Кредит олай десангиз, «Халқ банки”дагилар билан элликга эллик қилинг!

                 Халқ банки

                             Ўзбекистон Республикаси Марказий

                             Банки раисига

           Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги

                                    Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни

                                    легаллаштиришга қарши курашиш  департаментига 

                            100047, Тошкент ша=ри академик Я.Ғуломов кўчаси,39

 

                             Сирдарё вилояти, Сирдарё туманида  фаолият

                            кўрсатаётган  «Эркинжон Холиқул»  фермер

                             хўжалиги раҳбари Тўлқин Норовдан.

 

Ш   И   К   О   Я   Т               А   Р  И   З   А   С   И

 Сизга аризам орқали ушбуларни ёзиб маълум қиламанким, 2011 йил Давлат Тижорат Халқ Банки Сирдарё вилояти Сирдарё тумани филиали кредит бўлимига  «Эркинжон Холиқул» фермер хўжалиги эхтиёжлари учун ҳайдов техникаларига эҳтиёт қисм олиш мақсадида, 16 % лик банк тижорат кредит ҳужжатларини расмийлаштириб тақдим қилган  ДТ Халқ банки Республика Бошқаруви рухсати билан 2011 йил 31-декабр кунида 10 000 000 (ўн миллион) сўм кредит мабдағи Давлат Тижорат Халқ Банки Сирдарё вилояти Сирдарё тумани филиалига келиб тушди.

Лекин ўша пайтда мазкур банк филиал кредит бўлими бошлиғи вазифасида ишлаган Амир Шодмонов 2011 –қишлоқ хўжалиги йилида ғалла экиш ва парвариши учун берилган кредитдан 3,500 млн (Уч млн.500 000)сўм қарзинг бор деган баҳоналарни рўкач қилиб, кредит маблағани бермай чўзиб юриши натижасида 2012 йил 27-март куни муддат ўтиб, маблағ яна орқага яъни ДТ Халқ банки Республика Бошқаруви балансига ўтиб кетди.

Ваҳоланки мен банк маъмурияти ўртасида гаров шартномасини имзолаб, “Дамас” русумли автомашинамни 14 миллион сўмга баҳолаб, кредитни тўламаслик хавфидан батамом озод бўлган эдим.

Бошқа тўловларни ҳам амалга оширганман.

Жумладан, Тошкент шаҳрида жойлашган “Бизнес Колд” фирмасидан эхтиёт қисмлар сотиб олиш учун тегишли юридик ҳужжатларни ҳам расмийлаштириб қўйган эдим. Зеро пахта тозалаш корхонасида ҳам олган кредит маблағларимни тўлаш учун етарли маблағим мавжуд эди.

Буни қарангки, Сирдарё туманида фаолият кўрсатаётган айрим “Шаҳриёр Элёр Файз” ҳамда  “Усан Маннон Барака” каби фермер хўжаликлари 2011 йил Давлат Тижорат  Халқ Банки Сирдарё вилояти Сирдарё тумани филиали кредит бўлимига  мурожаат қилишиб, осонгина 3 фоизлик кредит маблағларини олишиб, банк кредит бўлими бошлиғи билан 50%ни ўртада тенг бўлишиб, ҳукуматимиз томонидан фермерлар учун яратилган қулайликдан фойдаланмоқдалар.

Лекин мен бундай шартларга кўнмаганим учун сарсон-саргардон бўлиб, қанча маблағ сарф қилиб, охир оқибат кредитимни ололмай ахмоқ бўлиб қолдим.

“Халқ банки” Бошқарувининг 05.09.2005 йилги 35/2-сонли қарори билан тасдиқланган «Халк банки муассасаларида амалга оширилаётган операцияларни кейинги назорат қилиш тартиби тўғрисида»ги тартибига зид равишда,  ДТ “Халқ банки”нинг Сирдарё туман филиали кредитлаш бўлими бошлиғи  бўлиб ишлаб келиб,  Амир Шодмонов  Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг “Ўзбекистон Республикаси банкларида кредит ҳужжатларини юритиш тартиби тўғрисида”ги 29.03.2000 йилда Адлия вазирлигида 906-сон билан рўйхатга олинган Низом ва Ўзбекистон Республикаси Давлат-тижорат халқ банки кредит сиёсатининг “Асосий йўналишлари” талабларига қатъий равишда амал қилимасдан, ДТ Халқ Банки Сирдарё вилояти филиал бошқарувчисининг ўринбосари-кредитлаш ва иқтисодий таҳлил бўлими бошлиғига мен тайёрлаб такдим этган кредит ҳужжатлари хақида тўғри хисобот бермай, суъистемолликларга йўл қўймоқда.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 744-моддасига биноан, банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) томонидан иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари беради.

Якка тартибда иш олиб борувчи тадбиркор ёки ташкилотнинг раҳбари томонидан банкка ёки бошқа кредит ташкилотига фермернинг ёки ташкилотнинг хўжалик аҳволи ёки молиявий ҳолати тўғрисида билатуриб ёлғон маълумотларни тақдим қилиш йўли билан кредит ёхуд кредит олиш учун имтиёзларнинг олинишини, кредит маблағларини ўзлаштириш ёки текинга олиш мақсади бўлмаган тақдирда Жиноят кодексининг 205 ёки 170-моддалари билан жиноят иши очилишига сабаб булади. Ўз фаолиятини юридик шахс макомида ташкил этган ҳолда амалга оширувчи фермер хўжаликларига кредит маблағи қайтаришлилик, тўловлилик, таъминланганлик, муддатлилик ва мақсадли фойдаланиш шартлари асосида берилади.

Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддасида фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқувчи давлат органлари аризалар, таклифлар ва шикоятларни умумлаштиришлари ҳамда таҳлил этиб боришлари белгиланган.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, фуқароларнинг хуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари, шунингдек жамият ва давлат манфаатларини бузилишини юзага келтирувчи сабабларни ўз вақтида аниқлаш ҳамда бартараф этиш мақсадида барча давлат органлари учун умумий бўлган мурожаатларни таҳлил қилиб боришнинг мезонлари ва тартибини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш мақсадга мувофиқдир.

Демократик хуқуқий давлат ва очиқ фуқаролик жамияти барпо этиш шароитида фуқаролар мурожаатларининг ваколатли давлат органлари томонидан ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқилиши ҳамда улар юзасидан қонуний қарорларнинг қабул қилиниши – инсон хуқуқларини таъминлаш асосларидан бири бўлиб хизмат қилади.

 «Эркинжон Ҳолиқул» фермер хўжалиги раҳбари:                 Норов Т.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares