Фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё вилояти судининг 2009 йил 10 июл куни бўлиб ўтган суд муҳокамасида аниқланишича, фуқаро Шарипов Даврон ва «Нигора Бону Плюс» хусусий корхонаси 2008 йил 4 январда тузилган 4-сонли автолизинг шартномаси асосида ҳуқуқий муносабатда бўлган.
Мазкур шартномага кўра, «Нигора Бону Плюс» хусусий корхонаси даъвогарни автомашина билан таъминлаш, даъвогар Шарипов Даврон эса,бунинг эвазига «Нигора Бону Плюс» хусусий корхонаси ҳисоб рақамига 6 250 000 сўм пул маблағи тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар Д.Шарипов шартномадаги мажбуриятини бажариб, 2008 йил 4 январ куни ДТ Халқ банки Сирдарё вилояти филиали «Нигора Бону Плюс» хусусий корхонаси ҳисоб рақамига 6 250 000 сўм нақд пул маблағи тўлаган бўлса-да, унинг автомашинаси ДТ Халқ банки томонидан арестга олинган.
Жабрланувчи Д.Шариповнинг баён этишича, шу банкда бошқарувчи лавозимида ишлаб кетган Хайрулло Андақулов даврида гаровга олинган автомашиналар Лада-21134 русумли, давлат рақами 12 АГ-570, ВАЗ-21041 русумли, давлат рақами 12 АГ-496, ВАЗ-21074 русумли давлат рақами 12 АF 530 ВАЗ 2107 русумли давлат рақами 12 АF 497, ВАЗ-2107 русумли давлат рақами 12 АF 493 бўлган автоуловлар хатлаб қўйилган ва лизинга тўланган пулллар талон-тарож қилиб юборилган.
Гулистон шаҳар халк банки томонидан мазкур низоли масала бўйича чалкашлик ва ноаниқлик вазият юзага келган.
Бу вазиятни профессионал мутахасисслар ва жабрланувчи иштирокида тафтиш қилиб, ҳақиқатни юзага чиқариш керак деб ҳисоблаймиз.
Ана шунда Сирдарё вилояти хўжалик суди томонидан чиқарилган ҳал қилув қарори орқали фуқароларнинг мулкий ҳуқуқлари қўпол равишда бузилгани аниқ бўлади ва мазкур қарор ҳужжатлари ўз-ўзидан бекор бўлишига олиб келиши мумкин.
Суд Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг тегишли моддаларини қўллаб, тарафлар ўртасида тузилган шартномани бекор қилишни, даъвогар Д.Шарипов фойдасига ДТ Халқбанки Сирдарё вилояти филиалидаги «Нигора Бону Плюс» хусусий корхонасининг ҳисоб рақамидан 4 250 000 сўм, жавобгар Ф.Қурбоновдан 2 000 000 сўм пул сўммасини ундиришни лозим деб топган.
Сайхунобод тумани «Пахтакор» ДФХУсида яшовчи фуқаро, Шарипов Даврон 2008 йил 4 январда Гулистон шаҳрида жойлашган «Нигора Бону Плюс» ХИЧФ билан лизинг шартномаси тузганлигини, Гулистон шаҳар Давлат Тижорат Халқ банки кассасига «ВАЗ-2115» автомашинани сотиб олиш учун 8.950 000 сум нақд пул тўлаганлигини, лекин юқоридаги фирма раҳбари 2007 йил банкдан муқаддам 87 миллион сўм миқдорида кредит олиб, кредит фоизи ва асосий қарз суммасини шу вақтгача тулаб бермаганлигини, шундан кейин Давлат Тижорат Халқ банкининг Гулистон шаҳар филиали маъмурияти фирмани судга берганлигини, суд банк бошқарувининг айбини тўғри малакаламасдан фирма орқали лизинга автомашина сотиб олган фуқароларнинг манфаатларига зид қарор чиқарганини баён қилган.
Аниқланишича, Гулистон шаҳар Халқ банкидан 87 миллион сўм миқдорида кредит олган «Нигора Бону Плюс» ХИЧФ ҳақида банк маъмурияти тегишли идораларга 7 дона машина олинган деб сохта ҳисобот берган.
Лекин амалда 5 та машина сотиб олинган. Колган 2 та машина учун олинган кредит сўммаси банк маъмурияти ва фирма ўртасида талон-тарож қилинган.
Бундан ташқари банк ходимлари томонидан лизинга олинган автомашина пулларини қоплашда туманлардаги халқ банки филиаллари раҳбарларига юқоридан тазйиқ ўтказиш йўли билан, фермерларнинг ҳисоб рақамидаги пуллар ноқонуний тарзда йўналтирилган.
Фермер хўжаликларининг ҳисоб рақамларидаги маблағлардан ўз билганларича фойдаланишган.
Бу ҳақда жабрланувчилар Зиёдбек Саидбеков, Даврон Шариповлар юқори ташкилотларга мурожат қилишган, лекин аризалар эътиборсиз қолдирилган.
2014 йилга кадар суд қарори ижроси таъминланмасдан қолиб кетган.
Ҳозирги кунда собиқ банк бошлиғи Х.Андақулов қамоққа олинган.
«Нигора Бону Плюс» ХИЧФ бошлиғи Ф.Курбонов эса қидирувда.
Авлиё ОСМОН
«Бирдамлик» Халқ Демократик Ҳаракати Ўзбекиcтон бўлими фаоли




