Ҳурматли рахбарият!
Самарқанд вилояти, Пахтачи тумани, Қарнаб қишлоғида 1959 йилдан буён фаолият кўрсатиб келаётган ҳозирги кунда Самарканд вилояти халқ таълими бошқармасига қарашли ва унинг тасарруфида бўлган, 52-сонли мактаб- интернат туман марказидан 30 километр масофада жойлашган бўлишига қарамай, боқувчисини йўқотган, чин етим, кам таъминланган, шунингдек чўпон –чўлиқларнинг болаларига таълим тарбия бериб келаётган зиё масканларидан бири.
Айни пайтда мактаб-интернатда жами 262 нафар ўқувчи ёшлар, жумладан турли тоифадаги аҳоли қатлами: 9 нафар чин етим, 91 нафар ярим етим ва 162 нафар кам таъминланган, ижтимоий химояга муҳтож бўлган оилалар фарзандларига 63 нафар педагог ва ишчи ходимлари таълим-тарбия бериб келишмоқда.
Лекин мазкур бино йиллар мобайнида фаолият кўрсатиб, таъмирга мухтож бўлиб қолганлиги ва бошқа молиявий сабаблар кўрсатилиб, маҳаллий раҳбарият ёпиш ҳақида огоҳлантириш берган.
Ўзбекистон Республикасидаги бозор ислоҳотларининг ўзига хос жиҳати уларнинг инсон тараққиётига қаратилганлигидир.
Жисмоний имкониятлари чекланган, шунингдек ижтимоий жиҳатдан ночор аҳволда бўлган вояга етмаганларга ижтимоий-психологик ҳамда педагогик ёрдам кўрсатиш чораларини кўриш бу ҳукуматимиз олиб бораётган оқилона сиёсатдир.
Биз қишлоқ жойларда узлуксиз таълим тизимини ривожлантиришнинг концептуал асослари ва энг муҳим истиқбол вазифалари, ижтимоий-педагогик шарт-шароитларни амалга ошириш манбалари, ҳамда ўқув-тарбия жараёни мазмунини янгилаб бориш механизмларини тубдан яхшилаш тарафдоримиз.
Жумладан 52-сонли мактаб- интернатни сақлаб қолиш, уни халқимизнинг зиё тарқатувчи маскани сифатида қабул қилиб, таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш, мазкур таълим муассасасини янгидан қуриш ва реконструкция қилиш, бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлардан самарали фойдаланиш ҳамда 9-синф битирувчиларини таълимнинг кейинги босқичига қамраб олиш юзасидан Бюджет маблағлари ҳисобидан қурилиш, мукаммал ва жорий таъмирланиш ишларини режалаштиришни таклиф этамиз.
Жаҳон ҳамжамиятида ҳар қандай давлатнинг мавқеи аҳолисининг турмуш даражаси ҳамда сиёсий ва иқтисодий фаоллиги билан белгиланади.
Глобаллашув сари бораётган ҳозирги дунёда давлатнинг халқаро рақобат жараёни шартларига тез мослашуви унинг муваффақиятли ва барқарор ривожланишининг асосий омили ҳисобланади.
Бунда юксак тараққий этган давлатларнинг асосий устунлиги – таълим тизимининг ҳолати билан аниқланадиган, шахсни ривожлантириш имкониятлари мавжудлиги билан боғлиқ.
Давлатнинг бугунги ва истиқболдаги барқарор иқтисодий ўсишини таъминловчи омиллар айнан таълим соҳаси ривожланишига бевосита боғлиқ. Умумтаълим мактаблари қурилиши ва реконструкцияси махсус ишлаб чиқилган лойиҳалар асосида амалга оширилиб, бугунги кун мактабининг янги қиёфаси яратилмоқда, таълим муассасалари замонавий ўқув жиҳозлари, техникалар ва компьютерлар билан таъминланмоқда.
Яъни энг юксак талабларга жавоб берадиган ўқув-моддий база ва таълим стандартларини шакллантириш, қишлоқ ва шаҳар таълим муассасалари моддий базаси ва жиҳозланишидаги тафовутларни босқичма-босқич бартараф этиш асосида болаларнинг таълим-тарбия олишлари учун тенг шароитлар яратилди.
Мактаб-интернатда иқтидорли болалар кўпчиликни ташкил этади.Шундай экан иқтидорли болаларнинг қобилияти ва истеъдодини аниқлаш, тарбиялаш, тўлақонли рўёбга чиқаришнинг ягона умумиллий тизимини шакллантириш, ўқув-тарбия жараёнини индивидуаллаштириш, табақалаштириш ва профиллаштиришнинг илмий асосларини яратиш лозим.Фанлар ва йўналишлар бўйича ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш ўрнига уни ҳаракатдан тўхтатиш инсофдан эмас.
Якинда Президентимиз Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 21 йиллиги муносабаати билан қилган маърузасида, айнан “Янгисини қурмасдан туриб эскисини бузманг” деган пурмаъно фикрни бир неча маротаба қайтардилар.
Бу бежиз эмас албатта. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов таъкидлаганидек, мустақил Ўзбекистонни ривожлантиришнинг устивор йуналишларидан бири бўлган кадрлар тайёрлаш учун таълим муассасаларига маблағ бериш механизмини шакллантириш кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантиришнинг асосий йўналишларидан бири этиб белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги меъёрий ҳужжатлари, кўрсатмалари, буйруқлари, тартиблари ва ҳисоботларида айнан Самарқанд вилояти, Пахтачи тумани, Қарнаб қишлоғида жойлашган 52-сонли мактаб-интернатнинг фаолиятини тўхтатиш, молиялаштиришни бундан кейин бас қилиш ҳақида аниқ бир кўрсатма йўқ.
Таълимни молиялаштиришда давлатнинг ролини белгиловчи иккита омил мавжуд.
Улардан биринчиси – фуқароларнинг ялпи таълим олиши учун давлатнинг масъулияти бўлса, чунки жамиятнинг ривожланиши мамлакатнинг таълим салоҳияти ҳолатига боғлиқдир, иккинчиси – ушбу масъулиятни жамият билан ўзаро тақсимлашдир. Шу муносабат билан давлат меҳнат бозори талаблари асосида, етук мутахассисларни тайёрлаш жараёнида таълимга ресурслар қўйишда масъулиятни ўз зиммасида сақлаган холда, таълимни молиялаштириш соҳасида шерикликка интилади.Биз ўз фикримизни баён этишдан олдин аввало шуни айтмоқчимизким, 52-сонли мактаб-интернат фаолияти тўхтатилиши кам таъминланган оилалар қатлами, боқувчиси йўқ, етим ва чин етим ўқувчилар контенгенти орасида ўзбек модули ва бешта тамойил нуқтаи назаридан келиб чиқадиган вазифаларга зид бўлган табақалаштириш келиб чиқишидан ташвишда эканлигимизни айтмоқчимиз.
Ер юзида инсонлар тенг ҳуқуқли яратилган.Таълим олиш, давлат қарамоғида бўлиш уларнинг узвий ҳуқуқидир.
Шундай экан биз ота-оналар, педагог ходимлар 52-сонли мактаб-интернатнинг фаолиятини тўхтатишдан катта маънавий зарар кўрамиз. Биз хомийлик ёрдамига муҳтож, аҳолининг ижтимоий ночор қатламини таълим моҳияти билан қўллаб-қувватлаётган таълим муассасаларини қўшимча молиялаштириш ва жамоатчилик назоратини таъминлайдиган чуқур ва тармоқланган сармоя ва васийлик тизимининг юзага келишидан манфаатдормиз.
Жамиятда тирик етимлар сони кўпаймоқда. Давлат етимхоналарнинг сони ортишидан манфаатдор эмас. Моддий ва бошқа жиҳаттан таъминланганлигига қарамай уларда тарбияланган болалар оилада, ўз ота-онлари бағрида вояга етган болалардан фарқ қилади.
Шундай экан бизнинг давлатда меҳрибонлик уйларидан кўра мактаб-интернатларнинг моддий қўллаб-қувватланиши, таълим арсеналида янги модефекация бўлиб шаклланиши мақсадга мувофиқ эмасми?
Аҳолининг оммавий таркиби сони, моддий турмуш даражаси, даромади, оилавий муносабатларни ва шу каби масалаларни ўз ичига олинади.
Дархақиқат, Оилани озиқ-овқат ва истеъмол моллари билан таъминлаш муаммолари давлат ижтимоий сиёсатининг асосий мақсадини ифода этади. Лекин Оилавий таркибни социологик махсус соҳаси микросоциологияда ҳам чуқур тадқиқ этиш мақсадга мувофиқ.
Унда иқтисодий психологик жихатларни эътиборда тутиш зарур. Никоҳ муносабатлари, ёлғиз яшовчиларни, оилавий бузилиш сабабларини ўрганиш, чин етимларнинг кўпайиши, боқувчиси йўқ оилаларда камол топаётган вояга етмаган аҳоли қатламининг таълим олишини кафолатлаш, ижтимоий таркибини ижобий ривожланишида катта ахамиятга эга эканлигини унутмаслигимиз керак.
Зеро, Самарқанд вилояти, Пахтачи туманида фаолият кўрсатаётган ижтимоий терминал ҳисобланган 52-сонли мактаб-интернатнинг фаолиятини тўхтатиш инсонпарварлик тамойилларига умуман тўғри келмайди.
Илова: Ота-оналар ва педагог жамоа мурожаатлари.
Мулоқот учун тел. рақами Суннат:+998943733999




