СУВ МУАММОСИ

daryo-suvШу йилнинг 28 август куни АҚШ элчихонасида навбатдаги ПРЕСС ГАП бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистонда фаолият юритаётган 30 нафардан ортиқ журналистлар иштирок этдилар. Бу галги Пресс Гапда Сув ресурсларини бошқариш бўйича америкалик мутахассис Чак Куллом билан мулоқот бўлиб ўтди.

Дастлаб америкалик мутахассис Америкада сув ресурслари тарихи ва айни кунларда юзага келаётган муаммолар ҳақида батафсил маьруза қилди. Шундан сўнг журналистлар билан очиқ савол-жавоблар бўлиб ўтди.

Журналистларни асосан АҚШдаги эмас, балки Ўзбекистондаги сув ресурслари муаммолари ва уларни Америкалик мутахассис қай даражада баҳолаши қизиқтирди.

Мулоқот давомида  Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги сув борасида муаммолар, Роғун ГЭСининг қурилиши ва унга мутахассиснинг муносабати қай даражада эканлиги устида сўз борди. Бу борада ҳар бир мамлакат ўз манфаати йўлида иш бошлашдан олдин қўшни мамлакатлар манфаатлари, уларнинг энг биринчи хавфсизлиги, экологиясига путур етмаслиги, йиллар ўтиб фожеаларга сабаб бўлмаслиги ҳақида пухта режа тузиб, кейин бошлаши кераклигини айтиб ўтди. Бу аниқ
гап. Лекин, амалда бу борда кам иш қилинябди.

Айниқса, бизнинг регионда. Ҳар бир мамлакат қўшни мамлакатни дўст эмас, душман тутиб, бир-бирига сўз бермаслик, қулоқ солмаслик, Президентлари эса сендан мен ақиллироқман, дея назар писанд қилмаслик ҳолатлари, халқларни бир-бирига қарши қўймоқда. Аҳилликка путур етмоқда. Бу эса юқоридаги каби муаммоларнинг янада кўпайишига сабаб бўлмоқда.

Чак Куллом ҳар бир саволга жавоб берар экан ҳамкорлик, бир-бирини қўллаб-қувватлаш билангина дунё миқиёсида глобаллашиб бораётган сув ресурслари борасидаги муаммолар барҳам топишини таькидлади.

«Бирдамлик» Халқ Демократик Ҳаракати Матбуот Маркази

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares