Жаҳонгашта журналист, Марказий Осиё билимдони Игор Ротарга савол беринг

Игор Ротар ўзининг Марказий Осиёга бағишланган мақолалари билан танилган.

У диний эркинликларни ҳимоя қилиш ташкилоти – «Форум 18″нинг мухбири бўлганида минтақа мамлакатлари бўйлаб кўп сафар қилганини айтади.

Шунинг учун минтақани яқиндан билади.

«Қашшоқлик Марказий Осиё мамлакатларини борган сари ўрта асрларга қайтараяпти. Маҳаллий қишлоқлар фақат табиий хўжалик ҳисобига кун кўрмоқда. Бу ерда ерни қадим замонлардагидек омоч билан ҳайдашади, донни эса тегирмонда майдалашади», деб ёзади 2011 йилги ўзининг мақоласида Игор Ротар.

У Ўзбекистондаги мусулмонларнинг аҳволини ёритган мақолалари туфайли мушкулликларга дуч келган.

Игор Ротар Шинжон Уйғуристонига ҳам кўп марта саёҳат қилган.

У уйғурлар дуч келаётган муаммолар ҳақида мақолалар ёзган.

Игор Ротар Тожик-Афғон чегарасини ноқонуний кесиб ҳам ўтган.

Игор Ротарнинг Ўзбекистонга бағишланган охирги мақолаларидан бири «Америкалик узоқ масофага қатнайдиган юк автомобили ҳайдовчиси – Ўзбекистоннинг бўлажак президентими?» деб номланган мақоласи июн ойининг ўрталарида қатор Интернет саҳифаларида эълон қилинди.

17 июн куни «Бирдамлик» ҳаракати асосчиси Баҳодир Чориевнинг отаси Ҳасан ота Чориев ҳибсга олингани ҳақидаги хабар тарқалди.

Игор Ротар Москва шаҳрида 1965 йилда туғилган.

1991 йилдан 2001 йилгача «Независимая Газета»нинг мухбири бўлиб ишлаган.

Ҳозирги пайтда у Россиядаги «Росбалт» ахборот агентлигининг мухбири ва АҚШдаги Jamestown Foundation ташкилотида ишлайди.

Би-би-си меҳмони Игор Ротарга саволларингизни саҳифамизнинг қуйи қисмидаги махсус форма орқали ёки uzbek@bbc.co.uk электрон манзилимизга йўлланг.

Би-би-си меҳмони саволларингизга ҳам интернет ва ҳам радио орқали жавоб беради.

Суҳбатнинг радио версиясини шанба кунги «Дараклар» дастурида тинглай оласиз.

Саволларини радио учун ўз овозлари билан беришни истаган тингловчиларимиздан ўзларининг телефон рақамларини ҳам ёзиб юборишни сўраймиз.

Рукнимизнинг кейинги меҳмонлари кимлар бўлишини истайсиз?

Бу ҳақдаги фикрларингизни кутиб қоламиз.

http://www.bbc.co.uk/uzbek/central_asia/2013/09/130923_talking_point_igor_rotar.shtml

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares