Шахсий мактуб: ПРЕЗИДЕНТга АРИЗА

karimichЎЗБЕКИСТОН  РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ  И.А.КАРИМОВГА

Тошкент вилояти Янгийул туманида

яшовчи Сулаймоновлар оиласини

яқиндан билувчи қўшнилари ва

маҳалладошлари номидан

 А  Р  И  З  А

 Ҳурматли Ислом Абдуғаниевич!

Биз қуйида ушбу аризага имзо чекувчилар, Сиз муҳтарам зотдан ушбу аризаниҳ ар томонлама адолатли,  ҳолис ўрганиб чиқасиз, деган умиддамиз.

Яшги йул тумани Эски қовунчи ҚФЙда Сулаймоновлар оиласи истиқомат қилади. Оила бошлиғи марҳум Шарифжон  Сулаймонов (1942 – 2005)  30 йилдан

Ортиқ умрини эл-юрт хизматига бағишлаб, нафакага чиққан таниқли шифокор.

Рафиқаси Нишонбу Бойқўзиева (1942) ҳам умумий овқатланиш трестида 30 йилдан ортиқ соф, ҳалол меҳнат қилган инсон бўлиб, оилада эр-хотин 5 нафар фарзандни улғайтириб, Ватанимиз равнақига ҳисса қўшган олийжаноб инсонлар сифатида халққа танилган.

Ҳозирда бу оила қизининг икки нафар, ўғлинингэса, тўрт нафар вояга етмаган фарзандлари кўзи ожиз онанинг қарамоғида қолган.Қизлари Сулаймонова Шоира Шарифжоновна 20 йил шу туманда жарроҳ, суд-

эксперти лавозимларида тинмай меҳнат қилган ҳамиша, эл олқишида бўлган аёл.

2009 йил Янгийул шаҳар прокурори ўринбосари Боқиев Фарруҳ Ҳамидуллаевич бу аёл билан шахсий масалада қасдлашиб қолиб, тарихда бўлмаган ўта шармандали туҳматлар асосида қаматиб юборган.

Агар Сиз давлат идораларига бизнинг ва бу оиланинг қилган мурожаатларини текширтириб чиқсангиз, ҳар бир важ ўз тасдиғини топиши муқаррар.

Ҳурматли  Ислом Абдуғаниевич!

Бу оилани бошига тушган мусибатлар, шундай ҳалол оилани жиноятчи, деб бадном этилиши, бизларни ҳануз ғазабимизни келтирмоқда.

Ҳаттоки, Сулаймонова Шоира ҳақида Оммавий ахборот воситаларида, жумладан, «Ўзбекистон овози» газетасининг 2011 йил 12 октябрдаги сонида чоп этилсада, негадир шундай Демократик давлат ташкилотлари бу жиддий масалага бефарқ, совуққонлик билан қарашмоқда.

Кўпиртирилган, соҳталаштирилган айбловлар натижасида кичик ўғиллари, тўрт фарзанднинг отаси Сулаймонов Маҳмуд Шарифжонович ҳам қамоқ азобини тортиб, ҳозирда Навоий вилоятининг 29- муассасасида жазо муддатини ўтамоқда.

Муҳтарам Президент! 

Сиз эл-юртимиз фаровонлиги, унинг озодлиги ва равнақи йўлида курашаётган ўзбек халқининг энг меҳрибон Йулбошчисисиз.  Шунинг учун Сизга ушбу аризани яна такрор ёзишга қарор қилдик.

Сиздан илтимос, бу оилага ёрдам беринг. Оила, Ўзбекистон фуқароси, Давлатимиз, ҳусусан Сизнинг ҳимоянгиздадир!

Илтимос Сиздан, бу оилани шаъни – қадр қимматини топталишини олдини олиб, ўз ёрдамингизни аямайсиз, деган юксак ишончдамиз.

Бу оиланинг ҳар бир аъзосига очилган Жиноят ишларинг ҳаммаси ўта адолатсиз, бир томонлама кўрилганлигини гувоҳи бўлганимиз учун Сизга мурожаат қилишга қарор қилдик.

Сизга чуқур ҳурмат ва эҳтиром ҳамда умид билан тубанда имзо чекувчи халқ:

5.09.2013 й.

Илова:

49 нафар қўни-қўшниларнинг имзолари битилган рўйхат.

ТАҲРИРИЯТДАН:  “Бирдамлик” сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва ҳуқуқий масалалар  бир бирига узвий  боғлиқ эканини элдошларимизга ўн йил давомида тушинтириб келмоқда. Оммавий адолатсизлик, ишсизлик, болалар меҳнатидан яёвсиз фойдаланиш, кўплаб бегуноҳ кишиларни қамалиши Каримов тутган йўлнинг нақадар ғайриинсонийлигини кўрсатади.  Шунинг учун ҳам биз Янгийўл шаҳарида истиқомат қилувчи Сулаймоновлар оила аъзолари бошига тушган  

мусибатларнинг адолатли ҳал этилиши Сиз ва бизнинг фуқаровий фаоллигимизга боғлиқ эканини такидлаймиз. “Бирдамлик” нинг Ўзбекистон фуқароларини ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий муаммоларини ечишдан бошқа мақсади йўқ. Ватандошларимиз  муаммолари, бизнинг муаммолар. Диктатор Каримов даври тугаш арафасида. Диктаторга сиғиниш ва ундан умидвор бўлиш зўрлик, пораҳўрлик ва адолатсизликка таянган тузим ҳаётини узайтириш демакдир.  

       Азиз элдошлар, қўрқувни, лоқайдликни улоқтиринг ва ёлғонга ишонишдан воз кечинг, “Бирдамлик”нинг фуқаровий бўйсинмаслик, нозўровон кураш тадбирларига қўшилинг. Биз билан бўлинг. Шундагина ҳар бир жабҳада адолат  ўрнатиш имкони яратилади. Ўзбекистонни адолатли, фаровон ва ҳур ўлкага айлантириш Сиз ва бизнинг қўлимизда!

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares