Саиджаҳон Равоний: АНТУАНЕТТАНИНГ СЎНГИ СЎЗЛАРИ ёхуд МАЛИКА ВА ИНҚИЛОБ (давоми)

lyubimyiy-aromat-marii-antuanettyi-stal-prototipom-dlya-duhov-black-jade(тарихий достон, давоми)

 

Айни чоғда Фридрих, Е’катерина,

Иосиф ҳам бирга – Иккинчи учта,

Туздилар режа тинч, келишибгина,

Полшани ўзаро қилишга иқта.

 

 

Лек бунга қарайди Луи қандайин?

“Ўн беш”ниям, албат, ризоси керак.

Элчилар йўллашди билгани райин,

Ва кутди учовлон Париждан дарак.

***

Катта сиёсатнинг ўйинин қаранг;

Элчилар у ёқдан, бу ёққа елиб,

Бир элат тақдири қадалди таранг,

Антуанеттага айланиб келиб.

 

Билмасди ҳам қизча буни базинхор,

Аслида, ҳеч нима керак ҳам эмас.

Хоҳлаган сўзини, дофина, бир бор,

Дюбарри хонимга қараб айтса, бас.

 

Дофина эса ҳеч эгмас эди бош;

Барчани, сўзлашиб ҳушнуд этарди,

Дюбарри учраса, у чимириб қош,

Намоишкорона ўтиб кетарди.

***

Алдадилар уни, қўрқитишди ҳам,

Мумкин, деб, саройда захарлашлари.

Аммо ҳеч енгилмай, турарди маҳкам,

Антуанетта тош қалъа сингари.

 

Қирол ҳам ялинди, лек кетди зое,

Бундан у чунонам бўлди дарғазаб.

Дофина ҳеч кимга бўлмасди тобе,

Аъёнлар дер эди, “қиласан ажаб!”

 

Курашарди қизча ғурури учун,

Тушунмасди, барча нега ёпишур.

Тушунмасди, унинг гурунги учун,

Элчилар ҳам елиб, нега чопишур.

 

Жалб этишди ишга онасини ҳам,

Терезия ёзди икки бора хат.

Нихоят сукутга қиз берди барҳам,

Волидага ночор қилиб итоат.

 

Синдиришди охир шундайин уни,

Саккиз ойда ушбу “жанг” топди якун.

Дюбаррига деди янги йил куни;

– Версалда одам кўп жудаям бу кун.

 

Ўйлади чоғи у: “Қўйишсин холи,

Арзимас шу гапни этай шунчаки”.

Юзларига аммо шу дам мисоли,

Қайин-эгачилар еди тарсаки!

 

Ниҳоят ғолиба бўлди Дюбарри,

Асли бу тарихий эди жараён.

Яшиндек тарқалди ҳар ён ҳабари,

Ва бўлди бу заиф Полшага зиён.

 

Парчаланди учга ляхлар давлати,

Мустақил бўлмайди юз йилдан ортиқ.

Версалга лек ҳаён қандай жиҳати?

Бўлмади-ку унга ҳеч нима тортиқ?

***

Тушуна олмай ҳеч қайда нима сир,

Даставвал ўзим ҳам кўп сурдим ҳаёл.

Эканман қанчалик лек ақли қасир,

Аҳир, ҳар қиролни бошқарур аёл!

 

Қиролнинг ўйнаши Дюбарри аҳир,

Версалда хукмрон эди мухтола,

Полшани бўлмоққа бу калом охир,

Парижни хайрихоҳ этарди тўла.

 

Антуанетта қиз, билмасдан ўзи,

Версал сиёсатин қилган эди шол;

Энди эса қилди шу олти сўзи,

Дюбаррини яна бошвазир мисол.

***

Дюбарри қозонди, хуллас, ғалаба,

Сурди сал кам беш йил у яна даврон.

Кейин қирол “ўтди” қасал бўлиб ва

Янги қирол бўлди элга ҳукмрон.

 

Антуанеттанинг шаҳзода ёри

Айланди Людовик Ўн олтинчига.

Айланди мулкига француз диёри,

Лек рўшно тушмади унинг ичига.

 

Нега-ки, у ҳамон бокира эди,

Қайлиғи чўчирди даволанишдан.

Кайфияти мудом дилхира эди,

Уяларди чунон барча танишдан.

 

Қирол эса, қизиқ, билса-да барча,

Яширишга саҳвин уринар эди.

Жисмоний ишларди ҳолдан тоярча,

Гўёки, бақувват кўринар эди.

 

Овга борар эди, деярли, ҳар кун,

Йиқитарди биққи марални ўзи.

Мижози лек заиф бўлгани учун,

Қиролга ҳос қатъий эмасди сўзи.

 

Уч йилдан сўнгра бу бемаъни ҳолга

Чек қўйди, Версалга Иосиф келиб.

Қайноға нималар деди қиролга,

Шу кунгача аниқ, бўлмайди билиб.

 

Ҳолбуки, уч ойда қирол тузалиб,

Соппа-соғ бир эркак бўлди-ю қолди;

Етти йилдан бери гул ва андалиб

Орасида бўлган, тўсиқ йўқолди.

 

Қиз кўришди ўтиб орадан бир йил,

Сўнг эса авранга туғилди ворис.

Яна қиз туғилди, яна бир ўғил,

Бахтли эди миллат малика боис.

Давоми бор

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares