СИРДАРЁДАГИ «Ахтар Юлдуз» ХК РАҲБАРИ АСАБ ВА РУҲИЙ КАСАЛЛИКЛАР ДИСПАНСЕРИГА ЁТҚИЗИЛДИ

АСАБ ВА РУҲИЙ КАСАЛЛИКЛАР

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йилда республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2013 йилги иқтисодий дастурнинг асосий устувор вазифаларига бағишланган мажлисидаги маърузасида қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосида уй-жойлар қуриш кўламини янада кенгайтириш ҳисобига қишлоқ аҳолиси ҳаёти ва турмуши сифатини яхшилаш дастурини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратиш кераклигини таъкидлаб ўтган эди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 4 январда қабул қилинган “Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қурилишининг 2013 йил Дастури тўғрисида”ги ПҚ-1902-сонли фармони юқорида қўйилган вазифанинг самарали амалга оширилишини таъминлашда муҳим омил бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 26-октябрдаги 280-сонли қарори билан тасдиқланган «Қишлок қурилиш инвест» ИК МЧЖ иштирокида якка тартибда уй-жой қурилишини амалга ошириш тартиби туғрисидаги Низомга мувофиқ, Тошкент вилояти ҳокимияти қошидаги танлов комиссиясининг қарорига асосан мен раҳбарлик қилаётган пудратчи «Ахтар Юлдуз» ХК мазкур танлов ғолиби бўлган эди.

2012 йил 13 июлда «Qishloq qurilish invest» ik mchj билан ўртамизда Тошкент вилояти, Зангота тумани, Эркин ҚФЙ, Қуёшли массивида  10 та якка тартибда уй-жой қурилиши юзасидан қиймати 1. 085 521 744 сўм бўлган №10812-сонли шартнома тузилган бўлиб, (4 ой кечиктириб) шартнома шартларига кўра, хусусий корхонамиз 2013 йил 26 апрелга қадар уй-жойларни қуриб фойдаланишга топшириши зарур эди.

Аммо маблағ менга сентябр ойининг охирида берилди. Лекин ушбу муддат Зангота тумани ҳокимлиги мутасаддиларининг айби билан қўшимча келишув шартномасига кўра 2013 йил 26 июнга қадар узайтирилди.

Ушбу шартнома Намунавий лойиҳалар бўйича уй-жойларни қуриш учун пудрат ташкилотларини танлаш тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 февралдаги 37-сонли «Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича «тайёр ҳолда топшириш» шартлари асосида якка тартибда уй-жой қуриш учун пудрат ташкилотларини аниқлаш юзасидан танлов савдолари ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарори талабларидан келиб чиқиб амалга оширилиши билан юридик кучга эгадир. Ушбу шартнома юкорида кайд этилган карор билан тасдиқланган Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уйжойлар қурилишининг 2013 йил Дастурида қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойларни сифатли куриб “калити билан топшириш” шарти асосида тузилган.

Шартномага  асосан «Qishloq qurilish invest» ik mchj томонидан бизнинг ҳисоб рақамимизга жами 930 263 426 сўм миқдорида маблағ ўтказиб берилган. Сирдарё вилояти хўжалик суди  менинг иштирокимсиз, бош ҳисобчи, прораб ва бошқа ишончли вакилимни суд процессига таклиф этмай туриб, 2013 йил 18 ноябр куни сиртдан чиқарган ҳал қилув қарорида бажарилган ишлар ҳажми таққослаш далолатномаси бўйича 2013 йил 1 апрель ҳолатига 976 949 571 сўмни ташкил этишини, бажарилмаган ишлар ҳажми эса 2013 йил апрел ҳолатига 108 572 173 сўмни ташкил этганлигини иддао қилиб кўрсатиб, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти бошқармасининг “Ахтар Юлдуз” ХКга нисбатан берган  даъвоси қаноатлантирилган.

Мазкур йўналишда бошланган ишларни кенг кўламда ривожлантириш мақсадида 2009 йил 3 августда мамлакат Президентининг «Қишлоқ жойларда уй-жой қурилиши кўламини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 1167-сонли Қарори қабул қилиниб, қишлоқ аҳоли пунктларида қуриладиган якка тартибдаги уй-жойлар, муҳандислик инфратузилма ва маданий-маиший объектларнинг буюртмачиси сифатида қурилишни бошқариш, техник кузатув ва назорат функцияларини амалга ошириш фаолияти билан шуғулланувчи «Қишлоқ қурилиш инвест» ихтисослаштирилган шўъба-инжиниринг компанияси ҳамда унинг барча вилоятларда филиаллари ташкил этилди.

Шунга кўра ўз ваколатини суистеъмол килган  «Qishloq qurilish invest» ik mchj раҳбарияти ва Зангота тумани ҳокимлиги мутасаддилари қурилиш учун давлат томонидан ажратилган пул маблағларини менга босим ўтказиш йўли билан, тўрачилик асосида ҳавога совуришди.

Зангота тумани, Қуёшли массивида 2012 йил учун якка тартибдаги қурилаётган наъмунавий (96, 97, 98) сонли уйлар табиий жарликда жойлашганлиги учун уй пойдеворлари қурилаётган вақтда кўзда тутилган проект смета харажатларига нисбатан ошиқча ишлар бажарилган. (Қаралсин: Ҳужжатли видеолавҳа илова қилинмокда)

2012 йил сентябр ойидан бошлаб қурилиши бошланган якка тартибдаги наъмунавий уй-жойлардан 96,97,98 сонли уйлар табиий чуқурлик, чиқиндилар ташланадиган жойга тўғри келган. Ушбу жойдаги чиқиндиларни тозалаб олинганидан сўнг, проектда кўрсатилган -1.40 отметкадан пастда яъни -3.0, -3.5 м отметкадан пойдевор қурилишини бошлаб сметадан ташқари 27. 957.241 сўм қўшимча ишлар Зангота тумани ҳокими ўринбосари Х. Ҳолиқов томонидан ўтказилган тазйиқлар остида амалга оширилган.

Бундан ташқари,  91-, 93-, 95- сонли уйларнинг жойлашишида ҳам,  ҳамда 89,  90-, 92-, 94- сонли уйларнинг чегара деворлари ишларида бир қанча қўшимча ишлар ҳам бажарилган. Жами бўлиб смета харажатларидан ошиқча бажарилган ишлар ҳажми 27.957 241 сўмни ташкил этади. Ушбу юқорида кўрсатилган ишлар барчаси аниқ ҳужжатлар асосида аниқланган ва нусхалари «Qishloq qurilish invest» ik mchj директорига ўз вактида такдим этилган.

Бундан ташқари,  «Ахтар Юлдуз» хусусий корхонаси Зангота тумани, Эркин КФЙ Қуёшли массивида 2013 йил қурилиши бошланган якка тартибдаги наъмунавий 12 та уй-жойлар аввалги фирма томонидан ташлаб кетилганлигини инобатга олиб, менга қурилишни давом эттириш шарти билан берилди (1075-лот буйича 25-, 26-, 27-, 28-,29-,30-,31-,32-,33-,34-,35-,36- уйлар) курилиши бошланган вақтда  26 ва 27 уй эгалари томонидан ажратилган ер майдонлари ўзбошимчалик билан ковланиб, айрим уй-жой эгалари  «Qishloq qurilish invest» ik mchj раҳбарияти билан келишиб қўйишганлигини айтишди ва катта объём вазиятида ва чуқур подвал ҳолатида фундамент кўтарилди. Натижада ушбу пойдевор қуриш ишларига катта маблағ сарф қилинди.

Ваҳоланки, махсус Дастур доирасида қурилаётган уй-жойлар қийматини асоссиз оширилишини олдини олиш, уйларнинг қурилишида маҳаллий хомашё, замонавий материаллардан кенг фойдаланиш масалалари   долзарб деб баҳоланди. Жумладан, намунавий лойиҳа — замонавий қурилиш материаллари ва технологияларини республика минтақаларининг табиий-иқлим шароитларини ва жойнинг рельефини, ижтимоий-демографик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қўлланиб намунавий уй-жойлар қуриш учун «Қишлоққурилишлойиҳа» МЧЖ лойиҳалаш-қидирув институти томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган лойиҳа яратилди. Намунавий лойиҳа: ер ости ва ер усти муҳандислик коммуникациялари акс эттирилган ҳолдаги ер участкаси режасидан; уй-жойнинг пойдеворлари, ертўлалари, қаватлари, кесимлари ва фасадларининг режаларидан; смета-молиявий ҳисоб-китобдан иборат бўлади. Ҳукумат давлат дастури билан ажратилган маблағ талон-тарож бўлмаслиги учун лойиҳада кўрсатилган чегарадан чиқмаслик керак эди.

Лекин Зангота тумани ҳокимлиги ўз таниш билишлари учун қурилаётган уйларни ўзларининг шахсий буюртмалари асосида қурдиришга мени мажбур қилишди ва Ҳакимжон деб ўзини таништирган ҳоким ёрдамчиси мендан жами 9 000 000 млн. сўмни ерларни планировка қилиш, чуқур жойларни кўмиб текислаш учун деб накд олган эди.

«Қишлоқ қурилиш лойиҳа» МЧЖ шаклидаги лойиҳа институти томонидан уй-жой биноси умумий майдони кенгайтирилган, бино жойлашиш майдони текисланиб, чукиш хавфи бартараф этилган, пойдеворлари куйма бетон асосида барпо этиладиган, курулиш ашёлари махсус лабароториядан утказилган, бино деворлари пишшик гиштдан кутариладиган, хоналар шифти баландлиги оширилган, иситиш қозони ҳовлининг хўжалик қисмига жойлаштирилган ва бошқа қулайликларга эга бўлган янги намунавий лойиҳалар ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.

Лекин Зангота тумани хокимлиги мутасаддиларининг ўзбошимчалик билан Президент ташаббусига тўғри келмайдиган бўйруқларни беришлари оқибатида ўз вақтида қуриб битказилмай қолган уйлар келажакда талабга жавоб бермаслиги аниқ.

Мен буни мутхассис ва қурувчи сифатида айтмоқдаман. Ҳокимият амалдорлари қариндошлари, ва бошқа ваколатли жойларда ишлайдиган шахсларнинг шахсий буюртмалари асосида қурилган, менинг зиммамга мажбурий солиқлар солиниб, давлат маблағи талон-тарож қилинган объектлар чидамли бўлиши мумкин лекин бошка катэджлар-чи, бунга кафолат йўқ.

Ҳокимият томонидан айрим турар-жой биноларида лойиҳасиз ва мутахассис хулосасисиз ўзбошимчалик билан амалга оширилаётган ўзгартиришлар бу биноларнинг сейсмологик жиҳатдан заифланишига ва унинг сифатига путур етказилишига сабаб бўлмоқда.

Бу эса бинонинг зилзилага бардошсизлигини келтириб чиқариши билан бирга унда яшовчи аҳоли учун ҳам хавф туғдириши мумкин.

Қурилиш ишлари борасида ҳақ гапни айтганим ва адолатни талаб қилганим учун мени жиннихонага равона қилишди…

Ўзбекиcтон шароитида адолат излаган ақилли одамларга соғлар ораcида жой йўқ, чамаси…

 Мулокот учун тел:+998903729558

«Ахтар Юлдуз» ХК  раҳбари тилидан суҳбатни ҳуқуқ фаоли Ғолиб ёзиб олди.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares