Замзамалар

ҲАЁТ АЛИ             «Менинг фуқаролик қаршилигим!”

           Ҳамшўр ўзбегим, ўксинма, кўчамизда албатта бўлажак байрам!

 

    Замзамалар

   Жоҳил ҳукмдор замонида умргузаронлик қилувчи фуқаро учун теша тегмаган гаплар, ҳикматли сўзлар, машойихлар тафаккури, зарбулмасал, афоризмлар, мақоллар, маталлар, масаллар, нақллар ва доно иборалар тўплами.

 “Туринг бегим гуноҳларни ювайлик, Босқинчини Она юртдан қувайлик

                      Буюк саркор Мадаминбек қабрлари тошидаги шеърий битик.

 

2-КИТОБ       201-400

Тавба, “мусулмон” деса, эти увишадиган ҳукуматимиз, олишда: “Бисмилло”, беришда: “Астағфурилло” дейди-я!

   

Президентимиз маддоҳи “ижод”да!
Президентимиз маддоҳи “ижод”да!

 

ЎЗБЕГИМНИНГ  сабр таъмирига темирнинг ҳасади келади!

Салкам чорак асрлик ҳукмронликдан сўнг, чўлтоқ чубурда виқор билан ўтирмоқнаҳотки, президентимиз шуни орзу қилган эдилар?     

   Гульнора  ёки Лоланинг  лаби бурилсаоламий фожеа, халқ инграсане товуш?

   ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ТАШАББУСЛАРИГА ШАЛАЙИМ АМАКИ МУДОМ ҲАЙРОН: ОСМОНДАН ДУР ЁҒИЛАДИМИ?

ХАЛҚ ҚАРҒИШИ: “ЧИНОР ВА АСРИЙ ДАРАХТЛАРНИ КЕСГАНЛАРНИНГ, ТЕПАСИДА БОШҚОШ БЎЛГАНЛАРНИНГ, БУЙРУҚ БЕРГАНЛАРНИНГҚЎЛИ АКАШАК, ТИЛИ КЕСАК БЎЛСИН! ОМИН!”

 

                                               ТОШКЕНТ – 2013 йил.

 

                              Каримов қатағони  қурбонлари хотирасига бағишланади.

                       Ўзбегимнинг кўргилиги – юртбошисининг бебок телба-тескариликларидан      

                                                  ўтадиган, бу дунёда аянчли ва ўксик нодонликлар йўқдир!                                                   

 

201. Президентимиз: “Тийин қадрини билмаган, сўм қадрини билмайди!”

202. Бағри кенг давлатимизда не нарса йўқ, халққа келгандашу тансиқ!

203. Қаерга етиб келганимизга мисол: “сағир эшигидан ўтсанг, чанг юқса, кавушингни қоқиб ўтдеган отабоболар авлоди сағирга сағир ҳисобидан эҳсон қилганларни олқишламоқдалар!

204. Гульнорага ҳайронман: “эчки югуриб кийик, қарға мақтаниб шунқор бўлмаслигини”, халқ яхши билади, исботлаш шарт эмаску?

205. Оти улуғОқ Сарой, супраси қуруқОқ Сарой!

206. Хукуматимиз меҳрибонлиги ва ҳиммати меъёри: оши йўққа ашава, лачаги йўққакасава.

207. “Хон гапирсахонники маъқул, бек гапирсабекники”, – лекин, ҳуқуқий давлат қуряпмиз.

208. Бир оқили доно  топилмадитопилмади, маликаларга: савоби ошкораларингдангуноҳи пинҳонийларинг яхши  эди дейдиган!

209. Подшо золим бўлса, юрт тўзар, подшо оқил бўлса, юрт ўзар! Додхо, халқ кимни назарда тутмоқда?

210. Ойнаи жаҳонда президентимиз маддоҳларининг чакаги бир ярим соат тинмади ҳисоб. Нима экан денг, мағиз билан пўстлоқни ажратсангиз: овчи чумчуқ тутибди?!

211. Гульнорага айтинглар: тиккан чевар эмас, бичганчевар!

212. Нима десангиз денг, лекин, президентимиз тиллари билан тугилган тугунни орифи комил тиши билан ечиб бўлмайди.

213. Эҳе, президентимизнинг қанчаданқанча маддоҳ ва дардкашлари: сигир ўз тилидан қирчанғи бўлишини ўз бошларидан кечирдилар.

214. Сўраганни айби йўқ: товус танасига қараб яйрайди, оёғига қараб йиғлайди. Шу, маликамиз, оёқларига қачон қараркинлар?

215. Президентимиз донолиги: халқ буюк келажак қурилишидаман деб, туманда бурган санаш билан банд.

216. Мустақиллигимиз бошида: туяминг танга, мана минг танга! Ҳозир: туябир танга, қани бир танга?

217. Ҳукуматимиз: даромадга қараб буромад деб, халқни пулдан сиқади, буромад бўлмаса, даромад бўлмайди деб, пулни ҳавога совуради.

218. Президентимизнинг чакаги чакагига тегмайдиган маддоҳ ва дардкашларидан ўпкаланманг, яхшилар: илло, итнинг ёмонииндамаси бўлади.

219. Инсофсизга эрк берсанг, элни талайди. Савол: бизда ким инсофсиз?

220. Ё пирим! Номимаддоҳ, касбимаддоҳ, илон заҳрини яримта қилиб, заҳар сочишига бало борми?

221. Додхо,тавба деймиз, ҳарсангтошга мих ўтмайди, бизнинг ҳокимларгагап!

222. Ҳат муҳридан, от тишидан, президентимизваъдаларида билинадилара!

223. Додхо, нечун, ҳукуматимиз ипак билан иш бошлайди, ип билан тугатади?

224. Миллий қадриятларимиз тикланиб бормоқда:”Ербойники, сувсойники, осмонингни ўзинг ол!”

225. Битта чириган олма бир омбор олмани чиритади.Мисол учун, президентимизни олайлик

226. Ўйлаб ўйимга етолмайман: зулм ва зўравонликни, куфр ва товламачиликни аҳли риёаркони давлат ва Оқ сарой амалдорлари қилишади, лекин биронтаси ойнаи жаҳонда қорасини кўрсатмайди, – кўзбўямачилик ва лўттибозликни аҳли зиёёзувчилар, шоирлар, уламо, олимлар, журналистлар, санъаткорлар, хонандаю созандалар қилишади. Нега? (Президентимиз маддоҳлари ва дардкашларини аҳли зиё деганим учун, улар мендан ҳафа бўлишмас деган умиддаманҲ. А.)

227. Барака топсинлар, президентимиз, дунёни сув босса, тўпиғларидан чиқмайди, дардҳасратларидунёдаги иқтисодий инқироз!

228. Жаҳолат нима? Ўз ақлзаковати, илми, билими, касби маҳорати билан элюртда алоҳида эътиборга эга маъруф кишилар ўғри, муттаҳам ва золим ҳукмдорнинг найранг ва майнавозчиликларига маҳлиё бўлишлиги. (Аслида, ўзларини маҳлиё бўлгандай кўрсатишади, – ичларида ҳукмдорнинг онасини ҳам қолдирмай аямай сўкишади, лекин, бубошқа операдан).

229. Президентимиз ташаббуслари ёз ёмғири ҳисоб: момақалдироқ гумбургумбури қулоқлардан аримасдан, ер қупқуруқ бўлади.

230. Аммамнинг бузоғи, – лекин, депутат бўлишни орзу қилади, халқимга беминнат хизмат қилай дейди.

231. Анқонинг уруғи топилади, лекин президентимизда субут деган нарса топилмайди. Коммунистик сардор билан кетган бурдқайтмас бўларкан.

232. Эҳ, она табиат, она табиат, машойихларимиз: табиат фарзандларда дам олади, дердиларку

233. Инсоний фазилат ва етукликни ўзида мужассамлаштирган президентимиз

234. Битғамдан, бурганамдан, пашшадимдан, канагўнгдан, Гульнорадодадан!

235. Бир қўчқорнинг шохи сингунча, юзта қўйнинг боши кетади. Гульнорага шох битгунча, юзта бойнинг боши кетиб бўлди, сингунчанима бўлади?

236. Бир хотиннинг хийласиқирқ эшаккаюк бўлади? Тақсир, “бутун бир юртгатопингиз қалай?

237. Ҳукуматимиз шиори: “Барака нимадачатоқликда!”

238. Ҳамма бало балиқ бошидан сасишида! Падаринга лаънат, думидан сасиганида, ана унда бошқа гап, ана унда ҳукуматимиз

239. Миллий қадриятларимиз тикланмоқда: “Эл устида эллик қарға, энди буларга ем қайда?”

240. Президентимиз иложини топсалар, Ойни ҳам пуфлаб ўчирар эдилар!

241. Акахонинг айлансин, “Президентдан қўрқма, Гульнорадан қўрқ!” замон бошланди.

242. Во ажаб, ҳукуматимиз сийлашидан душманнинг ургани яхшия!

243. На ўқишни билади, на тўқишни, – ва лекдепутат!

244. Нодонга жавобсукут деб, халқ чуқур сукутда!

245. Олакўзанак ола бўлса ҳам, арслон бўлмайдимана, президентимиз ҳам, президент бўлиб президент бўла олмадилар

246. Ҳаётий тажриба: Гульнора эшикдан кирса, инсоф тешикдан чиқади.    

247. Бизнинг  ҳукуматга садақанг кетса арзийдизаҳарни ҳам шаробдек ичиради!

248. Давлатимизнинг занглаб қолган механизми тўхтовсиз ғирчиллайверадиғирчиллайверади, тўхтаб, мойлаб олишҳеч кимнинг ҳаёлига келмайди.

249. Президентимиз маърузаларини орзиқиб кутаман. Афсусуки, йилда иккиуч марта

250.“Гадойни гадой қилувчисадақа берувчидеган ҳикмат мазмунини халқпарвар ва мутафаккир президентимизга тушунтирган тилмочни ҳам оёғидан осиш керак. Лекин, шунда бир муаммо туғилади: ўзларининг ношуд  раҳбарликлари боис, йилдан йилга кўпайиб бораётган камбағал оилаларни нафақадан сиқиб қўйиш йўли билан, уларнинг сонини ҳеч ҳам камайтириб бўлмаслигини, онҳазратларига етказиш учун дурустроқ тилмочни кейин қаердан топамиз?

251. Тўғри, тақсир, тажрибадаги хатолармаҳорат калити, лекин, азбаройи худо, бундай тажрибаларнинг ўзи хатонинг негизини ташкил қилса, унда нима?  

252. Бунга ҳам кўникиб қолганмиз: Оқ Саройда экилмаган теракка келмаган лайлак уя соладилар!

253. Додхо, нечун саҳоватпеша, ҳожатраво ва олижаноб қалб эгаси президентимизга ишонган банда қудуқ тубидан, ишонмаганпанжара ортидан самодаги юлдузларни санамоққа маҳкум?

254. Додхо, қаранг, аҳли зиёлиларимизнинг элюртга маълум ва маъруф кишилари фикрлашдан қочиш учун ҳам катта истеъдод кераклигини қандай зўр маҳорат билан намойиш этишмоқда.  

255. Ажабо, ниҳоятки, йигирма қанчадир йил деганда, халқимиз президентимиздан ёруғлик кутиш, жангалдан мева кутиш билан баробар эканлигига амин бўлди.

256. Гўзаллик ҳам гоҳо аянчли манзара касб этишини билмаган халққа, буни намойиш этиш учун, на кучқувватни  аямоқдалар, на сарфҳаражатдан қочмоқдалар.

257. Сўзлайдию сўзи йўқ, эшитадию қулоғи йўқ, депутатларимиздан Хўжа Насриддин Афандининг эшаги фақат думи борлиги билангина фарқ қилса керак чоғи, инчунон, ё алҳазар, деб қўямиз ичимизда: ҳаттоки, ҳанграшлари бир мақомдая!

258. Додхо, рост айтаман: ҳумоюн ва ҳакими нуқтадон президентимизнинг мубҳам ва алмойиалжойи фикру мулоҳазаларига на чапак чалишни, на чалмасликни билмай гаранг ва саросимада ўтирган аҳли жамоага чин юракдан раҳмим келади.

259. Президентимиз яратувчанлигига Гирифтор амаки ҳайратда: “ Энди мен ким бўлдим?”

260. Ҳукмфармо президентимизнинг: “ Менимча, бу мақсадга мувофиқдеган пурмаъно эътирофларидан кейин, то қулоқларни қоматга келтирувчи гулдурос қарсаклар  янграгунига қадар ўтадиган бир неча сония ичида Мантиқ, Соғлом Фикр ва Теран Хулоса қулоқларига пахта тиқиб олишга улгуришади ва шу билан омон қолишади.

261. Мудолахабирор ишга аралашувни билдиради. Нима учун президентимизнинг ҳар қандай  “мудолахалари фақатишнинг тагига сув кетиши билан якунланади?

262.  Нене  фабриказаводларимизнинг инқирозга учрашининг асосий сабабибинолари ғиштдан қурилганлиги, асбобускуналари темирданлиги, ўтинтахта сероблиги. Баъзиларининг майдонини аҳлатдан тозалаб, ерини текислаб, шиббалаб ҳам қўйишади, азаматлар.

263. Халқ фаровонлиги йўлидаги кўп йиллик чуқур фалсафий маърузалари чоғида, ҳурматли президентимиз, назаримда, биргинаҳандақ сувини оби сафо демадилар, холос.

