ХИТОЙГА ГАЗ, ЎЗБЕККА ТАППИ

tezakЎзбекистонда қишки мавсумга тайёргарлик давомида икки йилдан буён газдан кўмирга ўтиш ҳақида Вазирлар Маҳкамасининг махсус қарори чиқмоқда.

Расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистонда йилига 60 млрд. метр куб ҳажмида газ қазиб олинади. Бунинг 17 миллиарди Россия, 4 миллиарди Қирғизистон ва Тожикистонга экспорт қилинади.

Ўтган йилнинг 2 мартидан бошлаб ўзбек гази Хитойга ҳам узатила бошланди.

Хитойга қанча газ узатилаётгани номаълум, аммо 2011 йилги шартномада йилига 10 миллиард метр куб газ узатишга келишилган.

Қазиб олинаётган табиий газнинг қолган қисмининг мамлакат ички эҳтиёжига сарфланиши айтилади. Лекин, бугунги кунда ёз ойида ҳам Ўзбекистоннинг вилоятларидаги шаҳар ва қишлоқларда газ йўқ.

Аҳоли газ нима эканлигини унутиб қўйди. Бир машина кўмир, ўтиннинг нархи миллионларга чиқиб кетди. Қишлоқларда моли бор аҳоли таппи тайёрлаб қишга ғамламоқда.

Айрим аҳоли эса ёғочнинг қириндиси бўлган арратўпон ғамлаш билан овора.

Арратўпоннинг бир прицепи ҳам миллионнинг тепасида.

Ўзбекнинг ҳаёти 20-30 йил ортга қайтиб, яна балонлик газлардан фойдалана бошлади. Газ идоралари хонадонларни газини узиб, унга шартномага қўл қўйдириб, балонлик газ била таьминлашлашни ўз зиммасига олмоқда.

Лекин, аҳолининг эҳтиёжини қондира олмаябди.

Газ идораси битта балонни 10 мингдан 15 минг сўмгача тўлдирса,  газ заправкаларида 25 минг сўмгача тўлдириб беряпти. Газ идорадан олиш учун навбатга  туриш керак, газ балонини олиб келиб ташлаб кетилади, қачонки 10-15 кунда келгандан кейин уйга олиб бориб беради ёки ўзингиз минг марта хабар олиб, олиб кетишингиз керак. Шунинг учун ноқонуний бўлсада аҳоли газ заправкаларидан газ балонларини тўлдириб келиб, овқат, чой учун ишлатяпти.

 Айрим хонадонлар энди мослашган печка қурдириб, уйни ҳам шу балонли газ билан иситиш режаларини тузяпти.

Аслида буларнинг ҳаммаси қонунга, инсон саломатлигига, хавфсизлигига хилоф. Аҳоли яшаши керак, қишда уйни истишиши керак. Иложсизликдан ўзи йўл-йўриқ топмоқда. Ҳукукмат мулозимлари, ҳокимлар, – ота-бобонг газда ўтирган эдими, энди сенлар аюхоноз солишасан, -деган жавоб билан қутилишяпти.

Мана шу ҳолатнинг ўзигина Ўзбекистонда ривожланиш, ўсиш, гуллаб-яшнаш фақат қоғозда бўлаётганини кўрсатиб турибди.

 Насиба МАЬМУР

«Бирдамлик» Халқ Демократик Ҳаракати

 Ўзбекистон бўлими фаоли

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares