«Ўзбекнефтгаз» МХК раисига
Тошкент ш.Истикбол кучаси 21-уй.
«O’zdavenergonazorat» инспекцияси бошлиғига
Тошкент ш.М.Улугбек тумани, Истиқлол кучаси 6-уй.
Жиззах вилояти, Зомин тумани, «Оқар» қишлоғида
яшовчи аҳоли номидан
08 12014-йил.
Ш и к о я т а р и з а с и
(Зангори олов устида совуган палов)
1. Юқоридаги манзилда яшовчи кўп сонли аҳолининг 2010 йил август ойида қилган ёзма мурожаатидан кейин, «Ўзбекнефтгаз» Миллий Холдинг компаниясининг 2010 йил 17 августдаги 2328-129 –сонли топшириғига асосан, Жиззах вилоти, Зомин тумани, Даштобод шаҳри, «Оқар» хўжалиги, «Бахт» маҳалласи аҳолисининг табиий газ таъминотидаги муаммолари тўғрисида ёзган мурожаатномаси бошқарув идораси Самарқанд шаҳрида жойлашган «Марказгазтаъминот» УК мутасаддилари ҳамда Жиззах вилояти бўйича шаҳар ва тумангаз филиаллари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси мутахассислари томонидан урганиб чиқилган.
Қишлоқ аҳолиси хонадонларини бир маромда табиий газ билан таъминлаш мақсадида куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш даврида «Оқар» ҚФЙга борувчи ўрта босимли ер ости газ қувурининг 800 пм ер устига чиқариш ва қайта таъмирлаш ишлари жорий йилнинг 15 октябр кунига қадар якунланиши ҳақида «Марказгазтаъминот» УК раҳбарияти ваъда берган ва аҳолидан эътирозимиз йўқ деган мазмунда хат ёздириб олишган.
Лекин афсуски, «алдагани бола яхши» деганларидек, аҳоли жўжани кузда санаб бўлди. Яъни, «Даштободшаҳаргаз» филиали бошлиги ўз маълумотномаси орқали, саккиз йилдан буён табиий газнинг ўзи у ёқда турсин «ҳиди»ни ҳам сезиб кўрмаган аҳолини қарзорликда айблаб, 1988 йилдан буён «Оқар» ҚФЙда газлаштирилган аҳоли сонини 613та, улгуржи истеъмолчилар сонини 4та, жами газ қувури 29,9 км, ер ости қувури 6,6 км, ер усти газ қувури 23,3 км, жами ГРПлар сонини 21 дона деб кўрсатиб, қишлоқ аҳолисининг 01.08.2010 йил ҳолатига 235961,000 минг сўм дебитор қарздорлиги мавжудлигини маълум қилган.
Аниқланишича, «Оқар» хўжалиги аҳолиси яшаётган пункт 1988 йилда газлаштирилган бўлиб, қарийиб 8 йилдан буён техник носозликлар натижасида чириб, юқори газ атмосфера босимига бардош бера олмайдиган қувурларнинг тешилиши натижасида табиий газ таъминотида узилишлар давом этмоқда.
Газ қувурларининг ката масофадаги қисми сизот сувлари тагида қолган. ГРП ускуналари талабга жавоб бермайди. Тафтиш ишлари олиб борилмаган.
Вахоланки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика иқтисодиёти тармоқларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида аҳоли, корхона ва ижтимоий обектларга табиий газ, электр энергиясини қиш мавсумида узлуксиз етказиб бериш тўғрсида гап боради.
Бу ҳукуматнинг жиддий тадбири бўлиб, қиш мавсумида аҳолини ижтимоий ҳимоя килишга қаратилган.
Ижтимоий ҳимоя деганда асосан аҳолини объектив ва субъектив шароитлар туфайли моддий жиҳатдан қийин аҳволда қолган, ўзи ўз кучи билан бу қийинчиликлардан ўзини ва оиласини ҳимоя қила олмайдиган аҳолининг ижтимоий қатламларини давлат томонидан ҳимоя қилиш тушунилади.
Ҳатто «Оқар» қишлоғи аҳолиси «Даштободшаҳаргаз» филиали билан 2012-2013 йил учун шартнома ҳам тузмаган.
Агар шартномалар аввало тўғри тузилса, шартнома шартларини ҳар икки томон учун ҳам бажарилишининг қонунийлиги таъминланса, қишлоқ хаётида олиб борилаётган ислоҳотлар йўлидаги барча тўсиқлар ўз-ўзидан барҳам топади.
Бироқ, қонун – қоидаларни яхши тушунмаган ёки тушунишни истамаган айрим шахслар томонидан битим шартларининг қўпол бузилиш ҳолатлари учрай бошлади.
Аҳли «Оқар» нурсиз кунга боқар
2. Кейинги пайтларларда истеъмолчиларни ташвишга солаётган муаммо электр энергиясини тармоғдан узиб қўйиш чорасидир.
Ўз ўрнида бу қонуний тадбирми ёки давр талабими?
Бундай вазиятда Ким даъвогар Ким жавобгар?
Истеъмолчи билан энергия етказиб берувчи ўртасида тузилган шартнома кимга кандай мажбурият ва маъсулият юклайди?
Айнан шу ҳақда сизга шикоят қилмоқчимиз.
Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 27 январдаги 32-сонли қарори билан тасдиқланган «Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари»га мувофиқ, энергия таъминоти ташкилоти вакили абонент билан биргаликда ҳар ойда ҳисобга олиш приборларидаги кўрсаткичларни ёзиб олади ва ҳисобот ойидаги энергия сарфини аниқлайди
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 5 июнда қабул қилинган “Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳам мазкур йўналишдаги ислоҳотлар изчиллигини таъминлашга хизмат қилаётир.
Унга кўра, 2009 — 2011 йиллар мобайнида “Ўзбекэнерго” давлат акциядорлик компанияси тармоқлари ва мамлакатимиздаги барча электр энергияси истеъмолчилари замонавий автоматлаштирилган тизим — электрон ҳисоблагичлар билан жиҳозланиши белгиланган.
Шунингдек, хусусий операторлар фаолиятини йўлга қўйиш ва электр энергияси учун ўз вақтида ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш каби чора-тадбирлар ҳам соҳани бозор иқтисодиёти талаблари асосида тараққий эттиришга йўналтирилган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил асосий якунлари ва 2010 йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган мажлисида И. А. Каримов томонидан истиқболга мўлжалланган, мамлакатимиз салоҳияти, қудратини оширишда ҳал қилувчи аҳамият касб этадиган йўналишлар қаторида электроэнергетика тизимини модернизация қилиш, энергия истеъмолини камайтириш ва тежамкорликнинг самарали тизимини жорий этиш борасида қатор вазифалар белгиланган эди.
Зеро, аҳоли турмуши фаровонлигини оширишда мавжуд ресурслардан, аввало, электр энергиясидан оқилона фойдаланишнинг аҳамияти катта.
Жумладан, Қонуннинг 4-моддасига биноан, ушбу соҳадаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари сифатида давлатнинг электр энергетика хавфсизлигини таъминлаш, ягона электр энергетикаси тизимининг ишончли ишлаб туришини таъминлаш, истеъмолчиларнинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжларини қаноатлантириш, истеъмолчиларнинг ҳудудий электр тармоқларидан тенг фойдаланишини таъминлаш, энергия ҳосил қилувчи қувватларни ва электр тармоқларини реконструкция қилиш, модернизациялаш, ривожлантириш жараёнларига инвестициялар жалб қилиш ва ҳоказолар мустаҳкамланган.
Лекин ёзги мавсумда қишлоқ хўжалиги ва бошқа тадбиркорлик соҳаларида электр энергияси сарфининг ошиб кетиши, ортиқча исрофгарчилик ҳам охир оқибат аҳолининг гарданига қарз бўлиб тушмоқда.
Фикримизни асословчи айрим ҳужжатларни эътиборингизга тақдим этамиз.
Демоқчимизки, қиш мавсуми мувоффақиятли утгунча ва аҳолини қиш мавсумида чекловсиз узлуксиз энергия билан таъминлаш мақсадида, назоратни кучайтириб, ўзбошимчалик билан энергиядан фойдаланиш ҳолатларига барҳам бериш керак.
Электр ҳисоблагичларни ва ўлчов трансформаторларини вақти-вақти билан текшириш «Ўзстандарт» агентлиги томонидан белгиланган муддатларда истеъмолчининг маблағлари ҳисобига амалга оширилади.Электр энергиясини ҳисобга олишнинг ҳисоб-китоб приборларида қоида бузишлар аниқланган тақдирда, энергия таъминоти ташкилоти истеъмолчи билан биргаликда фойдаланилган электр энергияси учун қайта ҳисоб-китоб қилиши керак.Энергия таъминоти ташкилоти «Ўздавэнергоназорат» инспекциясини ёзма равишда хабардор қилиб, қуйидаги ҳолларда: – истеъмолчида ҳисобга олиш прибори бўлмаганда;
– ҳисобга олиш прибори абонентнинг айби билан шикастланганда;
– ҳисобга олиш приборларини ишга тушириш схемаси ўзгарганда ёки ҳисоблагичдан ташқари юклама уланганда шартномага мувофиқ абонентни электр тармогидан узиб қўяди.«Ўздавэнергоназорат» инспекцияси инспекторлари томонидан шунга ўхшаш қоида бузилишлари аниқланганда, унинг талаби билан истеъмолчи электр тармогидан узиб қўйилади. Электр энергиясидан фойдаланишда абонент томонидан йўл қўйилган қоида бузишлар энергия таъминоти ташкилоти ва абонентнинг икки нусхадаги икки томонлама далолатномаси билан расмийлаштирилади, унинг бир нусхаси абонентга берилади ва айни бир вақтда электр энергиясидан фойдаланиш қоидасини бузган абонент электр энергиясидан узиб қўйилади.
Электр энергияси учун тариф оширилган тақдирда истеъмолчи электр энергиясининг аванс тарзида ҳақ тўланган миқдори учун (ўн икки ойдан кўп бўлмаган вақт учун) қўшимча тўловлардан озод қилинади.
Электр, иссиқлик энергияси ёки газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш, электр, иссиқлик энергияси ёхуд газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ёки электр, иссиқлик энергияси, табиий газни ҳисобга олиш асбобларига қасддан шикаст етказиш, худди шунингдек, бундай ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш – Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 101-моддасида белгиланган тартибда жарима қўллашга сабаб бўлади.
Лекин «Оқар» аҳолиси ҳама талабларни бажарган бўлсада, бугун электр энергиясини ҳаддан ташқари кўп чекловларига дучор бўлиб, азият чекмоқда.
«Янги ҳаёт» ҚФЙ,
«Оқар» маҳалла аҳолиси номидан.
(имзолар)



