Ўзбекистон Республикаси
Бош Прокуратурасига
О Ч И Қ Х А Т
Ҳурматли рахбарият!
Бугунги шароитда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, айниқса, хизмат кўрсатиш соҳасининг кенг тараққий этиши мамлакатимизда ҳам ижтимоий, ҳам иқтисодий масалаларни изчил ва бир маромда ҳал этиб боришнинг энг мақбул йўли ҳисобланади.
Айникса, сизга яхши маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 17 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасида 2006-2010 йилларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-325-сон қарори, хамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 21-майдаги «Ўзбекистон Республикасида 2010 йилгача бўлган даврда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПҚ-640-сон қарорига мувофиқ тадбиркорлик субъектларини кредитлаш дастури ҳам кундалик хаётимизда кенг истиқболларни белгилаб берди.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М.Мирзияев томонидан 2012 йил 14 мартда тасдиқланган «Иқтисодий ночор корхоналарни тижорат банклари балансига бериш тўғрисида»ги 2-сонли йиғилиши баённомасининг 16-бандида Республика «O’ZAVTOSАNOAT» AK раисига (юридик манзили: Тошкент шахри.М.Улугбек кўчаси. 30-уй индекс:100007 код ОКРО 00034312 ) Сирдарё вилояти Сардоба туманидаги «Ғаллаорол кўк толи» МЧЖ си (юридик манзили: Сирдарё вилояти, сардоба тумани, Пахтаобод қўрғони, Дўстлик кўчаси, 2-уй. хр:20208000904811828001 «Капиталбанк» ОАТБ) фаолиятини кенгайтириш ва халқ хўжалигида сервис хизмати самарадорлигини ошириш мақсадида, енгил автотранспорт воситалари ажратилишида амалий ёрдам кўрсатилиши масаласи қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 9 мартдаги «Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш соҳасидаги тадбиркорлик фаолиятининг алоҳида турларини амалга оширишни тартибга солиш тўғрисида»ги ПҚ-303-сон қарори қабул қилингандан сўнг тадбиркорлар учун бу борада кўплаб қулайликлар яратилди.
«Ғаллаорол кук толи» МЧЖ си ҳам Сирдарё вилоятидаги «Иқтисодий ночор, кам қувватда ишлаётган ва фаолият кўрсатмаётган ва бўш турган объектларда ишлаб чиқариш ва иш ўринларини тиклашни жадаллаштириш» Дастурига киритилган.
Корхоналарнинг вилоят аҳолисига сифатли транспорт хизмати кўрсатиши жараёнида автоуловлар етишмовчилиги кузатилмоқда.
Шулар инобатга олиниб, «JM UZBEKISTON» ЁТАЖ да ишлаб чиқарилаётган «NEXIA» русумли 20 дона енгил автомашина сотиб олиш учун «Ғаллаорол кўк толи» МЧЖ сига «КAPITALBANK» ОАТБ дан 600,0 млн. сўм, кредит маблағи ажратилган.
Ушбу сўммадаги кредит маблағини ДТ Халқ банкининг Сирдарё вилояти филиали орқали берилиши кўзда тутилган эди.
«КAPITALBANK» ОАТБ ва «Gallaorol Ko`k Toli» МЧЖ ўртасида 2011 йил 08-ноябрда 65-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга биноан, Банк томонидан тадбиркорга 1 650 000 000 сўм кредит маблағи, 36 ой муддатга, МАЗ 555102 маркали 20 дона самосвал ва МАЗ 857100-20 маркали 10 дона прицеп сотиб олиши учун ажратилган.
Банк маъмурияти ва OOO «ART TRANSQURILISH» корхонаси раҳбари Омонулло Мўминжонов ташаббуси билан «Gallaorol Ko`k Toli» МЧЖ сига 2 миллиард 250 млн. сўм миқдорида кредит маблағи ажратиб беришга келишилган эди.
Шундан 1 650 000 000 сум кредит маблағи юк ташувчи автоуловлар, 600 000 000 сўми «NEXIA» русумли 20 дона енгил автомашина сотиб олиш учун ажратилиши керак эди.
Ҳақиқатдан ҳам ўртада тузилган кредит шартномасининг 4.1.5 бандига асосан, «Gallaorol Ko`k Toli» МЧЖ си кредит таъминоти сифатида кредит ҳисобидан сотиб олинадиган МАЗ 555102 маркали 20 дона самосвал ва МАЗ 857100-20 маркали 10 дона прицепни гарова қўйиши назарда тутилган эди.Шу билан бирга кредит ҳисобидан олинаётган автотранспорт воситаларини, гаров шартномаси, баҳолаш далолатномаси, суғурта шартномаси ва суғурта полислари расмийлаштирилиб, ЙХХБ органларида автотранспорт воситалари давлат руйхатидан ўтказилган кундан бошлаб, банкга 30 календарь кун ичида тақдим қилиниши, шунингдек, кредит ҳисобидан олинаётган махсус ва қурилиш техникалари, гаров шартномаси, баҳолаш далолатномаси, суғурта шартномаси ва суғурта полислари расмийлаштирилиб, Ўзбекистон республикасининг тегишли органлари томонидан давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб банкга 15 кун ичида тақдим қилиниши лозим эди.
Лекин (юридик манзили Тошкент шаҳри Сергели тумани Олчазор кўчаси, 1412 бўлган) OOO «ART TRANSQURILISH» раҳбари ва корхона етакчиси Омонулла Мўминжонов йўл жамғарма фондига тўланадиган 20%, яъни 300 000 000 сўмлик йўл солиғини тўлаб беришни ўз зиммасига олиб, сотиб олувчини чув туширган.
Ўзингиз уйланг, «Gallaorol Ko`k Toli» МЧЖ си ночор корхоналардан бири деб топилган бўлса шунча маблағни қаердан олиб тўлайди?
Кейинчалик маълум бўлишича, OOO «ART TRANSQURILISH» корхонаси 2007 йилда МАЗ 555102 маркали 20 дона самосвал ва МАЗ 857100-20 маркали 10 дона прицепни банкдан кредит олиш учун гаровга қўйгани, ҳали ушбу автотранспорт воситалари тақиқда турганлиги, таъмирталаб, эхтиёт қисмлар билан қайта бутлашга муҳтож бўлганлиги, ҳали гаровдан чиқарилмаган автоуловлар хақида нотариал идорага сохта ҳужжатлар тақдим этиш йўли билан орадан уч ой муддат ўтиб кетса-да, 2012 йил 27 январь санаси билан расмийлаштириб берганлиги маълум бўлди.
Қандай қилиб банк маъмурияти гаровга ва тақиқда турган 20 дона юк машинани ва 10 дона тиркамаларга 1млрд. 650 млн. сўмни 2011 йил 11 ноябрь куни, «Gallaorol Ko`k Toli» МЧЖ сига ўтказиб яна ўша куни ва ўша соатда OOO «ART TRANSQURILISH» корхонасига ўтказиб беряпти?
Охир оқибат сотиб олувчи ўз ҳисобидан 149 млн. сўм сарф қилиб 2012 йил июль ойи автотранспорт воситаларини таъмирлаб чиқади.
Вахоланки,Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 26 май 256-рақами билан тасдиқланган «Автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг ҳисобини олиб бориш, миллий давлат рақам белгиларини бериш ва уларни алмаштириш ишларини тартибга солиш ҳақида»ги қарори эълон қилинган.
Ушбу қарорда «Транспорт воситаларини рўйхатга олиш тартиби» белгилаб берилган.
Бу ишлар ЙҲХХ РИБ-ТРИБ-ТРБлари томонидан амалга оширилади.
Транспорт воситаларини, уларнинг рақамли агрегатларини рўйхатдан ўтказишда, эгаси ёки юридик манзили ўзгариши билан қайта рўйхатдан ўтказишда,ҳисобдан чиқариш вақтида транспорт воситаси ҳақидаги маълумотлар ЙҲХХ РИБ-ТРИБ-ТРБлари томонидан Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ ва вилоятлар ИИБ ахборот марказларидаги олиб қочилган ёки ўғирланган транспорт воситалари рўйхати билан солиштирилади.
Лекин нотариал идора бу автоулов ва прицепларни OOO «ART TRANSQURILISH» корхонасида муқаддам давлат рўйхатидан ўтган ёки ўтмаганлигини инобатга олмаган.
Хулоса қилиб шуни таъкидлаш лозимки, “Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 227-моддасига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни мамлакатимизда автомототранспорт воситаларининг давлат рақам белгиларини ноқонуний эгаллаганлик, нобуд қилганлик, шикаст етказганлик ёки яширганлик билан боғлиқ жиноий ҳодисалар содир этилишининг олдини олишга ва бу орқали юридик ва жисмоний шахсларнинг автомототранспорт воситаларига нисбатан бўлган мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилишга, автомототранспорт воситаларига берилган давлат рақам белгиларини қайд этиш, юритиш ва сақлашнинг амалдаги тартиб-қоидаларига тўлиқ амал қилинишига, шунингдек юридик шахслар ва фуқароларнинг ўз автомототранспорт воситаларининг давлат рақам белгиларига нисбатан бўлган масъулиятини оширишга хизмат қилади.
“Нотариат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддасида нотариусларнинг жавобгарлиги белгиланган.
Ҳақиқатдан ҳам, нотариуслар қонун талабини бузган, давлат томонидан зиммасига юклатилган касбий мажбуриятларини лозим даражада бажармаган ҳар бир ҳолатда нафақат ваколатларидан маҳрум қилиниши, балки нотариуслик лавозимидан озод қилиниши, шунингдек жавобгарликка ҳам тортилиши лозим.
Чунки, нотариуснинг биргина бепарволиги оқибатида шахс, «Gallaorol Ko`k Toli» МЧЖ си, жамият ва давлат манфаатларига қанчалик жиддий зарар етказилиши мумкин?
Қолаверса, нотариал фаолият жамият ҳаётининг жуда кенг соҳасини қамраб олади. Ушбу ўринда қонунчилигимиздаги қуйидаги бир ҳолатга яъни, нотариуснинг ноқонуний фаолияти натижасида етказилган моддий зарарни қоплаш масаласига эътибор қаратишни лозим деб ҳисоблаймиз.
Бу борада қонуннинг 19-моддаси фақатгина нотариусларни қонунда белгиланган жавобгарликка тортиш лозимлиги билан чегараланади.
Шуни инобатга олган ҳолда амалдаги қонунчилигимизда нотариусларнинг ўз касбий мажбуриятларини бажармаслиги натижасида МЧЖга етказилган зарарни қоплаши керак.
2011-2012-қишлоқ хўжалиги йилида ғалла мавсумини соз ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М.Мирзияевнинг топшириғига асосан вилоятда фаолият кўрсатаётган «Ховосдон» АЖ раҳбарияти, (Шавкат Хўжабеков), Марказий банк бошқаруви мавсум олдидан, яъни май ойидан кечиктирмасдан эҳтиёт қисмлар сотиб олиш учун (100 дона балон ва 20 дона аккумлятор) «Gallaorol Ko`k Toli» МЧЖ сига 200 000 000 сўм ажратиб тушириб бериши керак эди.
“Ҳа” деганда бу пуллар тушмай, юқоридан топшириқ олган раҳбарлар «Gallaorol Ko`k Toli» МЧЖ си ходимларини сарсон қилиб, охир оқибат 2012 йил 05-июнь кунигача, мавсум қизғин паллага кирган пайтда «Ховосдон» АЖ билан 5.500 (беш минг беш юз тонна) ғаллани ташиб бериш шарти билан шартнома тузиб, яъни Сардоба туманидаги «Узоқов» ғалла қабул қилиш пунктидан жамғарилган ҳосилни Андижон вилоятига, Зарбдор тумани элеваторига ҳамда «Ховосдон» АЖси омборига юк машиналарида етказиб бериш мажбуриятини олган ҳолда шартнома имзоланди.
Бирок, Зомин туманида фаолият олиб бораётган тадбиркор Тўрабек Ярлакабовга тегишли бўлган автотранспорт воситалари орага суқилиб кириб олди ва «Gallaorol Ko`k Toli» МЧЖ си автоуловларига иш қолмади.
Иш берувчи ўзи имзолаган шартнома шартларини қўпол равишда бузди ва иш бажарувчига 150 000 000 сўм зарар етказди. «Gallaorol Ko`k Toli» МЧЖ си бу пулларни кўчмас мулки ва енгил автомашиналарини сотиб тўлашга мажбур бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 2007 йил 15 июн кунги 163-сонли Қарорининг 19-бандида, зарарни қоплаш билан боғлиқ низоларни ҳал этишда, зарарга шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги муносабати билан тарафнинг қилган харажатлари, мол-мулк йўқолиши ёки шикастланиши, шунингдек агар иккинчи тараф шартнома мажбуриятларини бажарганда тараф олиши мумкин бўлган, лекин унинг ололмай қолган даромадлари, ҳуқуқи бузилган шахснинг ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари ҳам кириши, шартнома мажбуриятини бузганлик оқибатида етказилган зарарни қоплаш алоҳида даъво талаби асосида кўриб чиқилиши мумкинлиги ва агар мажбуриятни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун неустойка белгиланган бўлса, зарарнинг неустойка билан қопланмаган қисми тўланиши белгиланган.
Энди гаров шартномаси тузиш, тузмаслик масаласига келсак, «КAPITALBANK» ОАТБ хамда «ART TRANSQURILISH» корхонаси 2007 йил МАЗ 555102 маркали 20 дона самосвал ва МАЗ 857100-20 маркали 10 дона прицепни банкдан кредит олиш учун гаровга қўйгани, хали ушбу автотранспорт воситалари тақиқда турганлиги, таъмирталаб, эхтиёт қисмлар билан қайта бутлашга муҳтож бўлганлиги, ҳали гаровдан чиқарилмаган автоуловлар хақида нотариал идорага сохта хужжатлар тақдим этиш йўли билан орадан уч ой муддат ўтиб кетса-да, 2012 йил 27 январь санаси билан расмийлаштириб берганлиги, ҳар бир автоулов камида 70 000 000 сўмга баҳоланиб, шу сўмма ичида йўл жамғарма фонди учун ажратиладиган маблағ ҳам борлигини яшириб, сотиб олувчини чалғитиб, ўзлари ўзаро келишган холда, ўзларига таниш бўлган, сотиб олувчи томонга номаълум бўлган шахсга тегишли бўлган кўчмас мулк, яъни ресторан биносини вақтинчалик гаровга қўйиб, ҳали олинган қарз сўммаси тўлик тўланмаганлигига қарамай, орадан 3 ой ўтгандан сунг, 90 куннинг ичида, «Gallaorol Ko`k Toli» МЧЖ си транспорт воситалари билан ишлаб, 500 000 000 сўмни ҳисоб рақамига тушуриши кўзда тутилган эди.
Акс холда гаровдаа турган, қайсиким, Омонулло Мўминжоновнинг танишига тегишли бўлган «Ресторан» биноси автоматик равишда банк ҳисобига ўтиб кетиши керак эди.
Лекин гаровга қўйилган, умумий баҳоси 250 000 000 сўм бўлган «Ресторан» қайси йуллар билан тақиқда турган бўлишига қарамай, «КAPITALBANK» ОАТБ бошлиғи К. А.Олимов билан келишган ҳолда гаровдаги бинони чиқариб кетиб, Ўзбекистон Республикасининг «Гаров тўгрисида»ги қонун талабларини қўпол равишда бузиб, «Gallaorol Ko`k Toli» МЧЖ сини «КAPITALBANK» ОАТБ олди-да жавобгар қилиб қўйди.
Зероким, «Gallaorol Ko`k Toli» ўз балансида бўлган «Миллий хамом» ва «автокорхона» биноларини ҳам гаровга қўйган эди.
Мазкур кўчмас мулк ўз жойида қолиб, улар қандай қилиб, Ресторан биносини гаровдан ечиб олишди?
Ўзбекистон Республикасининг “Гаров тўғрисида”ги Қонунининг 10-моддасига асосан, гаров нарсасини баҳолаш гаровга қўювчи билан гаровга олувчи ўртасидаги келишувга кўра ёки “Баҳолаш фаолияти тўғрисида”ги қонун хужжатлари талабларига мувофик гаров нарсасини баҳолашдан ўтказиш орқали амалга оширилади. Хар бир тижорат банки ўзининг ички кредит сиёсати талабларидан келиб чиққан ҳолда кредит бериш жараёнида гаровга олинаётган мол-мулкни ўзи мустақил баҳолаши ёки мустақил (ташқи) баҳолаш хизматидан фойдаланиши мумкин.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг «Баҳолаш ишлари тўғрисида»ги қонунининг 3 моддасига мувофиқ мол-мулкни баҳолаш ишларини мустақил баҳоловчи шахс амалга оширади.
Мана шу талабларни инобатга олмаган «КAPITALBANK» ОАТБ маъмурияти ҳам «Gallaorol Ko`k Toli» МЧЖ сини судга бериб, Ўзбекистон савдо-саноат палатаси ҳузуридаги ҳакамлик судининг 2012 йил 14-сентябрдаги ҳал қилув қарорини чиқаришга, ҳамда даъвогарнинг талабани қондириб, жавобгар «Gallaorol Ko`k Toli» МЧЖ сига МАЗ 555102 маркали 20 дона самосвал ва МАЗ 857100-20 маркали 10 дона прицеп бўйича 2012 йил 12-октябрга қадар гаров шартномаси тузиш мажбуриятини қўйди.Акс холда шулар инобатга олиниб, «JM UZBEKISTON» ЁТАЖ да ишлаб чиқарилаётган «NEXIA» русумли 20 дона енгил автомашина сотиб олиш учун «Ғаллаорол кўк толи» МЧЖ сига «КAPITALBANK» ОАТБ дан 600,0 млн. сўм, кредит маблағи ажратишни рад этиш хақида огоҳлантириш хатини берди.
Маъсулияти чекланган жамият бу каби келишмовчилик ва чалғитиш, тадбиркорни алдаб пулини олиб, яна уни бўйнигача қарзга ботирган OOO «ART TRANSQURILISH» раҳбари ва корхона еткачиси Омонулла Мўминжонов ўзлари йўл қўйган қонунбузилишларга жавоб беришларини ва МЧЖга етказилган зарарни қонун тартибида қоплашларини талаб қиламиз.
«КAPITALBANK» ОАТБ бизнесни қўллаб-қувватлашни мувофиклаштириш департаменти бошлиғи Баходир Рахматовга 2012 йил август ойининг 15-кунида «Ғаллаорол кўк толи» МЧЖ рахбарига юк машиналарини банк олдидаги кредитни ёпиб, келажакда қоплайдиган янги фирма топиб келинг деди ва биз шу таклифга биноан Гулистон шахридаги уй-жой қуришга ихтисослашган «Диёрбек» фирмаси раҳбари билан бирга 17-августда «КAPITALBANK» га бордик.
Ва ушбу фирма раҳбари билан таништирдик ва у кишига 1 ойлик фоизни ёпиб бериш учун 30 кун мухлат берди ва шунга ишонч ҳосил қилганидан кейин «Диёрбек» фирмаси раҳбари август ойининг келишилган 30 млн. сўмини ёпиб берди.
Фирма ушбу келишувга кўра бир ойлик фоизни қоплаганидан кейин «Ғаллаорол кўк толи» МЧЖ нинг зиммасидаги 1млрд. 650 млн. ҳамда фоизлари билан «Диёрбек» фирмасига ўтказиб берили шу йўл билан 20 дона енгил автомашиналарни олишга ваъда қилган эди.
Лекин шу йил 07-декабргача ўтказиб бергани йўқ ва банк бошлиғи К.А.Олимжонов юк машиналарни «ART TRANSQURILISH» корхонасига қайтариб бериш хақидаги талабни қўйди.
Тўрт ойдан буён банк департаменти бошлиғи Баходир Рахматов ва бошлиқ К.А.Олимжонов кўрсатмаси билан юк машиналарни «Диёрбек» фирмасига бериб юборилган эди. Биз унинг кабинетида бўлган чоғимизда бошқарув раиси К.А.Олимжонов банк департаменти бошлиғи Баходир Рахматов ҳеч ким эмас, унинг таъбири билан айтганда, уларга ҳатто Бош вазир Ш.Мирзияевнинг баённомаси, қарори ҳам «хеч нарса» дек туюлди.
Ушбу жараёнларнинг кейинги босқичи сифатида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун матбуотда эълон қилиниб, кучга кирди.
Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, ушбу Қонун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 10 ноябрдаги тижорат банкларининг тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш борасидаги фаолиятини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 4051-сонли ва 2008 йил 18 ноябрдаги “Иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарининг молиявий барқарорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 4053-сонли фармонлари талабларидан келиб чиқиб тайёрланган.
Ушбу Фармонларни қабул қилишдан асосий мақсад эса банклар капиталлашувини ошириш, корхоналарнинг иқтисодий аҳволини яхшилаш ва улардаги ишлаб чиқаришни модернизация қилишдан иборатдир.
«Gallaorol Ko`k Toli» МЧЖ си раҳбарияти сиздан мурожаатда кўрсатилган важлар ва қонунбузилишлар юзасидан сифатли хизмат текшируви ўтказиб, адолат қарор топишида, фирибгарлик йўли билан тадбиркорни оёғига болта ураётган, уюшган гуруҳ бўлиб, давлатни, жамиятни, хукуматни алдаб, хукумат қарорларини менсимай, ўз манфаати йулида жамият ривожига тўсқинлик қилаётган раҳбар ва «раҳбарча»ларни кўзини каттароқ очишига амалий ёрдам беришларингни сўрайди.
Илова: Юридик ҳужжатлар ( 20 ) варақда.
«Gallaorol Ko`k Toli» МЧЖ си
раҳбари: Жабборов А.С.




