат) бозорининг чорва моллари, паррандалар ва бошқа ҳайвонлар сотиладиган «Кунчи» бозори бир кунда 10 000 000 сум соф фойда кўради.
Фожеанинг асосий негизи ҳам шунда.
Авлиё ОСМОН




