ФАХРЛАНИШГА АРЗИЙДИ!..

Метрополитеннинг очилиши
Метрополитеннинг очилиши

Кейинги йилларда Туркияда турклар фахрланиши мумкин бўлган воқеалар кўпаймоқда.

Маълумки, Истамбул икки қитъани – Осиё ва Европани бирлаштирган ягона шаҳар.

 Ноябр ойи бошларида бу икки қитъани денгиз остидан бирлаштирувчи метрополитеннинг очилиш маросими бўлиб ўтганди. Бу мерополитен қуруқликдаги шу хил транспорт воситаси билан бирлаштирилб, янгидан қурилган йўлнинг узунлиги 135 километр экан. Бугунги кунда истамбулликлар илгари бир неча соатда боси ўтиладиган йўлни тахминан ярим соат ичида босиб ўтишмоқда.

Кўп йиллардан бери қурилаётган бу метронинг очилишида, табиийки, мамлакат президенти Абдулла Гул ва бошбоқон Ражаб Тойиб Эрдўғон ҳам қатнашди.

20-ноябр куни Истанбулдаги 15 минг томошабин сиғадиган Санъат Саройида ИСМАК (Истамбул санъат, соғлиқ ва касб таълими) ташкилотининг 9 йиллик тўйи бўлиб ўтди. Бу йиғилишдан бизга маълум бўлишича, Исмак 1996 йили очилган бўлиб ўша йили бу муассасада 140 одам ўқиган экан. Шу буган эса бу ерда 230.000 талаба (жумладан, 850таси чет эллик фуқаро) бепул ўқиётган экан. З5 та соҳа бўйича таълим берилаётган Исмакда турли миллат кишилари одамларни (шу жумладан чет эллик фуқораларни ҳам) бепул ўқишмлкда. Таълим масканини шу пайтгача 1 миллион 600 минг киши ўқиб битириб чиққан ва турли жойларда ишлашаётган экан.

ўртакаш ва япон қизи
ўртакаш ва япон қизи

Ушбу юбилей кечасида Япониядан келган қизлардан бири сўзга чиқиб икки йил давомида турк тилини ўрганганлигини, эндиликда баъзи санъатлар ва касблардан ҳам хабардор бўлароқ ўз юртида шу хил таълим маскани очажагини турк тилида бемалол баён этди.

Аниқланишича, бу хил таълим маскани дунёнинг ҳеч қаерида йўқ бўлиб, шу бугунги кунда Бу таълим маркази Туркиядаги кам сонли ишсизликни янада камайтиришга ҳам ҳисса қўшаётгани айтилмоқда.

Икки ойча олдин Турк тили фестивали (байрами) бўлиб ўтган ва унда 140 та давлатдан келиб ўқиётган турли миллат unnamed2вакиллари ўзларининг туркча билимларини намойиш қилишганди.

 

Ўз мухбиримиз

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares