Шу йилнинг июн ойидан то 2016 йилнинг июл ойигача «Ангрен-ПОП» электрлаштирилган темир йўллари қурилиб фойдаланишга топширилиши аниқ режалаштирилди. Шу мақсад учун Давлат бюжетидан 2013-2016 йиллар учун 500 млрд. сўм ажратилади. Ўзбекистон фонди томонидан эса, $131 млн.режалаштирилган. Ушбу темир йўллари қурилиши Фарғона водийсини воҳа билан тўғридан-тўғри боғланишини амалга оширса, яна Хитой Марказий Осий ва Европа транзит йўлининг очилишига ҳам хизмат қилади.
Бу йўлнинг қурилиши энг асосийси давон оша Тошкентга келаётган фуқароларнинг йўлларда топталаётган ҳақ-ҳуқуқларини бир мунча ҳимоялашга ҳам хизмат қилади, деган умиддалар.
Сабаби, давондаги Наманган постини доимий Тошкентга қатновчи савдогарлар, киракашлар «Наханг пост» деб ном қўйиб олишган. Сабаби, ушбу постда ҳар қандай вазиятда ҳам текшир-текшир қилиб, сабр-бардошингизни тўлдириб, нариги ёғига ўтказадиларки, ўз-ўзидан неча пул сўраса берамиз, тўплаб, шофёр гаплашинг деганингизни билмай қоласиз. Кимларнингдир КАМАЗларда юклари Қирғизистон чегара постларидан ҳам бетўсиқ ўтиб келади.
Аммо, 500 минг, 1 миллон сўмни дасмая қилиб, шундан нон чиқариб оиласини тебратаётган оддий халқнинг божхоначи ҳам, чегарачи ҳам талайди.
Пул талаб қилиб, ўтказмайди. Ҳайдовчиларни эса ГАИ ходимлари талайди. Ҳеч қандай айбини топмаса, тиббий сумкадан дори кам деб бўлсада 10-20 минг сўм олади, нокаслар.
Поезд қатнови йўлга қўйилса, бу нокасларга ҳам сал инсоф кириб қолармикан, ёки Давлатнинг гуваҳномали рэкетчилари янада талончиликни ошириб юборишармикан.
Ойша РАҲМОН қизи
“Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати
Ўзбекистон бўлими фаоли



