
«Бирдамлик» мухолифат ҳаракати «ОШ» тадбири иштирокчиларидан оқ кийимдаги 200 тача фотосурат олди ва 25 сентябрга фототанлов ғолибларининг исмларини очиқлашга тайёрланмоқда.
Танловнинг ягона шарти ўн кун давомида кўчага чиқиш олдидан қандайдир оқ кийим бошлардан бирини кийиш бўлди.
Бироқ бугунги Ўзбекистон шароитидан келиб чиқиб, «Бирдамлик» шунинг ўзини ҳам қаҳрамонлик кўриниши деб билади.
«Президент Каримов томонидан одамлар дилига солинган қўрқув ҳисси, унинг ягона қуролидир, шунинг учун биз ҳаммамиз энг аввало ўзимиздаги бу қўрқувни энгишимиз лозим, айнан шунинг учун биз «ОШ»ни ташкил этдик», – дейилади акция якунига бағишланган «Бирдамлик» билдиришида.
Айни пайтда «ушбу имкониятдан кўпчилик фойдалана олмагани»дан таассуф билдирилади.
«Инқилобий «ОШ» тадбирининг асосий ташвиқоти фақат Интернет орқалигина олиб борилди, шунинг учун қишлоқларда яшаётган одамларга ўтказилажак тадбир ҳақида маълумотлар етиб боргани йўқ», – дейилади билдиришда.
«Бирдамлик»ни шунингдек «ҳорижий радиостанциялари ўзбек бўлимларининг акцияга пассив муносабати» аччиқлантирди».
Шунга қарамай «ОШ» ташкилотчилари ўзларининг ўн кунлик тадбирлари натижасидан қониқиш
![]() | |
![]() | Танловга жўнатилган тағин битта сурат |
ҳосил қилишган.
«Агар шу 10 кун давомида ҳеч бўлмаса 100 киши акция ҳақида 100 та қишлоқ аҳлига етказган бўлса, демак «ОШ» беҳуда ўтказилмаган бўлади», – дейди «Бирдамлик»нинг Ўзбекистондаги вакили Малохат Эшонқулова.
Учдан кўп одам йиғилмасин
Эшонқулованинг сўзларига кўра, Тошкентдаги «оқ акция», Ўзбекистоннинг бўшқа вилоятлари қатори, ҳукуматнинг алоҳида қаршиликларисиз ўтди.
Ҳукуматнинг ягона қилган тўсқинлиги «оқ кийинган» одамларнинг оммавий тўпланишига қаршилик бўлди.
Ҳуқуқ ҳимоячилари билан биргаликда Малохат Эшонқуловой 4 сентябр куни Фарҳод бозорига тушлик қилишга боришганида, унинг ортидан айғоқчилар тушган.
Келаси куни Олой бозоридаги айни шундай жамоат тушлиги эса умуман илдиз отмасдан тўхтатилди – унга йиғилмоқчи бўлган ҳуқуқ ҳимоячиларини милиция ўз уйларида блоклади.
«Шунда биз учдан кўп бўлиб йиғилмасликка қарор қилдик ва бизнинг учрашувларимиз тўсқинликсиз ўта бошлади», – дейди Эшонқулова.
Ҳуқуқ ҳимоячиларига оқ кийимда жамоатчилик жойларида суратга тушишни ортиқ ҳеч ким тақиқламади.
«Фақат айрим провокаторлар қўнғироқ қили ҳақоратлаган ва пўписа қилган бўлди», – дейди ҳасрат билан Эшонқулова.
Ким ғолиб чиқди?
«ОШ» доирасида фототанлов ўтказилди, унинг шартига кўра танлов иштирокчилари бирор оқ кийимда олинган суратларини жўнатиши
![]() | |
![]() | Денис Урлаев хотини ва ўғли билан «Бирдамлик» танловида |
лозим эди.
Ҳозир ушбу танлов натижалари тайёрланмоқда – 200 га яқин фотосурат танлов ҳайъати кўригига жўнатилган, унинг таркибида таниқли ҳорижлик ҳуқуқ ҳимоячилари, Саломат Бойматова ва Нигора Хидоятовалар бор.
«Фототанлов ғолиблари 25 сентябр куни эълон қилинади», – дейди Эшонқулова.
Унинг сўзларига кўра, жамоатчилик жойларида туширилган коллектив фотога кўпроқ эътибоор қаратилади.
Ғолибларни аниқлашда шунингдек уларнинг акция пайтида фаолликлари ҳам ҳисобга олинади.
Фототанлов иштирокчилари унинг якунини сабрсизлик билан кутишмоқда – Ҳасан Чориев номидаги асосий мукофот уч минг доллар қилиб белгиланган, бошқа мукофотлар ҳам анча салмоқли.
Uznews.net