264. Президентимизнинг эзгу ақидалари: иккиюзламачилик, фирибгарлик, мунофиқлик!

265. Оқ Саройга – “Қароқчилар ўрдасидеб ном берилса, нима ўзгаради?

266. Президентимиз шажараларини ўлибтирилиб Амур Темурга қадамоқчи бўлган маддоҳ ва дардкашлар жамоаси! Овора бўлманглар, ўрани янаям чуқурроқ кавлаётганлар бор!  Масалан, каминамалика Немезидадан ўтиб, ҳазрат Сулаймон даврларига бориб қолдим.

267. Эҳ, шоиру ёзувчилар, олиму уламо, созандаю хонандалар, рассому санъаткорлар, қилаётган лаганбардорлик ва хушомадларингизга бизнинг аркони давлат қаери билан кулишини билганингизда эди?

268. Ёш болага ҳам ярашмайдиган катта кетишлар, имкониятдан ташқари ваъда беришлар, қуруқ гаплар билан мақтаниш, кибрҳаво ва шахсиятпарастлик  – шуми президентимиз донишмандлиги?  

269. Чет эллик инвесторларга қойил эмасман: бизнинг аркони давлатдан у бу ким билан холи қолиб дилдан суҳбат қуришади, эртасига кўзни шамғалат қилиб қочиб қолишади.

270. Додхо, фикри ожизимча, маликаларимизнинг мулкамлоклари вақтинча ижарага берилган халк мулкидир.

271. Нон ёпиб, нонни новвот деб сотиш, нонвойга ярашади, томи йўқ уй солиб,  кошона дейиш, юртбошимга ярашади.

272. Додхо, харомхариш ва ифлос ишлардан қайтмайдиган нусхаларни аркони давлат мартабасига кўтариб, президентимиз нимани исботламоқчи бўладилар?

273. Ё пирим! Муртад ва худобезор амалдорлар мусулмон аҳлини намозни қандай ўқишга ўргатсая?!

274. Додхо, бизнинг ҳукумат, эрталаб дарахт ниҳолини экиб, пешинда соясини кутади.

275. Президентимиз адолатига қараб Зўрни ҳиқичоқ тутади: “Мендан зўрчиқди деб.

276. Агар, марҳумлар гапира олишганда эди, ўзбегимнинг қанчадан қанча табаррук зотлари президентимизга: “Бешигимни тебратганмидинг?” деган саволни беришган бўларди.

277. Сўраганни айби йўқ: президентимиз маддоҳ ва дардкашлари маликамиз хизматларига тўлиқ ўтишлари учун биронбир имтиҳон топширишлари ёки биронбир махсус синовдан ўтишлари кўзда тутилганми? Эҳтимол, мутахассисликлари бўйича малака очириш курслари ташкил этилар? Ёкипеснинг чекига мохов тушибдибилан чекланиб қўя қолинадими?

278. Тақсир, қайси сайёрага бориб келдингизсиз айтган катта толлар кесилиб кетиб бўлган: аҳли илм пуштипаноҳи бўлмиш ҳурматли президентимиз маърузаларига сиз тилга олган Тафаккур, Идрок ва Ақл бормай қўйишганига, ўҳҳў, анча йиллар бўлди….

279. Халқимизда: “ Оғзингга қараб озуқ ол, томуққа қараб ёзуқ олдеган ҳикмат бор. Маликаларимиз аъмолларига қараганда, ҳойнаҳой, томуғнинг тўридан жой кўзлашаётганга ўхшайди.

280. Ҳукуматимиз: “олма пиш, оғзимга туш”, деб ўтиришни ҳуш кўради, – бу майлига, қаерда денгтеракзорда!

281. Тавба, бўзчи белбоққа ёлчимайди, кулол мўндига, президентимизтилмочга! Рус тилидан, ҳаттоки мен, чалакамчатти бўлса ҳам, тузукроқ таржима қила оламан.   

282. Отлиққа ҳам йўқ, – лекин президентимиз сероб дейдилар.

283. Ҳаётий кузатув: президентимиз ойнаи жаҳон орқали аркони давлатга танбеҳ берсалар, халқ бир инграб қўяди, чунки, биладиэртасига ришват ва қўл ҳақининг фоизи ним чоракка, қаттиқроқ танбеҳ эшитганлариники, нақд учдан бирга кўтарилади.

284. Нима десангиз денг, лекин, оқиллар султони президентимиз халқни: “зиндондаги ширин шарбатдан, очиқликдаги ситамғурбат яхшига ўргатдилар, йўқ деманг, тақсир, ўргатдилар.

285. Президентимизнинг кўп йиллик содиқ маддоҳ ва дардкашлари, ниманидир исборлашган бўлса, бу ҳам: “илоннинг сирти юмшоқ бўлса ҳам, ичи заҳарлигини!  

286. Ёмон билан гап талашсанг, қадринг кетади деб, халқимиз ҳукумат билан бордикелдини йиғиштириб қўйган.

287. Халқимизнинг: “Ёндошмагин ёмонга, рангинг ўхшар сомонгадеган ҳикматида жон борлигига далил  – президентимизнинг анчамунча маддоҳ ва дардкашлари кўчага умуман чиқмай қўйишди.

288. Ёлғон сўз текширилмагунича гўзал бўлади деган гап бор, – ажабо устига ажабо деймиз: президентимиздан чиққан ёлғонлар ҳеч бир текширувга ҳам муҳтож эмаса!

289. Президентимиз маърузаларидаги рақам ва кўрсаткичларнинг жозибасига маҳлиё бўлган Лоф оға олақопини ўзилари Оқ Саройга олиб бориб беради.

290. Президентимизнинг эҳтиросли маърузаларидан сўнг, Салоҳият ва Маҳобат қучоқлашиб ҳўнгҳўнг йиғлашади: “Қанчайин майдакашмиз!” деб.

291. Ёлғончининг гувоҳи кўп бўлади дейишади. Бўлса бордир, лекин президентимизга ҳеч қандай гувоҳнинг кераги йўқлиги ҳам, бор гап.

292. Додхо, Оқ Саройнинг оҳангжамаси бирам кўп, бирам кўп

293. Боғимиз нега қуриб қолди десак, президентимиз пайвандтаглар деганлари қозиқлар экан.

294. Оғзинг қани десангиз, қулоғини кўрсатади, – лекин, Давлат маслаҳатчиси!

295. Боқий адабиёт сўзининг қудрати. “Шу кунгача айтган ёлғонларинг, қилган талбисларинг, еган ҳаромҳаришларинг бас!” Садриддин Айний, “Қулларроманидан.

296. Аркони давлатимизнинг ҳар бирининг ўзи халқ учунвафодай бало, аммолекин, бирбирлари билан ошқатиқ бўлишса, ана ундақиёмат қоим!

297. Президентимиз чахри кажрафтор салтанатининг султонидирлар!

298. Оқ Саройнинг ижобати фақат зиндон эшикларини очадур.

299. Гап эгасини топади. “Гапларингиздан латта ҳиди келади, ҳар икки гапнинг бирида ҳурматли президентимизнинг табаррук исмларини тилга олишга бало борми?”

300. Шунга ҳам шукр деймиз: шўро тузумининг лактаклухтак қолдиқ мероси кунимизга яраб турибди.

301. ЎЗБЕГИМНИНГ  сабр таъмирига темирнинг ҳасади келади!  

302. Во ажабо, катта маликамиз ўзбек тилидаошиқмаъшуқбилан  “ошиқмошуқнинг фарқига бормайди, “покнипўкдейди, халққа маърифат уруғини сочаётганмишлар?!

303. Салкам чорак асрлик ҳукмронликдан сўнг, чўлтоқ чубурда виқор билан ўтирмоқнаҳотки, президентимиз шуни орзу қилган эдилар?

304. Додхо, энди, бундан буён: “Чолни кўриб, бобом дема!” эмас, “ Ёсуманни кўриб, Гульнора дема!” бўлади.

305. Ё алҳазар, президентимизнинг уччига чиққан шундай маддоҳ ва дардкашлари борки, ҳақиқатдан ҳам, иккиланиб қоласан: нотамом нопокми улар ё баайни маразми?

306. Йўловчи, илтимос, буюк келажак қудуғига туплама, – қуриб бўлган!

307. Додхо, қаранг, оташзабон президентимизнинг ҳаётий долзарб чуқур мулоҳазалари каттани кесиб кичик қилган ёш боланинг гапларидан ҳеч ҳам қолишмайдия!

308. Заковат чексизликларида тенги йўқ президентимизнинг маддоҳ, тилмоч ва дардкашлари! Илтимос, президентимизни буюк астроном дея эълон қила кўрманг! Арзу самоимиз,  майлига, бошимиздан садақа бўлсин, – Галактикамизга раҳмингиз келсин!

309. Ҳулқию ҳусни латиф Гульнора хоним….

310. Мустақиллигимизнинг дастлабки йилларида юртимизга олдинмакейин ёпирилиб келган сонсаноқсиз чет эллик сармоядорларнинг аксарияти пихини ёрган, илоннинг ёғини ялаган корчалонлар эди. Улар ўзбек шохида юрса,

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares