ЎЗБЕКИСТОН: ЭШИТСАНГИЗ ЖАННАТ, ЭШИГИДАН БОШ СУҚСАНГИЗ ЖАҲАННАМ ….

электр энергиясиМана бир неча ойдирки “Ўзбекистон” телеканали орқали “Иктисодиётимиз одимлари” мавзусида қисқа информациялар бериб борилмоқда.

Ушбу кўрсатувдан аниқ бўлишича ҳозирда бутун Ўзбекистон бўйича 30 триллион сўмдан ортиқ пул муомалага чиқариб юборилган.

Бу дегани дунёда етакчи ўринда турган Америка Қўшма Штатларидан икки баробар пул эмиссиясига йўл қўйилган(16 триллион доллар).

Ҳаммасидан қизиғи, Долларни дунёнинг барча чеккасидан топса бўлади. Бизни пуллар эса бозорларда, савдогарлар, пулдорлар қўлиди.

Бечора пенсионерлар, ойликка қараб яшовчилар эса пластик картага қараб қолган.

Бундай ёлғонларнинг  чек-чегараси йўқ деcак адашмаймиз.

Иқтисодий рекoдордга эришган бўлсак, нега аҳолини оддийгина электр энергияси ва газ билан таьминлаб қўйишга ҳукукматнинг қурбати етмаяпти деган саволга Ўзбекистонлик оддий халқ жавоб топа олмасдан ҳалак.

Одамлар фақат бир-бирига гапирадилар холос. Кўчага чиқиб 4 одам бу ҳақда гапирса керакли жойда бола-чақаси билан жавоб беришдан қўрқади.

Мақтанишимиз эса оламни бузади.

 

Насиба МАЪМУР

“Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати Фарғона вилоят бўлими фаоли

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares