ЎЗБЕКИСТОН: Нотариуслар – юлғичлар!

 

Таҳририятга хат келди: Нотариус фермернинг 475 000 сўм пулини давлат божи сифатида алдаб олганликда айбланмоқда

Нотариуслар – юлғичлар!Аризамнинг мазмуни шу хакдаким, мен 2013 йил 22 декабр куни, Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Хамутханова кўчаси, 2-уй манзилида жойлашган Тошкент шаҳар, Олмазор тумани 11-сонли давлат нотариал идорасининг нотариуси Джураева Р.Э. ҳузурида бўлиб, Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Мирзаходжаев кўчаси, 16-уйда яшовчи  фуқаро Закиров Сарвар Насирджанович ва Жиззах вилояти, Зомин тумани, «Янги ҳаёт» АХМда яшовчи фуқаро Ҳолматова Гулхон Назаровналар иштирокида, фуқаро Джалилов Жонрид Алишеровичга Тошкент шаҳар, Юнусобод ТРИБ томонидан 06.12.2012 йилда берилган ААС №4065522 рақамли транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасига асосан тегишли бўлган CAPTIVA русумли, 2010 йилда ишлаб чиқарилган, Т/В тури ЕНГИЛ, давлат рақами Н102510293, кузов RL1FC6G2AB114951, шасси рақамсиз, ранги БЕЛЫЙ ЖЕМЧУГ, давлат рақами 01L171 JA бўлган 230 от кучига эга бўлган автомототранспорт воситасини сотиб олиб, ишончнома орқали ҳаракат қилувчи Норбоев Ш.Х. яъни мен юқорида кўрсатилган мототранспорт воситасини Ҳолматова Гулхон Назаровна учун сотиб олдим ва   FSh №608590 TN рақамли  автомототранспорт воситасининг олди-сотди шартномасини туздик.

Олди-сотди шартномасини тузишда давлат нотариуси Джураева Р.Э. дастлаб  «258 от кучи учун» деб мендан 2 млн. 624 минг сўм давлат божи ундирди. Бундан ташқари герб йиғимига 9.600 сўм қоғоз пули деб, кейин 9.600 сум  (тақиққа қўйилган-қўйилмаганлигини аниқлаш) техник хизмат ва  сўровнома учун деб олди.

Аслида давлат божини 2 млн.479 000 сўм миқдорида олиши шарт эди.

Лекин менинг тушунтиришларимга қарамай, мени менсимасдан шу ҳисобда 125 000 сўм ортиқча, жами 475 000 сўм кўп пул ундирди. Квитанция бермади. Шартномага 2479509 сўм ундирилди деб ёзиб қўйди.

Оқибатда, Тошкент шаҳрига ортиқча ёқилги ва ( 75 литр  91 маркали бензин сотиб олишимга) вақт сарф қилиб бориб келишимга сабаб бўлди.

ЙХХБ РИБ бошлиғи ААС №4065522 сонли транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасига 230 от кучига эга деган ёзувни киритиб кўйди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 мартдаги 38-сонли қарори билан тасдиқланган Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ нотариуслар томонидан тасдиқланган автомототранспорт воситалари билан боғлиқ ишончномалари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган тартибда автомототранспорт воситаси рўйхатга олинган жойдаги ДЙХХХ органларида ҳисобга кўйилиши керак.

Нотариус томонидан мазкур ишончнома матнининг якуний қисмида ва тасдиқловчи ёзувда «Ушбу ишончнома ИИВнинг тегишли ДЙХХХ органларида ўн кун ичида белгиланган тартибда ҳисобга кўйилиши шарт. Мазкур талабни бажармаслик қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортишга олиб келади» деб ёзиб қўйилади.

Қандай қилиб нотариус ҳуқуқий кучга эга бўлган шартнома матнига «230 от кучига эга» деган сонни ручка билан ўзгартириб, ўзгартириш киритди?

Мен қонун ҳужжатларига мос келмайдиган нотариал ҳаракатни амалга оширишни рад этиш, нотариал ҳаракатларни амалга ошириш вақтида фуқаролар ёки мансабдор шахслар томонидан қонун ҳужжатлари бузилганлигини аниқлаган тақдирда, зарур чора-тадбирлар кўрилиши учун тегишли ташкилотларга ёки прокурорга бу ҳақда хабар қилиш ҳуқуқига эга эканлигимни тушунтиришимга қарамай, нотариус мендан олинган ортиқча пулларни қайтариб бермади.

Аслида давлат божи ДТ Банкнинг махсус кирим кассасига топширилиши қонунда кўрсатилган бўлишига қарамай, менга тўлов квитанцияси берилмади.

Хўш буни қандай тушуниш мумкин?

Тўғри мен оддий фуқароман. Ҳуқуқшунос эмасман.

Мамлакат президентининг бир гаплари бор: «Агар сен ҳуқуқингни билмасанг сенинг ҳуқуқингдан бошқалар фойдаланади» деган.

Нотариусга мурожаат қилган жисмоний ва (ёки) юридик шахслар билан нотариус ўртасидаги келишувга мувофиқ нотариуслар томонидан ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча хизматлар кўрсатилганлиги учун ҳақ ундирилиши мумкин.

Нотариус йўл кўйган хатоси натижасида ўзи амалга оширган нотариал ҳаракатнинг нотўғрилигини билиб қолган тақдирда, у ана шу нотариал ҳаракатни белгиланган тартибда бекор килиш чораларини кўриш учун бу ҳақда прокурорга хабар қилишга мажбур.

Нотариус прокурорни хабардор қилганлиги тўғрисида тегишли ҳудудий адлия бошқармаларини хабардор қилади.

Бугунги тез ўзгарувчан бозор иқтисодиёти шароитида жамият ҳаётида мулкий муносабатларнинг тобора ривожланиб боришида бунга қонуний тус бериш ваколатига эга бўлган нотариусларнинг фаолияти нақадар муҳимлигини ҳаётнинг ўзи исботлаб бермоқда.

“Нотариус ўз фаолиятида мустақил бўлиб, бу фаолиятни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари талабларига амал қилади”.

Хусусан, уларнинг ўз касбий мажбуриятларини бажармаганлик ҳолатида ёки бошқача тарзда зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажармаслиги оқибатидаги вужудга келадиган жавобгарлигига қараганда, уларнинг қонун талабларини бузиб нотариал ҳаракатни амалга ошириши ёки қонунга зид нотариал ҳаракатни амалга ошириши натижаларига етарлича ҳуқуқий баҳо бериш лозим бўлади.

“Нотариат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддаси  нотариусларнинг жавобгарлигини белгилаши  билан аҳамиятлидир.

Ҳақиқатдан ҳам, нотариуслар қонун талабини бузган, давлат томонидан зиммасига юклатилган касбий мажбуриятларини лозим даражада бажармаган ҳар бир ҳолатда нафақат ваколатларидан маҳрум қилиниши, балки нотариуслик лавозимидан озод қилиниши, шунингдек жавобгарликка ҳам тортилиши лозим.

Чунки, нотариуснинг биргина бепарволиги оқибатида шахс, жамият ва давлат манфаатларига қанчалик жиддий зарар етказилиши мумкин.

деб фермер Ш. Норбоев.

Мулочқот учун тел. фермер Ш. Норбоевнинг тел.рақами: +998911972303

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares