Фирибгарликда айбланаётган Суд котиби қидирувда

Firibgar 2

Ўзи асли Жиззах вилояти Зомин туманида туғилган, ҳозирда Тошкент шаҳар, Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани судида девонхона котиби вазифасида ишлаб келаётган, айни пайтда Тошкент шаҳридаги яшаш манзили Тошкент шаҳри, Шойҳантаҳур тумани, 1-сон шаҳар шифохонаси, 9 қаватли уй, 4-қават, 1-подъезд 57-хонадонда бўлган,   фуқаро Ортиқбоев Илхом, суднинг тегишли қарори билан давлат фойдасига мусодара этилган автомашиналарни арзон нархда сотиб олиш учун кўмаклашиш шарти билан мендан 2013 йил март ойида, жами бўлиб 10 000 АҚШ долларини турли вақтларда ва турли жойларда олган, яъни 2013 йил март ойида 6000 АҚШ долари кейинчалик 2013 йил май ойида 4000 АҚШ доллари олиб, мен ҳоҳлаган «JM UZBEKISTON» ЁТАЖда ишлаб чиқарилган «LASETTI» автомашинасини биринчи позициясини тўғирлаб бераман деб олиб, шу билан мени чув тушириб кетди.

Мени ўз ҳақ-ҳуқуқларимни ҳимоя қилишни сўраб прокуратура ва ички ишлар органларига мурожаат қилишдан бошқа иложим қолмади.

Фирибгар суд котиби Ортиқбоев Илҳом ўзига тегишли бўлган мобиль рақамларини (+998983697677, +998909128882,+998936048181) менга қолдириб, ишончимга кириб, охир оқибат алдаб кетди.

Прокурор тезкор-қидирув фаолияти, суриштирув ва дастлабки терговни амалга оширувчи органлар томонидан қонунларнинг бажарилиши устидан назорат олиб бориши керак.

Бу борадаги ваколатларни амалга  ошириш  юзасидан  Ўзбекистон  Республикаси  Бош прокурори  ўзининг “фуқароларнинг  ҳуқуқ ва  эркинликлари, жамият ва  давлат манфаатларини  ҳимоя қилиш  юзасидан  прокурорлик фаолияти самарадорлигини  ошириш  тўғрисида”ги 2004 йил 22 июндаги 25-сонли  буйруғида прокурорлар  олдига  аниқ  вазифалар қўйган.

Ортиқбоев Илҳом ва унинг атрофидаги уюшган гуруҳ биздан бошқа жуда кўп соддил фуқароларни алдаб, катта миқдордаги пул маблағига эга бўлиб, тергов органларидан яшириниб юрибди.

Отасининг тел. рақами: +998915660436, акасининг тел. рақами:+998943406236, акаси Зафарнинг тел.рақами:+998915683228, Тошкент шаҳридаги жиноий шериги Умиднинг тел.раками: +998983655656.

Сиздан ушбу уюшган гуруҳ томонидан содир этилган жиноятни очишда ва уларни қидириб топишда ваколатингиз доираси бизга амалий ёрдам беришингизни илтимос қиламиз.

Эслатиб ўтамиз, суд котиби Ортикбоев Илҳомнинг отаси Жиззах вилоятида ҳакамлик судининг раиси Бозорбой Ортиқбоевдир.

Олтибоев Маъруф

Айнан қуйида келтирилаётган аризага асосан 2014 йил январ ойида  прокуратура томонидан фирибгарликда айбланаётган  Ортиқбоевни Илҳомни топиш учун қидирув эълон килинган:

                                                        Тошкент шаҳар прокуратурасига

        Жиззах вилояти, Зомин тумани, Даштобод шаҳри,

                                     Улуғбек МФЙ, Низомий кўчаси, 1-уйда яшовчи

                  фуқаро Олитобоев Маъруф Маҳкамовичдан

0212014-йил.

                    ШИКОЯТ АРИЗАСИ

Аризамнинг мазмуни шу ҳақдаким,ўзи асли Жиззах  вилояти Зомин  туманида туғилган, муқаддам Даштобод  шаҳри, Ҳамза маҳалласи, Маданият  кўчасида яшаган, ҳозирда Тошкент  шаҳар, Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани судида девонхона котиби вазифасида ишлаб келаётган, айни пайтда Тошкент шаҳридаги яшаш манзили тахминан Тошкент шаҳри, Шойхантаур тумани,  мўлжал 1-сон шаҳар шифохонаси, 9 қаватли уй, 4-қават, 1-подъезд 57-хонадонда бўлган,   фуқаро Ортиқбоев Илҳом, суднинг тегишли қарори билан давлат фойдасига мусодара этилган автомашиналарни арзон нархда сотиб олиш учун кўмаклашиш шарти билан, мендан 2012 йил 12 декабр санасида 7000 АҚШ долларини юқорида кўрсатилган манзилда олган эди.

Менга сотилган «JM UZBEKISTON» ЁТАЖда ишлаб чиқарилган «LASETTI» автомашинаси Тошкент шаҳри, Уйғур проспекти, Чилонзор кўчаси, 78-уйда яшовчи фуқаро Эргашев Нодир Тоҳировичга тегишли бўлиб, кейинчалик Ортиқбоев Илҳом мазкур автомашинани расмийлаштириб бераман деб яна 2013 йил 30 июль куни 2 млн. сўм олди ва сўзида турмай мени алдаб кетди.

Ҳозирги кунгача ундан сотиб олган автомашинам бировнинг номида турибди.

Бундан ташқари бу фуқаро турли йўллар билан менинг ишончимга кириб, 2013 йил 03 июл куни  «Нексия» автомашинаси олиб бераман деб мендан 8000 АҚШ долари олган.

У ўзига тегишли бўлган мобиль рақамларини (+998983697677, +998909128882,+998936048181) менга қолдириб, ишончимга кириб, охир оқибат алдаб кетди.

Жами олган пули 57 000 АҚШ доларин ташкил этади.

Жиноят процессининг турли босқичларида жиноят натижасида етказилган мулкий зарарни ундиришнинг усули сифатида кўриладиган фуқаровий даъвони қўзғатиш, таъминлаш, кўриб чиқиш ва ҳал этишда жиноят-процессуал қонунчиликнинг нормаларини амалий тўғри қўллаш, унинг назарий асосларини, у ёки бу жиҳатларини, шунингдек жиноят процессида фуқаровий даъвони кўриб чиқиш ва ҳал этиш механизмини такомиллаштиришнинг айрим масалалари юзасидан адолатли тўхтамга келишингизни сўрайман.

Шахснинг мулкий ҳуқуқларининг процессуал кафолатларини мустаҳкамлаш мақсадида “Жиноят ишини юритишга масъул давлат органлари ва мансабдор шахслар жиноят туфайли етказилган моддий, жисмоний ёки маънавий зарарнинг ундирилишини таъминлаш учун фуқаровий даъвони таъминлаш, кўриб чиқиш, ҳал этиш ва етказилган зарарларни қоплаш орқали фуқароларнинг жиноят ва унинг оқибатлари натижасида камситилган ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилишлари шарт”лиги асослантирилди ва бу қоида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 18-моддасига еттинчи қисм сифатида тўлдирилиши таклиф этилди.

Шундай экан аризамда кўрсатилган важлар юзасидан «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонуннинг 15-моддасига  биноан аризамни кўриб чиқиб, тегишли қарор қабул қилишингизни сўрайман.

Олтибоев  Маъруф

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares