Фуқаровий даъвогар Халназарова Дилором Алпомишовна 1989 йилда Сирдарё вилоятида туғилган, миллати тожик, маълумоти ўрта махсус, муқаддам судланмаганман. Ўзбекистон фуқароси.
У ҳақиқатдан ҳам конституцион ҳақ-ҳуқуқларини тергов органи ва суд ҳокимияти орқали ҳимоя қилишни сўраб, 2012 йил 10-сентябр куни, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани ИИБсига мурожаат қилганди.
Даъвогар Дилором Халназаровага кўра, 1987 йилда Сирдарё вилояти, Сайхунобод туманида туғилган, ҳозирги кунда Тошкент шаҳар Миллий банкида мансабдор шахс бўлиб ишлаётган таниши Мирзаев Дилшод Акрамжонович 2012 йилнинг июн ойи бошларида Тошкент шаҳар Мирзо Улугбек тумани, «Буюк ипак йўли» кўчасидаги метро бекати олдида жойлашган кўп қаватли хонадонлардан бирида, яъни 20-уй, 23-хонадонда ожизалигидан фойдаланиб, қизга уйланаман деб, ишонтирган.
Тошкент шаҳар Миллий банкининг мансабдор ходими Мирзаев Дилшод устаомон чиқиб қолган. У кола ичимлигига маст қилувчи дори солиб, Дилоромга ичиради ва қизнинг номусига дахл қилади.
Ва ҳатто Дилоромнинг маст ҳолатда эканлигидан ғаразли мақсадда фойдаланиб, фойдаланиб, Дилшод қизни ялонғоч ҳолатда суратга тушириб ҳам олишга муваффақ бўлади.
Орадан анча вақт ўтгач, Дилором ушбу мажбурий ва алдов йўли билан амалга оширилган жинсий чқинлик оқибатида ҳомиладор бўлиб қолганлигини англаб етади.
Шу боис, 28 июль куни Тошкент шаҳрига келиб Дилшодни ҳомиладорлигидан огоҳ этишга мажбур бўлади.
УЗИга тушган қиз йигитга бўйида 1 ой 9 кунлик ҳомила борлигига аниқлик кирнитганини айтади.
Дилшод қизни аврашга ўтади. “Ҳеч қаерга мурожат қилма, ўзим сенга уйланаман” дея Дилоромга қуюқ ваъдалар беради.
Кейинчалик, 4- август куни Дишоднинг илтимосига кўра такроран унинг олдига борган Дилором ўзини фожиа кутаётганлигини билмасди.
Пихини ёрган банк амалдори бўлмиш Дилшод қизга хитой давлатида ишлаб чиқарилган дори таблеткасини бериб, ҳомиласини мажбуран туширишга муваффақ бўлади.
Ана шундай зўравонликдан кейингина Дилором Дилшод томонидан ўзига нисбатан қўлланилган алдов, зўрлаш, номуга тегиш, ҳомилани қасддан нобуд қилиш билан боғлиқ жиноятлар хусусида Тошкент шаҳар ИИББни марказлаштирилган «02» рақами орқали соат тахминан 21:10 ларда хабар беради.
Инсон мурожаат этиш ҳуқуқидан фойдаланганда жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеига қараб камситиш тақиқланади дейилган принципларга риоя этган ҳолда у ҳуқуқни мухофаза этувчи орган вакилларига мурожаат қилган.
Лекин дастлабки тергов органи вақили яъни М.Улугбек тумани ИИБ ТБ ходими Н.Мухаммедов тергов пайти уни қўрқититиш йўли билан мажбурий тарзда кўрсатма олган.
Дилором унга қўйилган айбловга умуман иқрорлик билдирмаганлиги ҳақида 2012 йил 28 ноябр куни бўлиб ўтган Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек туман судида раислик этувчи судья С.Аширматовга баралла айтган.
Жиноят ишлари бўйича суриштурув, дастлабки тергов юритиш ва уни судда кўриш даврида жиноят-процессуал қонунининг далиллар ва исбот қилишга оид нормаларига мутлақо риоя этилмаган.
Шу билан бирга суриштурувчи, терговчи, прокурор ва суд томонидан далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолашни тартибга солувчи қонун талабларини бузиш ҳоллари юз берган.
Ваҳоланки, тергов органига Тошкент шаҳар ҳокимиятининг ССББ шаҳар тиббий маслаҳат диагностика маркази томонидан берилган №270117-сонли тиббий рўйхат варақаси нусхаси тақдим этилган бўлиб, ҳомиланинг ой ва куни фуқаро Дилором Халназарованинг банк ходими Мирзаев Дилшод томонидан мажбурланган кунига тўғри келади.
Дилором Дилшод билан ўз ҳоҳишига кўра жинсий алоқа қилишга рози бўлмаганлиги ёки у алдов йўли билан унинг номусига текканлиги бу фактлар суд терговида аҳамиятсиз қолдирилган.
Тергов бир томонлама, яъни банк амалдори Дилшод Мирзаевнинг манфаатларини кўзлаган ҳолда олиб борилган.
Судга психолог, тиббий эксперт ва тегишли генеколог мутахсассилар қасддан таклиф этилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят Процессуал Кодексининг 463-моддасига мувофиқ айблов ҳукми тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмас ва фақат судланувчининг жиноят содир этишда айбли эканлигига суд муҳокамаси давомида исбот килинган тақдирдагина чиқарилади.
Номақбул далиллар юридик кучга эга бўлмай, улардан Жиноят-процессуал кодексининг 82-84-моддаларида назарда тутилган ҳолатларини исботлаш учун фойдаланиш ҳамда уларни айблов асосига қўйиш мумкин эмас.
Зотан Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2010 йил 29-октябрдаги «Номусга тегиш ва жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондиришга доир ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 13-сонли қарорининг 14-бандида «Судлар шуни инобатга олишлари лозимки, 18 ёшга тўлмаган (ЖКнинг 118-моддаси, 3-қисми «а» банди, ёки 119-моддаси 3-кисми «а» банди) ёки 14 ёшга тўлмаган (ЖКнинг 118-моддаси, 4қкисми ёки 119-моддаси 4-қисми) шахсга нисбатан, ёхуд вояга етган лекин ожиз колган шахс номусига тегиш ёки жинсий эҳтиёжини ғайритабиий усулда қондириш жиноятини содир этганлик учун жиноий жавобгарлик, фақат айбдор жабрланувчининг ёши тўғрисида мазкур жиноятларни содир этгунга қадар аниқ билган (таниш, муқаддам учрашиб турган) ҳолда ёки жабрланувчининг ташқи қиёфаси унинг ёшидан аниқ далолат берган ҳолда келиб чиқади» дейилган раҳбарий тушунтириш мавжуд бўлишига қарамай суд мазкур ишни мутлақо ноўрин малакалаган.
Шунингдек, Пленумда “Номусга тегиш ва жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондиришга доир ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги қарор лойиҳаси муҳокама этилди.
Мазкур ҳужжатда инсоннинг жинсий эркинлигига оид ҳуқуқларининг ҳимоясини самарали таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилган.
Мазкур қарор ушбу масалага доир қонун меъёрларини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан аниқ ва беҳато қўллаш билан бирга, ягона суд амалиётини шакллантиришга хизмат қилади.
Чунки Дилором суд ва тергов органига тўғри кўрсатма бериб, Дилшод уни алдаб, кола ичимлигига маст қилувчи пигмент ташлаб, ўзининг шаҳвоний ҳирсини қондирган ва оқибатда Дилором унга муте, қарам бўлиб қолганлигини айтган. Яъни уйланмаса оиласи эл-юрт олдида шарманда бўлишдан қўрққан.
Тергов органи ва адолатпеша суд Дилоромнинг ўзини айбдор деб топиб, Ўз.Респ.ЖКнинг 237-моддаси, 2-қисмининг «а, б» банди, 238-моддаси 1-қисми, 139-моддаси 3-қисмининг «а,г» бандларида кўзда тутилган айблов билан жазолар экан, у бундай айбловга тергов мобайнида ҳам суд процессида ҳам умуман иқрор бўлмаган.
Адолатли Суд юқоридаги моддалар билан уни айбдор деб топиб, 3 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазосини қўллаб, 1 йил муддатга аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси билан 1 йил синов муддати белгилаган.
Суднинг бундай ҳукмидан руҳланган Мирзаев Дилшод Акрамжонович ғзининг ғаразли паст ниятда, ундан яширинча олган фотосуратларини, яъни унинг кийимсиз ҳолдаги тасвирларини, «парно» сифатида бутун Ўзбекистон ахолиси қўлидаги уяли алоқа воситаларига ҳамда интернет нашрларида эълон қилган, таркатган.
Бу уятли лавҳалар дастлабки тергов ишларини олиб борган тергов органига берилган.
Лекин ҳалигача бирор натижа йўқ.
Асосий қонунимизнинг 7-боб 27-моддасида ҳар ким ўз шаъни ва обрўсига қилинган тажовузлардан, шарманда, бехаё, инсонни бадном этувчи ашёларни кўпайтириш, тарқатиш йўли билан шахсий ҳаётига аралашишдан ҳимояланиши ва турар жой дахлсизлиги ҳуқуқига эга, деб кўрсатилган.
Ушбу қонун талабини амалга татбиқ этиш қоидалари Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 100-моддасида ўз аксини топган.
Унга кўра фуқаро ўзининг шаъни, қадр-қиммати ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар юзасидан, башарти бундай бадном килувчи маълумотларни тарқатган шахс уларни ҳақиқатга тўғри келишини исботлай олмаса, суд йўли билан раддия талаб қилишга ҳақли.
Дилшод Мирзаевнинг ҳаракатлари Ўз.Респ.ЖКнинг 114-115-130-моддаси билан жиноий иш қўзғатишга моликдир.
Бундай ҳолат юз берган тақдирда, уларни ҳимоя қилиш суднинг биринчи даражали вазифаларидан бири бўлиб ҳисобланади.
Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари ичида биринчилардан бўлиб БМТнинг «Хотин-қизлар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги Конвенция»сига қўшилди.
«Хотин-қизларнинг камситилишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисида»ги конвенцияга Ўзбекистон, Олий Мажлиснинг 1995 йил 6 майдаги №87-1 Қарорига биноан қўшилган ва мазкур халқаро ҳужжатга амал қилиш Ўзбекистон Республикаси учун 1995 йил 18-августдан кучга кирган.
Лекин шунга қарамай дастлабки тергов органи ва суд унинг мурожаати учун ўзини айблаб жиноятчига чиқарди.
Ҳақиқий жиноятчи эса очиқда юрибди.
Энди бутун умид фақат кассация судидан.
Бир қиз фожиасини ҳуқуқ фаоли Ғолиб ёзиб олди
2013 йил, декабрь




