Кейинги пайтларда газ, электр энергияси йўқлигидан нолиб ёзилган номаларга тез-тез кўзинг тушиб қоладиган бўлди.
Аслида, бу Ўзбекитон учун янгилик эмас.
Негаки, халқ қарйиб 20 йилдирки қишда табиий газ ва электр энергияси нима эканлигини билмасдан истиқомат қилишади. Ит азобда яшашади.
Ҳар йил шу ҳал такрор, ҳар йил…
Қизиғи шундаки, яқингинада кимсан Ўзбекистон бош Вазири Шавкат Мирзиёевнинг шахссан ўзлари бу масалалар билан шуғулланишини атганди, фақат куп қавтали уйларни истиши, электр энергиясини узлуксиз узатиш борасида «Зарбдор 90» кунлик эълон қилган эди-ку.
Бу мақтанишу чиранишлар матобуотда эьлон ҳам қилинганди.
Телеканаллар вилоятларда фақат Бош вазир учун курсатувлар тайёрлашмоқда. Мирзиёевнинг топшириғини бажармаган раҳбарларнинг ҳолига маймунлар йиғлашмоқда.
Аммо самара қани? Ҳамма нарса натижа билан деганларидек, натижадан дарак йўқ.
Ўзбекистоннинг Тошкент шаҳридан ташқари барча вилоятларда биргина
ташвиш: қачон чироқ ўчмайди, қачон газ бўлади.
Охирги иборани айтмоқчи жуда кўпчили унута бошлади. Газ бўлмаслигига тўлиқ ишониб, бу ҳақда гапиришмай қўйишди. Газ тармоғи кўп жойларда узиб қўйилганда.
Одамлар энди навбат элект энергиясига демоқда. Қишлокларда бунга ҳам кўникиб қолишди.
Чироқ йўқми, ётиб ухлашмоқда. Нега чироқ йўқ деган саволга чунки хеч ким жавоб топа олмайди-да.
Ойша РАҲМОН қизи
“Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати Ўзбекистон бўлими фаоли



