СИРДАРЁДА СУД ИЖРОЧИЛАРИ БОСМОХОНА БОШЛИҒИНИНГ СУРУВИНИ ОЛДИЛАРИГА СОЛИБ КЕТДИ


қўйСУД ИЖРОЧИЛАРИ ТОМОНИДАН НОҚОНУНИЙ ТАЛАНГАН ТАДБИРКОР НОЛАСИ:

Шу йили  салкам 7 ой деганда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини таъминлаш департаменти Сирдарё вилояти худудий бошқармасига қарашли Сирдарё тумани суд ижрочилари бўлинмаси мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 206-моддасининг 1-қисми билан жиноий иш қўзғатилган эди.

2013 йил 14-февралда  Сирдарё тумани прокуратурасига берган жиноятни очишга оид  фуқаровий даъвомиз жавоби салкам икки ой деганда, яъни 2013 йил 08 апрел кунида келди.

Сирдарё тумани суд ижрочилари бўлинмаси мансабдор шахслари томонидан сохта ижро ҳужжатига асосан давлат фойдасига мусодара (талон-тарож) қилинган қўчқорлар арзон гаровга сотилди қилиб расмийлаштирилиб, туман молия ва давлат солиқ идораси ходимлари иштирокида 13 бош қўчқорни дастлаб 7 бош, нархлашга келганда 3 бош деб кўрсатишган.

Бу ҳолатни, оддий килиб айтганда, содир этилган жиноятни яширишдан бошқа нарса эмас.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш ва либераллаштириш жараёнида 2008 йилнинг 22 сентябрида қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун муҳим ўрин тутди.

Жумладан, ушбу Қонун билан Жиноят кодексига жиноятлар тўғрисидаги аризалар, хабарлар ва бошқа маълумотларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш ёки кўриб чиқиш хизмат вазифаларига кирадиган мансабдор шахснинг жиноятни ҳисобга олишдан қасддан яшириши учун жиноий жавобгарликни белгиловчи янги  2411-модда киритилди.

Бу қўшимча содир этилган ёки тайёрланаётган жиноятлар ҳақидаги аризалар, хабарлар ёки бошқа маълумотларни қабул қилишдан бош тортиш, уларни рўйхатдан ўтказмаслик ва кўриб чиқмаслик каби ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг ходимлари томонидан ҳанузгача йўл қўйилаётган ҳолатларга қарши курашишга қаратилгандир.

Жиноятларни ҳисобдан яширишнинг асосий сабаблари жиноят ҳақидаги ариза ва хабарларни қабул қилиш ва рўйхатдан ўтказиш тартибини белгиловчи норматив-ҳуқуқий фактлар талабларини бузиш, тегишли ҳудудда жиноятчилик ва жиноятларни фош этиш даражасини сунъий равишда ижобий қилиб кўрсатишга интилишдан иборат.

Туман прокуратураси мулозимларининг айби билан ижрочилар лашкари бошлиғи Ш.Жумабоевнинг раҳнамолигидаги уюшган гуруҳнинг 2013 йил 17 январ куни хўжалигмизга тегишли қўрага келиб, босқинчилик йўли билан қўйларни олиб чиқиб кетгани хусусидаги жиноий ҳаракатни фош этиш учун олти ой вақтим кетди.

Афсуски, фермер хўжалигимизда 2011 йилдан буён қўй подасида  селекция ишлари олиб борилаётган эди.

Экстрьер сифати юқори жайдари қўйларга Ҳисори қўчқор қўйилиб, 2011 йилнинг декабрида дастлабки дурагай (жайдари 50 %, Ҳисори 50%) олинган эди.

Дурагай қўйларга Ҳисори қўчкор қўшилиб, чорак кам Ҳисори чиқариш арафасида эдик.

Суд ижро ходимлари суднинг тегишли қарорисиз ноқонуний тарзда содир этган мусодараси оқибатида вужудга келган фермер хўжалигимиздаги иқтисодий  танглик туфайли олиб борилган селекция ишларини йўққа чиқарди.

Кредитни ёпиш учун дурагайларни сотишга мажбур бўлдик.

Шу ҳисобда «Наслли Кумуш кўрка» фермер хўжалигига келтирилган моддий зарар 36 000 000 сўмни, маънавий зарар миқдори 30 000 000 сўмни жами 66 000 000 (Олтмиш олти миллион) сўмни ташкил этади.

Мен ўз мурожаатимга етказилган моддий ва маънавий зарарнинг бухгалтерия ҳисоботини илова қилмоқдаман.

Мамлакатмизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳатлари бир-бирини тўлдирувчи, уйғун, тизимли тарзда йўлга қўйилган бўлиб, суд қарорлари ижросини таъминлаш, ижро ишини юритиш тўғрисдаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириб бориш бугунги куннинг долзарб вазифаларидандир.

Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 3-моддасига кўра суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти (кейинги ўринларда – Суд департаменти) органларининг суд ижрочилари зиммасига юклатилади, уларнинг ваколатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ва давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни назорат қилиш, ҳисобга олиш ва сотиш, шунингдек пул маблағларини ҳисобга олиш тартибини такомиллаштириш мақсадида, 2009 йил 15 июлда Вазирлар Маҳкамасининг 200-сон қарорига илова тариқасида “Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисида”ги Низом қабул қилинди.

Мазкур Низомда «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, ҳисобга олиш, сақлаш, баҳолаш ва сотиш, шунингдек уни йўқ қилиб ташлаш тартиби назарда тутилган.

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунинг 831-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасининг Бош суд ижрочиси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг бош суд ижрочилари, шунингдек, уларнинг ўринбосарлари суд ижрочиларининг ноқонуний ва асоссиз қарорларини бекор қилади.

“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида” ги Қонуннинг 45-моддасига кўра ихтиёрий равишда ижро этиш учун суд ижрочиси томонидан белгиланган муддатнинг ўтганлиги мажбурий ижро этиш чораларини қўллаш учун асос бўлади.

Лекин биз бу ерда  ижро ҳаракатига бўйсунмаслик ёки босқинчилик йўли билан бировнинг қўйхонасига бостириб кириш учун муайян ҳуқуқ белгиланганлигини кўрмадик.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июндаги «Тадбиркорлик субъектини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-3619 сонли фармони мавжуд бўлиб, бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг «Тадбиркорлик  субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва уларнинг жавобгарлигини эркинлаштиришни такомиллаштиришга йўналтирилган» №12149-сонли қарорида тадбиркорлик фаолиятига мансабдор шахсларни аралашувини қисқартириш уларни ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоясини таъминлаш ва тадбиркорлик фаолиятини асоосиз чеклашларга йўл қўймаслик масаласи қаттъий белгилаб қўйилишига қарамай, Сирдарё тумани Суд ижрочилари қонунни топташди.

Демак, улар учун жазо муқаррар.

Мурожаатимга илова этилаётган ҳужжатлар асосида айбдорлар устидан тўпланган тергов ҳужжатини ЖИБ Сирдарё вилояти судига чиқаришда раҳбарий кўрсатма беришингизни сўрайман.

«Наслли Кумуш курка» фермер хўжалиги раиси Алимбой .

2014 йил- январь.

 

 

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares