“Бирдамлик” таслим бўлмайди ва оқ кийишга даъват этади

"ОШ" тадбири фаоллари Тошкентда; фото: Елена Уралаева (ПАУ)
«ОШ» тадбири фаоллари Тошкентда; фото: Елена Уралаева (ПАУ)

Мухолифатдаги «Бирдамлик», Ўзбекистонда ҳаракат лидерининг отаси Ҳасан Чориев судланганига қарамай 1 дан 10 сентябрга қадар янги «ОШ» тадбирини бошлади.

«Бирдамлик»нинг «ОШ» («Оммовий шодлик») номи остидаги оммавий акцияси 1 сентябрда нишонланадиган Мустақиллик кунига бағишланган.Ўн кунлик акцияси давомида «Бирдамлик» қандайдир оқ рангли (куйлак, шим, пойафзал, кийим, юбка, рўмол, шарф) кийишга ва шу билан жамоат жойларида юришга чақиради.

Акция иштирокчиларидан, ўзларининг оқ ранг акс этган фотосуратларини анъанавий тарзда ҳайъатга жўнатишлари ва «Бирдамлик»нинг пул ютуқларини қозонишга уриниб кўриш таклиф этилади.

Бу йилги “ОШ” тадбири ҳаракат лидери отаси Ҳасан Чориевнинг август ойида беш йилу икки ойга қамалиши фонида ўтмоқда.

71-ёшли шахснинг қамалиши, тергови ва суди ўта қўпол қонунбузарликлар билан амалга оширилди. “Бирдамлик” тарафдорлари бу қўрқитиш акцияси бўлган дея ишонишади.

Бироқ «Бирдамлик» рахбарияти таслим бўлмасликка, аксинча, бу сафар янада очиқроқ «оқ» акцияга даъват этишди ва буни «рангли инқилоблар бошлашнинг биринчи босқичи» дея аташди.

Акция доирасидаги, оқ кийимда ўз фотосуратларини юборувчиларга танлов мукофот жамғармаси ҳам бир неча бор оширилган.«Қўрқувни енгиш керак!»

«Оқ» акция ўтказиш даъватига айрим ҳуқуқ ҳимоячилари ва шунчаки оддий фуқаролар ҳамқўшилишган, улар 1 сентябрданоқ жамоат жойларида оқ кийим кийиб суратга тушишга отланишди.

«Биз Тошкент бўйлаб Мустақиллик майдонидан то Олой бозорига қадар юрдик ва жамоатчилик бинолари олдида суратларга тушдик», – дейди Ўзбеккистон Ҳуқуқ ҳимоя альянси лидери Елена Урлаева.

Ўзининг шаҳар бўйлаб сайридан ҳуқуқ ҳимоячиси «одамларга инсон ҳуқуқлари ҳақида гапириш имконияти» сифатида фойдаланди.

Урлаеванинг тасдиқича, «одамларда аста секин қўрқув йўқола бошлаган», ва бу сафарги «ОШ» тадбири «байрам ва бирдамлик руҳида ўтмоқда».

«Бирдамлик» ҳаракатининг Ўзбекистондаги рахбари Малохат Эшонқулованинг қўрқув ҳақидаги фикрлари аксинча.

«Мен 1 сентябр куни шаҳар бўйлаб оқ кийимда сайрга қилган таклифни, бешта танишимдан иккитаси мутлақо рад қилди», – дейди Эшонқулова.

Унинг сўзларига кўра, одамлар шунингдек ўз фотомуратларини танловга жўнатишдан ҳам қўрқишмоқда – ўтган йили, ушбу суратларда акс этган одамларга ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари босим кўрсатган.

Шунинг учун ҳавфсизлик нуқтаи назаридан бу сафар улар жўнтатилиши билан эмас, балки ҳаммасини бирваракайига – 11 сентябр куни эълон қилишга қарор беришган.

«Умид қиламизки, бир неча юз одамни бирданига қўрқитиш осон бўлмайди», – дейди Эшонқулова.

Ўтган йили«Бирдамлик» фото танловида 200 дан ошиқ одам иштирок этган, бу сафар ҳайъатга ўз суратларини жўнатишга қанча одам журъат этиши номаълум.

Бироқ Эшонқулова вазиятга оптимизм билан қарамоқда. «Шунчаки қўрқувни енгиш керак!» – дейди ишонч билан у.

Uznews.net

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares