Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги
Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни
легаллаштиришга қарши курашиш департаментига
Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани «Ўзбекистон»
СФУ си Янгиобод маҳалласида яшовчи фуқаро
Абдуҳолик Ғаиповдан
04122013-йил.
М У Р О Ж А А Т Н О М А
Ҳурматли раҳбарият!
Сизга ушбуларни маълум қиламанким, Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани Бахт шаҳрида яшовчи фуқаро Соатов Шавкат туман рахбарлари, ҳамда ваколатли идораларнинг мансабдор шахслари билан ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлишиб Сирдарё тумани худудида жойлашган йирик биноларни ва ижтимоий-маъмурий объектларни сотиш, бузиш хақида сохта қарорлар қабул қилишиб, жуда катта миқдорда давлат мулкини талон-тарож қилишган.
Бу хақда мен 2009-2010 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига, Сирдарё тумани прокурорига шикоят аризалари йўллаганман.
Сирдарё вилояти хокимлиги котибият мудири Ф. Қутбиддиновнинг 2009 йилда берган 10 2-441-сонли хатига кўра,Сирдарё туманидаги собиқ «Ўзбекистон» ширкат хўжалигини қайта ташкил этиш комиссиясининг 2004 йил 14 июндаги 7-сонли йиғилиш баённомаси ҳамда шу кундаги қарори асосида, собиқ «Ўзбекистон» ширкат хўжалигидаги чорва фирмаси, фермага қарашли бўлган 13та қора моллар, 1 дона «МТЗ-80» русумли трактори ҳамда бино ва иншоатлари жами 7053,4 минг сўмга баҳоланиб, «Эргаш ота сулоласи» номли хусусий фирма раҳбари Д.Бурибоевага сотиб юборилган.
2012 йилнинг охирига келиб, Мен ўз эътирозларимни давом эттириб, Сирдарё тумани хуқуқни муҳофаза этувчи идоралари Шавкат Соатовнинг қилмишларини яшириш мақсадида сотилган ва бузилиб талон-тарож қилинган биноларнинг реал баҳосини камайтириб, тарқатиш комиссияси ходими И.Л.Вейсалов ва раис О.Х.Бойқуловларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 227-205-моддаларида назарда тутилган айбловни эълон қилиб, кейинчалик амнистия акти билан ушбу жиноий иш тугатилганлигини, 2006 йил 29-октябр куни Сирдарё туманидаги «Синдоробод» хўжалик марказий гаражининг бир биносини сотгани учун Синдоров Шавкат дастлаб Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3 қисми билан кейинчалик 209-моддаси 2-қисми билан айбдор деб топилгани хақида баён қилмоқчиман.
Бундан ташқари, Соатов Шавкат ўз ҳаракатларини давом эттириб, 1988 йилда қурилган фойдаланишга яроқли бўлган туманнинг «Навбахор» маҳалласида жойлашган болалар боғчасини бошқа шахсларнинг номига расмийлаштириб олиб, бузиб қурилиши материалларини ўз манфаатлари учун ишлатиб юборган.
«Синдоробод»да фаолият кўрсатиб келган гигант чорва фирмаларидан бири бўлган улкан иншоатни ҳам умумий ер майдони 5,30 гани ташкил этадиган арсенал объектни собиқ ферма мудири Намозов Абдуқодир орқали фуқаро Омон Жумаев номига сотиб, қурилиш материалларини сотиб фойда кўрган.
Мен ўз шикоят аризаларимда Соатов Шавкат Бахт шаҳар собиқ ҳокими Ю.Юлдашев билан талон-тарож қилиш ҳатти-ҳаракатларини давом эттириб, давлатдан ўғирланган маблағлар ҳисобига шу ҳудуддаги «Тошкент-Душанбе М-39» автомагистрали йўналишида қад кўтарган автобекатни бузиб ташлаб хусусий тўйхона ва савдо дўконлари кўриб олганлиги хусусида баён қилганман. Менда бирорта туман ва шаҳар раҳбариятига нисбатан шахсий адоватим ёки хусумати йўқ.
Мен фақат давлат ва халқ манфаатларини кўзлаб турли юқори турувчи ташкилот ва идораларга хат йўлламоқдаман.
Афсуски, 2010 -йилнинг август ойида Ўз. Респуб. Давлат Мулк Қўмитасига жўнатилган мурожаатимиз ва Ўзбекистон Республикаси Хисоб палатасининг 2010 йил 18 августдаги 11-239-сонли хати хам жавобсиз қолдирилди.
Фуқароларнинг ваколатли давлат органларига мурожаати муҳим масаладир. Биринчидан, бу мурожаат замирида фуқаронинг, қолаверса, жамият ва давлатнинг манфаати кўзланган бўлади. Иккинчидан, фуқароларнинг мурожаатлари жамиятда ижтимоий адолат мезонини, қонунийликни таъминлашга бир қадар кўмаклашади.2010 йил 20 сентябр санаси билан Ўзбекистон Республикаси Давлат Мулк Қўмитаси текширувлар натижаси ҳақида Ҳисоб Палатасига хисобот бериши ҳақида 0321-553-сонли хат берган эди.
Лекин ҳанузгача жавоб берилмади.
Ҳозирги кунда Тошкент шаҳар прокуратураси иқтисодий жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими томонидан Ш.З.Соатовни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми «а», «в» бандлари, 177-моддаси 3-қисми «а,б» бандлари 207-моддаси 1-қисми, 209-моддаси 2-қисми «а,б,в» бандлари, 211-моддаси 3-қисми, «а,б,в» бандлари ва 243-моддаси билан айблаш тўғрисидаги жиноят иши бўйича 26.09.2012 йил куни дастлабки тергов ҳаракатлари тамомланиб, жиноят иши мазмунан кўриб учун Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судига юборилган.
Лекин давлат мулкини талон-тарож қилишда иштирок этган бошқа шахслар О.Х.Бойқулов ва И.Л.Вейсаловларга нисбатан ҳеч қандай чора кўрилмади.
Сирдарё тумани прокуратурасининг 2010 йил 20 сентябрдаги №11200м-10 сонли хатига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.04.2003 йилдаги «2003-2004 йилларда корхоналарни давлат тасаруфидан чиқариш дастури тўғрисида»ги 185-сонли қарорига асосан «Ғунча» болалар боғчаси биржа ва биржадан ташқари бозорларда тўлик сотилиши белгиланган экан.
Шунга кўра, ушбу болалар боғчаси ким ошди савдосига чиқарилиб, биржа савдоларида олди-сотди шарномасига асосан фуқаро Ш.Соатов томонидан сотиб олинган ва шу асосда унга мулкий хуқуқни берувчи давлат ордери берилган.
Хўш шундай экан давлатимиз унга «боғчани сотиб олиб, уни майдалаб, бузиб кейин сотиб юбор»- деб ваколат бермаган-ку!
Бундан ташқари фуқаро О.Жумаев «Синдоробод» ширкат хўжалигига қарашли чорвачилик фермасини хукумат қарорига кўра, Сирдарё вилоят давлат мулк бошқармасининг 27.08.2010 йилдаги далолатномасига асосан хусусийлаштириб олиб, кейин бузиб талон-тарож қилиши кўзда тутилмаган-ку, аксинча чорвачиликни ривожлантириш учун режалаштириши керак эди.
Эътиборингизни Сирдарё тумани прокуратураси томонидан берилган 2009 йил 05-мартдаги №1031м-09 сонли жавоб хатига қаратмокчиман.
Аниқланишича, туманнинг собиқ «Ўзбекистон» ширкат хўжалигидаги чорва фермаси «Эргаш ота сулоласи» хусусий фирмаси раҳбари Д.Бўрибоевага 14.06.2004 йилда хўжалик қайта ташкил этиш комиссияси йиғилишининг 7-сонли баённомаси ҳамда фермага қарашли бўлган 13 бош қора моллар ва 1 дона «МТЗ-80» русумли трактори, бино ва иншоатлари жами 7053,4 минг сўмга баҳоланиб сотилган.
Жавоб хатида прокуратура Д.Бурибоева «Соҳил» ФХХУ худудида 120 бош қора молга мослаштирилган чорва фермаси қайта қурилиб, қора моллар сони 38 тага етказилганлиги, «МТЗ-80» русумли трактори соз ҳолатда ишлаётгани, бузиб ташланган собик чорва фермаси ери туман ҳокимининг қарори билан «Нуроний»лар боғига айлантирилганлиги хақкида ёзган.
Лекин аслида ҳам шундаймикан?
Агар шундай бўлса, нима учун 2012 йилга келиб фуқаро Соатов Шавкат ва бошқалар устидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари Сирдарё вилоятида эмас балки айнан Тошкент шаҳрида олиб борилмоқда?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.07.2006 йилдаги ПК 407-сонли қарорига асосан «Сирдарё автошоҳбекат» корхонасига қарашли Бахт шаҳридаги янги бино инвестиция киритиш мажбуриятлари эвазига сотилиши белгиланган, мазкур бинони Сирдарё вилояти тендер комиссиясининг 20.12.2006 йилдаги йиғилиши баённомасига асосан фуқаро Ш.Соатов томонидан 122000,0 минг сўм миқдорида инвестиция киритилган.
Инвестиция мажбуриятларини қабул қилиш бўйича комиссия 30.01.2009 йилда карор қабул килиб, унга 25.04.2009 йилда №5204-сонли мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи давлат ордери берилган.
Бахт шаҳар ҳокимининг 2009 йил 28 еврал куни 13-сонли Қарори билан ўғлим Гаипов Гулмуродга, Бахт шаҳар ҳудудидан ўтувчи М-34 йўлининг 94 км.даги чорраха ўнг ғарб томонидан иккита ҳар бири 3х4 метрдан савдо дўкони «Минемаркет» ва дарвоза комплекс қурилиши учун ер ажратилган.
Ушбу қарорга илова сифатида Бахт шаҳар ҳокимлиги қошидаги ер танлаш комиссиясининг далолатномаси, Вилоят архитектура ва қурилиш бошқармаси розилик хулосаси, вилоят архитектура ва қурилиш бошқармаси бошлиғи Э.Джураев, Марказий ХДААЙСИТФДК директори Н.Шоимов ҳамда вилоят ИИБ ЙХХБ йўл назорат бўлими ходими Рахматовлар томонидан тасдиқланган савдо дўконларининг жойлашув тасвири қўшилганлиги аниқланган.
Ўғлим, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 августдаги 357-сонли қарорига асосан қуриладиган савдо дўкони биноси ва дарвоза комплексининг қурилиш ишларини бошлаш учун туман тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш инспекцияси, вилоят архитектура ва қурилиш бош бошқармаси билан МРТТ АПЗ 1,2 қисмларини тайёрлаб бериш тўғрисида шартнома тузиш мақсадида, ҳамда вилоят архитектура ва қурилиш бош бошқармасидан қуриладиган ишоатлар эскиз лойиҳасини тайёрлаб беришни сўраб бир неча маротаба мурожаат қилди.
Лекин бу маъсулиятли иш юклатилган бош меъмор Ш.Эшбоев ва бошқа маъсул шахслар ўзларини нимагадир четга олиб туришди.
Шаҳарсозлик кодексининг 23-моддасига асосан туман ҳамда шаҳар архитектура ва қурилиши бўлимлари вазифаларига аҳоли пунктларининг бош режаларини батафсил режалаштириш лойиҳалари, шахарсозлик ҳужжатлари билан таъминлаш ва бошқа таклифлар бериш кабилар киришлиги қайд этилган.
Бугунги кунда ўғлим Гаипов Гулмуродга ажратилган ер майдонида девор тўсиқ қурилган.
Мана қарор чиққанига қарийиб 4 йил муддат бўлибдики, ҳамон тадбиркорлик фаолиятини юрғизиш учун бизга рухсат берилмаяпти, имконият чегаралаб қўйилган.
Бундай қўштирноқ орасидаги тадбиркорларнинг орқасида кимлар турибди, уларни кимлар ҳимоя қиляпти? Буни юқори турувчи орган ходимлари яхши билишади.
Сизлардан қонунбузар шахсларга нисбатан қўзғатилган жиноят иши ҳаспўштланмасдан қонуний доирада олиб борилишини ва халқ мулкини жойига қайтаришда, давлат ва жамият манфаатларини кўзлаган холда айбдорларга чора кўрилишини сўрайман.
илова: Қарор ва бошқа ҳужжатлар
Абдуҳолик Ғаипов



